• 2.Маъруза мақсади
  • 3.Маъруза вазифаси
  • 4.Кутиладиган натижалар
  • 6. Л аборатория ўқитувчи изоҳи ва асбоб-уск уналар ёрдамида
  • СИЙДИК ЧЎКМАСИНИ МИКРОСКОПИК ТЕКШИРИШ
  • БУЙРАК АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯСИ
  • 6. Уқитувчининг изоҳи. Буйрак етишмовчилиги.
  • 7. Тарқатма материаллар берилади. 8. Маърузанинг таъминланиши: Рентгенограммалар.
  • 9. Талабаларнинг мустақил иши: Буйрак амилоидози диагностикаси. 10. Назарий саволлар
  • 11. Адабиётлар

  • Скачать 165.2 Kb.


    Дата06.10.2018
    Размер165.2 Kb.

    Скачать 165.2 Kb.

    1. Мавзу: Буйрак ва сийдик йўллари билан касалланган беморларни текшириш. Буйрак касалликларининг белгилари, уларнинг келиб чиқиш механизмлари, аниқлаш усуллари ва унинг диагностик аҳамияти



    Маъруза № 14

    1.Мавзу:

    Буйрак ва сийдик йўллари билан касалланган беморларни текшириш. Буйрак касалликларининг белгилари, уларнинг келиб чиқиш механизмлари, аниқлаш усуллари ва унинг диагностик аҳамияти. Буйрак касалликларидаги асосий клиник синдромлар: сийдик, нефротик, гипертания, буйрак етишмовчилиги. III курс даволаш факультети талабалари учун.



    2.Маъруза мақсади: Талабаларни бугунгача олган фундаментал ва назарий билимларни шу система беморларига тадбиқ қилган холда бу беморларни текшириш усуллари, касаллик белгилари ва уларни аниқлаш ҳамда диагностик аҳамиятини билиш. Бугунқи маърузамиз Республикамиз аҳолиси ўртасида кўп тарқалган касалликлар сийдик ажралиши системаси патологиясига бағишланади.

    3.Маъруза вазифаси:

    1. Сийдик ажралиш системаси беморларини текшириш усулларини ёритиш.

    2. Бу система касалликлар белгилари, уларнинг келиб чиқиш механизмлари ва уларнинг диагностик аҳамиятини ёритиш.

    3. Буйрак касалликларидаги асосий синдромлар: сийдик, нефротик, гипертония ва буйрак етишмовчилигини ёритиш.



    4.Кутиладиган натижалар: Талабалар буйрак касалликларида беморларга синдромли диагноз қўйишни билишлари керак. Сийдик анализини изоҳлашни ўрганишлари керак.

    5. Маъруза мазмуни.

    Касалликни клиник текшириш одатдаги схема бўйича бажарилади; сўраш, кўриш, пайпаслаш, тукиллатиш, эшитиш, лаборатория текширувлари, рентген-радиологик текширувлар ва бошқалар.

    Сўраш орқали беморнинг шикоятлари субъектив белгилари аниқланади. Уларнинг энг аҳамиятлиси буйрак сохаси ва сийдик йўлларида оғрик бўлиши, сийдик ажралишининг бузилиши, шишлар, умумий захарланиш белгилари, юрак-томир етишмовчилиги белгилари ҳисобланади, Буйрак касалликларидаги оғриқ бел сохасидаги, бир ёки икки томонда жойлашиб симилловчи хусусиятга эга бўлиши мумкин. Симиллаган оғрик ўткир яллиғланиш касалликларида (гломерулонефрит, паранефрит, пиелонефрит) юрак етишмовчилигида пайдо бўлиши мумкин. Бундай оғриқлар давомли бўлади, Уларнинг келиб чиқиши буйрак катталашгганда унинг кобиғи чўзилиши билан боғлиқ.

    Оғрик ўткир тўлғоқ шаклида, буйрак санчиғи хуружи кўринишида бўлиши мумкин. Улар буйрак сохасида ва белда жойлашиб сийдик йўли орқали пастга, сийдик пуфаги сохасига ва сийдик чиқарув найчалари ҳамда думгаза сохасига тарқалади. Бунда қорни дам бўлиши, кўнгил айниши ва қусиш кузатилади. Ву оғриқлар буйрак-тош касаллигига, хос аломат ҳисобланади. Тўсатдан бошланган кучли оғриқ буйрак инфарктида, буйрак жомчасидан сийдик оқиши қийинлашганда (ўткир пиелонефрит, харакатчан буйрак) кузатилади.

    Оғриқлар қориннинг паски қисмида, қовуқ сохасида бўлиши хамда сийдик ажралганда ачишиши мумкин. Бундай оғриқ сийдик пуфаги касалликларида учрайди.

    Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, оғриқ буйрак касалликларида доимий белги бўлиб ҳисобланмайди. Буйракнинг ўта оғир диффуз шикастланиши (нефрит, нефроз) кўпинча хеч қандай оғриқ сезгисини бермайди.

    Оғриқ буйрак шикастланишига буйрак жомчалари ва сийдик йуллари касалликларига хос. Сураб-суриштиришда оғриқни нимага боғлиқлигини аниқлаш керак, Масалан, буйрак санчиғи хуружи кўринишидаги оғриқ кескин харакат қилганда бошланади (чопганда, сакраганда, чайкалиб юрганда}. Бу вақтда иссиқ қўллаш оғриқ, ўтиб кетишига имқон беради.

    Сийдик ажралиши ва сийдик чиқаришнинг бузилиши турли кўринишда бўлиши мумкин. Сийдик чиқаришнинг бузилиши дизурия дейилади, Бунга странгурия - сийдикнинг оғриқли ёки қийин чиқиши киради. У сийдйк пуфаги ва сийдик чиқариш найчаси касалликларида кузатилади.

    Поллакиурия тез-тез сийдик чиқаришга интилиш, бу вақтда тез-тез оз-оздан сийдик ажралади. Сийдик пуфаги касаллигида ва асаб бузилганда кузатилади.

    Полиурия - кўп микдорда сийдик ажралиши, патологик холатларда: шиш қайтаётганда, харорат пасаяётганда, диабетда ривожланади ва у касалликнинг асосий белгиси бўлиб ҳисобланади. Физиологик полиурия кўп суюқлик ичганда рўй беради.

    Никтурия - сийдик хосил бўлишининг бузилиши. Бу касалликда тунда ажраладиган сийдик миқдори кундузига нисбатан кўп бўлади. Одатда кечаси кундуэига нисбатан 3-4 марта кам сийдик ажралади. Юрак етишмовчилигида буйракнинг сурункали касаллигида (сурункали гломерулонефрит, нефросклероз) тунда сийдик ажралншининг кўпайиши буйракда қон айланиши ва унинг яхшиланиши билан тушунтирилади.

    Олигурия - буйрак калаваларида сийдик хосил бўлишининг ёки найчаларида қайта сўрилишнинг кўпайиши иатижасида сийдик ажралишининг кескин камайиши, у ўткир нефритда, буйракнинг ўткир дистрофиясида (симобдан захарланганда) кузатилади. Олигурия физиологик ходиса бўлиши мумкин. У суюқлик ичиш камайганда кўп терлаганда қуруқ иссик хонада бўлганда, кўп суюқлик йўқотганда шиш кўпайиб борганда ҳам пайдо бўлади.

    Анурия - сийдик ажралмай қолиши. Бунда секретор (буйракда сийдик ҳосил бўлмай қолиши) ва экскретор анурия (сийдикнинг буйракда ҳосил бўлиб, сийдик пуфагига тушмай қолиши), фарқланади. Секретор анурия ўткир нефритда симобдан захарланганда, туғри келмайдиган қон гурухи қўйилганда, рефлектор шокда, кучли оғриқда ва бошкаларда ривожланиши мумкин. Узоқ вақт давом эгган анурия (бир неча кун давомида} ўткир буйрак етишмовчилигига ва ўлимга олиб келади.

    Экскретор анурия сийдик чиқарувчи йўллар тўсилиб қолганда (тош, ўсма, яллиғланиш) ривожланади. Одатда у буйрак санчиғи шаклидаги оғриқ билан кузатилади. Анурия битта буйрак соғ қолиб иккинчиси шикастланганда ҳам рўй бериши мумкин. Бундай анурия. йўлдош буйракларнинг кучли рено-реналь рефлекси орқали вужудга келади.

    Ишурия - сийдик тутилиб қолиши. Бунда бемор мустақил равишда сийдик чиқара олмайда, у нерв-мускул аппаратининг бузилиши (оғир захарланишда, юқумли касалликларда, орқа мия шикастланганда, хушсизлик холатида, операциядан кейин) ёки сийдик чиқиш йўлининг бекилиб қолиши натижасида келиб чиқади.

    Бундан ташқари, сўрашда сийдикнинг қон аралаш келганлигини аниқлаш мумкин (сийдик гўшт ювиндисига ўхшайди).

    Гематурия - сийдикда қон ажралиши. Бунда сийдикнинг қайси қисмида қон бўлишига қараб унинг учоғи тўғрисида фикр юритиш мумкин. Агар қон сийдикнинг биринчи қисмида бўлса, у холда қон сийдик найчасидан тушган бўлади. Сийдик пуфагидаги қон одатда тагига чўкиб қолади.охирги қисмида ажралади. Буйракдан келаётган қон сийдикнинг хамма қисмини баравар бўяйди.

    Гематурияни гемоглобинуриядан фарқлай олиш керак. Гемоглобинурия безгакда, гемоглобинурик хароратда, қон гемолизи натижасида вужудга келади. Буйракнинг жуда кўп касалликларида шиш кузатилади (ўткир ва сурункали нефрит, нефротик синдром). Шишнинг қаерда пайдо бўлганлигига, унинг тарқалиш хусусиятига ва хоказоларга қараб касаллик хақида фикр юритиш мумкин.

    Бош оғриши буйрак касаллигида кўп учрайдиган белги ҳисобланади, асосан у артериал босим кўтарилиши (сурункали ва ўткир нефрит, пиелонефрит) ҳамда буйрак етишмовчилигидаги захарланиш билан боғланган. Бемор бош оғришидан ташқари бош айланиши, кўз хиралашиши, қусишдан шикоят қилади. Бу белгилар ривожланаётган мия шиши ва эклампсияга тегишли бўлиши мумкин (ўткир нефрит асорати). Буйрак етишмовчилигида қатор бузилишлар: иштаха йўқолиши, оғиз бемаэа бўлиши, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, тери қичишиши, уйқучанлик, бурун қонаши, оғиздан ёмон хид келиши мумкин.

    Буйрак ва сийдик йўлларининг ўткир касалликларига ҳамда сурункали касалликнинг қайталанишига кўпинча совқотиш, намгарчилик сабаб бўлади. Бемордан касаллик қачон бошланганини сўраш зарур. Баьзан касаллик секин-аста ривожланади ва унинг аломатлари яққол кўрингунча кўп вақт ўтади.

    Аёллардан хомиладорлиги қандай ўтганлиги ҳақида сўраш керак. Бу вақтда шиш бўлганлиги ҳомиладорлик нефропатияси сурункали нефритни келтириб чиқариши мумкин.

    Буйрак санчиғи хуруж қилиб турган бўлса, буйрак тош касаллигини аниқлашга ёрдам беради.

    Хаёт тарзи, Сўраш орқали буйрак шикастланишига олиб келувчи омилларни аниқлаш зарур. Беморнинг касбига диққатни қаратиш керак. Қўрғошин ва симоб билан захарланиш энг кўп учрайдиган ҳодиса ҳисобланади. Буйрак касалликларида, айниқса нефритда зарарли омиллардан бири хаддан ташқари совқотиш совуқ хонада ҳамда елвизакда ишлаш ҳисобланади. Овқатланишнинг хусусиятлари ҳам аҳамиятга эга. Буйра-тош касаллиги кўпинча семиришга мойил, камхаракат одамларда учрайди. Аёлларда ҳомиладорлик даври, туғиш ва жинсий ҳаёти хақида тўлиқ маълумот йиғиш керак.

    Кўришда диккатни беморнинг умумий ахволига қаратиш керак. Буйрак етишмовчилиги ривожланганда тиришиш, эс-хушни йўқотиш кузатилади. Тўшакда ётиб қолганда беморнинг вазияти фаол, суст ва мажбурий бўлиши мумкин. Баъзи вақтда, айниқса буйрак санчиғи хуружи тутган вақтда бемор ўзига қулай вазият тополмай ўринда тўлғонади. Уремик комада бемор хушсиз бўлади. Унинг тизза бўғимларини букиб, мажбурий вазиятда ёнбошлаб ётиши буйрак олди ёғ клетчаткаси яллиғланганини (паранефрит) билдиради.

    Буйракнинг кўп касалликлари теридаги ўзгриш билан кечади. Тери оқаради ва юпқалашади. Тери ва тери ости ёғ клетчаткасининг ўзгариши айниқса юзда яккол кўринади. Беморнинг юзи оқаради, керкади, қовоқлари шишиб, кўзлари қисилади. Бундай юз "facies nephritica" дейилади. Шиш юздан бошланиб бутун танага тарқалиши мумкин. У кўпинча жуда тез, бир неча соат ичида пайдо бўлади.

    Баъзан терида тирноқ изларини кўриш мумкин - у буйрак етишмовчилиги ва азотемия белгиси ҳисобланади. Бу вақтда тери сарғайиб қуруқ бўлади. Тил ҳам қуруқ қараш билан қопланади. Нафас чиқарганда ориздан новшадил спирт (аммиак) хиди келади. Бундай хид беморнинг терисидан ҳам келиши мумкин.

    ПАЙПАСЛАШ

    Буйрак орқага ётган холда, ёнбошлатиб, турган, ўтирган ва тизза-тирсакка ётган холда пайпасланади. Икки қўл билан бимануал пайпасланади. Бунда врач беморнинг ўнг томонига ўтириб унинг ўнг қўли қорин тўғри мускулининг ташқи томонига, қовурға ёйига перпендикуляр холда қўйилади. Қайси буйрак пайпасланаётган бўлса, қўл ўша томонга қуйилади. Чап қўл орқадан XII қовурға остига, умуртка поғонасига яқин жойга қўйилади олдин ўнг буйрак, сўнгра чап буйрак пайпасланади. Пайпаслаш вақтида бемордан қорин билан чуқур нафас олиш сўралади. Бемор нафас олганда буйракни харакатланишидан фойдаланиб ўнг қўл чап қўлга яқинлаштирилади. Одатда буйрак қўлга уннамайди.

    Буйрак катталашганда ёки пастга тушганда унинг пастки қутби силлиқ, ловия шаклига ўхшаб қўлга уннайди. Бунда унинг катталиги, консистенцияси, силжиганлиги, оғриш-оғримаслиги, юзасининг хусусияти анақланади. Буйрак анча пастга тушганда иккала қутбини ҳам пайпаслаш мумкиш.

    Тик турган вазиятда пайпасланганда врач стулга ўтириб, бемор унинг олдида олдинга бир оз этилган холда туради. Мускуллар бўшаштирилади. Врачнинг қўли ётган холдаги пайпаслашдаги каби қўйилади. Тик турган вазиятдаги пайпалашда буйрак тушиши (нефроптоз) осон аниқланади.

    Пайпаслаш қовуқни текшириш учун ҳам қўлланади. Қовуқда сийдик тўпланиб қолганда пайпаслаш вақтида чўзилувчан, чайқалувчи соха аниқланади. Қовуқ касаллигида пайпаслаш оғриқ берада. Пайпаслаш орқали орқа томонда буйракка яқин ётган юзада оғриқ нуқталарини аниқлаш мумкин.

    ПЕРКУССИЯ (ТУКИЛЛАТИШ)

    Буйракни текшириш учун Пастернацкий синови аниқланади. Бу қуйидагича бажарилади: врач чап қўлини беморнинг буйраги сохасига қўяди ва ўнг кафт қирраси ёки мушт билан эхтиётлаб уради, сўнгра кескин оғриқ бермаслиги учун кучлироқ урилади. Буйракни шапатилаганда оғрик бўлса Пастернацкий синови буйрак-тош касаллигида, ўткир пиелонефритда, паранефритда, нефритда аниқланиши мумкин. Бундай оғриқ радикулитда, миозитда ҳам бўлишини - эсда тутиш керак.

    АСКУЛЬТАЦИЯ (ЭШИТИШ)

    Буйрак артерияси торайганда (стеноз), умуртқа ёнида, бел сохасида ёки олдинда қориннинг тепа қисмида систолик шовқин эшитилиши мумкин.

    6. Лаборатория ўқитувчи изоҳи ва асбоб-ускуналар ёрдамида текшириш усуллари

    Сийдикни физик-кимёвий текшириш. Касалликнинг кечиши ва хусусияти тўғрисида фикр юритиш учун сийдикни текшириш катта аҳамиятга эга. Сийдик эрталаб нонушта қилмасдан тоза, қуруқ идишга йиғилади. Сийдик 1,5 соат ичида текширилиши зарур.

    Физик хусусияти. Миқдори, ранги, тиниқлиги, хиди, реакцияси, солиштирма оғирлиги аниқланади. Бир кеча-кундузда ажралган сийдик миқдори 1000 мл дан 2000 мл гача бўлиши мумкин. У ичилган суюқликнинг ўртача 50-80% ини ташкил қилади. Буйракнинг суткалик диурезига унинг функционал холатидан ташқари қатор экстремал омиллар таъсир қилади.

    Сийдикнинг ранги оч сариқдан қорамтир-сариққача ўзгариб туради. Сийдикнинг ранги ундаги пигментлар миқдорига (урохром, уробилин, уроэритрин ва бошқалар) ва солиштирма оғирлигига борлиқ. Концентрланган сийдик тўқсариқ рангли бўлиб, солиштирма оғирлиги юқори. у оз-оздан ажралади. Нимранг сийдикнинг солиштирма оғирлиги паст бўлиб, микдори кўп бўлади (полиурия). Касаллик холатларида сийдик ранги ҳар хил бўлиши мумкин: яшилнамо сариқ рангдан жигарранггача бўлади. Ўт пигментлари хисобига қизил, кўнғир рангга кириши, қон қўшилганда гўшт ювиндиси рангига ўхшаши мумкин. Сийдикнинг ранги дори ичганда ҳам ўзгаради. Амидопирин, антипирин, сульфанол сийдикка қизил ёки пушти ранг беради. Сал қўнғир ёки қора ранг, метилен кўки - кўкимтир, равоч, александр ўти яшил ранг беради.

    Тиниқлиги. Одатда янги ажралган сийдик тиниқ бўлади. Тузлар, хужайра элементлари, бактериялар, шиллиқ ёғлар сийдикнинг лойқаланишига сабаб бўлади.

    Лойқаланиш сабабини аниқлашда микроспик текширишлар ёрдам беради, унда тузнинг хусусияти, хужайра элементлари, бактериялар ва бошқалар аниқланади.

    Сийдик реакцияси. Буйрак организмнинг кислота-ишқор мувозанатини ушлаб туришда катта ўрин тутади. Одатда сийдик реакцияси овқатланиш таркибига боғлиқ бўлади. Овқатда хайвон оқсили кўп бўлса кислотали реакция томонга силжиш кузатилади, агар ўсимлик оқсили кўп бўлса, ишкорий томонга силжийди. Сийдик реакциярини аниқлаш индикатор ёрдамида бажарилади, унинг рНи 5,0 дан 9,0 гача Аралаш овқатланишда сийдик рНи ўртача 6,0 га тенг. Кучли кислотали реакция харорат кўтарилганда, қандли диабетда, очликда, буйрак етишмовчилигида ва бошқаларда кузатилади.

    Ишқорий реакция эса сийдик йўллари яллиғланганда (цистит, пиелит) қусганда, ич кетганда, минерал сув ичганда сода ичганда кузатилади.

    Сийдик рНп аниқ текшириш зарур бўлганда титрлаш, поляриметрик, электрометрик усуллар қўлланилади.

    Сийдикнинг солиштирма оғирлиги (нисбий катталиги, зичлиги).

    У сийдикдаги эриган моддалар миқдорига боғлиқ. Солиштирма оғирлигини аниқлаш сийдикни умумий текширишда энг мухим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

    Меъёрида у 1005 дан 1030 гача тебранади. Сийдик нисбий зичлигини аниқлаш ариометр (урометр) ёрдамида бажарилади. Сийдикнинг буйракнинғ солиштирма оғирлиги доимо паст бўлиши унинг концентрациялаш қобилияти бузилганидан далолат беради (сурункали нефрит, буришган буйрак). Юқори солиштирма оғирлик олигоурияда, бўшлиқларда экссудат ҳосил бўлганда аниқланади (ўткир нефрит). Полиурияда солиштирма оғирликнинг юқори бўлиши қандли диабет учун хос.

    Кимёвий текшириш. Оқсилни аниқлаш. Одатда сийдикда оқсил жуда кам миқдорда бўлади ва у одатдаги сифат реакциялари билан аниқланади. Сийдикда оқсил пайдо бўлиши протенурия дейилади.

    Узоқ вақт давом этувчи протеинурияга нефритдаги, нефроздаги ва буйракнинг бошқа органик шикастланишидаги протеинуриялар киради. Буйрак протеинуриясидаги оқсилларнинг кўп қисми зардоб оқсилларидан ташкил топган. Оқсилларнинг таркиби зардоб таркибидаги оқсиллар билан бир хил. Сийдикдаги оқсилларни аниқлаш кимёвий реакциялар ёки физик усуллар (қизитиш) ёрдамида оширилади. Бу вақтда агар сийдикда оқсил бўлса, сийдик хиралашади ёки ипир-ипир чўкма ҳосил бўлади.

    Сифат сннамалари. Сульфасалицил кислота синамаси оддий ва кўп ишлатиладиган усул. 3-4 мл сузгичдан ўтказилган сийдикка 6-8 томчи 20% ли сульфасалицил кислота томизилади. Оқсил бўлса сийдик хиралашада. Синама жуда сезгир.

    Теллернинг халқасимон синамаси, пробиркага 1-1,5 мл 50% ли азот кислота эритмаси қўйилади ва томизгич ёрдамида эхтиётлик билан пробирка девори бўйлаб сийдик қуйилади чегарасида оқ халқа бўлади, у қора фонда яхши кўринади.



    СИЙДИК ЧЎКМАСИНИ МИКРОСКОПИК ТЕКШИРИШ

    Сийдикни микроскопда текширганда ундаги центрифугалашдан кейин ҳосил бўлган элементлар ўрганилади. Натижа центрифуга қилишдан кейин олинган сийдик миқдорига, центрифуганинг айланиш тезлигига препЦратни тўғри тайёрлашга боглик. Эритроцитлар. Меъёрдаги сийдикда жуда кам микдорда эритроцитлар бўлади (1мл да 5 та). Сийдик билан кўп эритроцитлар ажралганда сийдик қизил рангга айланади - макрогематурия. Эритроцитлар фақат микроскопда аниқланади. Агар сийдик ранги ўзгармаса, у ҳамда-микрогематурия дейилади.

    Гематуриялар буйракли ва буйраксиз турга бўлинади. Буйракли гематурия буйракнинг оргаиик шикастланиши (ўткир ва сурункали нефритлар, хавфли ўсмалар, геморрагик диатез ва бошқалар натижасида келиб чиқади, лекин жисмоний толиқишда буйрак сузгичининг фильтр) ўтказувчанлиги ортиб кетиши натижасида у функционал бўлиши ҳам мумкин.

    Буйракдан ташқари гематурия сийдик пуфаги, сийдикчил касалликларида ёки улар жарохатланганда кузатилади. Микроскопда эритроцитларнинг пайдо бўлишини, яъни улар буйракдан ёки буйракдан ташқаридан келаётганини аниқлаш мумкин эмас.

    Лейкоцитлар. Меъёрий сийдикни кўриш майдони 1-2 дона лейкоцит кўринади. Улар сонининг кўпайиши лейкоцитурия, пиурия, буйрак ва сийдик ва сийдик йўлларининг яллиғланиш касалликларида (буйрак сили, циститлар, пиелитлар, пиелонефритлар) кузатилади. Аёлларда лейкоцитлар сийдикка жинсий аъзолардан тушиши мумкин. Шунинг учун улар остини яхшилаб ювгандан сўнг сийдик йиғилиши керак.

    Штернгеймер - Мальбин хужайраси - шакли ўзгарган лейкоцитлар. 1949 йилда Штернгеймер ва Мальбин томонидан фаол лейкоцитлар аниқланган.

    Цилиндрлар. Цилиндрлар оқсили ёки хужайрали тузилма бўлиб, найчадан келиб чиқади, цилиндр шаклига эга ва ҳар хил узунликда бўлади. Уларнинг қуйидаги шакллари фарқланади: гиалинли, доначали, мумли, эпителиал, эритроцитли, лейкоцитли. Гиалинли цилиндрлар майин қиррали, тиниқ бўлади. Улар ивиган оқсилдан хосил, бўлади ва протеиуриядан далолат беради. Бунда калава капилярларининг ўтказувчанлиги ошади.

    Доначали цилиндрлар рангсиз ёки сариқ рангли, ўткир қиррали бўлади.

    Парчаланган буйрак эпителий хужайраларидан ҳосил бўлади.

    Мумли цилиндрлар ўткир қиррага эга бўлиб, ялтироқ оч сариқ рангга эга ва гомоген.

    Улар қаттиқлашган гиалинли ва доначали цилиндрлардан иборат бўлиб, найчаларда ушланиб қолганда ҳосил бўлади.

    Эпителий хужайралар буйрак эпителийларидан, эритроцитлардан (буйрак гематуриясида), лейкоцитлардан (буйракда йирингли жараён бўлганда) ҳосил бўлади.

    Меъёридаги сийдикда гиалинли цилиндрлар суткада 20000 та гача бўлади. Цилиндрларнинг кўп бўлиши буйракнинг органик шикастланишида (нефритлар, нефрозлар) турли юқумли касалликларда, буйрак димланишида кузатилади. Соғлом одамларда цилиндрурия оғир жисмоний меҳнатдан кейин пайдо бўлади.

    Ренгенологик текшириш. Буйрак ренгеноскопияси маълум тайёргарликдан кейин ўтказилади (ичакда ҳаво бўлмаслиги керак). Одатда буйрак рентгеноскопияда кўринмайди. Обзор рентгеноскопия буйрак ёки сийдик йўлларида таркибида кальций тузлари бўлган конкрементларни кўриш мумкин.



    БУЙРАК АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯСИ

    Буйрак калавасида қон айланишининг бузилиши туфайли келиб чиққан қатор буйрак касалликлари: ўткир ва баъзан сурункали нефрит, пиелонефрит, нефроангиосклероз, артериал босимнинг вақтинчалик ёки доимий кўтарилиши билан кузатиладиЖртериал гипертензиянинг патогенези асосан гуморал. Буйрак гипертензиясининг ўзига хос хусусиятларидан бири диастолик босимнинг юқори бўлишидир. У 120-160 мм симоб устунига тенг бўлади, шу билан бир вақтда сисголик босим ҳам юқори бўлади.

    Гипертензиянинг клиник кўриниши хилма-хил: қаттиқ бош айриши, қулоқда мунтазам ёки зўрайиб турувчи шовқин пайдо бўлиши, бош айланиши, парестезия, яъни сезгиларнинг пасайиши, тиришиш кузатилиши мумкин. Томирлар қисилганда ҳаракат қилиш, қусиш, эшитиш бузилади. Бош огриги хуружи вақтида кўнгил айниб қусиш кузатилади. Хуружлар узоқ вақт давом этмайди, лекин бир неча маротаба қайтарилиши мумкин. Артериал босим бу вақтда янада юқори кўтарилади, калла суяги ичидаги босим ҳам ортади. Буйрак гипертензиясининг белгилари артериал босим ортиб (асосан, диастолик босим), чап қоринча гипертрофияси ривожланади, аортада II тон кучайган.

    Чап қоринча гипертрофияси артериал босим ортишидан тахминан 1 ой кейин аниқланади. Ҳар хил қон оқишлар ва кон қуйилишлар пайдо бўлиши мумкин. Бурундан кўп қон кетиши баъзан бемор ахволини енгиллатиши мумкин, чунки бу вақтда артериал босим пасаяди. Лекин баъзан жиддий асоратлар бўлиши: кўз тўр пардасига қон қуйилиши, кўришнинг бузилиши, фалажга ва хатто ўлимга олиб келувчи мияга қон қуйилиши кузатилиши мумкинД

    Гипертензия туфайли юрак-қон томир етишмовчилиги ривожланиши кузатилади. Олдин чап қоринча, сўнгра ўнг қоринча етишмовчилиги ривожланади. Бу касаллик бошланишида, яъни юрак-қон томир системаси ттли тўсатдан бошланган периферик қаршиликка мослашишга улгурмаган вақтда ёки юрак мускуллари узоқ вақт зўриқиб ишлаган вақтда пайдо бўлади. Бу вақтда харакат қилганда хансираш, юракнинг тез уриши, юрак сохасида огриқ кузатилади. Бўғилиш хуружи юрак астмаси шаклида бўлиб, ўпка шишига олиб келиши мумкин. Касаллик сурункали кечганда ўнг қоринча етишмовчилиги қўшилиб шиш, кўкариш ва хоказолар пайдо бўлади.

    Артериал гипертензия вақтида кўз тубида ўзгариш ривожланади, у олдин функционал бўлиб, сўнгра органик хусусиятга эга бўлади. Вена қон томирлари кенгайиб, артерия қон томирлари тораяди, кейинчалик тўр парда шишиб, унга қон қуйилиши қўшилади. Чўзилиб кетган сурункали касалликда нейроретинит ривожланади ва одатда у тараққий қилиб борувчи томир касаллигининг белгиси деб ҳисобланади. Шунинг учун "кўз туби - буйрак ойнаси" дейилади. Нейроретинитда бемор кўриши ёмонлашаётганлигидан шикоят қилиб кўпинча кўз докторига мурожаат қилади.



    6. Уқитувчининг изоҳи. Буйрак етишмовчилиги.

    Уремия (грекчадан urina - сийдик ва haima - қон) буйрак функцияси бузилганлиги натижасида организмнинг захарланганлигини ифодалайди. У ўткир холларда ҳам, сурункали касалликларда ҳам кузатилади.

    Уремиянинг клиник кўриниши кўп белгиларнинг қўшилишидан пайдо бўлади, чунки бунда кўп аъзо ва системалар шикастланади.

    Кўздан кечиришда ўзига хос ташқи кўриниш аниқланади. Касаллар сўлғин, лоқайд, уйқучан бўлиб қолади. Юзи шишинқираган, сарғиш, териси юпқа, қуруқ, буришган, кичик тангачали гиперкертоз, тирноқлар атрофияси, соч тўкилиши кузатилиши мумкин. Терининг чидаб бўлмайдиган қичишиши пиодермияга олиб келади. Ҳаётнинг охирги кунларида юз териси, пешона, бурун қирралари, соч чегараси унга ўхшаш кўринишга киради. Бу сийдикчил кристаллар ташхисий аҳамиятга эга. Терида турли петихиялар, экхимозлар пайдо бўлиши мумкин7

    Умумий холсизлик кучайиб боради, бемор атрофидагиларга бефарқ бўлиб қолади. Вақт-вақти билан рухий безовталик, алахсираш (галлюцинация) пайдо бўлади. Кўз қорачиғи тораяди. Буйрак етишмовчилиги ривожланиши натижасида овқатланиш бузилади, кейинчалик кахексия ривожланади. Камқонлик кучайиб бориб, токсик лейкоцитоз пайдо бўлади.

    Охирги кунларда тана харорати пасаяди, у хатто юқумли асоратлар қўшилганда ҳам кўтарилмайди. Уренмиянииг бу кўриниши буйракнинг сурункали касалликлари учун хос.



    7. Тарқатма материаллар берилади.

    8. Маърузанинг таъминланиши: Рентгенограммалар.

    Бемор ва унинг насаллик баёни. Хар хил сийдик анализи Тарқатма материаллар.



    9. Талабаларнинг мустақил иши: Буйрак амилоидози диагностикаси.

    10. Назарий саволлар:

    а) Нефротик синдром нима?

    б) Сийдик синдромини таърифланг?

    в) Гипертензиянинт сабаби?

    г) Уремия нима ва унинг асосий белгилари?

    11. Адабиётлар:

    1. В.Х.Василеню "Пропедевтика внутреннмх болезней" М. 1989г.

    2. Л.Л.Гребенев «Пропедевтика внутреннмх болезней» М. 2001г.

    3. Н.А.Мухин, В.Е.Моисеев «Пропедевтика внутреннмх болезней» М 2002г.



    4. «Ички касалликлар Пропедевтикаси» Э.И.Қосимов, Ш.Г.Муктикова, Б. Нуритдинов Тошкент 1996Й.

    Коьрта
    Контакты

        Главная страница


    1. Мавзу: Буйрак ва сийдик йўллари билан касалланган беморларни текшириш. Буйрак касалликларининг белгилари, уларнинг келиб чиқиш механизмлари, аниқлаш усуллари ва унинг диагностик аҳамияти

    Скачать 165.2 Kb.