• Гижжалар қандай турларга бўлинади
  • Касаллик манбалари қайсилар
  • Инсонларга касаллик қандай юқади
  • Инсон организмига гижжаларнинг таъсири
  • Механик
  • Гижжаларни
  • ЎЗБЕКИСТОНДА УЧРАЙДИГАН ГИЖЖА КАСАЛЛИКЛАРИ
  • Трихоцефаллёз



  • страница1/2
    Дата14.01.2018
    Размер0.57 Mb.

    Гижжалар – бутун организм хасталиги


      1   2

    ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

    Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси




    ГЕЛЬМИНТОЗЛАР

    Тиббий-профилактика факультетининг 4-5 курс талабалари учун МАЪРУЗА МАТНИ


    ГЕЛЬМИНТОЗЛАР

    Гижжа касалликлари ер юзида энг кенг ва кўп тарқалган касалликлардан бири бўлиб ҳисобланади.

    Ҳозирги кунда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, юқумли паразитар касалликлардан гижжа хасталиклари дунёда тарқалиши бўйича нафас йўллари касалликларидан кейин иккинчи ўринда туради.

    Жумладан бизнинг республикамизда ҳам гижжа касалликлари билан ҳар йили 250000-300000 киши касалланади.

    Гижжалар организмдаги тайёр озўқа моддаларни сўриб, текинхўрлик қилиб хаёт кечиради ва жуда кўп касалликларни келтириб чиқаради, ҳаттоки ўлимга олиб бориши мумкин.

    Лекин халқимизни гижжа касалликлари тўғрисида тўлиқ тушунчага эга эмасликлари окибатида, жуда кўплаб инсонлар ушбу касадликлардан азият чекишади.

    ГИЖЖАЛАР – ЎЗИ НИМА?



    Гижжа касаллиниш инсониятга жуда қадим замонлардан ва ўрта асрлардан буён маълум. Масалан, буюк мутафаккир олим, файласуф ва шифокор Абу Али Ибн Сино (Авиценна 980-1037 й.) гижжалар иштаха бузилиши, тана ҳароратини кўтарилиши, мия фаолиятини бузилиши, юрак сохасидаги нохуш сезги ва ичак фаолиятини бузилиши каби оғир ва хавфли холатларни (симптомларни) келтириб чиқаришини айтиб берган.

    Улардан кейин бир қатор олимлар (К.И.Скрябин, Р.С.Шульц, В.П.Подъяпольская, В.Ф.Капустин, Ш.Д.Машковский ва бошқалар) олиб борган тадқиқотлар натижасида турли хилдаги гижжалар туфайли юзага келадиган касалликларга қарши кураш сохасида катта ютуқларга эришилди. Ўзбекистонда ришта ва анкилостомидозни тугатишга ҳамда бошқа гижжалар билан касалланишни камайтиришга Л.М.Исаев ўзининг улкан хиссасини қўшди.

    Ҳозирги кунда ҳам Ўрта Осиёда ягона бўлган Самарқанд шаҳридаги Л.М.Исаев номли тиббий паразитология илмий-текшириш институти ходимлари гижжаларни текшириш, ўрганиш ва даволаш бўйича иш олиб бормоқдалар.

    Жахон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, гельминтозларнинг дунёда тарқалиши қўйдагича: дунё аҳолиси сони 6 миллиард бўлса, гельминтозлар сони 1,4 миллиард, яъни 23,3 % фоиз ёки ҳар 4 киши гельминтоз (гижжа) лар билан касалланган.

    Гижжа касалликлари одамларда, ҳайвонларда ва ўсимликларда учрайди. Ҳозирги кунда дунё бўйича одам организмида паразит (текинхур) лик қилиб яшайдиган гижжаларнинг 270 дан ортиқ турлари маълум. Лекин шулардан 40 турдаги гижжалар инсонларни одатдаги доимий хамрохи ҳисобланади ва сезиларли зарарланиш ўчоқларини келтириб чиқаради. Улардан ташқари, гижжалар ҳайвонлар, ўсимликлар ва бошқалардарда учраб, инсонларга камдан-кам ва тасодифий холларда юқиб касаллик келтириб чиқариши мумкин.

    Гижжалар паразитар касалликлар (грекча «паразитос» «текинхур» деган маънони англатади) тоифасига кириб, инсонлар, хайвонлар, ўсимликлар тўқималари ва органлари ҳисобига хаёт кечирувчи организмлардир.

    Гельминт сўзи грекча «гельминс» сўзидан олинган бўлиб «гижжа, курт» деган маънони билдиради. Улар келтириб чиқарадиган касалликларни гельминтозлар деб аталади. Гижжаларнинг лотинча номланишига «оз» ёки «ёз» қўшимчасини қўшиб, улар келтириб чиқарадиган касалликлар номланади.

    Одамларда учрайдиган гижжалар бир неча мм дан 10 метргача бўлади. Инсон организмида бир вақтнинг ўзида бир неча ҳил гижжа ҳаёт кечириши мумкин.

    Гижжалар текинхурлик қилиб, нафақат ошқозон-ичакда учрайди, балки улар нафас олиш органларида, жигарда, талоқда, мускулларда, қонда, мияда, кўз ва бошқа органлар, ҳамда тўқималарда яшайди. Инсоннинг бирор бир органи йўқки, улар яшай олмайдиган ёки жойлашмайдиган. Бу шуни англатадики, врач паразитологдан бошқа ҳам барча мутахассислик врачлари (педиатрлар, терапевтлар, хирурглар, окулистлар, невропатологлар ва бошқалар) амалий иш фаолиятида гижжалар билан тукнашиши мумкин. Лекин, республикамизда гижжа касалликларини енгил ўтувчи касаллик деб ўйлашиб, бу хасталикка унча эътибор берилмайди.

    Гижжа касалликлари ер юзидаги барча мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, кўпроқ иссиқ иқлимли мамлакатларда касалланган беморлар сони ортиқроқ.

    Мулоқат (контакт) орқали юқадиган гижжалар барча худудларда кенг тарқалган. Улар билан касалланиш қишлоқ аҳолисига қараганда ривожланган шаҳар аҳолиси ўртасида юқади. Сабаби, шаҳар аҳолисининг зич жойлашганлиги, умумий транспорт воситалари, қорхона, муассаса, ташкилот, мактаб ва боғчаларда аҳоли мулоқатининг (контактнинг) юқорилигидир. Гижжалар катталарга нисбатан болаларда кўпроқ учрайди. Болаларда иммунитет яхши ривожланмаганлиги, заифлиги туфайли, санитар-гигиеник тоифаларига амал қилмаганликлари учун гижжа касалликлари уларга тез ва осон юқади. Гижжалар болалар организмида оғир ва хавфли кечиши, хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Гижжалар катталарда ҳам дармонсизлик келтириб чиқариб, уларни иш қобилиятини пасайтиради. Олимлар ўтказган (В.И.Соколовский) тажрибаа кўра, 320 нафар ишчи 3,5 ой мобайнида гижжалар таъсирида 1120 ишчи кунини йўқотишган.

    Улар иштахасизлик оқибатида ошқозон-ичак фаолиятига умумий таъсир, тез чарчаш, бош оғриғи, тонуснинг тушиб кетиши ва бошқа холатлар (симптомлар), туфайли ишга боришмаган. Улар даволангандан сўнг 50% беморлар ўзларини онадан янги туғилгандек сезишган.

    Аскаридознинг эндемик ўчоқларида 1 йил давомида ҳар бир ишчи ўртача 10 ишчи кунини йўқотишган.

    Гижжалар чорвачиликка ҳам катта зарар етказади. Масалан, профессор Фостер маълумотига кўра, АКШ гижжалар туфайли 1960 йилда 1 миллиард доллар зарар кўрган.

    Гижжалар қишлоқ хўжалигига ҳам катта зарар келтиради. Масалан, усимлик гижжалари таъсирида (фитогельминтлар) 40% гача хосилдорлик камайиб юборилиши мумкин. Зарарли нематода таъсирида ҳар бир гектар ердаги буғдой 8-11 центнергача хосилдорликни камайтириб юборади.

    Гижжалар қандай турларга бўлинади?

    Гельминтология фанини отаси ҳисобланмиш Константин Иванович Скрябин ўзи 200 дан ортиқ гижжа турларини аниқлади ва улар тўғрисда ёзиб қолдирди. Инсон организимидаги гижжаларни К.И.Скрябин классификацияси бўйича 4 синфга бўлинади.

    1. Нематодалар (узун юмалоқ шаклдаги гижжалар – энтеробиоз, аскаридоз, стронгилоидоз, трихоцефаллёз ва бошқалар киради).

    2. Цестодалар (тасма-лента шаклдаги гижжалар – гименолепидоз, тениаринхоз, тениоз, эхинококкоз, дифиллиобатриоз ва бошқалар киради).

    3. Трематодалар (сўрвчи гижжалар – фациоллёз, описторхоз, шистосомоз, дикроцелий, клонорх ва бошқалар киради).

    4. Онкоцерклар (боши тиканга ўхшаш гижжалар – онкоцеркоз, акантоцефаллёз ва бошқалар киради).

    Гижжаларнинг тухум ва личинкаси қандай шароитда ривожланиши ва юқишига қараб, улар қўзғатадиган касалликлар 3 турга бўлинади. (1931 й К.И.Скрябин ва Р.С.Шульц ажратган).

    1. «Геогельминтозлар (грекча «гео» ер, гельминс» гижжа, курт) қўзгатадиган гижжалар личинкалари тупроқда ривожланиб, сўнгра одам организимда балоғатга етади ва кўпаяди.

    Улар ҳам 2 гурухга бўлинади:

      • етилган личинкали тухумлар оғиз орқали одам организмига тушганда касаллик юқади. Масалан: Аскаридоз ва қилбош гижжалар.

      • тухумлардан тупроқда вояга етган личинкаларга айланади, оғиз орқали ва тери орқали организмга киради ва касаллик келтириб чиқаради, ҳаттоки ичак ичида ўзидан ўзига юқтириш (аутосуперинвазия) кузатилиши мумкин. Масалан: Анкилостома некатор ва стронгилоидоз.

    1. «Биогельминтозлар» (грекча сўздан олинган бўлиб, «био» хаёт «гельминс» – гижжа, курт) паразитнинг ривожланиши ва кўпайиши бир неча жонли, тирик организмда юз беради. Бунда оралиқ, охирги – асосий хўжайин ажратилади. Оралиқ хўжайин организмда ривожланишининг дастлабки даври ўтади, асосий хўжайин организмда гижжалар ўсиб балоғатга етади. Буларга хўкиз тизмаси, эхинококк, описторхоз ва бошқалар мисол бўла олади.

    2. Контагиоз гелыиинтлар (1952 й. С.С.Шульман ажратган лотинча «контактус» «мулоқат» сўзидан олинган) қўзғатувчилар бемор томонидан ажратилган хамона юқумли бўлиб, бевосита одам яқинида ривожланади ва уни атрофидаги предметлар орқали юқади. Буларга энтеробиоз, пакана гижжа ва бошқалар мисол бўла олади.

    Касаллик манбалари қайсилар?

    Аскаридоз ва трихоцефаллёз касалликларида асосий касаллик манбаи тупроқ ҳисобланади. Аскаридоз ёки трихоцефаллёз билан касалланган бемор нажасини зарарсизлантирмай сабзавот ва полиз экинларига, богга уғит сифатида солинганда тупроққа аскарида тухумлари тарқалади.

    Энтеробиоз ва гименолепидоз билан фақат одамлар касалланади, шунинг учун касалликнинг бирдан-бир манбаи шу касалликка чалинган бемор одамлар ҳисобланади, чунки улар қўзга куринмайдиган гижжа тухумларини кўплаб тарқатадилар.

    Тениаринхоз (хўкиз тизмаси) ва тениоз (чучқа тизмаси) касалликларида касалланган мол гўшти ва чучқа гўштини чала пиширилганлиги касаллик манбаи бўлиб ҳисобланади.

    Описторхоз ва дифиллиобатриозда касаллик манбаи балиқ ҳисобланади.

    Эхинококкоз ва алвеококкозда асосан итлар касаллик манбаи бўлиб ҳисобланади.

    Инсонларга касаллик қандай юқади?

    Инсонларга гижжа касалликлари қўзғатувчилари оғиз орқали (перорал) ва тери орқали (перкутан) юқиши мумкин.

    Оғиз орқали юқадиган гижжаларга аскаридоз, трихоцефаллёз, трихинеллёз, тениаринхоз, тениоз, гименолепидоз, энтеробиоз, дифиллиобатриоз ва бошқалар киради.

    Тери орқали юқадиган гижжаларга стронгилоидоз ва шистосомозлар мисол бўла олади.

    Анкилостомидоз оғиз орқали ҳам тери орқали ҳам юқиши мумкин. Аскаридоз ва трихоцефаллёз тухумлари тушган тупроқда ўстирилган сабзавот ва полиз экинлари: сабзи, редиска, туруп, бодринг, помидор, қулупнай ва ҳоказо меваларни ейилганда, ховуз, ариқ ва сой сувларини қайнатмасдан ичилса аскаридоз касаллигини юқтириб олиш мумкин.

    Улардан ташқари хомила ичи зарарланиши ҳам бўлади. Юмалоқ шаклдаги урғочи гижжалар (аскарида, анкилостома, трихонелла, трихоцефалёз, стронгилоидоз ва бошқалар) аёллар хомиласига миграция даврида тешиб кириши ва хомилани зарарлаши мумкин. Масалан, 14 кунлик бола экскрементида некатор тухуми топилган. 30 кунлик болада аскаридоз ходисаси аниқланган (С.Б.Давидсон, 1928). Тухумдан аскарида ривожланиб, биринчи тухум қуйғунга қадар 70 кундан 105 кунгача вақт керак бўлишини ҳисобга оладиган бўлсак, юқоридаги ходиса хомила ичи зарарланиши туфайли юз беради.

    Гижжаларни ривожланиш босқичлари турлича таъсир талаб қилади, масалан, вояга етган аскаридозлар анаэроб бўлиб, кислородли жойларда халоқ бўлади (ичакка кислород юбориб, даволаш усули шунга асосланган). Аскарида тухумлари бўлса кислородсиз жойда ривожлана олмайди. Аскарида тухумлари 13-36°С гача бўлган ҳароратда тупроқда ривожланади. Ундан паст ёки юқори ҳароратда ривожланишдан тўхтайди ёки халоқ бўлади.

    Бир қатор олимларнинг изланишлари натижаси (А.Н.Брудастов, Г.Мюллар) шуни қурсатдики, аскарида тухумлари тупроқда 2 йилдан 12 йилгача сақланиши ва одамларга касалликни юқтириш мумкинлиги исботланган. Аскарида тухумлари яҳши атроф муҳит шароитида (боғдаги тупроқда) ундан ҳам узоқ сақланиши мумкин, лекин одамга касаллик юқтириш хусусиятини йўқотади.

    Пашшалар ҳам аскарида ва қилбош гижжа тухумлари билан ифлосланган жойларга кўниб, сўнгра озиқ-овқат махсулотларига кўниши ҳамда шу озиқ-овқат махсулотларини одам истеъмол қилиши натижасида касалликни юқтириши мумкин.

    Инсон организмига гижжаларнинг таъсири

    Гижжаларнинг инсон организимига асосий, умумий таъсири қўйидагича:

    1. Аллергик таъсир – гижжалар хаёт фаолияти натижасида ва уларнинг парчаланишида келиб чиқадиган турли ҳил моддалар таъсирида келиб чиқади. У ҳам ўз навбатида икки турга бўлинади:

    • махаллий таъсир – экзема, дерматит, терига аллергик тошмалар тошиши, Квинке шиши, бронхиал астма, аллергик бронхит кўринишида бўлади.

    • умумий таъсир бадан ҳароратини кўтарилиши, анафилактик шок, кўпроқ ўлимга олиб боради. (масалан, эхинококкоз пуфакчаси ёрилганда ва аскаридозда).

    1. Механик таъсир – гижжалар организмда хаётий ҳаракатида ҳилма-ҳил таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, аскарида жигар абцесси, ўпка абцесси, альвеолит, майда қон қўйилишлар, ўт йўлига тикилиб обтурацион сариқлиқ, у ичак тутилиб қолишига сабаб бўлади. Ундан ташқари, қизилунгачга ва қусиш даврида халқум, хиқилдоқ, нафас йўлларига ўрмалаб қиради, бу эса асфиксияни келтириб чиқариб, ўлим билан тугаши мумкин. Хўкиз (тениаринхоз) тизмасида ҳам ошқозон ости бези йўлига финналар тикилиб қолиши мумкин. Чучқа тизмасида финналар бош мияга тикилиб қолиб бош мия цистацеркозини келтириб чиқариб, одамни кўр қилиб қўйиши ёки ўлимга олиб бориши мумкин.

    2. Травматик таъсир гижжалар ўзларининг яшаш, озивланиш даврида инсон организмига жароҳатли таъсир кўрсатиши мумкин. Хўкиз тизмаси ичак деворларига ўзининг кучли ривожланган сўрғичлари билан жароҳат етказса, калта ва чучқа тизмалари сўрғичлари ҳамда хитинли илмоқчалари билан жароҳат етказади. Аскарида, қилбош гижжа ичакда яшаб, ўзининг ўткир тугаш қисми билан, анкилостма кучли тишчалари билан ичак деворларида яра хосил қилади. Жароҳатланган жойдан қон кетиши, ҳатто ичак деворларини тешиб қўйиши мумкин. Асоратлари, перитонит, абцесс, кўпрок ўпка артерия эмболияси.

    3. Токсик таъсир – гижжалар озиқлангандан сўнг ҳар хил заҳарли қолдиқ ажратади, улар қонга сўрилиб, организмни заҳарлайди. Балоғат ёшидан ортда қолиши, асосан болалар бўйи ўсмайди, ақлий ва жисмоний ривожланишдан ортда қолади, марказий нерв ситемасига таъсир қилиб инжик, жиззаки, хотира-эслаш қобилятлари пасаяди. Паришонхотир бўлиб, бош оғрғги, умумий дармонсизлик, кечқурун ётганда тишларни гичирлатадиган бўлиб қолади (асосан калта тизма, хўкиз тизмаси, аскаридоз ва энтеробиозда).

    4. Гижжаларни озиқланиш усуллари орқали организмга таъсири.

      • улар (чайналган) 3 тайёр махсулотлар билан озиқланади. Энтеробиоз, аскаридоз, калта тизма, фасциола, описторхоз ва тениаринхоз инсон организмидаги витаминлар, углеводлар, оқсил ва минерал моддаларини сўриб озиқланади. Аскарида аскорбин кислотаси, рибофлавин, липидлар, оқсиллар, лактоза ва бошқа дисахаридларни организмга сўрилишини камайтиради. Гижжалар организмда тайёр озиқ моддаларни сўриб олиши ҳисобга одам қорни тез очадиган, яъни еб тўймас бўлиб қолади. Масалан, хўкиз тизмаси одам ингичка ичагида яшаб, тез ривожланади 1 кунда 5-10 см гача ўсади ва организмда озиқ-овқат етишмаслигига сабаб бўлади. Дифиллиоботриоз витамин В12 ни сўриб олади, пернициоз ёки ёмон сифатли анемияни келтириб чиқаради.

      • хўжайин тўқимасида қон сўриб, озиқланади. Уларга шистосома, анкилостома ва некатор мисол бўлиб, хўжайин оганизмнинг ичак деворига ёпишиб олиб, фақат қон сўради. 1 кунда 1 донаси 0,097 мл қон сўради. Агар улар 100 дона бўлса, 9-10 гр қон сўради ҳамда 10-15 йилгача ичакда яшайди ва оғир анемия келтириб чиқаради.

    Баъзи бир гижжалар организмда ўсмаларни келтириб чиқариши исботланган. Масалан, описторхоз ва клонорхоз жигар ракини келтириб чиқариши мумкин.

    Юқоридагиларга қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, гижжалар организмдаги витаминлар, углеводлар, оқсил ва минерал моддаларни сўриб олади, организмда камқонлик (анемия) ва витаминлар етишмаслигини (авитаминоз) келиб чиқади. Жуда кўп касалликларни, жумладан, тутканок, паришонхотирлик, терига оқ доғлар тушиши, аппендицит, анурез, отит, салпингит, вульвовагинит, Квинке шиши, бронхит, бронхиал астма, дерматит, бронхопневмония ва бошқаларни келтириб чиқарди. Бунинг оқибатида организм иммунитети пасайиб, ўткир касалликлар сурункали шаклга ўтиб кетади. Организм касалликка чалинувчан ва мойил бўлиб қолади.

    Гижжалар одам ички организмида жуда кўп нерв охирларини ҳам зарарлайди.

    Импулслар марказий нерв системаси ва кейин рефлектор йўли билан бутун организмга таъсир кўрсатади. Гижжа биронта органда жойлашган бўлса ҳам одамда бошқа орган ва системалар фаолиятини бузади.

    Шунинг учун гижжалар бутун организм хасталиги дейилади.
    ЎЗБЕКИСТОНДА УЧРАЙДИГАН ГИЖЖА КАСАЛЛИКЛАРИ

    Ўзбекистонда 10-12 хил гижжа турлари учрайди, улардан 5-6 хили энг кўп тарқалган. Қўйида улар тўғрисида батафсилрок тухталамиз.

    Ҳозирги вақтда инсонлар орасида гижжа касалликларидан энтеробиоз тури кенг тарқалган.

    Энтеробиоз қўзғатувчиси юмалоқ шаклдаги гижжалар синфига кирадиган оддий гижжа (острица) оқ куртдир – Enterobios vermicualris.

    Гижжанинг эркаги узунасига 0,2-0,5 см, думли учи бурама шаклда бўлиб, кутикуляр қанотсимон ён ўсимталари, тўрт жуфт жинсий гудда билан таъминланган. Думнинг чекланган қисми кесилган.

    Гижжанинг урғочиси 0,9-1,2 см узунликка эга. Унинг думи узун ва тадрижий торайтирилиб биғизсимон ўткирланган.

    Энтеробиоз – оддий гижжа оқ рангли бўлиб, уни ахоли «оқ курт» деб ҳам айтади. Энтеробиоз паразитлик хаётини одамнинг ингичка ичагини пастки ва йўғон ичагининг юқори қисмларида ўтказади.

    Энтеробиознинг манзарасиз (субклиник) шакли аломатсиз кечиши, ўзига хос «паразитни ортиб ташиш», ўзига қайта юқтиришни (аутосуперинвазия) тез-тез қайтарилиши, клиник ва қон (гематологик) кўрсаткичлари меъёрида, иммун холат ўзгармаган ҳолда бўлади.

    Энтеробиозни манзарали клиник оддий шакли асосан ошқозон-ичак, асаб тизимлари хасталиги, тери шакли, аёлларда вульвовагинит, эндометрит, сальтингит, аппендицит ва қорин бўшлиғи гранулематозлари билан таърифланади.

    Клиник ва қон синамалари эса камқонлик ҳамда лейкоцитоз билан эозинофилёзларни кўрсатади. Дисбактериоз ва ичакда сурилишнинг хасталиги, иммун холатнинг кўрсаткичлари ўзгармаган ёки сустлашган, иммуноглобулин Е миқдори кўпайган бўлади.

    Энтеробиознинг манзарали (клиник ва шиддатли (персистент) шакллари ошқозон-ичак ва асаб тизимларида чуқур ўзгариш, клиник ва қон тестлари камқонлик лейкопения, ЭЧТ тезланиши, эозинофилёз каби аломатларни кўрсатади. Дисбактериоз ҳолати ривожланган ичакдаги сўрилиш эса нихоятда сустлашади. Параллел инфекция ва ичак паразитози қўшилиб кечиш холати соматик ва юқумли касалликларни – тонзиллит, гепатит, пиелонефрит, панкреатит, гастрит ва бошқаларнинг хуружланишига ҳамда сурункали кечишига олиб келиши, умумий аллергизация холатининг келиб чиқиши аутотрева суперинвазия холларининг кайталаниши ва сабаб бўлиши мумкин. Энтеробиоз беморларда иккиламчи иммунтанқислик холатини чақиради, яъни соматик касалликларни тез-тез кайталанишига саба бўлади. Аппендицит ва вульвовагинитлар этиологиясида унинг аҳамияти тасдиқланган. Энтеробиоз, яъни оддий гижжалар неврологик бузилишлар, хаттоки тутқаноқларнинг сабабчиси ҳам бўлиши мумкин. Энтеробиоз, гименолепидоз, дизентамёбиоз, лямблиознинг тарқалишига, хомиладорлик даврида токсикозлар, дерматитлар, камқонлик, хомила гипоксияси ва гипотрофия холатларига олиб келади. Шифохоналардаги ошқозон ва ичак касалликларини даволаш вақти чўзилади.

    Булардан ташқари оддий гижжалар (энтеробиоз) болалар ўсиши ва ахлоқига салбий таъсир қилади. Касал болаларда бир жойда тек турмаслик, эси окканлик, узлаштиришнинг пасайиши, хотира ва эслашнинг сусайиши каби аломатлар кузатилади.

    Кўпларда зарарли одатлар пайдо бўлади, танани, буйни ўсиши ва вазнланиши кечикиб қолади. Энтеробиоз соматик касалликларни сурункали шаклига айланиши, эмлашдан сўнг иммунитет хусусиятининг сусайиши ва организмнинг аллергиясига сабабчиси бўлиб, умуман хатарли холатга олиб келади.



    Энтеробиоз ташхиси асосий ва иккинчи даражали шикоятлар асосида, лаборатория ҳамда инструментар усуллар ёрдамида қўйидлади. Кечки пайт орқа тешикда қичишиш сезади, орқасини тепага қаратиб ётади. Қичишиш ҳар хил бўлиб, баъзи одамларда сезилмас бўлади, бошқаларда эса чидаб бўлмас даражада бўлади. Бемор қиндиқ атрофи ва қориннинг ўнг тарафида оғриқ сезади. Тишларни кечқурун ётганда гичирлатиши, сўлак оқиши, кўпроқ ухлаб ётганда ёстиққа оқиши кузатилади. Терида оқ-оқ доғлар пайдо бўлиши, бош оғриши, инжиқлиқ, энурез (сийдикни кечқурун ушлаб қолмаслик), эпилепсик холатлари кўп учрайди. Бундан ташқари, озиш, иштахасизлик ёки очкўзлик ва дармонсизлик каби аломатлар кузатилади.

    Пахта билан ўралганда гугурт чўпини 50 фоизли глицерин эритмасида ёки 1 фоизли сода эритмасида намлаб, орқа тешик атрофидаги бурмалардан суртма олинади ва микроскоп орққали текширилади. Бундан ташқари ахлатни ҳам текшириш мумкин. Суртма эрталаб, тахоратдан олдин ўтказилиши лозим. Лаборатория текширувлари албатта 3-5 марта қайтарилиши шарт.

    Гименолепидоз (Hymenolepis nаnа – Сиеболд 1852 й.) узунлиги 1,5-5,0 см келадиган, майда лентасимон паразит, пакана тизма гижжасидир. Гименолепидоз одамдан одамга оғиз орқали юқадиган мулоқот гижжасидир. Пакана гижжада одам ҳам оралиқ, ҳам асосий хўжайин ҳисобланади. Инсон организмида яшаш циклини бошлайди ва тугатади. Пакана гижжа одам ингичка ичагида яшайди.

    Пакана гижжа бошчаси, бўйин ва кўпгина бўғимли танасидан иборат. Бошчасида 4 та сурғич ва 20-30 та майда илмокчалари, чамбарли калта хартумчаси бор. Танаси оқ рангли, жуда нозик ва осон йиртилувчан бўлиб, охирги бўғимлари емирилганда гижжа тухумлари нажасга ичакнинг ўзидаёк кўплаб миқдорда тушади. Тухумлар ташқарига касаллик юққан одамнинг нажаси билан ажралади ва атрофдаги ҳар хил буюмларни ифлослантиради. Пакана гижжа эшик тўтқичлари, унитазлар, туваклар, ўйинчоқлар, буюмлар, ифлос қўл орқали, сувадаклар, пашшалар орқали озиқ-овқат махсулотларига тушади ва улар орқали соғлом одамга юқади.



    Тухумлар оғиз орқали ичакка тушади. Бу ерда онкосфера пардаларидан озод бўлади ва илмоқчалар воситасида ичак пардаси орасига киради, 5-7 кунда (цистоцеркоид) личинкаларга айланади. Личинкалар ворсинкаларни емиради ва ичак бўшлиғига чиқади, сурғич орқали ичак шиллиқ пардасига ёпишиб туради ва 10-15 кунда етилган гижжага айланади.

    Гименолепидоз гермофрадит бўлиб, тухумлар ичак бўшлиғига тўғридан-тўғри тизма бугимларидан тушиши мумкин. Бунда ичак ичида «ўз-ўзига юқтириш» (аутоинвазия) ёки «такроран ўз-ўзига юқтириш» (аутосуперинвазия) ходисаси содир бўлади.

    Гименолепидоз кўпроқ ёш болаларда учрайди ва 30% гача хеч қандай шикоятларсиз кечиши мумкин.



    Қолганл холларда гименолепидоз 2 хил шакл кечади:

      • субклиник;

      • яққол клиник.

    Субклиник кечиши яққол клиник шаклга қараганда 2 марта кўп учрайди ва сурункали гименолепидозни келтириб чиқаради.

    Субклиник кечиши энг мавхум симптомлар билан характерланади. Беморларда асосан овқатлангандан сўнг баъзан ичаклардаги оғриқ, тилда таъм билинишни бузилиши, эпилепсиясимон қалтирок ва титроқдан сўнг хотирани йўқотиши, терининг баъзи жойларига витилигосимон (песга ўхшаш) оқ тошмалар тошиши учрайди. Экзема, дерматитлар ва нейродерматитларни келтириб чиқаради, даъво таъсирини камайтиради. Бошдаги сочни озиқланишини бузади ва ўчоғли соч, қош тўкилишига сабаб бўлади. Субклиник шаклда бирдан озиб кетиш, юздаги рангсизлик, тез чарчаш, холсизлик ва мехнат қобилятини пасайиши аниқланади.

    Яққол клиник шакли. Бир неча дақиқадан бир неча соатгача (қоринда, қиндиқ атрофида ичакда) ҳар хил оғриклар бўлади. Ич бузилиб туриши, ич кетиш, купинча шиллиқ билан бирга бўлади. Кўнгил айниш, қайт қилиш, иштаха бузилиши, сўлак оқиши кузатилади. Неврологик ўзгаришлар, инжиқлиқ, жиззақилик, асабийлашиш, эслаш ва хотирани пасайиши, бош оғриши, бош айланиши, хатто тутқаноқ касаллиги тутиши мумкин. Гименолепидоз касаллигида организм иммунитети пасайиб, бошқа касалликларга чидамлилиги пасаяди. Гименолепидозда лаборатор ташхиси қўйишда Калантарян, Лернер-Гоголь, Като-Миура усуллари энг самарали ҳисобланади. Беморни тўлиқ аниқлаш учун 4-5 кун оралатиб, 3 мартақайта текшириш ўтказиш керак.

    Аскаридоз касаллигини (Ascaris lumbricoides, 1758) йирик юмалоқ шаклдаги гижжа – аскарида келтириб чиқаради. Урғочисининг узунлиги 20-45 см, эркагиники 15-25 см, йўғонлиги 6 мм га етади. Одамнинг ингичка ичагида текинхўрлик қилади. Аскарида танасининг орқа тугаш учлари ўткирлашган, оқ ёки пуштинамо рангли зич кутикула билан қопланган. Бош томонидаги учида микроскопик катталикдаги учта йирик лаби бор.

    Эркагининг дум қисми буралган бўлади. Бемор организмида биттадан тортиб, бир неча юзтагача аскарида бўлиши мумкин. Аскарида ичакда бир йилгача яшаш мумкин. Вояга етган урғочи аскарида 1 суткада 250000 тагача (йилига 90 миллионга яқин) тухум қўяди. Аскарида тухумлари механик ва кимёви таъсирларга чидамли 5 қаватли оқсил-липидли қобиқдан иборат бўлиб, улар инсон организмда парчаланмай нажас билан ташқи мухитга тушади. Тупроққа тушган аскарида тухумлари учун кислород, ҳаво ҳарорати ва намлик етарли бўлганда 15-20 кунда личинкага айланади. Тупроқда тухумлар бир неча кундан 12 йилгача яшаш қобилиятини сақлаб қолади. Аскаридоз билан касалланган беморлар хожатхонага бормай (болалар тувакка ўтирмай) ўтирганда, улар ховлини, экинзор ёки боғни аскарида тухумлари билан ифлос қилади. Нажасни зарарсизлантирмай экинзорга ва боғга уғит сифатида солинганда тупроққа аскарида тухумлари тарқалади. Шу тупроқда ўстирилган сабзавот ва полиз экинларини, меваларни ювмасдан еганда, ховуз, ариқ, зовур, сой сувларини қайнатмасдан ичганда аскаридоз касаллиги юқиб қолади. Озиқ-овқат ёки ифлос қўл орқали ютилган аскарида тухумлари ичакка тушади ва улардан личинкалар чиқади. Харакатчан личинкалар ичак деворларини тешиб капилляр қон томирларига ўтади, вена кон томири орқали жигарга, қон оқими орқали ўпкага боради. Бу ерда фаол харакатчан личинкалар капиллярларни йиртиб, альвеолалар бўшлиғига кириб қолади.

    Бу ерда бир неча кундан тортиб, бир-икки хафтагача тургач, бронхларга, трахеяга, томоққа кўтарилади. Одам йўталганда тўприқ, балғам ва сўлак орқали ошқозонга, кейин ичакка тушади. Ичакда личинка ривожланиб 2-3 ойда вояга етган аскаридага айланади.

    Аскаридалар ривожланишида миграция ва ичакда ривожланиш ажратилади. Миграция даври аскарида юққандан бошлаб, 5-15 кун давом этади. Личинкалар ўзининг миграция даврида ичак, жигар ва ўпкани зарарлантиради. Қонда эозинофиллар миқдори 40-60% гача ошиб кетади ва ЭЧТ тезлашади. Тана ҳарорати 37°С дан 40°С гача кўтарилиши мумкин. Баданга эшакеми тошади. Қўл ва оёқ бармоқларида майда пуфакчали тошмалар бўлади. Беморларда қуруқ йўтал, кўкракда оғриқ, тез чарчаш, дармонсизлик, мехнат қобилиятини пасайиши, терлаш, бош оғриғи кузатилади. Ўпкани рентгенологик текширилганда кўчиб юрувчи эозинофил Лёффлер инфильтратларини куришимиз мумкин.

    Ичакда ривожланиш даврида 30% беморларда каскаллик шикоятларсиз кечади. Қолганларда иштахани пасайиши, кунгил айниши, озиб кетиш, қоринда оғриқ, қайд қилиш, сулак оқиши, бош оғриши, дармонсизлик, яхши ухлай олмаслик, қон камайиши, жиззакилиқ, иш қобилиятини пасайиши кузатилади. Мактаб ўқувчилари дарсларни яхши ўзлаштира олмайдилар. Аскаридалар ичак тутилиб қолишига, ўт йўлларига тикилиб қолиши, ошқозон ости безига кириши, баъзан урмалаб қизилунгачга, ундан томоққа, сўнгра нафас йўлларига кириши ва тикилиб бемор буғилиб ўлиши (асфиксия) га сабабчи бўлиши мумкин.

    Миграцион шаклида балғамни ва ўпкани рентгенологик текшириш мумкин, лекин аниқ ташхис қўйиш қийин.

    Шунинг учун кўпроқ ичак шаклида ахлатни текшириш самаралироқ усул ҳисобланади. Калантарян, Фюллерборн, Като ва Натив суртма усулларини лаборатор ташхис қўйишда қўллаш мақсадга мувофик бўлади.

    Тениаринхоз касаллигини (Taeniarhynchus saginatus-Goese, 1782) йирик, япалоқ лентасимон паразит – куролланмаган гижжа тизмаси деган гижжа келтириб чиқаради. Хўкиз тизмаси 2 та организмда ривожланади. Ўсиб вояга етиш даври одам организмида, личинка даври қорамол организмида кечади. Одам организмида хўкиз тизмаси 15-20 йилгача яшаш мумкин. Вояга етган хўкиз тизмасининг узунлиги 2-12 метргача боради, эни 1-2 см бўлади. Гижжа бошчаси, бўйни ва жуда кўп буғимли танадан иборат. Бошчасида жуда яхши ривожланган мускулли 4 та сурғичи бўлиб, шулар орқали ичак деворига ёпишиб олади, одамнинг ингичка ичагида яшайди. Хўкиз тизмасининг бўйин кисми ўсиш зонаси ҳисобланади. Хўкиз тизмаси гермофродит бўлиб, тана қисмида мингта ва ундан кўп буғимлар бўлиши мумкин. Тананинг узунлиги 6-7 метрга етганда – фаол харакатчан, охирги вояга етган буғимлар танадан узилиб, ажралиб чиқади, Ўртача 1 суткада 8-12 та етилган буғим ажралади. Лекин хўкиз тизмасининг узунлиги камаймайди, ўсиш зонасидан янги буғимлар ўсиб тураверади. Ажралган ҳар бир буғимда 150000-170000 тагача тухум бўлади. Гижжа тухумлари бор буғимлар орқа чиқарув тешигидан (анусдан) ўрмалаб чиққанда ёки ахлат билан бирга ажралиб, узилиб ташқи мухитга чиққанда маълум муддат ҳаракатланиб туради. Хўкиз тизмаси тухумлари тезда емирилиб кетади ва тупроқда, сувда, ўт, ем-хашакда онкосфералар қолади.

    Хўкиз тизмасининг тухуми ва онкосфералари очик сув хавзасига тушганда йилнинг иссиқ даврида 3 ойгача, совуқ даврида 7 ойгача ўзининг хаётийлигини сақлаб қолади.

    Хўкиз тизмасининг онкосфералари 5-10 см ли чуқурликдаги тупроқ остида ўзининг хаётийлигини 136 кундан 366 кунгача сақлаб қолиши исботланган.

    Йирик шохли қорамоллар хўкиз тизмаси тухумлари билан зарарланган ўт, ем-хашак еганда ёки сувни ичганда зарарланади.

    Хўкиз тизмаси онкосфералари қорамол ичагида тухумлардан личинка чиқади, сўнгра ичак девори орқали қон томирга ўтади ва қон орқали қорамолни бутун танасига тарқалади. У ерда личинкалар усти қобик билан ўралган, 0,5 см гача бўлган оқ рангли, пуфаксимон, тиниқ суюқлиқ билан тўлган, ичида нуқтасимон оқ бошчаси кўриниб турган финнага айланади. Финналар қаерда қон айланиш яхши бўлса уша ерда жойлашади. Қупроқ тилда, бўйинда, диафрагмада, чайнов мускулларида, юрак, қовурга ости мускулларида яшайди. Гўштда аниқ кўриниб туради. Қорамолларни финналар билан зарарланиши финноз касаллиги дейилади. Финналар қорамол организмида 8-12 ойгача яшаши мумкин. Агар одам хом, чала пиширилган ёки чала қовурилган финнозли қорамол гўштини истеъмол қилса, унга хўкиз тизмаси юқиб қолади. Ичакка тушган финналар ўз қобигидан чиқиб, сўрғичлари ёрдамида ичак шиллиқ қаватига ёпишиб олади. Орадан 2,5-3 ой ўтгач ривожланиб вояга етган хўкиз тизмасига айланади.

    Хўкиз тизмасидаги моддалар алмашуви чиқиндилари одам организмини заҳарлайди. Ичакдаги тайёр озуқа моддаларини сўриб олиб, бемор организмида очлик, ташналик, озуқа етишмаслигини келтириб чиқаради. Дастлаб касаллик аломатлари унча сезилмайди, кейинчалик бош оғриғи, бош айланиши, умумий дармонсизлик, тез чарчаш, мехнат қилиш қобилияти пасаяди, сержахл, кўнгил айниш, қайт қилиш, сўлак оқиши, қориндаги оғриқ, қорин дам бўлиши, жиғилдон қайнаши, иштахани пасайиши ёки хаддан ташқари иштахани очилиши, кам ухлаши, кечқурун нотинч ухлаши, паришонхотирлик кузатилади. Болалар дарсларни яхши узлаштира олмайдилар, уларни вазни ва ривожланиши соғлом болалардан анча ортда қолади.



    Хўкиз тизмаси хомиладор аёлларга ва хомилага ёмон таъсир килади, уларда камқонлик, чала туғитигн ва бола ташлаш холатларини келтириб чиқаради. Хўкиз тизмаси бўлакчалари баъзан ўрмалаб васинага ва чувалчангсимон ичакка кириши мумкин. Ҳўкиз тизмасидан сақланиш учун гўштни яхши қайнатиб ва қовурйб ейиш керак. Хом гўштни умуман емаслик керак.

    Ветаринария назоратидан ўтмаган гўштни истеъмол қилмаслик керак. Болаларга ҳам хожатхонадан фойдаланишини ўргатиш лозим, уларни ташқарига ховлига ўтиришларига йўл қўймаслик керак. Бевосита қорамол билан шуғулланувчилар молга ем, ўт-хашак беришда, суғоришда, тери қоришдан олдин ва кейин қўлларини яхшилаб совунлаб ювишлари керак. Чорва ходимлари 4 йилда 1 марта тиббий кўрикдан ўтиб туришлари даркор.

    Ташхис қўйишда хўкиз тизмаси буғимлари ажралиб чиқишини сураб билиш энг самарали, қулай усул ҳисобланади. Сураш пайтда хўкиз тизмаси буғимларини кўрсатиб сураш мақсадга мувофиқ. Сураш орқали 80-90 фоизгача беморлар аниқланилади, лекин тортиниш, уялиш, яширишларни ҳисобга олган холда анус атрофидан суртма ва ахлат микроскопия қилинади.

    Хўкиз тизмаси тухумлари хамма вақт ҳам ахлатда булавермайди. Ундан ташқари, тухумлари оғирлиги туфайли чукмани тагига тушиб қолади. Щунинг учун ахлатни натив суртма, Като ва Калантарян усулларида ҳам текширишлар ўтказилади.

    Трихоцефаллёз касаллигини (Trichocephalus Trichiuris, 1771) одамда юмалоқ шаклдаги қилбош гижжа келтириб чиқаради.

    Трихоцефалёз эпидемик, худудий тарқалган бўлади. Унинг бош қисми ингичкалашган, ип ёки килгау сочга ўхшаш, орқа қисми бироз қиска ва йўғон, йўғонлашган қисмида ичак, урғочиларида бачадон ҳам жойлашган бўлади. Эркагининг узунлиги 3-4,5 см, урғочисининг узунлиги 3,5-5,5 см бўлади. Қилбош гижжа одамнинг йўғон ичагида текинхурлик қилиб яшайди. Одам организмида 4-6 йилгача яшаши мумкун. Қилбош гижжани олдинги ингичка қисми ичакни шиллиқ қаватига ёпишиб, орқа йўғон кисми эса ичак бўшлиғига чиқиб туради. Урғочилари бир кеча кундузда 1000 тадан 3500 тагача тухум қўйиб, уларни ахлат билан ташқарига чиқариб туради.

    Тупроққа тушган қилбош гижжа тухумлари зарарсиз бўлиб, фақатгина кислород, намлик ва хаво ҳарорати 15-36°С етарли бўлгандагина тухумларда юқтириш қобилиятига эга бўлган личинкалар равожланади. Ўзбекистонда иссиқ иқлимли фаслларда тупроқда 15-20 кунда тухумлар етилади. Бир неча йилларгача улар тупроқда яшаш қобилиятини сақлаб қолиши мумкин.

    Қилбош гижжа асосан тупроқда ўстирилган мева ва сабзавотларни, дарахтдан тушган меваларни ювмасдан истеъмол қилганда юқади. Болалар ховлида, боғда ёки экинзорда ўйнаб юриб, бармоқларини оғзига солсалар ёки қўлларини ювмасдан овқат есалар қилбош гижжала юқиб қолади. Қилбош гижжа тухумини пашша ҳам тарқатади. Улардан ташқари ушбу касаллик сув орқалй юқади.

    Оғиздан ичакка тушган тухумлардан личинкалар ёриб чиқади. Личинкалар ичак ворсинкаларига киради ва 5-10 кун мобайнида ривожланади. Сўнгра личинкалар ворсинкаларни емириб яна ичак бўшлиғига тушади, у ердан йўғоь ичакка, кўричакка ўтади, унга ёпишиб ўртача 30-40 кунда вояга етган қилбош гижжага айланади. Сўнгра яна ташқи мухитга тухум чиқаришни бошлайди.

    Қилбош гижжа клиникасида: а) белгиларсиз гижжа ташувчилик ва б) яққол билинган турлари ажратилади. Қилбош гижжа ошқозон – ичак йўли ва нерв тизимларига таъсир кўрсатади. Беморларда кунгил айниш, сўлак оқиши, туш ости сохасида, қуёшсимон чигал атрофида, кўр ичакда оғриқ, қорин дам бўлиши, ич қотиш, кетиш билан алмашиб туради.

    Беморларда бош оғриғи, бош айланиш, уйқусизлик, иш қобилятини пасайиш мумкин. Қилбош гижжага қарши курашиш ва ундан зарарланишни олдини олиш чоралари аскаридоздаги каби. Қилбош гижжага ташхис қўйишда ахлатни натив суртма, Като, Фюллерборн ва Калантарян усуллари билан текширилади.

    Эхинококкоз касаллигини (Echinococcus qrarmlosus-Batz, 1786) узунлиги 0,2-0,6 см, майда лентасимон, оқ рангли гижжанинг личинкаси келтириб чиқаради. Эхинококк 4 та сурғичли хартум ва 36-40 та илмоқчаларидан иборат бошчаси, бўйни, 3-4 та ҳар хил узунлик ва кенгликдаги калта танадан ташкил топган.

    Энг сўнгги таначаларида халтасимон бачадонлари бўлиб, уларда 800 ва унд ортиқ тухумлари бўлади.

    Эхинококк гижжаси оралиқ ва асосий хўжайин организмида ривожланади. Эхинококк личинкаси қорамол, қўй, эчки, чучқа, туя, бугу, эшак ҳамда одам оралиқ хўжайин сифатида яшайди. Эхинококклар учун итлар, чиябурилар, бурилқр, тўлкилар ва бошқа гўштхуралар асосий дефинитив хўжайин ҳисоблана Эхинококкларнинг вояга етган гижжалари асосий хўжайинларнинг ингичка ичагининг олд кисмида 6 ойдан 2 йилгача текинхурик қилиб яшайди.

    Тулки, бўри, бурсик, чиябўри ва итлар ахлати билан тупроққа, сувга, ўтга, сабзавотларга ва хақозоларга гижжа тухумлари тушади. Асосан, бизда итлар гижжа ташувчилар ҳисобланиб, 1 кунда 100000 дан ортиқ эхинококк тухумларини ташқи мухитга тарфатиши мумкин. Ит тумшуғига ва жунларига эхинококк тухумлари ёпийб қолади, итни силаб-сийпалаганда, уй жихозларига яқинлаштирилганда, эхинококк тухумларини сув, озиқ-овқатлар, сабзавотдар билан ютиб юборилганда ёки уларни ифлосланган қўл билан оғизга солганда одамга юқади. Агар қорамоллар, қўйлар ва эчкилар, итлар ифлос қилган ерда ётса, тухумлари шу уй ҳайвонларини жунига тушиши, жунидан эса уларни парвариш қилишда, соғишда, жунини қирқишда, одамнинг қўлига утиши орқали юқиши мумкин.

    Эхинококклар асосий хужайин ичакларида 7-10 хафта ичида вояга етади.



    Одам организмига тушган эхинококк тухумларининг устки пардаси эриб кетади (ошқозон-ичак системаси таъсирида). Бунинг натижасида личинканинг бошланғич шакли (онкосфера) ичак бўшлиғига чиқади ва сўнгра йўғон ичак эпителиал қаватини ёриб ўтиб, қонга ва қон томирлар орқали жигар ва ўпкага ҳамда бошқа органларга тушади. Бу органларда секин-аста эхинококк личинкаси ривожланади. Эхинококк пуфакчалари одамнинг барча органларида ҳам бўлиши мумкин, лекин кўпрок жигар (70-80%) ва ўпкада (15-20%) тутилиб қолади хамда эхинококк касаллигини келтириб чиқаради. Эхинококк пуфаги 5 мм дан 30-40 см гача катталикда (ёки буғдой донидек катталикдан одам бошидек катталиккача) бўлиши мумкин. Эхинококк пуфагининг ичида 15 хил элемент ва 11 хил аминокислотага эга сарғиш суюқлик бўлади. Эхинококк девори ички герминатив ва ташқи фиброзли 2 қават қобикдан иборат. Эхинококк пуфагида – «она» пуфакчадан ташқари «қиз» пуфакча ва унинг ичида «невара» пуфакча хосил бўлади. «Она» пуфакча аста-секин қариб, ўла бошлайди, «қиз» пуфаги эса яшайверади. Инсон организмида эхинококк пуфаги 5-6 ой дан 10-30 йилгача ўсиши ва яшаши мумкин.

    Касаллик белгилари аста-секин ривожланиб, эхинококк юққандан бир неча йил ўтгач биринчи симптомлар пайдо бўлади.

    Эхинококкоз белгилари гижжанинг жойлашган ўрнига, пуфакчаларнинг катта-кичиклигига ва организмнинг унга кўрсатган қаршилигига ҳамда атрофдаги тукималарнинг зарарланганлик даражасига боғлиқ бўлади. Жигар эхинококкози билан оғрищи беморларда асосан ўнг биқини атрофлари, бели, ўнг елкаси, умров ва кураги оғрийди.



    Пуфакча ёрилганда бирдан кучли оғриқ бутун танага тарқайди, бемор қалтирайди, ҳарорати кўтарилади, эшакеми тошади, гиперэозинофилли лейкоцитоз бўлиб, анафилактик холат келиб чиқади. Пуфак ёрилганда эхинококкоз бошқа органларга ҳам тарқалади. Эхинококк пуфаги йиринглаб, жигар абцесси ривожланади, абцесс ёрилиб, қорин плевра бўшлиғига, ошқозонга, ичакка, бронхга тушади, аллергик реакция юз бериб, ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса анафилактик шокни келтириб чиқаради ва бемор нобуд бўлиши мумкин.

    Эхинококкозда ташхис қўйиш учун беморда касалликнинг клиник кечиши, эпидемиологик анамнез йиғиш, иммунолигик ва инструментал текширишларнинг аҳамияти катта.

    Инструментал текшириш усулларига рентгенологик, радиоизотоп, лапароскопия ва ультратовуш текширувлари киради. Улар касаллик ўчоқлари сони, хажми, жойлашган ўрни, нечталигини аниқлашда ёрдам беради.

    Иммунологик усулда серологик, аллергик (Кацони реакцияси) ва эгри геммаглютинация реакциялари қўлланилади. Эхинококкоз касаллигида иммунологик текширув усулларнинг снмарадорлиги анча юқоридир. Эхинококкоз касаллигини узоқ вақт катта дозада консерватив даволаш мумкин, лекин унинг самарадорлиги паст. Шунинг учун ҳозирги вақтда эхинококкоз касаллиги асосан хирургик йўл билан даволанмоқда.


      1   2

    Коьрта
    Контакты

        Главная страница


    Гижжалар – бутун организм хасталиги