• Нажасни текширишнинг макроскопик усуллари
  • Микроскопик тадкикот усудлари
  • Нажасда
  • Ани қ лаш иўли
  • П.М.Лернер ва В.А.Гоголь усули ( 1969)
  • Энтеробиоз учун текшириш усуллари
  • Тирноқ остидан қириндиларда острица тухумларини аниклаш
  • Ани қ лаш йўли
  • Ёпишқоқ ленталар ёрдамида перианал қ атламларидаги острица тухумларини аниқлаш
  • Тенидиозларга
  • Нажасни кон сервациялаш усули
  • Лабораторияда нажас билан ишлаш
  • ГИЖЖА КАСАЛЛИКЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ
  • Энтеробиоз даволаш учун Медамин
  • Гименолепидоз даволаш учун Фенасал . Схема № 1 (Лернер бўйича, 1969).
  • Схема №2 (Лернер бўйича).
  • Схема №3 (Гриненко буйича).
  • Схема № 4 (Гриненко ва Бериославич бўйича, 1972) .
  • Схема №5 (Исаев-Магдиев бўйича, 1986).
  • Аскаридозни даволаш учун: Пиперазин адипинат
  • Медамин .
  • Трихоцефаллёз ни даволаш учун Мебендазол
  • Оксантел.
  • Схема №1.
  • Албендазол
  • Празиквантел
  • Оилада гижжа касалликларидан са қ ланиш ва олдини олиш чора-тадбирлари



  • страница2/2
    Дата14.01.2018
    Размер0.57 Mb.

    Гижжалар – бутун организм хасталиги


    1   2

    Гижжаларнинг лабораториявий ташхис куйиш усуллари

    Гижжалар диагностикасида паразитологик, серологик ва иммунологик усуллардан фойдаланилади.



    1. Паразитологик усулда гижжалар, уларнинг личинкалари ва тухумлари изланади.

    2. Серологик усулда комплемент бириктириш реакцияси, геммаглютинация реакциялари қўлланилади.

    3. Иммунологик усулларда аллергик ва иммуноферменент усулларидан фойдаланилади.

    Ҳозирги кунда бизнинг республикамизда нажасни текшириш (копрологик)энг таркалган усулдир. Бунинг сабаби республикамизда учрайдиган гижжалар асосан ичакда яшаб, уларнинг тухумлари эса нажас билан ажралади. Бу усул, биринчидан, кам харж ва кам маблағ талаб қилади, иккинчидан, ишончли, самарадорлиги юқори. Шунинг учун биз нажасни макроскопик ва микроскопик усуллари ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

    Нажасни текширишнинг макроскопик усуллари

    Бу усул асосан гельминтларни ёки уларнинг фрагментларини (бўғимчалари, сколекслари ва цестодларнинг стробиласи кисмлари) қидиришга йўналтирилган бўлиб, фақат беморнинг экскрементида қўзғатувчиларнинг тухумини ажратмайдиган ёки тухум қўйса ҳам камдан-кам учрайдиган гельминтозлар ташхисида қўлланилади. Энтеробиозда нажасда острицалар, тениидозларда цестодлар туғинчалари, таначалари қидирилади. Бундан ташқари даволашни самарасини аниқлашда, диагностик дегельминтизация қўлланилада, бошка усуллар билан аниқлаб бўлмайдиган гельминтозларга шубха бўлганда, ҳам улардан фойдаланилади.

    Нажасда острицалар ёки цестодларнинг проглоттидаларини аниқлаш мақсадида микроскопик текширув учун олиб келинган нажасни қўз билан олдиндан кўриб чиқиш лозим.

    Тениидозларни аниқроқ дифференциал диагностикаси мақсадида, ташхисий дегельминтизация пайтида даволашнинг самарасини аниқлаш учун энг оддий усул – нажасни сувда аралаштириб, қора фотографик кюветда ёки қоронги фонда Петри идишида текшириш тавсия этилади.

    Нажасда гельминтларни аниқлаш. Қуйидагича амалга оширилади.

    Жараён: гельминтлар ёки уларнинг фрагментлари. Буғимчалари қоронги фонда яхши кўринади, нажасни сувда аралаштириб қаралганда пайкаш мумкин.

    Зарур реактив: глицериннинг 50% ли эритмаси.

    Махсус жиҳозлар: лупа, қора фотографик кюветлар ёки Петри идиши, пинцетлар, препарал ниналар.

    Аниқлаш йули: нажасни яхшилаб сувда аралаштириб, сўнгра ёруғда алоҳида порциялар шаклида қора кюветларда ёки Петри идишида қоронги фонда синчиклаб текширилади. Барча шубхали кўринган оқ таначалар игна ёки пинцет билан чиқариб олинади, гельминт фрагментларига шубхали бўлган катта таначалар икки предмет ойначаси ўртасига қўйиб, лупа билан текширилади. Агар клиника белгилари майда гельмитлар ёки даволашдан сўнгги цестода бошчалари аниқланишидан дарак берса, унда шубхали таначалар глицерин томчисида лупа билан, агар лозим кўрилса микроскоп билан синчиклаб ўрганилади.

    Микроскопик тадкикот усудлари

    Бу усул гельминтларнинг тухумлари ва личинкаларини аниқлашга йўналтирилган бўлиб, ташхис мақсадида, даволаш самарасини назорат қилиш, шунингдек гельминтозларга қарши тадбирлар мажмуасини ўтказиш даражасига бахо бериш мақсадида қўлланилади.

    Лабораторияларда амалда кенг қўллаш учун устига целлофан пластинка қопланган қалин суртма, яъни Като усули тавсия этилади. Бу усул ялпи текширувлар учун қулайдир. Суртма олдиндан тайёрланиб, сўнгра лабораторияга келтирилиши мумкин.

    Гименолепидоз ва анкилостомидозлар ўчоғида Като усулида текширишлар ўтказиш пайтида суртма ёритилган захоти микроскопик текшириш ўтказиш лозим.

    Жараён: глицерин билан ёритилган ва яшил малахит буёғи билан бўялган қалин суртмасида гельминт тухумлари ажратилади.

    Реактивлар: 3% ли яшил малахитнинг сувдаги эритмаси, глицерин, 6% ли фенол эритмаси, Като усули бўйича целлофан қоплаш пластинкалари. Като аралашмаси, 6 мл 3% ли яшил малахитнинг сувдаги эритмаси + 500 мл глицерин +500 мл 6% ли фенол эритмаси зарур бўлиши. Като бўйича пластинкалар: гидрофил целофанни пластинкага мослаб кесилади /20x40 улчовда/ ва Като аралашмасига бир-бирига ётадиган қилиб ботирилади /хap 100 пластинкага – 5 мл Като аралашмаси/. 24 соатдан сўнг улар фойдаланиш учун тайёр холга келади. Тайёр пластинкаларни Като аралашмасида яхши ёпилган идишда 6 ойгача сақлаш мумкин.

    Аниқлаш йўли: 100 мг нажасни хеч қандай суюқлиқ ёки сув аралаштирмасдан предмет ойнасига суртилади, устидан эса Като аралашмасидан ишлов берилган целлофан пластинка билан ёпилади, сўнг пластинка махсус резина билан нажас орасидан сизиб чиқмайдиган ва бир текис ёйиладиган даражада сиқилади. Суртма хона ҳароратида ёруғлайтириш учун маълум муддатга қолдирилади /иссиқ кунларда 30-40 дақиқа, совук кунларда 1 соатгача/. Шундан кейин микроскопда текширилади. Баъзи пайтларда препаратнинг кўриб қолмаслиги учун мато ташлаб қўйилади.

    Шунингдек, 50% ли глицерин эритмаси шимдирилган плёнкадан фойдаланиш ҳам мумкин, бу билан гельминтларни аниқлаш самараси пасаймайди.

    Турли гельминтларни аниқлашда яхши натижага эришиш учун Като бўйича устига целлофан пластинка ёпилган қалин суртма усулини бойитиш усули билан қўшиб олиб бориш лозим.

    Нажасда гельминт тухумларини аниқлашнинг бойитиш усули

    Жараёни: нажасда сиқилиқ даражаси гельминт тухумларига нисбатан юқори (1.1 дан кўп) бўлган флотацион эритмада суюлтирилади. Натижада глиста тухумлари юқорига сизиб чиқиб парда хосил қилади. Парда олиниб микроскоп остида текширилади.

    Реактивлар: Калантарян бўйича флотацион эритма қуйидагича тайёрланади, 1 кг азотли аччик натрий (NaN03) 1 л дистилланган сувда эритилади. Эритма юзасида парда хосил килгунча қайнатилиб, фильтрланмасдан қурук шиша идишларга қуйилади. Эритманинг солиштирма оғирлиги 1,38 бўлиши керак.

    Махсус жихозлар: қиррали стаканлар ёки сигими 100 мл бўлган махсус шиша идишлар склянка ва шиша таёқчалар.



    Аниқлаш иўли: Стакан ёки склянкада 5 г нажасни флотацион эритмаси билан яхшилаб аралаштирилади. Флотацион эритма аралаштириш жараёнида 100 мл гача аста-секин қуйилади. Аралашма тайёр бўлиши билан шиша таёқча ёки букланган қоғоз билан юқорига сизиб чиққан йирикроқ жисмлар олиб ташланади. Тузли эритма солинган идишнинг устига предмет ойнаси қуйилади. Предмет ойнаси эритмага тегиб туриши лозим. Агар эритма кам бўлса, устига қуйиб тулдирилади. Кейин эса 20-30 дакика мобайнида тиндириб куйилади, сўнгра предмет ойнаси эритма юки бўлган юзаси юқорига қилиниб микроскоп остига қўйилади ва текшириб чиқилади. Препаратнинг кўриб қолмаслиги учун 2-3 томчи 50% ли глицерин эритмасидан гомюилади.

    П.М.Лернер ва В.А.Гоголь усули (1969)

    Бу усул ҳам худди Калантарян усулига ухшаш бўлиб, бунда 1 л дистилланган сувга 700 гр натрий селитраси ёки 1500 гр калийли селитра (KNO3) солиб эритилади. Эритма юзасида парда хосил бўлгунча қайнатилиб, фильтрланмасдан қуруқ шиша идишларга қуйилади. Эритмадан 100 мл стаканга қуйилади 5 гр пенцилин флакондаги нажасни солиб, шпател билан яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра эритмага 1,5x3,5 см хажмда тозалаб ювилган рентген ёки флюрографик плёнка ташланади. 20-30 дақиқадан кейин плёнка сим петле ёрдамида олинади ва 50% глицерин эритмаси томизилган буюм ойнасига куииб, микроскоп остида текширилади.



    «Фюллерборн усули»

    Агар юқоридаги туз бўлмаса ош тузининг туйинган эритмасидан фойдаланилса ҳам бўлади. Фюллерборн бўйича эритмани тайёрлаш учун 400 г ош тузини 1 л сувда эритиб, сув қайнагунча иситилади. Докадан ўтказилиб совутиш учун қуйилади.

    Тўғри тайёрланган эритма тагида эримаган кристаллардан иборат чўкма хосил бўлади, эритманинг солиштирма оғирлиги 1,2 тенг бўлиши лозим. Аскарида, трематода, йирик цестодаларнинг тухумлари вазни оғирлиги сабабли эритма юзасига қалқиб чиқмайди ва шу сабабли эритманинг устки қисмидан олинган препаратдан ташқари чўкма қисмидан ҳам 2-4 препарат тайёрланиб, текширилади. Шу мақсадда препаратни эхтиёткорлик билан тўкиб ташлаб қолган чўкмасидан чўп ёки илмокли сим билан 4-8 томчи олиб предмет ойнаси устига томизилади. Устига қоплаш ойначаси қўйилиб микроскоп билан текширилади. Препаратни тиндириш учун глицерин томчисидан фойдаланиш мумкин.

    Турли гельминтозларни тадқиқ этишнинг махсус лаборатория усуллари.



    Энтеробиоз учун текшириш усуллари

    Перианал қириндисидан ёғоч шпател ёрдамида острицалар тyxyмлapини аниқлаш.

    Жараён: перианал қатламларидан ёғоч шпател ёки йўнилган гугурт чўпи ёрдамида кириб олинган гельминт тухумлари микроскоп билан текширилади.

    Реактивлар: 50% ли глицерин эритмаси ёки 1% иккитали норди углерод натрий эритмаси (ичимлик содаси).

    Махсус жиҳозлар: ёғоч шпателлар, йўнилган ёки пахта ўралган гугурт чўпини ҳам ишлатса бўлади.

    Аниқлаш йўли: эрталабки ёки кечқурун ухлаш олдидан аёлларда сийдик руй бермасдан, перианал қатламларидан қиринди олинади. Қиринди олиш юқоридаги реактивларнинг бири билан намланган шпател билан амалга оширилади. Олинган қиринди предмет ойнасининг қирраси билан шпателдан тозалаб олиниб, бошқа предмет ойнаси устига сурилиб, бир томчи 50% ли глицерин эритмасидан томизилади ва микроскоп остида кичик катталаштириш ҳолда теширилади. Шпател эса бир марта фойдалангандан сўнг ёқиб юборилади. Озиқ-овқат ва умумий овқатланиш корхоналари ходимларини текширувдан ўтказиш вақтида тирноқ остидан қириб олинган материал тенг миқдоридаги 5О% ли глицерин сувининг ва Люгол эритмасининг аралашмасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Юқоридаги ?? нинг тирноқ остидан олинган материалда кўпинча крахмал доначалари аралашган бўлиб, у острица тухумларини аниқлашни қийинлаштиради. Люгол эритмаси ёрдамида эса крахмал доначалари кўк рангга, острица тухумлари сариқ рангга бўялади.

    Тирноқ остидан қириндиларда острица тухумларини аниклаш

    Жараён: тирноқ остидан олинган материалга 50% ли глицерин эритмалари ёрдамида ишлов берилганда гельминт тухумлари рангсизтурда бўлиб, кўк крахмал доначалари ва уларнинг сижикларидан кескин ажралиб туради.

    Реактивлар: 50% ли глицерин ва Люгол эритмалари.

    Махсус асбоб: ёғоч шпател ёки гугурт чўпи.



    Аниқлаш йўли: тенг миқдордаги 50% глипирин ва Люгол эритмаларининг аралашмаси билан намланган ёғоч шпател ёки шпателсимон йўнилган гугурт чўпи ёрдамида тирноқ остидан қиринди олиниб, уни худди перианал қириндиси каби микроскоп остида текширилади.

    Сунгги йилларда энтеробиоз диагностикасида рангсиз полиэтилен ёки ёпишқоқ поливенилхлорид лентаси (болалар техник ижодкорлигида ишлатиладиган) дан фойдаланила бошлайди. Аммо бу ленталарнинг токсикологик имкониятлари хали етарлича ўрганилмаганлиги учун уларни энтеробиоз диагностикасида қўллашга тўлиқ рухсат берилмаган, Фақатгина токсикологик жихатдан хавфсиз бўлган ёпишқоқ операция лентаси (ЛПО-1, ЛПО-2) дан фойдаланиш мумкин.



    Ёпишқоқ ленталар ёрдамида перианал қатламларидаги острица тухумларини аниқлаш

    Жараён: перианал қатламларига ёпиштирилган ленталарга гельминт тухумлари ёпишиб қолади.

    Реактивлар: ёпишқоқ операция плёнкаларидан тайёрланган ёпишқоқ ленталар.

    Махсус жиҳозлар: пинцет (муйчинак).



    Аниқлаш жараёни: узунлиги 10 см ва эни 2 см узунликдаги лента тилини пинцет ёрдамида бир четидан олиниб, перианал қатламига ёпиштирилади. Лента терига тўлиқ кириб туриши учун уни металл ёки ёғоч таёқча билан жипслаб ёпиштирилади. Лента кейин кўчириб олиниб, предмет ойнасига ўтказилади. Предмет ойнаси билан лента ўртасида хаво пуфакчалари бўлмаслиги керак. Лабораторияда препарат микроскоп остида текширилади. Мабода шу куни препаратни микроскоп остида кўришни имконияти бўлмаса, уни совутқичда сақлаш лозим.

    Тенидиозларга текшириш усуллари

    Тениаринхознинг асосий ташхиси усули. Айниқса унинг ўчоқларида оммавий текширув ўтказилганда гижжа бўғимларининг ажралиб чиқиши тўғрисида сўроқ ўтказишдир. Унинг ташхиси самарасининг ошириш учун суюқликни хўкиз солитёри, аскарида, острицаларни кўргазма тариқасидан фойдаланиб амалга ошириш керак.

    Тениаринхоз диагностикаси учун перианал қириндиси ва Като бўйича усуллар нихоятда самаралидир.

    Тениоз ташхиси қийинроқдир, чунки чучқа солитёри бўғимларининг фаол ажралиб чиқиши кузатилмайди, лабораторияга текшириш учун келтирилган нажас миқдори кам бўлади ва у ҳам тўлиқ текширилмайди.

    Тениозга шубха қилинганда яхшиси диагностик дегельминтизация ўтказиш керак.



    Нажасни консервациялаш усули

    Нажасни юқорида келтирилган барча усуллар билан текширишда лабораторияга янгиси етказилиши керак (суткадан ошмаган холдагиси). Материални узоқ сақлаш холлари туғилганда хамда транспортировка қилишда гельминтлар тухумларини деформацияловчи нокулай шароитлар таъсирига йўл қўймаслик учун нажасни консервациялалаш тавсия этилади. Ушбу мақсадда Барбагалло суюқлигида ёки синтетик детергентлар эритмаларидан «лотос», «экстра» каби ювувчи воситалар тавсия этилади. Нажас билан эритманинг нисбати 1:10 бўлиши керак.



    Лабораторияда нажас билан ишлаш

    Нажасни шиша ва пластмасса идишларда йиғиш мақсадга мувофикдир ва уларга текшириладиган кимсанинг фамилияси, исми, шарифи, ёши, турар жойи кўрсатилган ёрлиқча ёпиштирилиш керак. Нажас стаканнинг 1/4 хажмидан кам бўлмаган миқдорда келтирилади, чунки кичик порциядаги нажас тез қурийди ва ундаги тухумлар баъзида деформацияланади. Бундан ташқари, бошқа усуллар билан тақрорий текширишга эхтиёж туғилади.

    Лабораторияга жунатилган нажас намуналари келтирилган куниёқ текширилиши керак, бунинг имконияти бўлмаган тақдирда, уларни кейинги кун эрталабгача совуқ ҳолда сақлаш керак.

    Текширишлар ўтказилиб бўлгандан сўнг идишлар кайнатилиб, 5% ли фенол, лизол эритмаларида, 2% ли крезол эритмасида 5 соат давомида сақлаб, дезинфекция қилиш керак.

    Материални бир неча кун давомида сақлашга эхтиёж туғилса, консервантларни қўллаш керак. Текширишлар натижалари рўйхатга олинганда гельминтларнинг номлари хозирги замон номенклатураси бўйича (лотинча номи) белгиланади. Гельминтозларнинг лаборатория ташхисининг барча усулларида қуйидагилар зарур: микроскоп (оддий биологик – МБИ – турли система), предмет ойналари, қоплама ойнаси. Препаратларни текшириш микроскопнинг кичик ва катталаштирилган 7:10 окуляри билан бошланади, шубхали ҳолларда эса кучли катталаштирилган ҳолда текширилади.

    Лабораторияларда ҳаво тортувчи шкафлар вентиляциясининг яроқлилиги мунтазам равишда кузатилиб турилиш керак.



    ГИЖЖА КАСАЛЛИКЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ

    Гижжа касалликларини даволашда махсус ва симптоматик даво чоралари қўлланилади. Қуйида биз Республикамизда энг кўп тарқалган гижжа касалликларини даволаш чоралари тўғрисида тухталиб ўтамиз.



    Энтеробиоз даволаш учун

    Медамин 10 мг/кг тана вазнига қараб 1 кунда 3 махал буюрилади. Даволаш курси 2 кун, хомиладорларга мумкин эмас. Самарадорлик 88,9-90% гача.

    Пиперазин суткалик дозаси 1 ёшгача бўлган болаларга – 0,4 гр, 2-3 ёш – 0,6 гр, 4-6 ёш – 1 гр, 7-9 ёш – 1,5 гр, 10-14 ёш – 2 гр, 15 ёш ва ундан катталарга – 2-3 гр дан суткалик доза 2 га бўлиб берилади. Даволаш курси 3-5 кун.

    Албендазол (Зентел ва бошқалар) суткалик дозаси: 4 ёшдан 12 ёшгача болаларга 10 мг/кг тана вазнига, 12 ёшдан катталарга – 400 мг дан 1 маротаба буюрилади. Хомиладорларга ва жигар касалликларида мумкин эмас.

    Мебендозол (вермокс, вормизол, вормин): 2 ёшдан – 10 ёшгача – 2,5-5,0 мг/кг тана вазнига караб, 10 ёшдан – 14 ёшгача – 100 мгдан 1 кунда 1 махал, 14 ёшдан катталар – 200 мг дан 1 кунда 1 махал.

    Даволаш курси: 2 кун. Дорини чайнаб ичиш керак.



    Пирантель (комбантрин, гельминтокс, немоцид, эмбовин ва бошқалар) 2 ёшгача – 25 мг дан, 2-6 ёшгача – 250 мг дан, 6-12 ёшгача – 500 мг дан, 12 ёшдан катталарга – 750 мг дан, 75 кг дан ортиқ кишиларга – 1000 мг дан.

    Суспензияси: 10 кг гача болаларга – 125 мг дан, 20 кг гача – 250 мг дан, 30 кг гача – 375 мг дан, 40 кг гача – 500 мг дан, 50 кг гача – 625 мг дан буюрилади. 1 маротаба берилади. Хомиладорларга, жигар касалликларида ва пиперазин билан бирга ишлатиб бўлмайди.

    Юқоридаги барча препаратлар билан даволаниб бўлгандан сўнг 14 кундан кейин назорат анализи топширилади. 1 ойдан сўнг даволаш курси қайтарилади.



    Схема_№_1_(Лернер_бўйича,_1969).'>Гименолепидоз даволаш учун

    Фенасал.

    Схема № 1 (Лернер бўйича, 1969).

    Бемор 2 кун дори ичади, 5 кун дам олади. Шу курс 6-7 марта қайтарилади. Суткалик дозаси: 2 ёшгача – 0,5 гр, 2-6 ёш – 1 гр; 6-9 ёш – 5 гр, 9 ёшдан катталарга – 2 гр дан.

    Фенасал эрталаб нонуштадан 2 соат олдин берилади. Фенасал 1:1 нисбатда шакар билан бўткасимон шаклга келгунча аралаштирилади. Сўнгра озроқ қайнаб совутилган сув билан ичилади. Кечки овқат буюрилмайди.

    Самарадорлик – 94,7%.



    Схема №2 (Лернер бўйича).

    4-5 кунлик цикл билан берилади. 5 кун оралатиб 4 марта қайтарилади. 1-кун фенасал беморнинг ёшига қараб берилади, қолган кунлари 0,5 гр дан буюрилади.



    Схема №3 (Гриненко буйича).

    7 кунлик цикл 5 кун оралатиб 3 марта қайтарилади. 1 кун беморнинг ёшига қараб буюрилади, қолган 6 кун 0,5 гр дан буюрилади. Кўпроқ касалликни оғир кечишида қўлланилганда самарадорлиги юқоридир.



    Схема № 4 (Гриненко ва Бериославич бўйича, 1972).

    4 кунлик цикл 4 кун оралатиб 2 марта қайтарилади. Беморнинг ёшига қараб суткалик доза 4 га бўлиб ичилади. 1 марталик доза: 1 ёшгача – 0,15 гр, 2-5 ёш – 0,5 гр, 6-12 ёш – 0,4 гр, 13 ёш ва ундан катталар – 0,5 гр дан. Фенасалнинг кунлик дозаси орасидаги фарқ 2 соат бўлиши керак. Даволаш самарадорлиги – 96,2%.



    Схема №5 (Исаев-Магдиев бўйича, 1986).

    2-7 ёшгача – 2,0 гр фенасал, 8-14 ёшгача – 2,5 гр фенасал, 14 ёш ва ундан катталарга тана вазнига қараб 2,5-3,0 гр фенасал, 1 кунда 1 махал буюрилади. Даволаш курси: 6 кун. Самарадорлиги – 79,4 %.



    Бильтрицид (празиквантель, азинокс).

    5 ёшдан катталарга – 25 мг/кг тана вазнига 1 маротаба берилади. Дорини чайнаб ичиш керак. 10 кундан сўнг даволаш курси қайтарилади. Самарадорлик 97 %.



    Аскаридозни даволаш учун:

    Пиперазин адипинат (Гельмиразин ва бошқалар).

    2-6 ёш – 1,0 гр, 7-9 ёш – 1,5 rp, 10-14 ёш – 2,0 гр, 15 ёшдан катталар – 3-4 гр 1 кунда 1 маротаба бирданига берилади. Даволаш курси 2 кун. Қарши кўрсатмалар – хомиладорлик. Самарадорли – 70-90%.



    Декарис (левомизол).

    14 ёшгача бўлган болаларга – 2,5 мг/кг, катталарга – 150 мг, Бирданига бир маротаба берилади. Даволаш курси 1 кун. Қарши кўрсатмалар – жигар ва буйрак функцияларини оғир бузилиши, хомиладорлик. Самарадорлиги – 70-90%.



    Пирантел памоат (комбантрин, гельминтокс, немоцид, эмбовин ва бошқалар).

    10 мг/кг тана вазнга қараб катталар ва болаларга бирданига берилади. Таблеткани чайнаш керак.



    Мебендазол (Вермокс, вормизол, вормин).

    14 ёшгача бўлган болаларга бирданига 10 мг/кг тана вазнига, катталарга 200 мг дан бирданига чайнаш учун буюрилади. Даволаш курси 3 кун. Қарши курсатмалар: хомиладорлик, дори дозаси кўтарилса аллергия ва диспептик холатлари кузатиш мумкин.



    Тиабендазол (минтезол).

    Болалар ва катталарга 50 мг/кг тана вазнига кунлик доза бирданига буюрилади. Қарши кўрсатмалар: хомиладорлик, лактация даври, жигар ва буйрак оғир етишмовчиликлари. Препарат уйқусираш, кунгил айниш, қайт қилиш, бош оғриғи, анорексия, қоринда оғриқ келтириб чикариши мумкин.



    Медамин.

    Болалар ва катталарга 10 мг/кг тана вазнига бирданига буюрилади. Даволаш курси 3 кун қарши кўрсатмалар – хомиладорлик.



    Альбендазол (Зентел ва бошвалар).

    1-2 ёшгача болаларга 200 мг дан, 2 ёш ва ундан катталарга – 400 мг дан 1 марта буюрилади. Хомиладорларга мумкин эмас!



    Трихоцефаллёзни даволаш учун

    Мебендазол (вермокс, вермизол, вормин ва бошкалар).

    Худди аскаридоздек берилади.



    Медамин. Худди аркаридоздагидек буюрилади.

    Бемосат.

    2-5 ёшгача – 2,5-3 гр, 6-10 ёшгача – 3,5-4,0 гр, 11-15 ёшгача – 4,0-4,5 гр, 15 ёш ва катталар – 5,0 гр. 1 кунда 1 махал овқатдан 1 соат олдин берилади. Даволаш курси: 5 кун.



    Оксантел.

    Дозаси: 10 мг/кг тана вазнига буюрилади. Даволаш курси: 3 кун.



    Дифезил (Нафтамон-К).

    3-5 ёш – 2-2,5 гр дан, 6-8 ёш – 3 гр дан, 9-10 ёш – 4 гр дан, 10 ёш ва ундан катталарга – 5 гр дан. 1 кунда 1 махал овқатдан олдин 5 кунга буюрилади.



    Тениаринхоз касаллигини даволашда бемор енгил хазм бўладиган озиқ-овқатлар истеъмол қилади. Фенасал эрталаб берилади. Дорилардан олдин катталарга – 2 гр, болаларга – 1 гр ичимлик содасини 1 пиёла сувга аралаштириб ичишади, 20 дақиқадан сўнг фенасал билан шакарни 1:1 нисбатан аралаштириб бўткасимон холга келгандан сўнг 1 пиёла сув билан ичилади.

    Схема №1.

    Фенасал 3 ёшгача болаларга – 0,5 гр; 3-5 ёш – 1 гр, 6-9 ёш – 1,0-1,5 гр, 10-12 ёш – 1,5-2,0 гр; 13 ёш ва катталарга – 2,0 гр дан берилади.



    Схема №2.

    Фенасал 2 ёшдан катталарга кечқурун 2,0 гр, эрталаб – 1 гр, кечқурун 2,0 гр, эрталаб – 1,0 гр. Даволаш курсига 6 гр тайинланади.



    Схема № 3.

    Кечқурун – 3 гр, эрталаб – 3 гp, кечқурун – 3 гр Фенасал буюрилади. Даволаш курсига – 9 гр. берилади.

    Тениаринхозда албатта 2-3-кунлари фенасалдан 2 соат кейин магний сульфатни 25% эритмаси ёки бисокодил 2 таблетка бирданига ёки гуталакс 4-5 томчи 1 кунда 1 махал ичилади.

    Албендазол.

    1 кунда 1 махал 10 мг/кг тана вазнига қараб 2 кунга буюрилади. 4 ёшгача бўлган болаларга мумкин эмас.



    Трихлорофен 40 мг/кг тана вазнига 1 марта буюрилади. 10 кундан сўнг албатта даволаш курси қайтарилади. 12 ёшгача бўлган болаларга, жигар ва буйрак касалликларида, хомиладорларга мумкин эмас.

    Празиквантел (бильтрицид, азинокс).

    1 кунда 1 марта 10-15 мг/кг тана вазнига буюрилади. 10 кундан сўнг даволаш курси қайтарилади.


    Мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларида гижжа касалликларидан сақланиш ва олдини олиш чора-тадбирлари

    • Таълим-тарбия муассасаси хамшираси мактаб ёки боғча биносида, худудида санитария назоратини олиб бориши, тозалик соатлари ва кунларини доимий ўтказиб бориши керак.

    • Болаларни эрталабки (фильтрдан) саломатлик текширувидан ўтказиш даркор.

    • Мактаб ва мактабгача болалар муассасаларига янги қабул қилинувчи болаларни гижжа касалликларидан фафатгина 3 марталик текширувдан ижобий ўтгандан сўнггина қабул қилиниши керак. Ушбу муассасасидаги болаларни ва 1-4 синф ўқувчиларини ҳамда уша ерда ишловчи ходимларни 1 йилда 1 марта лаборатория текширувидан 3-5 кун оралатиб 3 марталик текширувдан ўтказиш керак.

    • Агар болалар муассасаларида энтеробиоз билан касалланиш 15% дан кам бўлса фақат гижжа аниқланган болаларда, 15% ортиқ бўлса барча болалар ва ходимлар гижжа касалликларига қарши ялпи даволанишлари керак.

    • Хамшира болаларни шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш: тирноқларни тез-тез олиб туриш, тирноқларни кемирмаслик, бармоқларни оғзига солмаслик, сўрмаслик, ухлаб тургандан ва хожатхонага боргандан кейин, уйнаб келгандан сўнг, ҳамда овқатланишдан олдин қўлни яхшилаб совунлаб ювишга ўргатиши керак.

    • Ёш болаларни ифлос ерда, ховлида эмаклаб юришга йўл қўймаслик лозим.

    • Ҳар бир бола учун ўрин-жойи, кийим-кечак шкафи, туваги ва сочиқлари алоҳида бўлиши зарур.

    • Болаларни кийимларини алоҳида сақлаш, бир-бирларини кийимларини кийдирмаслик талаб этилади.

    • Болалар ўйнайдиган ўйинчоклар вақти-вақти билан совунлаб ювиб турилиши даркор.

    • Муассасалардан болалар фойдаланадиган хожатхоналар, хожатхона поллари, эшиклари ва сув оқизадиган мослама дасталари, дераза тоқчалари, стол-стуллар ва туваклар қайноқ сув билан, 5% ли лизол эритмаси, креолин, хлорли охак ва бошқалар билан зарарсизлантирии лозим.

    • Ўйналадиган қум майдонидаги қумларни доимий зарарсизлантириш (дезинфекция), тозалигини сақлаш ва алмаштириб туриш даркор.

    • Болаларни қайнатилмаган арик, зовур ва сой сувларини ичишига йўл қўймаслик керак, имкони борича артезан ва водопровод сувидан фойдаланиш зарур.

    • Мева ва сабзавотларни тоза сувда яхшилаб ювиб, сўнгра истеъмол қилиш керак.

    • Мактаб ёки боғча ошхоналарида санитария нормаларига қатъий амал қилиш лозим.

    • Ошхоналарда пашшаларни йўқотиш ва идишларни устини беркитиб қўйиш даркор.

    • Яхшилаб қайнатилмаган ёки қовурилмаган гўштни истеъмол қилмаслик керак.

    • Ота-оналар билан гижжа касалликларидан сақланиш тўғрисида доимий сухбатлар ўтказиб туриш зарур.

    Оилада гижжа касалликларидан сақланиш ва олдини олиш чора-тадбирлари

    • Хоналар ҳар куни ювилиб, хонадаги палос ва гиламларни чангютғичлар орқали тозаланади, эшик дасталари, мебеллар, стол-стуллар, тоқчалар ва бошқа уй жихозлари ювувчи эритмали хўл латта билан артилади, ховлилар сув сепиб, супирилиши керак, чунки гижжа тухумлари хаво чанги орқали ҳам (энтеробиоз) юқиши мумкин.

    • Қуёш тик тушувчи кунларда гилам, палос, курпа-тушакларни чойшабларни ва бошқаларни 3 соат давомида офтобда шамоллатиш керак.

    • Ҳар бир хонадонда санитария талабларига жавоб берувчи хожатхоналар бўлиши керак.

    • Аскаридоз касаллигидан сақланиш учун сабзавот ва полиз экинларига зарасизлантирилмаган нажас солмаслик талаб қилинади.

    • Ер ости ва ер усти манбаларини гижжа тухумлари билан ифлосланишидан сақлаш, нажасни ариқ сувларига тушиб қолишига йўл қўймаслик, хожатхона ва молхоналарни одам яшаш жойидан узоқроққа, чекка жойга қуриш.

    • Оилада ариқ, зовур ва сой сувларидан ичимлик суви сифатида фойдаланмаслик зарур.

    • Оиланинг барча аъзолари овқатланиш олдидан, хожатхонага кириб чиққандан сўнг, томоркага қарашда ишлагандан кейин, уй хайвонларини қарашдан олдин ва кейин қўлни яхшилаб совунлаб ювиш керак.

    • Бозорлардан ветеринарияназорати мухри бўлмаган гўшни сотиб олманг. Яхши қайнатилмаган ёки яхши ковирилмаган хом гўштни истеъмол қилманг. Хом қиймани татиб кўрманг.

    • Оилада, асосан ёш болалар ит ва мушуклар билан ўйнашмаслиги, ўрин кўрпага қуймаслиги ва ошхонага киритмаслиги керак. Итларда гижжа тухумлари бор йўқлигини вақти-вақти билан текшириб туриш даркор.

    • Хожатхоналарни вақти-вақти билан хлорли охак, гипрохлорид ва бошқа зарарсизлантирувчи моддалар билан зарарсизлантириб туриш талаб этилади.

    • Хонадонларда гижжа таркатувчи пашшалар, суваралар ва бошқа хашоратлар бўлишига йўл қўймаслик.

    • Озиқ-овқат махсулотларини ҳашоратлар тегишидан сақлаш ва устини беркитиб қўйиш.

    • Сабзавот ва меваларни истеъмол қилишдан олдин тоза сувда тозалаб ювиш, сўнгра қайнатилган сувда чайқаш.

    • Болалар ётган чойшабларни, ички кийимларни қайнатиб, сўнгра ювиш, дазмоллаш, ҳар куни алмаштириш, эрталаб орқа чиқарув сохасини илиқ сувда совун билан ювиш, ички кийимларни ва чойшабларни алмаштириш.

    • Болаларга кечқурун ётишдан олдин орқа чиқарув сохаси атрофига вазелин, rлицерин ёки пахта ёги сўртилиб, тоза пахта думалоқлаб (тампон) қўйилади.

    Пойчалари махкам тутиб турадиган резинкали трусиклар кийинтирилади. Гижжа тухумлари тўкилмаслиги учун юқорида айтилганларга қатъий амал қилсангиз гижжалар юқмайди, юққан бўлса ҳам сиз ундан халос бўласиз.

    Шу билан бирга, сиз нафақат ўзингизни, оила-аъзоларингизни ва атрофдагиларни гижжа касалликларидан ҳамда бошқа юқумли ошқозон-ичак касалликларидан сақлаб қолган бўласиз.




    1   2

    Коьрта
    Контакты

        Главная страница


    Гижжалар – бутун организм хасталиги