• МАЪРУЗА МАТНИ
  • Мавзу: КИРИШ. Режа
  • Асосий адабиётлар: Суванқулов Й.А. «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси» Тошкент, 1994 Қўшимча адабиётлар
  • Таянч иборалари
  • Асосий адабиётлар: Суванкулов Й.А. – «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси», Тошкент, 1994 й Қўшимча адабиётлар
  • R =А/Ех100 ) %



  • страница1/6
    Дата29.01.2019
    Размер2.61 Mb.

    Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


      1   2   3   4   5   6

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

    ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

     

    Жалақудуқ Агросаноат касб-ҳунар коллежи



      

    Ветеринария ва Зоогигиена фанидан



    МАЪРУЗА МАТНИ

      Maxсус фaн ўқитувчиси: Koмилова Д

     

    Жалақудуқ  - 2011

          Ушбу дарслик  "Яйлов чорвачилиги ва ҳайвонларни озиқлантириш технологияси" кафедрасининг 2011 йил __ - августдаги 1 - сонли йиғилишида куриб чиқилган.

           Ветеринария, зоотехния ва қоракулчилик факультети услубий кенгашининг 2011 йил "___"_________ 1 - сонли йиғилишида кўриб чиқилиб, муҳокама қилинган ва чоп этиш учун маъқулланган.

     

     



             Муаллифлар:

                            Ветеринария фанлари доктори,

                            профессор                                                Избасаров У.К.

                            Ветеринария фанлари номзоди,

                            доцент                                                      Мусинов Я.Х.

                            катта ўқитувчи                                        Чалабаев А.Ж.

     

     

             Тақризчилар:



                            Ветеринария фанлари доктори,

                            профессор                                                Норбаев Қ.

     

     

     



    СЎЗ  БОШИ

           Зоогигиена фани чорва моллари ва паррандаларга ташқи муҳитни, яъни иқлим, тупроқ, сув, ўсимликлар, сақлаш ва боқиш усулларининг таъсирларини ўрганади  ҳамда зарарли  таъсирларни олдини олиш  борасида тавсиялар ишлаб чиқади.

            Фаннинг асосий  мақсади   чорвачиликни ривожлантиришнинг гигиеник аҳамияти, халқ хўжалигига кенг жорий қилиниши, ҳайвонлар касалликларини олдини олишда гигиена талабларини,  табиий муҳитни қўриқлаш ва назорат қилишни амалга оширишдир. Ҳайвонларни сақлаш усуллари ва чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда зоогигиеник чора тадбирлар,  гигиенанинг текшириш муҳитларидан - тупроқ, сув,  ҳаво, озиқа, молхона, ҳайвонларнинг соғлиги ва  маҳсулдорлигини,  табиий чидамлилигини, зоогигиеник тадбир чораларни иқтисодий самарадорлигини ўрганиш хисобланади. Фаннинг асосий вазифаси ҳайвонларни сақлаш, боқиш, озиқлантириш қоидалари билан биргаликда чорва моллари бош сонини кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, экологик муҳитни химоя қилиш учун бажариладиган тадбирларни амалга ошириш, зооветеринария тадбирларининг халқ хўжалигини ривожлантиришдаги аҳамиятини ўрганишдан иборатдир.

             Ушбу маърузалар курси талабаларга чорвачилик бинолари учун жой танлаш, чорвачилик фермер хўжаликларининг лойиҳаларини, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сақлаш усулларини, молхоналарда   ҳосил бўладиган турли заҳарли газларни, чанг, микроорганизмлар миқдорини, молхоналарда табиий ва сунъий вентиляцияни, иссиқлик балансини, биноларнинг ёритилганлигини, гўнгни сақлаш, ҳисоблаш, зарарсизлантириш усуллари, сув ва озуқаларни санитария томонидан баҳолаш усуллари билан танишишига ёрдам беради.

             Маърузалар курси Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги томонидан тасдиқланган фан дастури асосида 5640100 – ветеринария, 5620600 – Зоотехния (тармоқлар буйича), 5140900 - Касб таълими (ветеринария ва зоотехния) йўналишлари талабалари учун тайёрланди. Ҳар бир мавзуни ёритишда режадаги саволлар, асосий таянч тушунчалар, тегишли ва қўшимча адабиётлар тавсия қилиниб, изоҳ беришга ҳаракат қилинди.

     

    Мавзу: КИРИШ.



    Режа:

    1.    Зоогигиена фанининг вазифалари

    2.    Зогигиена фанини ўрганиш усуллари

    3.    Фаннинг қисқача ривожланиш тарихи



    Асосий адабиётлар:

    1. Суванқулов Й.А. «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси»

    Тошкент, 1994

    Қўшимча адабиётлар:

    1. Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных животных» Москва, 1991

    2. Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

    3.    Кочиш И.И., Колюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В. «Зоогигиена», Москва, 2008

    Таянч иборалари:

                Фаннинг таърифи, мақсади, вазифалари, ўрганиш усуллари, тажриба, физик, кимёвий, биологик, физиологик кузатув, санитария текширув, ҳаво, тупроқ, сув, озиқа, молхона, микроиқлим кўрсатгичлари, ташқи муҳит ва организм.

     

    Зоогигиена  фанининг асосий вазифаси ҳайвонларни сақлаш, боқиш, озиқлантириш қоидалари билан биргаликда чорва моллари бош сонини кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, экологик муҳитни химоя қилиш учун бажариладиган тадбирларни амалга ошириш, зооветеринария тадбирларининг халқ хўжалигини ривожлантиришдаги аҳамиятини ўрганиш ҳисобланади. Бундан ташқари чорвачилик аҳолини хилма – хил сифатли озиқ – овқат маҳсулотлари билан, енгил саноатини хом – ашё билан таъминлайдиган муҳим тармоқдир. Сут, гўшт ва тухум инсон учун юқори калорияли ва тўла қийматли озиқ – овқат ҳисобланади. Жун, тивит, тери кийим – кечак, пойафзал ва бошқа саноат моллари ишлаб чиқариш учун асосий хом – ашё ҳисобланади. Молларнинг шохи, туёғи ва суяги ҳам қайта ишлаш учун фойдаланилади. Улардан ҳар хил буюмлар, елим ва ҳоказолар тайёрланади. Қушхона чиқитларидан, яроқсиз нимталардан гўшт – суяк уни, қон уни, баъзи бир орган ва тўқималардан эса доривор препаратлар тайёрланади. От, хачир, ҳўкиз, туя, буғи ва бошқа ҳайвонлардан ҳар хил ишларни бажаришда фойдаланилади. Чорва молларининг гўнги қимматли органик ўғит ҳисобланади.



             Чорвачилик қишлоқ хўжалигининг бир тармоғи ҳисобланиб қорамолчилик, чўчқачилик, қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик, туячилик, қуёнчилик ва муйначилик, паррандачилик соҳаларини ўз ичига олади. Ҳар хил ҳайвон турларини боқиб кўпайтириш, хилма – хил озиқ – овқат  маҳсулотлари ва хом – ашё етиштиришни таъминлайди. Чорвачиликнинг бош вазифаси аҳолини сифатли озиқ – овқат маҳсулотлари ва саноатни қишлоқ хўжалик хом – ашёси билан таъминлашдир.

             Бу вазифаларни бажаришда мустаҳкам ва сифатли озуқа базасини яратишда агрономия, зоотехния, ветеринария фанларининг ютуқларидан ва илғор тажрибаларидан фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалигининг ҳамма тармоқларида механизация, электрофикация ва автоматизацияни кенг қўллашни тақозо қилади. Ҳайвонлар ва паррандалар бош сонини кўпайтириш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот таннархини камайтириш йўлларини излаш зарур. Бунга ихтисослаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва ҳайвонларни бир жойга йиғииш ҳисобига эришиш мумкин.

             Ҳайвонларни сақлаш, озиқлантириш ва улардан фойдаланишда жадал технологияни, механизация ва автоматизацияни кенг жорий этиб ихтисослашган фермер хўжаликларида, паррандачилик фабрикаларида меҳнат унумдорлигини 5–6 мартага ошириб, маҳсулот таннархини 20 – 30% га пасайтириш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотга озиқа ҳаражатини 1,5 – 2 марта тежашга эришиш зарур.

             Чорвачиликни ихтисослашган фермер хўжаликларида кўпайтириш, ишда илғор технологияни қўллаш, ҳайвонлар ва паррандалар организмининг физиологик талабига қараб туйимли озиқа рационини тузиш, сифатли озиқа ва сув билан таъминлаш,  микроиқлим талабига жавоб берадиган бинолар қуриш, ҳамма ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштиришга кўп нарса боғлиқ бўлади. Юқори маҳсулдор ҳайвонларни кўпайтириш, хўжаликларга ҳар хил юқумли касалликларни кириб келишини олдини олиш, ветерианрия – санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш каби ишлар ҳозирги давр талабидир. Шу тадбирлар асосида қабул қилинган, технологик лойиҳа меъёрларига, айниқса чорвачилик ферма, айрим биноларни қуриш, лойиҳалаш ва қайта қуришда зоогигиеник, ветеринария санитария талабларига қатъий амал қилиш керак.

             Фермер хўжалиги шароитида ҳайвонларни озиқлантириш, сақлаш ва турли касалликларни олдини олишда зоогигиена ва ветеринария – санитария қоидалари ва талабларига риоя қилиш лозим. Зоогигиена ва ветеринария – санитария тадбир чораларга қатъий амал қилингандагина ҳайвонларни соғлиғини, юқори маҳсулдорлиги ва наслдорлигини сақлаб қолиш мумкин. Чорвачиликда зоогигиеник меъёр, қоида ва талабларни кенг қуллаш  чорва молларининг  маҳсулдорлигини оширишда алоҳида аҳамиятга эгадир.

             Зоогигиена ( грек тилида Zoon – ҳайвон, gigienos – соғлиқ) ҳайвонлар соғлигига ташқи муҳит таъсирини ўрганадиган фандир. Санитария – гигиена меъёрлари, талаблари ва қонун қоидаларини амалга ошириш демакдир. Унинг асосий муаммоси – организм билан ташқи муҳитнинг ўзаро муносабати – ҳозирги вақтда муҳит билан организмнинг ўзаро таъсири ва бирлиги деб талқин қилинади.           И. М.Сеченов фикрича  «Организмнинг ҳаётини қувватлаб турадиган ташқи муҳитсиз тасаввур қилиб бўлмайди». Шунинг учун ҳам организмнинг илмий таърифига унга таъсир қилиб турадиган муҳит ҳам қушилиши керак, чунки организм шу муҳитсиз яшай олмаслиги ва чамбарчас боғлиглигини И.П.Павлов ҳам илмий йўл билан асослаб берган.

             Организм билан муҳитнинг бирлиги улар кимёвий таркибининг умумийлиги, шунингдек, улар ўртасида бўладиган моддалар ва энергия алмашинуви жараёнларининг тинмай бўлиб туриши билан исбот этилади. Ташқи муҳитнинг организмга кўрсатадиган таъсири организм жараёнларидан нафас олиш, озиқлантириш, иссиқликни бошқарилиши (терморегуляция) ва бошқаларни ўзгартириш билан намоён бўлади. Организмнинг энг муҳим ҳаётий жараёнлари ташқи муҳитнинг ана шу таъсирлари, сифати ва миқдорига боғлиқдир. Ташқи муҳит омиллари ҳайвонлар ва паррандалар соғлиғига яхши таъсир қилиш ҳам, ёмон таъсир қилиши ҳам мумкин.

             И.Павлов одам кучи ва сифати одатдан ташқари бўлган омиллар таъсирига учраб қолганида касаллик келиб чиқади, чунки бунда ташқи муҳит билан организм ўртасидаги мувозанат бузилади деб кўрсатиб ўтган эди. Тирик организмга таъсир кўрсатиб турадиган ташқи муҳит омилларини, уларнинг табиатига қараб, бир неча гуруҳга бўлиш мумкин.

             Физик омиллар жумласига ҳавонинг ҳарорати, намлиги, ҳаракат тезлиги, атмосфера босими, қуёш нурлари (радиация), шовқин, тебраниш ва бошқалар киради. Кимёвий омилларнинг таъсири ҳаво, сув ва озиқа таркибига кирадиган элементлар ва бирикмаларнинг организмга кўрсатадиган таъсири билан ифодаланади. Патоген микроблар, замбуруғларни баъзи турлари, гельминтлар, ҳашоратлар биологик омиллардир. Булар организмга таъсир қилар экан инфекцион ёки паразитар касалликларни келтириб чиқаради.

             Ҳозирги вактда зоогигиена фанининг ривожланишида бир- бирига чамбарчас боғланган асосий учта вазифани ажратиб кўрсатиш мумкин;     1. Ҳайвонларни маҳсулдорлигини, табиий чидамлилик қобилиятини ошириш учун уларнинг турига, ёшига қараб оптимал шароитларни яратиш. 2. Юқумли ва юқумсиз касалликларни айниқса антропозооноз касалликлар олдини олиш хамда улардан олинадиган махсулотнинг сифатини яхшилаш буйича чора тадбирларни ишлаб чиқиш 3. Ташқи муҳитни чорвачилик чиқиндиларни билан ифлосланишини олдини олиш.  



    Зоогигиена фанини ўрганиш усуллари.

             1. Физик усул - ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги, босими, ҳаракат тезлиги, ёруғлиги, тупроқнинг ғоваклиги, шимувчанлиги ва х.к.ларни аниқлаш.

             2. Кимиёвий усул - ҳавонинг, сувнинг, тупроқнинг ва озуқаларнинг кимёвий таркибини аниқлаш; сувда ва озуқаларда заҳарли моддалар, пестицидлар, алкалоидлар, нитритлар, глюкозидлар, оғир  метал тузлари ва бошқаларни аниқлаш.

             3. Биологик  усул - бино ҳавосидаги умумий  микроорганизмлар сони; ичак таёқчалари  билан ифлосланиши; Эндо, Плоскирев, Чапека ва бошқа усуллар. Бунинг учун микробиологик, токсикологик, биопробалардан фойдаланилади.

             4. Клинико - физиологик кузатиш усули - организмда бўладиган ўзгаришлар кузатилади. Тажриба ва назорат гуруҳидаги ҳайвонларни турли хил шароитда сақлаш, боқиш ва ишлатишда юз берадиган физиологик ўзгаришлар аниқланади.

             5. Зоогигиеник  тажриба усули - бунда лаборотория,  табиий шароит, климатик камера ва табиий шароитни моделлаштириш усулларидан фойдаланилади.

             6. Санитария статистик текширув усули - ўтказилаётган гигиеник чора – тадбирларни иқтисодий самарадорлиги ўрганилади. Бунда алоҳида туман, вилоят, республика шароитида молларни бош сонини, маҳсулотини кўпайиш ёки камайиши, касалликлари ўрганилади ёки гигиеник чора – тадбирлар амалга оширилмасдан олдин ва бундан кейин ҳайвонларнинг қанча касалланганлигига оид маълумотларни бир – бирига солиштириб кўриб, шу чора – тадбирларни самарадорлиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

    Биринчи учта усул ташқи муҳитни ҳайвонлар организмига таъсири, гигиеник параметрларни асослаш учун ҳамда ҳайвонларни касалликларини олдини олиш ва маҳсулдорлигини оширишга каратилган. Табиий шароитни  моделлаштириш усули - ташқи муҳитдаги ўзгаришларни олдиндан билиш яъни ичимлик сувларини ўз-ўзидан тозаланиши, тупроқда микроорганизимларни яшаш муддатини аниқлашни  олдиндан билиш учун қўлланилади.

    Зоогигиена бир қанча бошқа фанлар: физиология, микробиология, патология, клиник диагностика, эпизоотология, химия, физика, математика, токсикология ва бошқалар билан чамбарчас боғлиқ.  Зоогигиена фани иккига бўлиб ўрганилади:

    Умумий гигиена Ҳаво, тупроқ, сув, озиқа, молхоналар гигиенаси, молларни яйловда боқиш-сақлаш, молларни парвариш қилиш, ҳайвонларни ташиш ва ҳайдаш, чорва ходимларини шахсий ва умумий гигиенасини ўрганади.

    Хусусий гигиена - қорамол, чўчқа, қўй, парранда, от, қуён ва мўйнали ҳайвонлар, итлар, асалари ва ҳавза балиқчилиги гигиенасини ўрганади.

             Зоогигиенистлар турли ташқи муҳит омилларининг ҳайвонлар соғлиғига ва маҳсулдорлигига қандай таъсир қилишини ўрганиб, зарарли таъсирларни бартараф этиш ва йўқотишни, касалликларга қарши курашни, молларни сақлаш ва боқиш шароитларни яхшилаш, одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлардан  инсониятни қуриқлашни кузда тўтадиган меъёр ва қоидаларни ишлаб чиқадилар.

             Зоогигиена ўз кузатувларини қайд қилиб борадиган талаб ҳамда меъёрларни берадиган фан бўлибгина қолмай, санитария иши билан чамбарчас боғланган бўлиб атроф – муҳитни муҳофаза қилиш билан бирга уни зарур бўлганда ўзгартиришга ҳам интиладиган амалий фандир.

    Фаннинг қисқача ривожланиш тарихи - ҳар қандай фаннинг тараққиёти ижтимоий формациялар эволюцияси билан,  техника ва маданият тараққиёти билан маҳкам боғлангандир. Шу нуқтаи назардан гигиена тарихи турли даврлардаги ижтимоий ва иқтисодий шарт – шароитлар таъсирини акс эттирадиган бир неча босқичларга бўлинади. Зоогигиенанинг ривожланиш тарихи Х1Х асрнинг ярмидан системага солиниб, мустақил фан ҳолида бирлаштирилди. Бироқ, одамларнинг кузатишлари ва ҳаёт тажрибаларига асосланган амалий санитария чора тадбирлари жуда қадим замонлардаёқ амалга оширилган. Баъзи бир гигиеник чора тадбирлар молларни сақлаш ва уларни парвариш қилиш, уларни соғлиғини сақлаш, наслини яхшилаш кабилар ўтган эрадан бошлаган. Бу ишда арабларнинг хизмати катта, яъни университетларда отлар гигиенаси борасида дарслар олиб борилган, натижада араб от зотлари келиб чиққан.

    Россия шароитида зоогигиена фани крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилиниши, чет давлатлардан наслли моллар келтирилиши даврида ривожлана борган. Натижада баъзи бир ўқув қулланмалари босмадан чиқарилган. ХХ аср бошида Ғарбий Европада М.Климерни «Ветеринария гигиенаси» ўқув қулланмаси чиқади. И.П.Попов, Г.И.Светлов, Н.П.Червенскийларни «Зоотехния» қулланмаси чиқади. Бунга қадар зоогигиена фанига фан тариқасида яқиндан эътибор берилмаган. 1930 йилларга келиб чорвачиликни ривожлантириш, олинадиган маҳсулотни сифатини яхшилаш, миқдорини ошириш борасида катта ишлар қилиниши туфайли илмий текшириш институтларида зоогигиена лабораториялари ва институтларда кафедралари очилди.

    Зоогигиена фанининг ривожланишига мамлакатимиз олимларидан А.К.Скароходько, К.А.Котляр, А.В.Озеров, А.П.Онегов, В.А.Аликаев, Н.М.Комаров, В.Ф.Матусевич, И.М.Голосов, И.Ф.Храбустовский, П.Т.Лебедев, А.Т.Семенюта, Г.К.Волков, А.И.Карелин, У.Қ.Избосаров ва бошқаларни ҳиссалари катта. Ҳозирги кунда  узоқ йиллик илмий ишлар натижалари якунланиб, технологик лойиҳа меъёрлари тавсия қилинди. Ферма, парранда фабрикаларини куриш, уларни замонавий талаб даражасида қурилиш материаллари ва ички жиҳозлар билан таъминлаш, молларни молхона ва яйловларда ёз ва қишда сақлаш, сув, тупроқ, ўсимликлар таркибини ўрганиш, парҳез озуқаларни ишлатиш, сув ҳавзаларининг сифатини яхшилаш, чорвачиликни саноат асосига кучириш, лойиҳа асосида қурилган жойларни ветеринария экспертизаси қилиш, гунги тозалаш ва зарарсизлантириш каби ишларда салмоқли янгиликлар яратилмоқда.

    Назорат саволлари:

             1. Зоогигиена фанининг таърифи.

             2. Зоогигиена фанини ўрганиш усуллари.

             3. Зоогигиена фанининг қисмлари.

             4. Ташқи муҳит ва организм орасидаги муносабатлар.

    Мавзу:  ҲАВО  ГИГИЕНАСИ.



    Режа:

    1.    Ҳавонинг таркиби ва хоссалари

    2.    Ҳавонинг физик хоссалари ва унинг организмга таъсири

    3.    Ҳавонинг кимёвий хоссалари ва унинг организмга таъсири.

    4.    Ҳаводаги чанг, микроорганизмлар ва уларга қарши кураш

             чоралари.

    5.    Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини мослаштириш.

    Асосий адабиётлар:


    1. Суванкулов Й.А. – «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси», Тошкент, 1994 й

    Қўшимча адабиётлар:

    1. Плященко С.И., Хохлова И.И.  – «Микроклимат и продуктивность животных», Ленинград, 1996 г

    2. Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных животных» Москва, 1991

    3. Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

    4.    Кочиш И.И., Колюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В. «Зоогигиена», Москва, 2008

    Таянч иборалари:

               Об ҳаво, иқлим, микроиқлим, ҳавонинг ҳарорати, босими, намлмликлари, ҳаракат тезлиги, ёруғлиги, шовқинлар, аэроионизация, зарарли газлар, чанглар, микроорганизмлар, адаптация ва бошқалар.

     

             Ҳаво ўзининг таркибидаги физик, кимёвий ва биологик хоссалари билан ҳайвон организмига таъсир қилади. Булар ҳаммаси ташқи қўзғатувчилар бўлиб, марказий нерв системаси орқали бутун организмга таъсир қилади. Натижада жавоб реакцияси пайдо булиб, организмда  шу таъсирга мослашиш ҳосил бўлади. Организмга ҳавонинг таъсири натижасида шартли рефлекс ёки вақтинчалик  бирикиш бўлади.       Бундай вақтда организм ўзининг  ҳимоя воситаларини ишга солади. Агар кучи етса у таъсирларни зарарини йўқотади. Натижада пайдо бўладиган касаллик ва маҳсулдорликни пасайишини олдини олади.



    Ҳаво муҳити комплекс таъсир қилувчан факторлардан иборатдир. Шу факторлардан энг муҳими  ҳарорат, атмосфера босими, намлик, ҳавонинг ҳаракати, қуёш радиацияси ҳисобланади. Мана шу  факторларга қараб оби – ҳаво, иқлим ва микроиқлим ўзгариб туради. Ҳавонинг физик хоссалари муҳим гигиеник аҳамиятга эга бўлиб, организмга рефлектор йўл билан таъсир қилиб, иссиқлик алмашинувига ва қатор физиологик жараёнларга таъсир қилади; яъни газ, иссиқлик, модда алмашишига, организм ҳароратига, қоннинг физикавий – химиявий  таркибига, ҳайвоннинг маҳсулдорлиги ва бошқаларга таъсир қилади. Метеорологик факторларни кўплиги ва доимо уларнинг ўзгариб туриши ҳайвон организмини мослашишга мажбур қилади. Бунинг ҳаммаси марказий нерв системаси орқали амалга оширилади.

    Тана ҳароратига қараб ҳайвонлар иссиқ ва совуқ қонлиларга бўлинади (пойкилотермных и гомопотермных). Совуқ қонли ҳайвонлар ҳарорати ўзгариб турса, иссиқ қонли ҳайвонлар ҳарорати доимий яъни +360С дан то +420С гача бўлади. Организмдаги қон, мия, юрак ва жигарларни ҳарорати купроқ доимий бўлса, бошқа орган ва териники эса тез ўзгарувчан бўлади.

    Организмнинг доимий ҳароратда бўлиши яъни ўзгармаслиги ҳосил ва сарф бўлаётган иссикликни тенглигини билдиради яъни балансини кўрсатади. Организмда доимо иссиқлик  ажралиб ва сарф булиб туради. Буни иссиқликни бошқарилиши (теплорегуляция) дейилади. Иссиқликнинг бошқарилиши марказий нерв системаси туфайли вужудга келади ҳамда тери, нафас олиш органлари орқали бажарилади. Оралиқ миянинг гипоталамус қисмида иссиқликни бошқариш маркази бўлиб, импульсни тери ва қон орқали олиб экстро ва интерорецепторлар қўзғалади. Бу бошқариш вегетатив нерв системаси, ички секреция безлари (буйрак усти, гипофиз, параитовид, ошқозон ости колқонсимон) таъсирида ўзгариб туради.

    Мускул ва юрак ҳаракати, нафас олиш, атроф қон томирларини торайиши ёки кенгайиши, тери безларини секрецияси, тананинг ташқи тўтиши ва бошқалар ҳам рефлектор йўл билан ўзгаради. Иссиқликни бошқарилиши фаслнинг келишига қараб мослашиши ёки физиологик жараён туфайли ҳам бўлади.

    Иссиқлик – оқсил, ёғ, карбон сувларни аэроб ва анаэроб парчаланиши маҳсулидир. Масалан: 1 г оқсилни парчаланшидан 4,1 ккал, 1 г ёғдан – 9,3 ккал ва 1 г карбон сувдан 4,1 ккал иссиқлик ажралиб чиқади. Иссиқлик ҳамма ҳужайраларда оксидланиш натижасида ҳосил бўлади. Айниқса, мускул, жигар, буйрак, без, ўпка ва нерв ҳужайраларида. Иссиқлик ажралиши совуқ ҳароратда, мускул ишида, буғозликда, соғиш даврида ва бошқа пайтларда кўпаяди. Атроф иссиқ бўлса, организм тинг ҳолатда ҳайвонларни бичган даврда, жунни қалинлиги ва бошқалар иссиқлик ҳосил бўлишини пасайтиради.

    Организмда ҳосил бўлган иссиқликни кўп қисми тери орқали ажралади яъни йўқотилади. Булар асосан иссиқликни нурланиши (радиация), иссиқликни ўтказилиши (қонвекция) ва буғланиш йўли билан йўқотилади.

    Иссиқлик нурланиши (радиация)  - деб, тери ва ҳужайралардаги иссиқликни инфрақизил нурлар таъсирида атроф муҳитга ўтказилишига айтилади яъни девор, пол, шифт ва тўсиқларни иситишга кетади. Агар уларни ҳарорати организм ҳарорати паст ва намлик юқори бўлса улар иссиқликни куп ютади. Организм ҳарорати билан атроф муҳит ҳарорати баровар бўлса теплоизлучение бўлмайди, ёки организм ҳароратидан баланд бўлса тескари ҳал бўлади, тери иссиқлайди. Шунинг учун атроф деворларни, пол, шифт керак ва қишки вақтда бинода намликни ошиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

    Иссиқлик ўтказилиши ва конвекция – организмдаги иссиқликни атроф ҳавосига ўтишига айтилади. Атроф ҳарорати паст бўлса, ҳавонинг ҳарорати тез ва намлик юқори бўлса, иссиқлик кўп сарф бўлади. Ҳайвонлар ва паррандалар танаси жун ва пат билан қопланганлиги учун иссиқликни йўқотиш кам бўлади. Чунки жун ва пат таркибидаги каратин бўлгани иссиқликни ёмон ўтказади, ҳамда атроф ҳарорати унга кам таъсир қилади.

    Буғланиш – тери устидан тер безлари туфайли тер ажралади. Қанча ҳарорат юқори ва ҳаво ҳаракати тез бўлса тер куп ажралади. Юқори намлик ва юқори ҳарорат тер ажралишини секинлаштиради. Нафас орқали олинган ҳавони иситиш учун ҳам иссиқлик сарф бўлади. Буни куп ва кам бўлиши ташқи ҳарорат ва ўпкани ишлашига ҳам боғлиқ бўлади. Ит ва паррандаларда тер безлари бўлмаганлиги туфайли нафас олишни тезлашиши билан тилини чиқариб туриб, тил орқали иссиқликни ажратади. Паррандаларда исссиқликни ажратишда тожи ва сиргалари ҳам иштирок этади.

    Янги туғилган ҳайвонларда иссиқликни бошқарилишида ўзига хос фарқи бор. Туғилганини биринчи кунларида уларни тана ҳарорати ўзгарувчан бўлади. Олимларимизни айтишича қулун, бузок, қўзи  ва чучқа болалари туғилганда бир неча кунга совуқдан сақланувчи туғма рефлекси бўлади. Масалан:  бузоқлар туғилгандан  9 – 27 кундан кейин (Ермолаев К.С.), қўзиларда 6 – 15 кундан кейин (А.П. Онегов) иссиқлик алмашишни бошқариш бошланади.

    Ҳайвон организмига иссиқ ва совуқ ҳароратнинг таъсири. - атмосфера ҳавосининг  ҳарорати катта фарқда ўзгариб туради. Бунга инсоляцияни активлиги, ёруғ узунлиги, йилни вақти, табиий шароит ва рельф, денгиз юзидан жойни баландлиги, иссиқ ва совуқ шамол, ҳавонинг булути, сувни яқинлиги, ўсимликлар ва бошқалар таъсир қилади. Атроф муҳитининг ҳароратига қараб ҳайвон организми мослашиб боради ёки иссиқлик бошқарилишини шу шароитга ўзгартиради. Ҳарорат пасайса иссиқлик қосил бўлиш кўпаяди. Натижада организмда модда алмашиш тезлашади. Агар ҳаво ҳарорати кўтарилса иссиқлик ҳосил бўлиш пасайиб, иссиқлик йўқотиш кўпаяди.

             Ҳайвон организмида иссиқликни бошқарилиш механизми яхши ишласа ҳам, танадаги ҳароратни маълум нуқтада тутиб туради. Худди айтганимиздек, ҳарорат кўтарилса модда алмашиш пасаяди. Агар шу кўтарилиш давом этиб борса газ алмашиш ва иссиқлик ҳосил бўлиши тезлашиб, иссиқликни йўқотишга улгурмайди, организм ҳарорати кўтарилиб тана қизишади яъни иссиқлик уради. Иссиқлик бошқарилиш механизмининг бузилишига организмни жуда исиб кетиши сабаб бўлади. Бу ҳароратни баландлиги, намликни ошиши, ҳаво ҳаракатини етишмаслиги, қаттиқ ишлатиш, ёпиқ вагон ва пороходларда ҳайвонларни ташиш, ҳайвонларни кўп сақлаш, ҳайвонларни жуда семириб кетиши туфайли содир бўлади.     Юқори ҳарорат таъсирида асосий органлар ва нерв марказларида оқсил  субстанциясида чуқур ўзгаришлар бўлди. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларида ҳарорат +43 – 440С ва паррандаларда +470С гача чиқса организмда қайтмайдиган ўзгаришлар рўй беради яъни организм ҳалок бўлади.

             Ҳозирги маълумотлар буйича ҳайвонлар +30С +160С да ўзларини жуда яхши ҳис қилади. Агар +22 +320С бўлса иссиқлик бошқарилиши бузилади ва маҳсулдорлик пасаяди. Масалан, шунда сигир 25 – 60% гача сутини камайтиради, чучқа ва сигирлар 12 – 30% тирик оғирлигини йўқотади ва ҳоказо. Ёш молларда ҳароратни кўтарилиши, пневмония ва септик касалликларни кўпайишига олиб келади.

             Атмосфера ҳавосини ҳароратини пасайиши ҳам иссиқлик бошқарилиши бузилишига олиб келади яъни организмдан иссиқлик кўп йўқотилади. Натижада модда алмашиш  тезлашади. Ҳарорат +10С га пасайиши йирик шохли ҳайвонларда 2 – 3%, чўчқаларда 4% модда алмашиш тезлашиб, озуқа меъёрдан 15 – 50% кўп сарфланади. Ҳаво ҳароратини пасайиши ёш молларда тез сезилади. Уларда табиий чидамлилик пасаяди, юқори нафас йўлларида қатор, бронхопневмония ва диспепсия, ҳамда елин, мускул, буғин ва нерв касалликларига мубтало бўлади. Айниқса ҳароратни пасайиши ориқ, чарчаган, касалланган, туллаган, хавфли юқумли касал билан касалланган моллар учун хавфлидир.

             Ҳайвонлар қор устида, музлаган полда ётиб қолса тўқималар музлаб қолади. Кўпинча қулоқ, ёрғоқ халтаси, жинсий орган, эмчак, дум ва туёқлар музлаб совуқ уради. Шу ҳайвонларни иссиқ хоналарда сақлаб, ҳарорат меъёрини таъминлаш, тўғри озиқлантириш ва ҳайвонларни паст ҳароратга чиниқтириш керак. Доимий чиниқтириш ҳайвонларда иммунитетни оширади, модда алмашишни нормаллаштириб, организм ўсишини тезлаштиради, маҳсулдорликни оширади.

    Ҳавонинг физик хоссалари ва унинг организмга таъсири - Ҳаво доимо ўзида сув буғларини сақлаб, ҳарорат ва ҳавонинг ҳаракатини ўзгаришига қараб, унинг ҳам миқдори ўзгариб туради. Намлик ошиб кетса ёмғир ва қорга айланади. Атмосферада сув буғларини бўлиши денгиз – океан сувларини парланишидан, тупроқ ва ўсимликлардан ҳосил бўлади.

    Ҳайвон бинолари ҳавосидаги намлик, атмосфера ҳавоси намлигига қараганда кўп бўлади, қариб 10 – 15% га. Бино ҳавосидаги намлик эса полдан, охурдан, автосуғоргич ва бошқалардан ўтади. Умумий намликни кўп қисми қариб, то 75% и ҳайвон терисидан, оғиз бушлиғидан ва нафас олиш ҳавосидан ажралади. Масалан: 200 кг тирик оғирликдаги сигир бир суткада 8,7 – 13,4 кг сув парларини, ишчи от 7,0 – 8,8 кг, чўчқа 2,2,  қўй 1,0 – 1,25 кг ажратади.

    Ҳаво таркибида қуйидаги намлик турлари учрайди: мутлоқ, максимал, нисбий, дефицит намлик ва шудринг нуқтаси

            Мутлоқбсолют) намлик – Маълум ҳароратда 1 м3 ҳаво таркибидаги сув парларини грамм ифодасига айтилади. (А ) г/м3

             Максимал намлик  - маълум ҳароратда 1 м3 ҳавода бўладиган тўла туйинган сув буғларининг грамм ифодасига айтилади. (Е) г/м3

            Нисбий намлик – абсолют намликни максимал намликка бўлган нисбатини фоиздаги ифодасига айтилади.  ( R=А/Ех100 ) %

            Дефицит намлик - максимал намлик билан мўтлоқ намлик айирмасига айтилади. ( Д = Е – А ) г/м3

            Шудринг нуқтаси  - Тўла тўйинган сув парларини сув томчиларига ўтиш ҳароратига айтилади. ( Т0 )

    Мутлоқ намлик юқорига қараб шифтга қараб ортади, нисбий намлик эса полга қараб ортади. Дефицит туйинганлик  ҳаво ҳароратини ортишига қараб ўсади. Дефицит туйинганлик ўсиши билан буғланиш тезлашади. Ҳайвон биноларида дефицит туйинганлик 0,4 – 4,5 г/м3 бўлиши керак. Мутлоқ намлик ва шудринг нуқтасини юқори бўлиши ва ҳаво ҳароратини паст бўлиши натижасида сув буғлари майда туман томчиларига ўтади. Ҳаводаги сув буғлари ҳайвон организмидаги иссиқликни бошқарилишига ва иссиқликни беришга таъсир қилади яъни танадан  намликни ажралиши ҳарорат, намлик, ҳавонинг ҳаракати ва ҳайвоннинг ҳолатига боғлиқ. Нисбий намликнинг кўпайиши                (85 % дан юқори) организмга ёмон таъсир қилади.

    Ҳавода намликни ортиши ва сув буғларига туйиниши иссиқликни ажралишини қийинлаштиради. Ҳайвонларни иссиқ ва зах бинода сақланса уларда модда алмашиш тормозланади, иштахаси пасаяди, лохас бўлади, маҳсулдорлиги  ва юқумли касалликларга нисбатан чидамлилиги пасаяди. Нам ҳавонинг иссиқлик ютувчанлиги қуруқ ҳавога нисбатан 10 баробар ортиқ бўлади. Шу нам ҳаво ҳайвон терисидаги иссиқликни ўзига тортиб олади, организмни совитади ва шамоллаш касаллиги дучор бўлади. Кузда, қиш ва эрта баҳорда ҳайвонлар совуқ ва зах биноларда сақланса ринит, бронхит, ўпка шамоллаш, сигирлар  мастити , ёшларда ичак – қорин касалликлари, мускул ревматизми ва бошқа касалларга чалинади.

    Илмий текширишларда аниқланишича ҳайвон  узоқ вақт нам ҳавода сақланса уларда тери касалликлари – темиратки (стригущий лишай), экзема ва қичима каби касалликлар келиб чиқади.  Ҳайвонлар учун 50 – 70 % даги нисбий намлик яхши ҳисобланади. Ҳайвон бинолари ҳавосида намлик ошиб кетса уларни меъёрга келтириш мумкин. Убни ветиляция орқали чиқариш керак. Атмосферани совуқ ҳавосига қараганда бинонинг  иссиқ ҳавосида намлик кўп бўлади. Электровентиляция, яхши тўшамалар яъни қуруқ торф, сомон, похоллар намликни 8 – 12% га туширади. Баъзан ҳаводаги намликни йўқотиш учун сўндирилмаган оҳак ишлатилади. 3 кг оҳак ҳаводаги 1 кг намликни ўзига тортиб олади. Оҳак яшикка солиниб, ҳайвон бўйи етмайдиган жойларга қўйилади, чунки ҳайвонни куйдириши мумкин.

    Ҳавонинг ҳаракати - ер юзини қуёш нури бир текис иситмаслигидан вужудга келади. Ҳавони ҳаракати м/сек ва 12 баллик Бофорта шкаласи билан ўлчанади. Ҳавонинг ҳаракати метрнинг ундан биридан то 30 м/ сек гача бўлади. Аммо унинг ҳаракати бир хил эмас. Чунки ер қобиғини нотекислиги, аҳоли яшаш пунктлари, ўсимликлар, ўрмонлар тусқинлик қилади.

    Ҳайвон биноларида ҳавонинг ҳаракатга келишига вентиляция трубалари, эшик, ойна, деворларини ёриғи, ҳайвонлар ажратга иссиқлик ва бошқалар сабаб бўлади. Қишки  пайтларда ҳавонинг ҳаракати биноларда агар ҳеч жойдан кирмаса 0,05 – 0,25 м/ сек. дан то 0,3 м/сек. гача бўлади. Кўз  ва баҳорда  ҳавонинг ҳаракати биноларда камаяди, ёзда эса эшик ва ойналар очиқлиги туфайли то 7 м/сек гача етади. Ҳавонинг ҳаракати ҳам ҳарорат ва намликдай иссиқлик алмашишига таъсир қилади. Ёзда ҳаво ҳаракатининг меъёри 0,3 – 1,6 м/сек.

    Юқори ҳароратда шамол организмни исиб кетишидан сақласа ҳам паст ҳароратда эса организмни совуб кетишига сабаб бўлади. Сал шабада ёз вақтларида ҳайвонларга ёқимли таъсир қилади. Совуқ ва нам шамоллар организмни жуда совуб кетишига, ҳатто музлаб қолишига олиб келади. Кучли шамол кунни иссиқ вақтида ўсимликларни жуда қуритиб юборади, ҳавони чанг – тўзон қоплайди, ҳайвон  кучли терлайди, сувсатади, иштахани пасайтиради, ичи кетмайди ва маҳсулдорлик пасаяди.

    Қиш вақтларида ҳайвон биноларида ҳавони ҳаракати кучли бўлишига йўл қўймаслик керак. Агар бино  иситилмаса ҳавони алмашиши соатига 4-5 мартадан ошмаслиги ва ҳаракати 0,05 – 0,25 м/сек дан ошмаслиги керак.

    Ҳаво босими - ҳаво ўзининг оғирлигига эга бўлиб, бутун ер юзига ва атроф муҳитига ўз босими билан таъсир қилади. Бу босим мм симоб устини билан ифодаланиб жойни денгиз сатҳидан баландлиги  ва ҳавонинг ҳароратига боғлиқ бўлади. Нормал атмосфера босими (00 760 мм симоб устини) 1см2 юзага  1,033 кг оғирлик билан таъсир кўрсатади. Кейинги вақтларда ҳавонинг босими бар билан ҳам ифодаланади. Барнинг мингдан бири миллибар 0,75мм симоб устинига тенг ёки 1мм симоб устини 1,3332 миллибар (мб) га тенг. 760 мм симоб устини 1013,2 мб бўлади.

    Денгиз юзасидан баландлаб борган сари босим камая боради. Масалан - 3000 метр баландликда 530-520 мм бўлади. Атмосфера босими иқлимга таъсир қилади. Агар босим ошса, одатда ҳаво яхши бўлади яъни тиниқ осмон, қуруқ ҳаво ва шамол бўлмайди. Босимни пастлиги эса тескариси - булут, ёмғир - қор, туман, шамол бўлади. Тоғли жойларда босим нормадан кам бўлиб, натижада тоғ касаллиги пайдо бўлади. Бу касаллик мослашмаган организмда тез тоғга кўтарилса бўлади. Касаллик упинча қулунларда, қўй, йирик шохли ҳайвонлар, туяларда, айниқса семиз ва анемия касали билан оғриган молларда сезиларли бўлади. Касалликнинг белгилари 3000 м кўтарилганда сезила боради, 5000 м да аниқ кўринади. Бунда  дармонсизлик, чарчаш, хансираш, пульсни тезлашиши, бурундан қон оқиши, совуқ терни кўп ажралиши, шиллиқ пардаларни кўкариши – цианоз каби белгилар пайдо бўлиб, оғир пайтларда эса ҳаракати ўзгариб, уйқусираб, ҳушдан кетади. Бу касалликнинг сабаби: атмосфера босимини камайиши билан тўқималарда кислород етишмовчилиги ҳисобланади. Бундан ташқари ҳарорат, намликни пасайиши, қуёш радиацияси  кучининг ошиши ҳам сабаб бўлади.  Узоқ вақт ҳайвон паст босим шароитида яшаса мослашиб боради. Организмда морфо - физиологик кўрсаткичлар ўзгаради яъни қонда гемоглобин ва эритроцит кўпаяди, ўпканинг нафас ҳажми  ҳамда алвеолалар катталашади.

    Қуёш радиацияси - ер қобиғига келаётган қуёш нурларини тушишига қуёш радиацияси дейилади. Нур энергияси бошқа ҳамма энергияларни манбаидир. Ер ва сувга шимилишидан иссиқлик энергияси, яшил ўсимликларни ютишидан органик бирикмаларни химиявий энергияси ҳосил бўлади. Қуёш радиацияси иқлимни, об – ҳавони ўзгаришига сабаб бўлувчи асосий омилдир. Қуёш нурларини 49 % инфра қизил, 50 % ёруғлик, 1 % улътрабинафша нурдир. Қуёш нурини кучи ҳаво булутли вақтида, ҳаво чанг, микроорганзмлардан ифлосланса, тутун бўлса ва бошқа вақтларда камаяди. Биринчи ўринда қисқа тулқинли нурлар, кейин эса иссиқлик ва ёритиш нурлари ютилади. Нур энергияси – ўсимлик ва ҳайвон ҳаётининг манбаидир. Аммо организмга ҳар хил таъсир қилади яъни оз бўлса яхши, кўп бўлса салбий таъсир қилади.

             Қуёш радиацияси – биологик  актив ва доимо таъсир қилувчи фактор бўлиб, организмда қатор функцияларни ҳосил бўлишига сабаб бўлади. М: Ёруғлик нури кўз орқали бутун организмга таъсир қилиб шартсиз ва шартли рефлексларни келтириб чиқаради.

             Инфрақизил нурлар ҳайвон танасига тўғридан – тўғри ҳамда атроф муҳит орқали таъсир қилади. Ҳайвон танаси доимо бу нурни ютиб туради ва ўзидан чиқаради.

             Ультрабинафша нурлар организмга гумораль ва нейрорефлектор йўл билан таъсир қилади. Аввало терини экстрорецепторларига таъсир қилиб, кейин эса ички органларга яъни эндокрин безларга таъсир қилади. Оз дозада  узоқ вақт давомида таъсир қилиб турса ҳайвон териси ўзгариб реакция қайтаради. Қуёш нури таъсирида жун ўсиши, тер ва ёғ безларини функцияси тезлашади, шохли қатлам йуғонлашади, эпидермис қалинлашади. Терида биологик актив моддалар ҳосил бўлади ва қонга ўтади (гистамин ва гистаминга ўхшаш моддалар). Бу нурлар тўқималарни регенерациясини тезлаштиради – тери яраси ва яллиғланган вақтда тузалишига ёрдам беради. Қуёш нурлари айниқса Уф нури таъсирида терида меланин пигменти ҳосил бўлади.       Доимий қуёш нури таъсирида қон ишлаб чиқариш органларини иши тезлашади, эритроцит ва гемоглобин кўпаяди. Ҳайвонлар куп қон йўқотса ёки оғир юқумли касалликлардан кейин қуёш нури ёрдамида қон элементларини ҳосил бўлиши ва қон уюши тезлашади. Оқсил алмашишини тезлашиши натижасида тўқималарда азот йиғила боради, натижада ёш молларда ўсиш тезлашади. Агар қуёш нури кўп таъсир қилса оқсил балансига салбий таъсир қилади. Нур таъсирда мускуллар ва жигарда гликоген шаклидаги шакар моддалари йиғилади. Қонда ацетон таначалари, сут кислотаси камаяди, ацетилхолин ҳосил бўлиши купайиб, модда алмашиш нормаллашади. Бундай ҳол айниқса сермаҳсул моллар учун зарур. Ариқ молларда ёғ алмашиш секинлашади ва йиғилиши кўпаяди. Жуда ёруғ бўлса ёғ алмашиш тезлашади. Шунинг учун  бўрдоқи  молларни жуда ёруғ жойларда сақламагани маъқул.

             Ультрабинафша нурлар таъсирида ўсимликлардаги эргостерин ва ҳайвонлар терисидаги дегидрохолестирин моддалари актив Д2 ва Д3 витаминларига айланади, қайсики фосфор – калций алмашишини тезлаштиради. Қуёш радиацияси, айниқса ёруғлик ва УБ нурлар жинсий куйга келишни, гипофизни гонадотропин ишлаб чиқариш функциясини яхшилайди. Баҳорда қуёш нури таъсирида жинсий безларни иши кучаяди. Туя, қўй, эчкиларда жинсий активликни кучайиши ёруғ кунни қисқарган вақтида бўлади. Агар қўй апрель – май ойида қоранғироқ  бинода сақланса куйга келиши кузда эмас балки май ойида бўлади, қуёш нурининг етишмаслигидан катта ёшдаги молларни жинсий активлиги пасаяди ёки қисир қолади. ВИЭВ нинг Зогигиена лабораториясида ёруғлик коэффицентини 1:10 га қараганда 1:15 ва ундан пасти буғоз чучқаларда клиник – физиологик ҳолатга яхши таъсир қилишини исботлаган. Олинган болалари соғлом, кунлик ўсиши 6% ва ўлимни камлиги 10 – 23% га етган.

             Қуёш нурлари, айниқса УБ ИФ нурлари  касаллик чақирувчи микробларни купайиш ва ўсишдан тўхтатади. Демак қуёш нурлари кучли табиий дезинфектор ҳисобланади. Табиий ёруғликни биноларда аниқлаш учун геометрик ва светотехник усулдан фойдаланилади.

             Амалиётда кўпинча геометрик усул қулланиб, ёруғлик коэффициенти аниқланади яъни ойналанган дераза юзасини полга бўлган нисбати билан ўлчанади. Аммо бу усул жуда аниқ бўлмаганлиги учун светотехник усулдан фойдаланилади. Бунда (КЕО) табиий ёруғлик коэффиценти аниқланади.

                      ТЕК =   Еи / Ет х 100 

       Еи - бинодаги ёруғлик, люкс            

       Ет – ташқаридаги ёруғлик, люкс

    Кучли қуёш нурлари кўз тўрида, шохли қисмида, кўзни томирли пустлоғида ва қорачиғида кучли қўзғолиш қилади. Натижада кератит, қорачиғни хиралашиши рўй бериб кўриш ёмонлашади.  Узоқ вақт бош мияни инфрақизил нур иситиб турса кун (қуёш) уради. Бош териси ва бош мия орқали мияга етиб, гиперимия чақиради ва ҳарорат кўтарилади. Натижада ҳайвон чарчайди, кейин безовталанади, нафас олиш ва томир уриши тезлашади. Ҳайвонда дармонсизлик, нотўғри ҳаракат, хансираш, пульсни тезлашиши, гиперемия, цианоз, қалтираш ва фалажланиш ҳоллари бўлади. Ҳайвон оёғида тура олмай қолиб, йиқилиб тушади, оғир аҳволда эса ҳалок бўлади. Шунинг  учун ҳайвонларни кунни иссиқ вақтларида соя жойда сақлаган маъқул.

    Аэроионизация – деб ионизаторлар таъсирида ер атмосферасидаги газларни атом ва молекулаларга парчаланиши натижасида ҳавода газ ионларини ҳосил бўлишига айтилади.  Аэроионизация ҳосил бўлиш манбалари ҳавонинг табиий ионизацияси, яъни табиатда электр разрядлари, қуёш нурлари, радиактив моддалар таъсирида дарё, денгиз, океан сувларининг кучли чайқалиши ва бошқа сабаблар таъсирида ҳосил бўлишига айтилади. Сунъий ионизация эса махсус аэроионизаторлар иштирокида пайдо қилинади. Аэроионлар мусбат ва манфий зардяли жуда майда бўлакчалардир. Улар ҳаводаги газларни атом ва молекулаларидан пайдо бўлиб, электр ўтказувчанлик хусусиятига эгадир.

    Молхоналар ҳавосида намлик, чанг ва микроорганизмлар атмосфера ҳавосига нисбатан кўп бўлганлиги учун манфий енгил ионлар кам бўлади. Масалан, атмосфера ҳавосининг 1 см3 ида енгил газлар ионлари манфий 250 – 450 минг ва мусбати 450 – 500 минг оғир ионларнинг манфийга 1500 – 2000 ва мусбати 3000 – 5000  бўлса молхоналар ҳавосида енгил манфий ионлар 50 – 100000 гача камайса, огир ионлар эса 15 – 200 минггача кўпаяди. Енгил мусбат ионланган ҳавога нисбатан манфий ионланган ҳаво ҳайвонлар организмига ёқимли таъсир қилиб, гигиена ва даволаш аҳамиятига эга. Чунки, енгил аэроионлар электр майдонларида жуда ҳаракатчан бўлиб, бир – бирини нейтраллаб осон бирикади ва нейтрал атом  ва молекулаларга айланади. Енгил аэроионлар тез пайдо бўлиб ҳавода учрайдиган қаттиқ ва суюқ аэрозоллар билан бирикиб оғирлашади ва чўкмага тушади. Натижада оғир аэроионлар юзага келади.

    Чорвачиликда аэроионизацияни гигиеник аҳамияти шундан ибратки, енгил манфий кислород ионлари нафас йўлларини шиллиқ пардалари ва тери орқали нейрогуморал йўл билан физиологик жараёнларни бошқаради. Аэроионлар ўпка алвеоллалари деворлари орқали қонга ўтади ва ўзининг заряд кучини коллонлар ва ҳужайра элементларига беради. Натижада нафас олишда манфий зарядли қонлар билан коллондларни зарядланиши ортади, мусбат ионлар камаяди. Организмда қатор физиологик жараёнларни пайдо қилади яъни капилярларни кенгайиши, эритроцитларни деподан чиқиши, ҳужайра ва тўқималарда модда алмашишни кучайиши ва ҳоказо. Бундан ташқари суъний аэропонизация таъсирида организмда модда алмашиш тезлашади, нейтрофилларни фагоцитар фаолияти кучаяди, оқсил таркибидаги глобулин фракцияси  ортади, сперма ишлаб чиқариш кўпайиб, жинсий қобилияти ортади. Бузоқларда пневмония, ич кетиш – диспепсия  енгил ўтади.

             Ҳавонинг кимёвий хоссалари ва унинг организмга таъсириҲавонинг таркибида азот 78,09; кислород 20,95%, карбонат ангидрид (СО2) - 0,03; аргон 0,93; гелий - 0,00052; неон - 0,0018; криптон -0,0001, водород - 0,00005; ксенон - 0,000008; озон - 0,000001; радон - 6 *10-18 ва хокозо. Ҳозирги вақтда  2000-3000 км баландликда ҳам атмосфера газлари ҳам борлиги аниқланди. Бунга суъний ер йўлдошлари сабабдир. Атмосферанинг баъзи жойларида аммиак, водород сульфид (Н2S), углерод оксиди, ис гази, метан ва бошқа газлар ҳам учрайди. Ҳаво ишлаб чиқариш чиқиндилари (газ, пар, тутун),  машиналар тутуни, уйларда ёқиладиган ёқилғилар ва бошқалар туфайли ифлосланади. Ҳавонинг ифлосланиши инсонларга ҳайвонларга, ўсимликларга зарар етказади. Ҳозирги кунда ёпиқ биноларнинг ҳавосида NН3  - аммиак, H2S – водород сулфид,   CО2 карбонат ангидрид, О2 - кислород CО – из гази, чириш ва ачишдан ҳосил бўладиган газлар бўлади. Ҳавонинг бузилишига асосан вентиляцияни ёмонлиги сабаб бўлади. Нафас олишдан чиқадиган ҳавода атмосфера ҳавосига қараганда 100 баробар кўп СО2 ва 25% кам О2 бўлади. Гўштхур ҳайвонлар бундан ташқари анча кўп  метан ва водород ажратади. Ҳайвонлар  узоқвақт шундай ҳаволарда сақланса уларга заҳарли таъсир қилади, уларни маҳсулдорлигини ва касалликларга бўлган чидамлилигини  пасайтиради.



    Кислород    - рангсиз  газ, қайсики организм бусиз яшолмайди. Кислород организмда  нафас олишни таъминлайди, модда алмашишда оксидланиш процессида қатнашади. Нафас олишдаги О2 қон гемоглабини ва эритроцити билан бирикиб, уларни бўтун организм клетка ва тўқималарига етказади. 1 кг тирик оғирликка ҳайвонлар 1 соатда қуйидагича О2 талаб қилади. От – тинч вақтда 253 мл ва ишлаганда 1780 мл, сигир – 328, қўй – 343, чўчқа – 392, товуқ – 980 мл организмни кислородга бўлган талаби, ҳайвонларни ёшига, жинсига ва организмни  физиологик ҳолатига боғлиқ бўлади. Агар организмга О2 етишмаса доимо оқсил, карбонсувлар ва ёғлар оксидланмайди. Натижада организмда кислота ва заҳарли моддалар йиғилади, қайсики модда алмашишни бузилишига ва касалликларни пайдо бўлишига олиб келади. Кислородни  альвеолалар орқали қонга, қондан тўқималарга ўтиши порциал босимга боғлиқ. Кислородни ҳаводаги фоизи эмас, балки парциал босими биологик аҳамиятга эга. Агар кислород етишмаса нафас олиш тезлашади, чуқурлашади, қон оқими тезлашади, деподаги эритрацитлар ишгатушади, оксидланиш процесси секинланиб, ҳайвон безовта бўла бошлайди. Босим яна пасайиб бораверса мускуллар чарчайди, оғриқни сезиш йўқолади. Агар босим 50-60 мм (140мм дан юқори бўлиши керак) га етса ҳарорати пасайиб асфиксиядан ўлади. Порциал босим  ҳатто 1 атмосферага ошиб кетса ҳайвонларда шиш  ва яллиғланиш ҳоллари юз беради.

    Карбонат ангидрид гази: СО2 - рангсиз, ҳидсиз ва аччиқ таъмли газдир. Атмосферада 0,03-0,04% яъни  1 л ҳавода 0,3- 0,4 мл бўлади. СО2 гази асосан ердан, вулканлар портлашидан, ёниш процессидан, оксидланиш ва чиришдан, одамлар, ҳайвонлар ва кечаси  ўсимликлар нафас олишидан пайдо  бўлади. СО2 ни ажралиши шунча кўп бўлган билан, ўсимликларни ютиши натижасида атмосферада унинг миқдори ошмайди. Ҳайвон биноларида вентиляция яхши бўлса, меъёрда сақланса, вақтида тозалатиб турилса СО2 гази атмосферадаги фоизидан 2 баробар ошиши мумкин. Агар шу шароитлар бўлмаса 20-30 баробар ошиб кетади яъни 0,5-1% га етади. Катта ёшдаги от бир соатда 90-136 л, сигир 200 л, чучқа 80-90 л, қўй 23 л СО2 газини ажратади.

    СО2 гази нафас олишда, марказни қитиқлашда катта физиологик роль уйнайди. Аммо ҳайвон бинолари ҳавосида СО2 гази кўпайиб кетса уларнинг соғлигига ва маҳсулдорлигига зарар етказади. Бундай вақтларда организм ҳарорати пасаяди,  тўқималарда кислота кўпайиб натижада шиш бўлади ва суякларни емирилиш ҳоллари юз беради. Ҳавода то 0,5% гача СО2 кўпайса нафас олиш тезлашади. Агар 4 – 5% га етса шиллиқ пардаларни қитиқлайди (верх.дых.пўтём), кейин эса нафас олиш ва пульс тезлашади, ҳайвонни сулиши, аппетитни пасайиши ва ориқлаш ҳоллари юз беради. СО2 гази яна купайса кислород етишмаслигидан асфиксия бўлади. Қишки пайтларда  узоқвақт давомида ҳайвонлар 1% ортиқ СО2 гази бўлган ҳаводан нафас олиб борса заҳарланади. Ҳайвон биноларида СО2 газини миқдори бўлиши керак 0,25 – 0,3%, сермаҳсул ҳайвонлар биносида эса 0,15 – 0,20% дан ошмаслиги керак.



    Ис гази  (СО) - рангсиз, ҳидсиз газдир. Атмосферадаги СО гази тутун билан ишлаб чиқаришдан, қон шахта ва портлатишдан ҳосил бўлади. Иситиладиган бузокхона, чучқахона, тепляк ва паррандахоналарда газ билан иситилганда, ўтин ва  кумирни тўлиқ ёнмаслигидан, иситиш печларини нотўғри  қурилишидан ис гази пайдо бўлади. Ҳайвон биноларида ис гази 0,02 мг/л дан ошмаслиги керак. Бу газ жуда заҳарлидир. Бу газ гемоглобиндаги  кислородни сикиштириб, – карбооксигемоглобинни (НвСО) ҳосил қилади. Натижада тўқималар кислород билан таъминланмайди, аноксемия пайдо бўлади. Оксидланиш жараёни пасаяди, организмда оксидланмаган маҳсулотлар кўпаяди. Бундай заҳарланишда нафас олиш тезлашади, кусади, қалтирайди. Агар нафас оладиган ҳавода 0,4 – 0,5% га ( 0,4 –0,5 мл/л ) етса, ҳайвон 5 – 10 минутда ўлади. СО гази организмда умуман сурилмайди, Шунинг учун заҳарланган ҳайвонни дарров соф  ҳавога чиқариш керак, иложи бўлса соф кислороддан ингаляция қилиш керак. СО2 газ билан аралаштириб (95% О2 + 5% СО2) юбориш керак, чунки СО2 гази нафас олиш марказларини қитиқлайди.

    Аммиак гази (NН3) – аччик ҳидли, рангсиз газ. Шиллиқ пардаларни кучли қичиштиради. Атмосфера ҳавосида жуда ҳам кам бўлади. (0,002 – 2,5 мг/м3). Аммо ҳайвон бинолари вақтида тозаланиб турилмаса, гунг чиқарилмаса, канализация ва вентилация ёмон ишласа ҳавода унинг миҳдори кўпайиб кетади. Умуман ҳайвон биноларида меъёрда 0,026% дан ошмаслиги керак. Аммо баъзан 0,03 ва ундан ҳам кўпайиб кетиши мумкин. NН3 - заҳарли газ. Оз миқдорда аммиак булган -  0,1 мг/л ҳаводан нафас олса ҳайвон соғлиғига ва маҳсулдорлигига зарар етказади. Аммиак сувда яхши эрийди. Шунинг учун бурун, кўзни шиллик пардаларига сурилиб, эриб яхши шимилади ва яллиғлайди. Натижада йўтал, акс уриш, кўз ёш оқиш бўлади ва аста – секин бурун, томоқ, кекирдак, бронх, кўз қонъюнктиви шиллиқ пардалари  яллиғланади. NH3 - ни ҳавода кўпайиши (1- 3 мг/л) товуш мускуллари, трахея ва бронх мускулларини спазмаси бўлиб, ўпка шиши билан ҳайвон нобуд бўлади.  NН3 ўпка орқали қонга ўтиб гемоглобин ва эритроцит сони камаяди натижада анемия келиб чиқади. Н.З. Замаликнинг айтишига нафас оладиган ҳавога 0,033 – 0,07% бўлса, сигир қонида гемоглабини миқдори, қондаги  ишқор,. Газ алмашиш, озиқа моддаларни  ҳазм  бўлиши, (протеин, ёғ, клетчатка), ва сут бериши пасаяди. Агар қонга аммиак кўп шимилса марказий нерв системасини кучли қўзғатади, бутун организмни таранглаштириб   аста – секин қон босими кўтарилиб ва охири нафас олиш марказлари паралигнаниб ҳайвон ҳалок бўлади. Ҳайвон биноларида аммиак миқдорини ошиб кетиши одамлар учун ҳам зарарлидир.

             Водород сулфид - рангсиз учувчан ва ёмон палағда тухум ҳидини берадиган  газдир. Атмосфера ҳавосида жуда ҳам кам бўлиб, гигиеник аҳамияти йўқ.

    Атмосфера ва бино ҳавосида доимо ҳаво чанги – аэрозоллар бўлади. Ҳавода чангни кўп ё оз бўлиши жойни рельфи, тупроқ тузилиши, йилнинг фасли ва ҳавонинг ҳаракати ва бошқалар сабаб бўлади. Атмосферанинг пастки қатламида 1 м3 ҳавода 0,25 – 25 м2 гача бўлади ёки йилига ҳаво 200 – 250 млн. т. чанг чиқади. Атмосфера ҳавосидаги чангларни манбаи  тупроқ, йўллар, ўрмонлар ва торфларни ёниши, машиналардаги ёнишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқалар ҳисобланади. Ҳайвон бинолари ҳавосидаги чанглар озуқа тарқатишдан, бинони тозалашдан, ҳайвонларни тозалашда, асбоб – ускуналарни қоқишдан, суғориш, йўтал, аксуриш, мараш ва бошқалардан ҳосил бўлади. Чанглар келиб чиқишига қараб минерал ва органликларга бўлинади. Минерал чанглар – тупроқ, қум, кварц, оҳак ва бошқалар, органик чанглар эса ўсимликлар чанги, озуқа, тўшама, гунг, эпидермис, жун. Ҳайвон бинолари ҳавосидаги органик чанг умумий чангларни 50% - ини, атмосферада эса минерал чанглар 60 – 75% бўлади.

    Чанглар ҳайвонлар организмига тўғридан – тўғри ва ёрдамчи таъсир ҳилади. Атмосфера ҳавосидаги  сув буғлари билан бирикиб туманни ҳосил қилади, қуёш нурларини ўзига ютиб кучини камайтиради. Чанглар ойна устларига ўтириб ёруғликни  камайтиради. Аммо тўғридан  - тўғри таъсир қилишига – терига, кўз ва нафас олиш органларига ўтиришидир. Ҳайвон терисидан ажралаётган ёғ ва тери безлари ажратмаси ўлган эридермис, чанг, микроорганизмлар билан қўшилиб тери устини ифлослантириб  яллиғланишга олиб келади. Натижада терининг иссиқлик регулятори, ажратиш, ҳозиржавоблик ва рефлектор функциялари бузилади. Тер ва ёғ безлари тешикларига чанг ўтириб қолиб, уларни ажралишини тухтатади. Натижада тери қуриб, эластиклигини йўқотиб, ёрилиб – ёрилиб кетади. Терини бутунлигини бузилиши микробларни кириш йўлини очилишидир. Ёғ безлари тешиги битиб қолса фалликуляр дерматитни чақиради. Қўйларда жунни ифлослантиради, шиллиқ пардаларга ўтиришидан чанг чақирувчи қоньюнктивит ва кератитни чақиради. Чанг туфайли кўпинча нафас олиш органлари касалланади ва улар орқали бўтун организмга таъсир қилади. Энг хавфли катталиги 0,2 дан то 5 м бўлган чанглардир. Улар альвеоллаларга ўтиб то 60 – 100% ўтириб қолади. 10 м дан каттасини ҳаммаси юқори бурун органларида ушланиб қолади, 5 – 10 м дан 80 – 90 % и ушланиб қолади.

    Ўсимлик ва ҳайвонлар организмидан ажраладиган чанглар унча хавфли эмас. Улар тўлиқ ушланиб қолади бурун тешикларида. Ушланиб қолган чанглар йўтал, акса уриш, ҳаракатланувчи эпителий ҳаракати, фагоцитоз (микро ва макрофаглар) ва қисман бурун суюқликлари таъсирида эриб ажралади. Чанг бўлаклари бурунни шиллиқ пардаларини яллиғланиб юқумли касалликлар микроблари учун йўл очилади, натижада ринит, фарингит, трахеит, брохит ва бошқа касаллар билан касалланади. Энг хавфли касал пневмокониоз (шиша чанги - силикоз, кумир – антракоз) ҳисобланади. Кўп олимлар силикозни туберкулёз билан боғлиқлигини айтади. Бунинг учун  фермалар атрофи кўкаламлаштирилиши керак. Булар чангни маълум қисмини ушлаб қолади. Ферма ичидаги йўлларни асфальтлаш, биноларни йиғиштиришда чангитмай супуриш, девор, эшик, ойналар нам латта билан артилиши, ҳайвонларни тозалашни ташқарида бажариш, озуқа тарқатишда чангитмасдан, вентиляциядан тўғри фойдаланиш ва бошқалар. Ҳайвонларни яйловга ҳайдаш йўлларини тез-тез ўзгартириб туриш ва чанг йўллардан ҳайдамаслик керак.

    Ҳавода чанг билан бирга микроорганизмлар ҳам бўлади. 1м3 ҳавода уларни сони юздан тортиб, то юз минглаб бўлиши мумкин. Уларнинг кўпчилиги қурғокчиликдан, ўуёш нурлари таъсиридан ва ҳавода озуқа муҳитни йўқлигидан нобўт бўлиб кетади. Баҳор ва ёзда қиш ва кўзга қараганда кўп бўлади. Шамол вақтларида уларни сони кўпайиб, ёмғир ва қор вақтида камаяди, яъни ювилиб кетади. Атмосфера ҳавосидаги микроорганизмларни тури тупроқ, озуқа ва сувда учрайдиган микроблардан фарқ қилмайди. Уларни 100 га яқин турини учратиш мумкин. Ҳавони ҳаракати туфайли улар 30 ва ундан ортиқ км гача тарқаши мумкин. Атмосфера ҳавосига қараганда ҳайвон бинолари ҳавосида микроорганизмлар 50-100  баробар кўп бўлади. Бино ҳавосида сапрофит микрофлоралардан бошқа кокклар ва моғор замбуруғлар ҳам бўлади. Олимлар ҳавода кўкиш йиринг таёқчалари, ситафилокок, стрентокок,  туберкулез, сарамас, қоқщол, куйдиргиа, газли гангрена микробларини топган. Агар молхонада бактерия, вирус ташувчи ҳайвонлар бўлса ҳавосида паратуберкулёз, паратиф, бруцеллёз, пастерелёз, пуллороз, манқа, оқсил, чума ва бошқа касалликлар микробини учратиш мумкин. Ҳаво таркибидаги микроблар ҳайвон организмига нафас оладиган ҳаво орқали ўтиши мумкин. Ҳаво таркибидаги микробларни йўқ қилишда худди чангларга қарши курашгандек  курашилиб, ундан ташқари касал ҳайвонларни тезда ажратиш, биноларни доимо тозалаб дезинфекция қилиш,  бегона кишиларни ҳайвон биноларига қуймаслик, кириш жойларига дезоматлар қилиш, ҳавони ультрабинафша нурлар билан нурлаштириш каби ишларни қилиш керак.

             Ҳайвонларни мослаштириш - Ҳайвонларни иқлим шароитига мослаштириш, одантиция қилиш, ҳамда озиқлантиришга, сақлашга, қарашга ва маҳаллий  касалликларга ўрганишига акклиматизация дейилади. Ҳайвонларни иқлим шароитига ўргатиш, мослаштириш қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларни кўпайтириш, янги зотларни яратишда жуда катта аҳамиятга эга. Ҳайвонларни янги шароитда купайса ва янги соғлом насллар берса, маҳсулдорликни оширса уларни мослашганлигини  билдиради. Организмни янги шароитга ўрганиши ҳар хил, шу ҳамма ҳайвонлар ҳам мослаша бермайди.          Мамлакат иқлим шароит ҳар хилдир. Масалан шимол буғуси тундрага; Ўрта Осиёга туя, қорамол, қоракул қўйи; Қирғизистонга Майинжунли, Тожикистонга ярим майин жунли, жануб ва шарқий жанубга  қуйрукли, Шимолий районларга  ромонов қўйи, заволж, Қозоғистон ва Каспий йўли чўлларига калмый моллар, Кавказ ирқига буйвол ва шунга ўхшаш моллар мослашгандир. Ҳайвонларни мослашишига ҳавонинг ҳарорати ва намлиги, ёруғликни кучлилиги, ер тузилиши озуқа ва бошқаларни роли катта. Бу ишларни бажаришда инсоннинг меҳнати жуда катта.

    Назорат саволлари.

    1.    Ҳавонинг физик хоссаларини айтинг.

    2.    Ҳавонинг кимёвий таркибини айтинг.

    3.    Ҳавонинг биологик хоссаларини айтинг.

    4.    Ҳайвонларни мослаштиришни тушинтиринг.

     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

      1   2   3   4   5   6

    Коьрта
    Контакты

        Главная страница


    Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги