Скачать 161.82 Kb.


Дата22.10.2018
Размер161.82 Kb.

Скачать 161.82 Kb.

Росулуллоҳнинг сув ичиш ҳолатларини баён қилгувчи боб



Росулуллоҳнинг сув ичиш ҳолатларини баён қилгувчи боб



باب ما جاء في صفة شرب رسول الله صلى الله عليه وسلم

] Ўзбекча – Uzbeking – الإوزبكي [



Абу Ийсо Мухаммад ибн Ийсо ат-Термизий

Таржимон: Абдуллоҳ Шариф

Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий

2009 - 1430





باب ما جاء في صفة شرب رسول الله صلى الله عليه وسلم

« باللغة الأوزبكية »



ترجمة: عبد الله شريف

مراجعة: شمس الدين درغامي

2009 - 1430






بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين، والصلاة والسلام على سيدنا محمد، وعلى آله وصحبه أجمعين أما بعد:
Бу “шамоили муҳаммадия”дан бўлаётган дарсимизнинг ўн бешинчи қисми бўлиб бу дарсимизда битта бобни дарс қиламиз иншааллоҳ.
( 32)باب ما جاء في صفة شرب رسول الله وفيه ( 10 ) أحاديث
Росулулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув ичиш ҳолатларини баён қилгувчи боб

Бу бобда имом Термизий ўнта ҳадис ривоят қиладилар.



206 - حدثنا احمد بن منيع ثنا هشيم حدثنا عاصم الاحول ومغيرة عن الشعبي عن ابن عباس رضي الله عنهما أن النبي شرب من زمزم وهو قائم

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади айтадиларки: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам тик турган ҳолда замзам ичганлар.


207 - حدثنا قتيبة بن سعيد ثنا محمد بن جعفر عن حسين المعلم عن عمرو بن شعيب عن أبيه عن جده قال رأيت رسول الله يشرب قائما وقاعدا

Амр ибн Шуайб оталаридан, у киши боболаридан ривоят қилиб айтадиларки: Мен Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламни, тик турган ҳолда ҳам, ўлтирган ҳолда ҳам, сув ичганларини кўрганман.


208 - حدثنا علي بن حجر قال حدثنا ابن المبارك عن عاصم الأحول عن الشعبي عن ابن عباس رضي الله عنهما قال سقيت النبي من زمزم فشرب وهو قائم

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Мен Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга замзам тақдим қилдим, у зот тик турган ҳолда ичдилар.


209 - حدثنا أبو كريب محمد بن العلاء ومحمد بن طريف الكوفي قالا أنبأنا ابن الفضيل عن الأعمش عن عبد الملك بن ميسرة عن النزال بن سبرة قال أتى علي رضي الله عنه بكوز من ماء وهو في الرحبة فاخذ منه كفا فغسل يديه ومضمض واستنشق ومسح وجهه وذراعيه ورأسه ثم شرب منه وهو قائم ثم قال هذا وضوء من لم يحدث هكذا رأيت رسول الله فعل.

Ал-Назол ибн Сабурадан ривоят қилинади айтадиларки: Али розияллоҳу анҳуга раҳбада бўлганларида, бир кўзада сув келтирилди. У зот ундан бир ҳовуч сув олиб, икки қўлларини ювдилар, кейин оғиз ва бурунни чайқаб, юзларига, икки билакларига ва бошларига масҳ тортдилар. Сўнг тик турган ҳолда у сувдан ичиб, манабу, таҳоратини бузмаган кишининг таҳоратидир. Мен Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни шундай қилганларини кўрганман. -дедилар.



Изоҳ: Бу ҳадисларни ҳаммасини уламолар иснодлари саҳиҳ. -деб ҳукм қиладилар. Саҳиҳ ва ҳасан ҳадислар шаръий далил бўлиб, уларнинг маъно ва мазмунлари тақозосига биноан аҳкомлар олинади. Бу ҳадисларни саҳиҳ деган эътибор билан баъзи уламолар тик туриб, сув ичиш жоизлигини маълум қиладилар. Лекин бошқа саҳиҳ ҳадисларда эса тик туриб ичишдан қайтарувлар келганлиги учун, кўпчилик уламолар ўрталарида қаттиқ мунозаралар бўлиб ўтган, чунки тик турган ҳолда сув ичишдан қайтарган ҳадислар ҳам саҳиҳ бўлиб, рухсат берган ҳадислар ҳам саҳиҳдир. Имом Сарахсий “Усул фиқҳ” китобларида айтадиларки: “шариатда бир-бирига зиддиятлик топилиши асло мумкин эмас, мабодо манашундай ҳол топилгудай бўлса, у фаҳмимизнинг қосурлигидандир”. Шунинг учун уламолар айтадиларки: Толиби илм агар бир ҳадисни ўқиб, унинг саҳиҳлигини билиб, ундаги аҳкомни ҳам тўғри тушуниб етса, дарҳол унга ҳукм бермасин ва унинг тақозосига кўра амал қилишга шошмасин, балки уламоларнинг бу ҳадис устида қилган ижтиҳодларига боқсин, чунки улар ҳадисни атрофлича ўрганиб чиқиб, иложи борича ҳадисларни ҳаммасини жам қилишга уринадилар. Агар жам қилиш имкони бўлмаса, насх қилишга киришадилар. Бу ишлар улардан улкан илмий изланишларни талаб қилади ва бундай масалаларни ижтиҳод даржасига етган уламоларгина уддалай оладилар. Тик туриб сув ичиш масаласи ҳам уламоларнинг фикр-зикларини ўзига жалб қилиб, ўрталарида катта мунозараларни пайдо қилган, илмий изланишларга сабаб бўлган чигал масалалар жумласидандир. Уламоларнинг бир тоифалари тик туриб ичишга бутунлай рухсат берсалар, бир тоифалари мутлоқ манъ қиладилар ва яна бошқалари эса бу борада ривоят қилинган ва бизнинг назаримизда қарама қарши бўлган ҳадисларни жам қилишга уринганлар. Бу масалада ҳам манашундай жам қилишга ҳаракат қилган уламоларнинг сўзларидан Қистиллони раҳимаҳуллоҳ баъзиларини келтириб айтадиларки: “Тик туриб ичиш жоиз, қайтарувдан бўлган мақсад эса макруҳ танзиҳийдир , яъни тик туриб ичиш ҳаром бўлмай балки макруҳдир, ёки тик туриб ичиш Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга хосдир, ёки замзам ичилгандагина рухсатдир, ёки ўлтириб ичиш, тик туриб ичишдан афзалроқдир, ваҳоказо”. Валлоҳу аълам.

Раҳбанинг маъноси эса кенг жой ёки масжиднинг саҳнасидир. Бу ҳадисдаги Раҳбадан мурод Куфа диёридаги Имом Али розияллоҳу анҳунинг маъруза қилиб турадиган масжидларининг саҳнаси бўлган.-дейдилар Қистиллони раҳимаҳуллоҳ.

Мулла Али қори бу охирги ҳадиснинг шарҳида айтадиларки: “Бундаги таҳоратдан мақсад шаръий таҳорат эмас, балки тозаликдир. Чунки шаръий таҳоратнинг ўзига яраша шарт-шурутлари бор. Сўнг таҳоратдан ортган сувни ичиш мустаҳабдир”. –дейдилар.
210 - حدثنا قتيبة بن سعيد ويوسف بن حماد قالا حدثنا عبد الوارث بن سعيد عن أبي عصام عن أنس بن مالك رضي الله عنه أن النبي كان يتنفس في الإناء ثلاثا إذا شرب ويقول هو أمرى وأروى

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади айтадиларки: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сув ичсалар учга бўлиб нафас олиб ичар эдилар ва Бундай ичиш баданга тезроқ сингиб, чанқоқни ҳам тез бартараф қилади. –дер эдилар.


Изоҳ: Уламолар бу ичишларини таърифида шундай марҳамат қиладилар: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам агар сув ичсалар, аввало Оллоҳнинг номини ёдга олардилар, сўнг бир ҳўплам ичиб, идишни оғизларидан йироқ тутиб, алҳамдулиллоҳ дер эдилар, кейин яна сув ичиб, шу тариқани уч бор такрорлар эдилар”.

Яъни Пайғамбар алайҳиссалом нафасларини сувга чиқармас эканлар. Шунингдек овқатлансалар ҳам, овқатни совутиш учун пуфламас эдилар. Уламолар шу ҳадислар мазмунидан келиб чиқиб, сувга, овқатга нафас чиқариш, ёки пуфлаш макруҳдир.-дейдилар. Валлоҳу аълам.



211 - حدثنا علي بن خشرم حدثنا عيسى بن يونس عن رشدين بن كريب عن أبيه عن ابن عباس رضي الله عنهما أن النبي كان إذا شرب تنفس مرتين
Бу ҳадис ибн Аббос розиллоҳу анҳумодан ривоят қилинади айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом агар ичсалар, икки марта нафас олардилар.
Изоҳ: Бу ҳадиснинг мазмуни ҳам аввалги ҳадиснинг мазмуни билан бир хил, фақат бунда уч эмас, икки бор нафас чиқарардилар дейилди. Лекин уламолар бу ҳадисни заиф, далилликка ярамайди. –деб. Аввалгисини эса ҳасан яъни ҳужжат қилишга лойиқ -дейдилар. Шу билан икки ҳадис ўртасидаги қарама-қаршилик бартараф қилинди.
212 - حدثنا ابن أبي عمر ثنا سفيان عن يزيد بن يزيد بن جابر عن عبد الرحمن بن أبي عمرة عن جدته كبشة قالت دخل علي رسول الله فشرب من قربة معلقة قائما فقمت إلى فيها فقطعته

Абдурраҳмон ибн аби Амра бувилари Кабшадан ривоят қиладилар, у аёл айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени уйимга кириб осиғлик мешдан тик турган ҳолда сув ичдилар, мен дарҳол мешнинг олдига бориб унинг оғзини кесиб олдим.


Изоҳ: Имом Нававий Имом Муслимнинг “саҳиҳ”ларини шарҳ қилган китобларида, шу ҳадисга келганларида, шундай деган эканлар: “Бу аёл мешнинг оғзини кесишларидан иккита мақсадлари бўлган: Бири Пайғамбар алайҳиссаломнинг оғизлари теккан жойни, ҳар ким ушлаб, тегишидан авайлаш ва асраш бўлса, иккинчиси эса Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оғизлари теккан жойни табаррук ва дардларга шифо бўлиш ниятида кесиб олганлар”.
213 - حدثنا محمد بن بشار ثنا عبد الرحمن بن مهدي ثنا عزرة بن ثابت الأنصاري عن ثمامة بن عبد الله قال كان انس بن مالك يتنفس في الإناء ثلاثا وزعم انس أن النبي كان يتنفس في الإناء ثلاثا
Сумома ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади айтадиларки: Анас ибн Молик идишда уч бор нафас олар эдилар, сўнг Анас Пайғамбар алайҳиссалом идишда уч марта нафас олардилар. –дер эдилар.
Изоҳ: Яъни аввалги ҳадисларда айтиб ўтилганидек нафас олишдан мақсад нафасни чиқариш бўлиб, идишни оғиздан узоқ тутиб нафас чиқарилади, чунки сувга, ёки овқатга оғиздан, ҳамда бурундан чиқадиган нафас тушишлиги макруҳдир.
214 - حدثنا عبد الله بن عبد الرحمن حدثنا أبو عاصم عن ابني جريج عن عبد الكريم عن البراء بن زيد ابن ابنة انس بن مالك عن أنس بن مالك أن النبي دخل عن أم سليم وقربة معلقة فشرب من فم القربة وهو قائم فقامت أم سليم إلى رأس القربة فقطعتها
Яна Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади айтадиларки: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг уйларига кирдилар, бир меш осиғлиқ турарди. Пайғамбар алайҳиссалом тик турган ҳолда у мешдан сув ичдилар. Умму Сулайм дарҳол мешга бориб унинг оғзини кесиб олдилар.
Изоҳ: Уламолар бу ҳадиснинг иснодини заиф ва бу ҳодиса Кабша розияллоҳу анҳо билан бўлганлиги ҳақиқатга яқинроқ. Чунки Кабшадан ривоят қилинган ҳадиснинг исноди саҳиҳдир -дейдилар.

215 - حدثنا احمد بن نصر النيسابوري حدثنا إسحاق بن محمد الفروي حدثتنا عبيدة بنت نائل عن عائشة بنت سعد بن ابي وقاص عن ابيها ان النبي كان يشرب قائما

Оиша бинту Саъд бин аби Ваққос оталаридан ривоят қиладилар у зот айтадиларки: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб сув ичган эдилар.


Изоҳ: Уламолар бу ҳадисни исноди заиф дейдилар, лекин шу маънода саҳиҳ ҳадислар аввалда ўтиб, уларнинг мазмун маънолари билан баҳоли қудрат танишдик. Дарсимиз охирида Оллоҳ таолога ҳамду санолар айтиб, бизларга ҳар ишларда ҳақиқатни билдиришини сўраб қоламиз!
وآخر دعوانا أن الحمد لله رب العالمين





Коьрта
Контакты

    Главная страница


Росулуллоҳнинг сув ичиш ҳолатларини баён қилгувчи боб

Скачать 161.82 Kb.