• Врач йўқлиги синдроми” нима
  • Бўйиндаги ёки энсадаги оғриқлар
  • Психоген гиперестезия нима Психоген гиперестезия
  • Психоген кардиалгия нима Психоген кардиалгия
  • Юрак соҳасидаги оғриқларнинг сабаби ҳамма вақт ҳам юрак касаллиги ҳисобланадими
  • Психоген кардиалгияларда яна қандай белгилар кузатилади
  • Юрак ритмининг психоген бузилишлари
  • Псевдоревматизм нима ёки бўғим нега оғрийди Псевдоревматизм
  • Ҳамма бўғимлар ҳам оғрийдими
  • Бўғимларда шиш ҳам пайдо бўладими
  • Қандай хатога йўл қўйилди



  • страница2/3
    Дата14.01.2018
    Размер0.57 Mb.

    Психосоматик синдромлар


    1   2   3

    Беморни яхшилаб текшириш керак

    ёки “Кутиш синдроми” нима?
    Биз «Сурункали радикулитнинг зўрайиши» ташхиси қўйилган беморларда неврологик текширувлар билан биргаликда психологик текширувлар ҳам ўтказганимизда, оғриқнинг пайдо бўлиши билан руҳий зўриқиш орасида боғлиқлик борлигига кўп бора амин бўлганмиз. Психоген оғриқлар учун оғриқнинг йилнинг маълум бир ойида ёки масвумда (масалан, куз келиши билан) пайдо бўлиши хосдир. Битта бемор 6 йилдан буён мезон кирди дегунча белида оғриқ пайдо бўлишидан шикоят қилган. Лекин унда яққол ифодаланган неврологик белгилар кузатилмаган. Бироқ психоген оғриқлар дастлаб ҳақиқий радикулит бўлган беморларда кўп учрашини ҳам эътиборга олиш керак. Баъзан врачнинг ўзи хоҳламаган ҳолда беморда ятропатияни юзага келтиради, яъни бемор радикулит билан хасталанади, даволанади ва врачдан «белни иссиқ тутиб юриш, оғир нарса кўтармаслик, оғриқ пайдо бўлганда, дарҳол докторга мурожаат қилиш» каби кўрсатмалар олади. Бу маслаҳатларга айниқса, неврастения ёки психоастенияга чалинган беморлар қаттиқ риоя қилади ва оқибатда уларда «Кутиш синдроми» ривожланади. Бу ўз вақтида ипохондриянинг шаклланишига олиб келади: бемор танасидаги ҳар қандай оғриққа, ҳатто бўғинларда кузатиладиган шақиллашларга ҳам ортиқча эътибор бера бошлайди. Натижада, психоген оғриқлар пайдо бўлади ёки янада зўраяди.
    Врач йўқлиги синдроми” нима?
    Невроз, депрессия ва истерия билан касалланган беморларни узоқ йиллар мобайнида кузатиш ва даволаш натижасида шу нарсага амин бўлдимки, тиббиётга, хусусан нейропсихологияга “Врач йўқлиги синдроми” деган атамани киритиш керак. Ишончим комилки ҳар бир невропатолог бу синдромни бир марта бўлса-да ўз амалиётида кузатган. Масалан, Сиз невроз билан касалланган беморни муваффақиятли даволадингиз. У яхши бўлиб кетди. Хатто уни бир ой назоратга ҳам олдингиз. У ёнингизга ҳар ҳафтада келиб турди. Сиз уни кўриб турдингиз. У Сизнинг кўригингиздан, суҳбатларингиздан кўнгли тўлиб яхши бўлиб юрди. Ундаги касаллик аломатлари бутунлай йўқолди. Сиз ҳурсанд бўлиб беморни уйига жўнатдингиз. Ҳар эҳтимолга қарши телефонингизни ҳам бердингиз. Бироқ ишончингиз комилки, энди у Сизга ўз касаллиги ҳақида сўзлаб телефон қилмайди. Байрамлар билан табриклаб телефон қилиши мумкин холос. Чунки у тузалди. Бироқ... Минг афсуски бемор уйига кетгандан сўнг бир ҳафта ўтар-ўтмас (баъзида бир ой ўтгач) у Сизга телефон қилиб бошлайди. “Доктор менинг бошим яна оғрияпди, яна уйқум бузилган, кайфиятим эса аввалгидек тушиб кетган, танам қақшаб оғрияпди” деб шикоят қилади. Агар аёл киши бўлса, йиғлаб юборади. Сиз “Бемор шамоллаб қолибди ёки оилада уруш-жанжал бўлибди шекилли” деб уни қабулингизга чақирасиз. У қабулингизга келгач маълум бўладики, оилада ҳеч қанақа мажоро бўлмаган, бемор шамолламаган ҳам! Сиз уни обдон текширасиз, хатто бош миясини аппаратларда текшириб кўрасиз ва ҳеч қандай касаллик аломатларини топмайсиз. Бу ҳақда беморга ҳам айтасиз. У ҳурсанд бўлиб уйига кетади. Эътибор қилинг-а, кечагина аҳволидан азият чекиб турган бемор Сизни кўргач ва текширувлардан ўтгач 1-2 соат ичида яхши бўлди-қолди. Нега шундай бўлди? Нега бемор уйига кетгач касал бўлиб қолди. Бу ҳолатни бемалол “Врач йўқлиги” синдроми деб аташ мумкин. Гўёки беморнинг ёнида врач йўқлиги сабабли, унинг ёнига касаллик аломатлари ташриф буюрди. Бемор врачнинг ёнига келувди, бу аломатлар яна йўқ бўлиб кетди. Бу феноменни кўпчилик невропатологлар ўз амалиётида кузатган. Истерик беморларда бу ҳолат кўп такрорланади. Шунинг учун ҳам бундай беморлар врачма-врач сарсон бўлиб юришади. Мен 1 йил ичида 10 та нуфузли клиникада даволанган, тузалган ва ҳар гал уйига қайтгач яна касал бўлаверган битта аёлни биламан. Ахийри уни нейропсихологга боринг деб менга юборишган. Мен ҳам 3 марта “уни самарасиз” даволаганман. Тўғрисини айтганда, шу аёлни текширавериб ва даволайвериб “Врач йўқлиги синдроми” атамасини ўйлаб топдим. Бир куни у “Доктор менга ҳеч ким ташхис қўя олмади. Сиз ҳам буни эплай олмадингиз. Агар ташхисни тўғри қўйганларингизда мен тузалиб кетардим” деди. Кетаётганида “Янги даволаш усулларини ўйлаб топинг, кейин мен Сизнинг олдингизга балким келарман” деди. Албатта унинг бу сўзлари менга алам қилди. Чунки беморда невроз ва психосоматик бузилишлардан бошқа ҳеч қандай касаллик йўқ эди. Буни унга тушунтириб ҳам бўлмасди. Психологияда ҳеч қандай гапга юрмайдиган ва ҳеч кимга ишонмадйиган одамларни “психологик ригид одам” деб аташади. Бундайларни ҳеч қандай усул билан даволаб бўлмайди. Унинг оти Тамара эди ва асосан рус тилида сўзлашарди. Тамара опа мен Сизга янги даволаш усулини эмас, балки Сиз учун янги диагноз ўйлаб топдим. Бу диагнознинг оти “Синдром отсутствуюшего врача” дедим. Ҳохласангиз бу синдромни Сизнинг номингиз билан “Тамара опа синдроми” деб атайман. Машхур врач Паркинсонга ўхшаб тарихда қолиб кетасиз, дедим. У кулиб юборди. Мен унга нега шу фикрга келганимни тушунтириб бердим. Ҳар доим уйига кетганидан сўнг касаллик аломатлари пайдо бўлиб бошлашини, врачлар ёнига келганидан сўнг эса бу белгилар ўтиб кетаётганлигини мисоллар билан тушунтириб бердим. Суҳбатимиз охирида “Энди Сиз врачларнинг олдига эмас, балки врачлар Сизнинг уйингиза ташриф буюришлари керак” дедим хазиллашиб. Ҳали 1 ойдан кейин яна дод-вой солиб келасиз. Сизда “Синдром отсутствующего врача” дедим. Орадан 1 ой ўтгач бемор телефон қилиб жиддий оҳангда: “Доктор мен уйга келганимдан буён Сизнинг гапларингиз ҳақида кўп ўйладим. Сиз жуда тўғри хулосага келгансиз. Менда ҳақиқатан ҳам “Синдром отсутствующего врача”. Касалим қандайлигини энди тушундим. Сизга катта раҳмат! Сизни кўп қийнаганим учун узр, деди. Мен ҳам “Агар Сиз қийнамаганингизда янги синдром ёзилмасди.Тиббиёт илми номидан Сизга ҳам раҳмат дедим, ҳазиллашиб. У ҳақиқатан ҳам битта ўша суҳбатдан кейин тузалиб кетган эди. Бемор билан кейинги учрашувларимизда ҳам мен унда ҳеч қанақа невротик аломатларни кўрмадим. У хатто руҳан тетиклашиб дунёқараши ҳам ўзгариб кетди. Унда касалликларга нисбатан жуда кучли психологик иммунитет шаклланди.


    Бўйиндаги ёки энсадаги оғриқлар
    Психоген оғриқлар ичида айниқса, бўйин соҳасида жойлашган оғриқлар алоҳида ўрин тутади. Одатда, бундай ҳолатларда невропатолог беморга бўйин умуртқаларини рентген қилишни тавсия этади. Ёши 30-40 дан ошган беморларда бўйин умуртқаларида остеохондрознинг дастлабки белгилари аниқланади ва бўйин соҳасидаги оғриқлар рентгендаги ўзгаришлар билан боғланади. Ваҳоланки, рентгенограммадаги ўзгаришлар ҳамма вақт ҳам касаллик белгилари билан мос келавермайди. Остеохондроз бир-икки ҳафтада тузаладиган касаллик эмас, аммо бўйин соҳасидаги оғриқларни айнан «остеохондроз» билан боғлаган бемор, психотерапевтик муолажалардан ёки плацеботерапиядан (беморни ишонтириб даволаш) сўнг бир ҳафта ичида тузалиб кетади. Бу ҳолат беморда психоген цервикалгия (бўйин-энса сҳасидаги оғриқлар) борлигидан далолат беради. Албатта, умуртқаларда ўзгаришларсиз кечадиган ва фақат илдизчаларнинг ўзи яллиғланиши билан кузатиладиган ҳақиқий радикулитлар бундан истисно.

    Шунингдек, бўйиндаги оғриқларнинг бош айланишлар билан бирга келиши ва бунинг устига рентгенда остеохондроз аниқланиши «бўйин остеохондрози сабабли ривожланган вертебробазилляр синдром» ташхисини қўйишга асос бўла олмайди. Бу ниқобланган депрессиянинг бир клиник кўриниши бўлиши мумкин, холос. Фақат кучли ривожланган остеохондроз ёки умуртқа суяклари аномалиялари, остеофитларнинг умуртқа артерияларини босиб туришлари вертебробазилляр синдромни юзага келтириши мумкин. Бу ташхисни аниқлаш ёки тасдиқлаш учун битта рентгенограмманинг ўзи кифоя эмас, бу ерда ангиография, допплерография ва МРТ-ангиография текширувлари хулосаси керак бўлади.


    Психоген гиперестезия нима?
    Психоген гиперестезия – тананинг турли соҳаларида руҳий-ҳиссий зўриқишлар сабабли пайдо бўладиган ёқимсиз сезгилар, санчувчи ёки уюштирувчи оғриқлар, қичималар ва ҳ.к.. “Гиперестезия” ортиқча сезги дегани. Психоген гиперестезия психастения ёки неврастения касалликларининг асосий симптомларидан бири саналади. Бундай беморлар ташқи одатий таъсиротларга шу қадар сезгир бўлишадики, уларни қуёшнинг нури, шамолнинг бироз қаттиқ эсиши, автомобилларнинг товуши, телефон ёки эшикдаги қўнғироқнинг жиринглаши, болаларнинг шовқин-сурони ҳам жуда безовта қилади. Одатда, бундай беморлар ҳар қандай товушдан эти жимирлаб кетишини, танасини худди ток ургандек бўлишини, боши қаттиқ оғриб кетишини таъкидлашади. Уларнинг танасига қўл теккизиб бўлмайди. Уларни врач текшираётганда, доимо сесканиб туришади, танасига қўл билан теккани қўйишмайди, чунки оғриқ кучайиб кетишидан қўрқишади. Агар врач «Мен сизга текширмасдан туриб ташхис қўя олмайман» деса, бемор врачнинг қўлини ўзи ушлаб танасининг оғрийдиган жойларига олиб боради. Бундай беморларда тананинг энг сезгир жойлари, одатда бош ва оёқлар ҳисобланади.

    Танадаги гиперестезия соҳалари ички аъзолар касалликлари натижасида ҳам кузатилиши мумкин ва улар тананинг ҳамма жойида эмас, балки маълум бир соҳаларида кузатилади. Бу соҳалар Хед-Захарин соҳалари деб аталади.

    Психоген гиперестезиялар айниқса, бош терисида яққол ифодаланган бўлади. Психоневроз билан хасталанган беморнинг бошини текшираётган врачнинг қўлини бемор итариб юборган. У бошида қаттиқ оғриқ пайдо бўлганидан шикоят қилиб, доктор қабулида 10 дақиқагача ўтириб қолган. Орадан 3-4 дақиқа ўтгач «Оғриқ ўтиб кетдими, ёки бирор оғриқ қолдирадиган дори берайми» деб сўралганда бемор: «Йўқ, ҳозир ўзи ўтиб кетади, нега мендан сўрамасдан бошимни босиб қўйдингиз» деб врач ёрдамидан воз кечган.

    Яна битта беморнинг тизза рефлекси неврологик болғача билан текширилаётганда, беморнинг оёғида кучли оғриқ пайдо бўлиб, юра олмай қолади ва бироздан сўнг ўтиб кетади. Психоген гиперестезиялар учун оғриқларнинг айнан танадаги сезгир нуқталарда пайдо бўлиши хосдир. Масалан, юздаги нерв чиқадиган нуқталарда, оёқлардаги нерв йўллари соҳасидаги нуқталарда ва ҳоказо. Баъзан бехосдан айтиб қўйилган сўздан ёки ташхисдан сўнг беморларда ятропатик хусусиятга эга бўлган турли оғриқлар ва гиперестезиялар пайдо бўлиши ҳам мумкин.



    Менинг кузатувимда бўлган иккита бемор ҳақида келтириб ўтаман. Д. исмли 18 яшар келин оилада юз берган фалокатдан сўнг ўзига-ўзи пичоқ уради. Қориннинг иккита жойига урилган зарбадан бемор кўп қон йўқотиб, жарроҳлик бўлимига тушади. Зудлик билан кўрсатилган ёрдамдан сўнг ёш келиннинг ҳаёти сақлаб қолинади. Бемор тузалиб чиқади, бироқ унинг иккала оёғида оғриқ пайдо бўлиб, бу оғриқ борган сайин кучайиб боради ва иккала оёқ фалаж бўлиб қолади. Беморни невропатологга кўрсатишади. У «Пичоқ орқа миядаги нерв толаларини ҳам шикастлаган» деб хулоса чиқаради ва даволаш чораларини тавсия қилади. Бемор бу ташхисни қўярда-қўймай ота-онасидан билиб олади ва беморнинг танасидаги оғриқлар белда ва оёқларда «тўпланади». Беморнинг танасида оғриқ пайдо қилиш учун унинг танасига қўл теккизиш шарт эмас эди, чунки оғриқлар усиз ҳам, айниқса, тунда ўз-ўзидан пайдо бўларди ва бемор оғриқ кучидан чинқириб йиғларди. Бемор баданини ҳатто чойшаб билан ҳам ёпишга қўймасди. Чунки чойшаб бирор жойига тегиб турса, оғриқ кучаярди. У қўрққанидан ўзининг танасига ўзи ҳам қўл теккизмас эди. Бемор танасида тез-тез ва тўсатдан пайдо бўладиган оғриқларни кутиб, иккала қўли билан тўшакнинг чеккасидан маҳкам ушлаб ётарди. Беморни текшираётиб шунга эътибор қаратдимки, агар унга бирор ёрдам керак бўлса, фақат катта акасига мурожаат қиларди, бошқаларни (ота-онасини, укаларини) ёнига йўлатмасди. Бу ҳолатни психоген оғриқларга қиёсий ташхис қўйганда эътиборга олиш зарур. Беморни синаш учун «Нега бундай қиласиз?» деб савол берсам у:: «Акам ҳеч жойимни оғритмасдан ёрдам беради», деб жавоб берган эди. У уйга келган врачларни ҳам ёнига йўлатмасди. Бемор билан икки кун мобайнида суҳбат уюштирилиб, унинг неврологик ва психологик статусини текширдими. Бемор суҳбат чоғида ҳар гал: «Мени даволасангиз ҳеч жойимга тегмасдан даволайсизми?», «Орқа миям ҳақиқатан ҳам жароҳатланмаганми?» деб сўрайверарди. Бемор билан умумий тил топилгандан сўнг, унда чуқур неврологик текширувлар ўтказдим. Орадан бир неча ой ўтганига қарамасдан, беморнинг оёғи озмаган ва сезги бузилишлари ҳам йўқ (умумий гиперестезиядан ташқари) эди, пай рефлекслари ҳам сақланган эди. Демак, аввалги ташхис нотўғри қўйилган деган фикрга келдим. Энди энг асосийси беморда ятропатия белгиларини, яъни аввалги ташхис асоратларини йўқотиш ва орқа мияда ҳеч қандай жароҳатланиш йўқлигига ишонтириш. Бу вазифанинг уддасидан чиққанимдан сўнг бемор даволанишга катта ишонч билан қараб, тавсия қилинган барча муолажаларни ола бошлади. Бемор, асосан, психотерапевтик муолажалар билан даволанди ва соғайиб кетди. Чунки орқа мия жарохатланмаган эди.

    Иккинчи воқеа ҳам ятропатия яққол мисол бўла олади. Яна бир бор эслатиб ўтамана “ятропатия” дегани врачнинг нотўғри хулосаси оқибатида аслида йўқ бўлган касаллик аломатларининг пайдо бўлиши дегани. Бу воқеа вилоят шифохоналарининг бирида содир бўлган эди. Узоқ йиллардан буён асаб касалликлари врачи бўлиб ишлаб келаётган доктор ўзининг умр йўлдошига «Диск чурраси» деб ташхис қўяди. Тўйда тинмай юмуш қилган 40 ёшдан ошиб қолган бу аёлнинг белида кучли оғриқ пайдо бўлиб, икки кундан сўнг иккала оёғи ишламай қолади, тўғрироғи кучли оғриқдан қўрқиб, оёқларини сира қимирлатмайди. Бунинг устига «Диск чурраси», асосан, операция йўли билан даволанилади деб ўйлаган беморда аффектив ҳолат янада ривож олади. Оддий уколларни ҳам дод-войлаб оладиган бемор 5 ой мобайнида укол-дорилар билан даволанади. Ниҳоят, беморнинг турмуш ўртоғи уни операция қилишга розилигини олиб Тошкентга олиб келади. Бемор нейрохирургия клиникасига ётқизилади ва ўша кечаси беморга орқа мия атрофига блокада қилинади оғриқсизлантириш учун (чунки оддий новокаинли блокадалар ёрдам бермас эди). Эртаси куни беморнинг орқа мия ва умуртқа соҳаси КТ ёрдамида текширилиб диск чурраси йўқлиги аниқланади ва унга невропатологга мурожаат қилиш тавсия этилади. Мен беморда ҳар томонлама неврологик ва психологик текширувлар ўтказдим ва унда диск чурраси йўқлигига амин бўлдим. Буни КТ текширувлари ҳам тасдиқлаб турарди. Бемор махсус даволаш муолажаларидан сўнг тузалиб кетди. Бу ерда врачларнинг хатоси – беморга неврологик ёрлам билан чегараланиб қолганида. Унга албатт психологик ёрдам ҳам кўрсатилиши керак эди.

    Савол туғилади: ятропатиялар узоқ (ойлаб, йиллаб) давом этиши мумкинми? Ҳа, албатта давом этиши мумкин. Даволаш усуллари муваффақиятсиз тугайверса, психоген касаллик нафақат узоқ вақт давом этади, балки зўрайиб ҳам боради. Бу психоген синдромлар қанча узоқ давом этса, даволаш ҳам шунча чўзилади дегани эмас. Ташхис тўғри аниқлангандан сўнг беморнинг психологиясига мослаб тузилган даво чоралари шу заҳоти ёки бир-икки кун ичида фойда беради.
    Психоген кардиалгия нима?
    Психоген кардиалгия – бу қаттиқ ёки доимий руҳий сиқилишлардан кейин юрак соҳасида пайдо бўлган оғриқлардир. Кўкрак қафасининг чап томонидаги ҳар қандай сезгилар (увишиш, оғриқ) беморлар томонидан катта хавотирлик билан қабул қилинади. Негаки, бу ерда юрак жойлашган!

    Мабодо бошимиз оғриб қолса, бемалол аналгин ёки цитрамон ичиб ишга кетаверамиз (баъзан, ичмасдан ҳам), лекин юрак соҳасида оғриқ пайдо бўлса, дарров доктор чақирамиз, кардиограмма қилдирамиз, «Ҳаммаси жойида, юрагингиз бироз сиқилибди, холос» деган хулосани эшитганимиздан сўнггина тинчланамиз. Чунки, кўпчилик учун «юрак» тушунчаси, «ҳаёт» тушунчасининг синонимидир.


    Юрак соҳасидаги оғриқларнинг сабаби ҳамма вақт ҳам юрак касаллиги ҳисобланадими?
    Юрак соҳасидаги оғриқларни, яъни кардиалгияларни келтириб чиқарувчи касалликларни учта асосий гуруҳга ажратиш мумкин. Булар: 1) юрак касалликлари; 2) ниқобланган депрессия, яъни психоген бузилишлар; 3) умуртқа соҳаси касалликлари (остеохондроз, радикулит). Демак, кардиалгияларнинг сабабини аниқлаш учун кардиологик текширувларнинг ўзи етарли эмас. Аҳоли орасида остеохондрознинг кўп учраб бошлаши беморда чуқур неврологик текширувлар ўтказишни, депрессив синдромларнинг кўпайганлиги эса психологик текширувлар ўтказиш лозимлигини тақозо қилади. Чунки бўйин остеохондрози, невроз, депрессия каби касалликларда юрак соҳасида оғриқларга сабабчи бўлади.

    Ривожланган давлатларнинг кардиология клиникаларига юрак соҳасидаги ўткир оғриқдан шикоят қилиб, «стенокардия» ёки «миокард инфаркти» ташхиси билан «тез ёрдам» машинасида олиб келинган беморларнинг деярли ярмида ташхис тасдиқланмаган ва бу оғриқлар психоген хусусиятга эга бўлиб чиққан. Ҳаттоки баъзи муаллифларнинг (Катон W. Ж., 2000) маълумотига кўра, кардиалгиялар билан амбулаторияларга мурожаат қилувчилар сони 80 фоизга етар экан. Ушбу мутахассислар фикрича юрак соҳасидаги оғриқдан шикоят қилган ҳар қандай бемор нафақат кардиологик, балки психологик текширувлардан ҳам ўтиши лозим. Демак, бу иккала текширувнинг биргаликда олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.


    Психоген кардиалгияларда яна қандай

    белгилар кузатилади?
    Психоген кардиалгиялар бошқа бузилишлар билан биргаликда кузатилади. Булар – ўлим қўрқуви, «юракка ҳаво етишмаслиги», унинг тез-тез ёки «тўхтаб-тўхтаб» уриши, «қизиб кетиши ёки музлаб қолиши», «томоққа тиқилиши» ва шу каби симптомлардир. Психоген кардиалгияларда беморлар юрак соҳасидаги битта нуқтани бармоғи билан кўрсатишади. Бу нуқта, асосан, юрак учига тўғри келади, бунда оғриқ битта жойда доимо ёки кўчиб-кўчиб туради. Оғриқ жойлашган соҳада кучли психоген гиперестезия ҳам аниқланади. Оғриқнинг орқа курак атрофига бериши «стенокардия» ташхисини тасдиқлашга ёки инкор қилишга сабабчи бўлади. Юрак соҳасидаги оғриқ бир нуқтадан бошланиб, бутун бир кўкрак қафасининг ярмини эгаллаб олади, сўнг чап қўлга тарқайди ва бошнинг энса соҳасига ҳамда оёққа қараб йўналади, деб таърифлашади беморлар оғриқнинг йўналишини. Бу пайтда ҳаво етишмай қолади, бўғилади ва тил тагига ташланган нитроглицерин ҳам ёрдам бермайди, тинчлантирувчи дорилар эса бемор аҳволини енгиллаштиради. Баъзан беморларни шифохонага олиб бориб, барча зарур текширувларни қилмагунча, юрак соҳасидаги оғриқ ўтиб кетмайди. Бемор кардиологик текширув хулосаларини интиқлик билан кутади, юрак касаллиги инкор қилингандан сўнг юрак соҳасидаги оғриқ камайиб боради ва ўтиб кетади.

    Психоген кардиалгиялар стенокардия ва миокард инфарктидан фарқли ўлароқ, узоқ давом этади ва нитратлардан сўнг, жисмоний ишни камайтиргандан сўнг ўтиб кетмайди. Айниқса, узоқ йиллардан (20-30 ёшлигидан) буён юракдаги оғриқлардан шикоят қилиб келадиган беморларда учрайдиган кардиалгиялар, одатда, юрак ишемик касаллиги ҳисобига кузатилмайди. Психоген кардиалгияга чалинган беморлар ўта инжиқ бўлишади: улар юрак уришини назорат қилиб юришади, ўлиб қолишдан қўрқишади (35 яшар аёл 5-6 ой ичида уйидагилар билан бир неча бор видолашган ва кардиологик текширувлардан ўтган).

    Бўйин-кўкрак остеохондрозида юрак соҳасидаги оғриқлар бош ёки танани ён томонларга бурганда, эгилиб-тик турганда, йўталганда ва қаттиқ аксирганда кучаяди. Умуртқа суякларини ва умуртқа атрофи нуқталарини босганда оғриқ кучаяди. Бундай беморларнинг умуртқа соҳасини невропатолог тавсиясига кўра КТ ёки МРТ қилиб текшириб кўриш керак. Лекин юрак соҳасидан оғриққа шикоят қилувчи барча беморлар албатта ЭКГ текширувидан ўтиши керак.
    Юрак ритмининг

    психоген бузилишлари
    Юрак ритмининг психоген бузилишлари, одатда, юрак уришининг тезлашуви билан кечади. Бу пайтда юрак уришлари минутига 100-120 га етади ва кўпинча ўлим ваҳимаси билан кечади. Бунда беморлар юракнинг ҳар бир уришини аниқ сезиб туради. Нафас етишмайди, совуқ терга ботади, оёқлари титрайди ва бемор, одатда, ётиб олади. Юрак ритмининг психоген бузилишлари, жисмоний зўриқишлардан сўнг эмас, балки ҳиссий зўриқишлардан сўнг пайдо бўлади.

    Беморлар ўзларининг одатдаги ишлаш ёки яшаш услубини ўзгартиришса, узоқ вақт транспортда юришса ёки ҳиссий ва ақлий зўриқишларга олиб келувчи ҳар қандай вазиятларда юрак уришлари тезлашиб кетади. Улар ёзнинг иссиқ кунларини ёмон ўтказишади, доимо салқин жойга интилишади, асосан куннинг иккинчи ярмида юрак уриши кучаяди ва нафас етишмайди. Овқатни (айниқса, хамир овқатни) тўйиб ейиш, меҳмонда узоқ вақт қолиб кетиш ҳам юрак уришларининг кучайишига олиб келади. Беморларда тахикардия (юракнинг тез уриши), парасимпатик тонуснинг ошиши синусли брадикардия билан намоён бўлади. Одатда, брадикардия (юрак уришининг секинлашуви) кам учрайди ва қон босимининг тушиб кетиши, бош айланиши билан кечади. Бу беморларда юрак соҳаси «қотиб қолгандек», юрак уришдан «тўхтагандек» туюлади, нафас етишмайди, бўғилиб ёрдамга чақира бошлайди. Психоген тахикардия унга қарши дорилар билан даволанганда эмас, балки седатив дорилар ёки антидепрессантлар берилганда камаяди.


    Псевдоревматизм нима ёки

    бўғим нега оғрийди?
    Псевдоревматизм – ўткир ёки доимий стресслардан кейин бўғимларда кузатиладиган неврологик хусусиятга эга бўлган оғриқлар. Оёқ ва қўлларда, турли бўғимларда ҳар хил оғриқлардан шикоят қилувчи беморлар сон-саноқсиздир. Бўғимларда кузатиладиган оғриқларга артралгиялар деб аталади. Бўғимлар соҳасидаги оғриққа шикоят қилиб «бод» (ревматизм) ташхиси қўйилган беморларни кейинчалик яна чуқур клиник ва лаборатор текширувлардан ўтказганда, уларнинг деярли ярмисида бу оғриқлар невроген хусусиятга эга бўлиб чиқади. Ҳозирги гиподинамия (кам ҳаракатчанлик) асрида бўғимлардаги оғриқлар долзарб муаммо бўлиб қолмоқда ва уларни ўз вақтида аниқлаш қийин. Суяк ва бўғимларда кузатиладиган ва ҳадеб ўтиб кетавермайдиган артралгиялар, одатда, бошқа тиббий-психологик симптомлар билан бирга кечади.
    Ҳамма бўғимлар ҳам оғрийдими?
    Психоген оғриқлар фақат бўғимларда кузатилмасдан, суякларга, мушакларга тарқаб, беморнинг ҳаракат қилишига бутунлай халақит бериши мумкин. Узоқ вақт бир хил ҳолатда туриб қолиш, станок ёнида бир неча соат тик туриб ишлаш беморда оёқдаги оғриқларни кучайтиради. Иккала оёғимга худди тош осиб қўйгандек, юраётганда оёқларимни қимирлата олмайман, қадам ташлаган сайин юришим қийинлашиб бораверади, деб шикоят қилади беморлар. Бундай беморлар, кўпинча, «оёқда веноз қон айланишининг бузилиши» хулосаси билан ангиохирургларга юборилади. Улар бу ерда даволанишади ёки яна қайтадан «невроз» ташхиси билан невропатологга юборилади. Психоген артралгиялар (бўғимлардаги оғриқлар) ва миалгиялар (мушаклардаги оғриқлар) учун оғриқларнинг кўчиб юриши жуда хосдир. Бу кўчиб юриш аниқ бир йўналишда эмас, балки бетартиб йўналишда намоён бўлади: оғриқ бўғимдан тепага ёки пастга қараб, баъзан бошқа соҳалардан бўғим томонга қараб йўналади. Бемор ўз оғриқларига таъриф бераётганда ҳеч жойи оғримай туради ёки оғриқларни сезмайди. Бемор шикоятларини айтиб бўлгандан сўнг доктор текширишга киришса, оғриқ яна пайдо бўлади. Бунга психоген оғриқлар билан органик хусусиятга эга бўлган оғриқларни қиёслаш пайтида, албатта, эътибор бериш керак.
    Бўғимларда шиш ҳам пайдо бўладими?
    Психоген артралгияларда бўғимларда шиш пайдо бўлиб, ҳаттоки бўғим атрофига суюқлик тўпланиши мумкин. Бу манзара оғриқ кучли бўлган пайтларда юз беради. Шуниси эътиборлики, бу «ўткир бўғим синдроми» аниқ бир вақтда рўй беради, яъни бемор навбатдаги хуруж вақтини аниқ айтиб бера олади (масалан, ҳар уч кунда, ҳар ҳафтада). Яллиғланишга қарши даво чоралари ўтказилмаса-да, бу синдром ўтиб кетади. Баъзан ташхис тасдиқланмасдан, фақат оғриқнинг кучини асос қилиб олиб, бўғим бўшлиғидан суюқлик олинади ва унинг ичига гормон юборилади. Бу муолажа икки-уч марта такрорлангандан сўнг ўта тоза бўлган бўғим ёриғига инфекция тушиб, ҳақиқий яллиғланиш жараёни бошланиб кетиши мумкин.
    Қандай хатога йўл қўйилди?
    Баъзи ҳолларда артралгия, яъни бўғим оғриғининг сабаби асабий бузилишлар эканлигига эътибор қилинмайди. Терапевтик даволаш муолажалари ёрдам бермагандан сўнг беморларга жарроҳлик усуллари тавсия қилинади.

    Битта мисол келтираман. Ўзим билан бирга ўқиган курсдошим менга “жуда оғир” битта беморни консултацияга юборади. Воқеа 1995 йилда бўлган. А. исмли 15 яшар қизни травматология-ортопедия бўлимида даволанган. Чунки унинг иккала оёғи тизза бўғимида букилмайдиган бўлиб қотиб қолган бўлади. Унинг бошқа ҳеч жойи оғримасди, бироқ оёқларини тизза бўғимида бука олмас эди. Касалликнинг бошланганига уч ой бўлиб, қилинган барча чоралар ёрдам бермаганлиги сабабли, беморни Тошкентга даволанишга юборишади. Унга турли ташхислар қўйилган эди: «ревматоид артрит», «ревматизм», «бўғимлар орасига суяк ўсиб чиққан» ва ҳоказо. Мен беморнинг рентгенограммасини кўриб чиқдим. Унда ҳеч қандай патологик ўзгариш йўқ эди. Бунга вилоятдаги докторлар ҳам эътибор қилишган, албатта. Лекин даволаш муолажалари ёрдам бермаётгани сабабли беморни марказга маслаҳатга юборишган. Хатто тиззада хирургик амалиёт ўтказмаса бўлмайди деган хулосага ҳам келишган. Бемор ташқи кўринишидан жуда тинч, ўзига бино қўйган, ёшига қараганда гавдали эди. Унинг отасидан (бемор отаси билан келган эди) қизнинг хулқ-атвори ҳақида сўраганимда, қизига ижобий таъриф берди: «Уйдаги ҳамма ишларни қилади, онасига қарашади, лекин сал эркароқ, ўз билганидан қолмайди». «Қизда касаллик бошланишидан олдин руҳий сиқилишлар бўлганми», деб сўраганимда, отаси «Йўқ», деб жавоб берди. Мен беморни хонада юргизиб, курсида ўтқазиб ва каравотда ётқизиб текшириб кўрдим. Бу ҳаракатларни у иккала оёғини тиззасида букмасдан бажарди. Беморнинг отасидан қизнинг кечқурун ухлаганда оёқлари қай аҳволда бўлишини билиб беришини сўрадим. Маълум бўлишича бемор кечаси ухлаб ётганида у ёқ-бу ёққа қайрилиб ётаркан, баъзан эса ғужанак бўлиб оларкан. Демоқчиманки, оёқдаги ҳаракатлар тўла бажариларкан. Ушбу маълумотлардан сўнг менда касаллик психоген хусусиятга эга эканлигига ҳеч қандай шубҳа қолмади. Беморга ўтказилган нейропсихологик даволаш муолажаларидан кейин у тузалиб кетди.



    Икки кундан сўнг қизнинг онаси менга қўнғироқ қилиб, муҳим бир маълумотни берди. Маълум бўлишича, қиз отасидан дугонасиникига ўхшаш қимматбаҳо палто олиб беришини сўраган. Отаси рад жавобини берган ва қизини қаттиқ койиган. Онаси ҳам отасининг тарафини олган. Қиз йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолади ва эрталаб турса, иккала оёғи ҳам қотиб қолган бўлади. Табийки, ота-она қизидаги бу ҳолатни кечаги жанжал билан боғламаган ва «Қизимизнинг оёқлари шамоллаб қолибди», деб шифохонага югуришган. Бу воқеа отасининг эсидан чиқиб кетган, онаси эса фақат менинг «Руҳий сиқилишлар бўлмаганми?» деб берган саволимдан сўнггина шу воқеани эслаган эди.

    Бундай психоген бузилишлар ёш болаларда ҳам бўлади. Касал бўлган қўшнимизнинг 3 яшар ўғли эди. Унинг бор-йўғи биттагина ўғли бор эди. У кўчада югуриб ўйнаб юрган пайтида қаттиқроқ йиқилиб тушади ва чап оёғининг сонидан лат ейди. Оғриқдан оёғини қимирлата олмай қолади, қаттиқ йиғлаб бошлайди. Қўрқиб кетган онаси боласини ўша заҳоти шифохонага олиб бориб, травматологга кўрсатади. Оёғи рентген қилинганда, болада суякнинг синган белгилари топилмайди. Лекин боланинг оёғи озгина лат еган эди, шунинг учун болага оғриқсизлантирувчи уколлар қилиб, лат еган жойни боғлаб уйига жўнатилади. Болани бир ҳафта мобайнида эҳтиёт қилиш, иложи борича оёқни авайлаш буюрилади. Бир ҳафта докторнинг тавсиялари бажарилади ва бола иложи борича қўлда кўтариб юрилади. Лат еган жой бутунлай битиб кетади. Доктор боғламларни олиб ташлайди ва болани ерга қўйиб «Энди ўзинг юр!» дейди. Бола бу илтимосни рад этиб, чинқириб йиғлаб онасига ёпишади. Онаси болани кўтариб олгандан сўнг бола йиғлашдан тўхтайди. Бола йиқилганда, нерв толалари эзилган бўлиши мумкин, оғриқ ўшандан бўлса керак, деб невропатологга маслаҳатга бориш тавсия қилинади. Болани кечқурун менинг уйимга олиб чиқишди. Боланинг инжиқлиги, жуда эркалиги ва бунинг устига қаттиқ қўрққанлиги шундоқ кўриниб турарди. Уни курсига ўтқазиб текшираётганда йиғлаб юбориши, онасининг олдига ўтқазиб текширганда эса жим ўтириши эътиборимни тортди. Чалғитиш услубига ўтдим. Болага: «Мен текшираётганимда сен курсида индамай ўтирсанг, мана шу конфетни оласан», деб уқтирилди. Бола айтганимни қилди. Топшириқни янада мураккаблаштирдим: «Энди курсидан ўзинг тушсанг, мана бу ўйинчоқни бераман». Ўйинчоқ (танк) жуда чиройли бўлганидан бола «оғриқни» ҳам эсидан чиқариб, курсидан сакраб тушди. «Энди сен мана шу ўйинчоқни ўйнаб тур, биз онанг билан маслаҳатлашиб оламиз» деб боланинг ҳаракатларини чеккадан кузатиб турдик. У менинг энди 4 ёшга кирган ўғлим билан ўйинга берилиб кетди. Улар биргаликда гилам устига чўккалаб олиб, хонанинг у ёғидан бу ёғига ғилдиракли танкни ҳайдаб роса ўйнашарди. Она-бола кетишга шайланишганда, бола яна кўтаринг, деб онасига ёпишиб олди. Болага «Агар сен зинапоядан пастга ўзинг юриб тушсанг, мен сенга балкондан мана шу коптокни ташлайман» деб ваъда бердим. Менинг ўғлим эса коптокни бермайман деб уйининг тўрига кетди. Қўшнимизнинг ўғли эса онасининг қўлидан тушиб ўғлимнинг ёнига чопиб бориб коптокни бер деб йиғлаб бошлади (Бола оёқ оғриғини унутган эди!). Биз болани зўрға тинчлантирдик. Мен “Агар ўзинг юриб пастга тушсанг сенга ушбу коптокни балкондан ташлайман” дедим. Биз 5-чи қаватда яшардик. Бола беш қаватли уйнинг бешинчи қаватидан онаси билан ўзи юриб пастга тушди. Ўғлим “Коптокни балкондан ман ташайман” деб қизиқиб қолди. Ўғлим коптокни балкондан пастга ташланганда, думалаб анча жойга кетиб қолди. Бола хурсанд бўлганидан коптокнинг изидан югуриб кетди.

    1   2   3

    Коьрта
    Контакты

        Главная страница


    Психосоматик синдромлар