• Асосий адабиётлар: Сувонқулов Й. А. «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси» Тошкент 1994 й. Қўшимча адабиётлар
  • Таянч иборалар
  • Мавзу: ВЕТЕРИНАРИЯ – САНИТАРИЯ ЖИҲОЗЛАРИ. Режа
  • Асосий адабиётлар
  • Таянч иборалари
  • МАВЗУ: ТУПРОҚ ГИГИЕНАСИ. Режа
  • Адабиётлар
  • Таянч иборалар.



  • страница2/6
    Дата29.01.2019
    Размер2.61 Mb.

    Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


    1   2   3   4   5   6

    Мавзу:   МОЛХОНАЛАР ГИГИЕНАСИ.

    Режа:

    1.    Молхона ва паррандахоналарни  қуриш учун жой танлаш

    2.    Лойиҳалашда қулланиладиган меъёрий ҳужжатлар (ТЛМ,  ҚМваҚ ва давлат стандартлари).

    3.    Бино қисмлари ва қурилиш материалларини гигиенаси.

    4.    Молхонларда вентилияция, иситиш, ёритиш

    5.    Молхоналарни гўнгдан тозалаш ва ҳашоратларга қарши кураш.



    Асосий адабиётлар:

    1. Сувонқулов Й. А. «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси» Тошкент 1994 й.

    Қўшимча адабиётлар:

    1. Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных

        животных» Москва, 1991


    1. Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

    3.    Кочиш И.И., Колюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В. «Зоогигиена», Москва, 2008

    4.    1 - 11 том альбом для сельского строительства Москва, 1990.



    Таянч иборалар:

           Технологияни лойиҳалаш меъёрлари, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, лойиҳалар, турлари, таркибий қисмлари, зоналар, жой меъёрлари, яйратиш майдонлари, биноларнинг қисмлари, ички жиҳозлари, қўшимча бинолар, вентиляция, иситиш, канализация, ветеринария - санитария жиҳозлари, қурилиш материалларининг турлари, хоссалари ва бошқалар.

            

    Чорвачиликни интенсив ривожлантириш учун ҳайвонларни сақлашда, улардан олинадиган маҳсулотларни оширишда  механизация ва автоматизацияни кенг жорий қилиб, иш унумдорлигини оширишга қаратилиши зарур. Кейинги йилларда вилоят ва туманларда ихтисослашган чорвачилик фермер хўжаликлари, парранда фермалари ташкил қилинмокда.

    Ҳайвон ва паррандалар сақланадиган бинолар санитария - гигиена талабларига жавоб берса, яхши парвариш қилинса, туйимли озуқалар билан боқилса улардан олинадиган маҳсулот кўпаяди ва юқумли касалликларга нисбатан организмни чидамлилиги ошади. Ҳайвонлар совуқ ёки жуда иссиқ, нам, қоронғи, ифлос, вентиляцияси ёмон тор биноларда сақланса маҳсулдорлиги камайиб кетади, маҳсулотга нисбатан бериладиган озуқа кўп сарф бўлади ҳамда туберкулез, паратиф, қичима, пневмония, темиратки, колиэнтерит ва бошқа касалликлар кўпая боради.

    Шунинг учун молхоналарни қуришда технологияни лойиҳалаш меъёрларида қуйидагиларга эътибор берилади:

    Ферма маълум участкага жойлаштирилиши ҳамда ободонлаштиришга  мулжалланиши керак. Кўкаламзорлаштириш, атрофни ураш, қўшимча биноларни жойлаштириш, яйраш майдонларини жиҳозлаш ҳамда дезобарер, дезомат, ветсан кузатув пунктини жиҳозлаш кузда тўтилади. Молхонанинг лойиҳаси чизилганда ва уни қурганда иссиқ бўлишини таъминлаш керак.

    Гигиеник меъёр бўйича микроиқлим курсатгичларини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, молхонанинг ички жиҳозланиши ҳайвонлар учун қулай бўлиши керак. Вентиляция, иситиш, ёритиш, соғиш, озуқа тарқатиш ва гунгни чиқариш каби ишларни механизациялашни жорий қилиш.

             Талабга жавоб берадиган молхоналарни қуришда зооветеринария мутахассислари бошқа раҳбарлар билан бирга лойиҳаларни куриб чиқишлари ва қандай бажарилаётганлигини назорат қилиб боришлари керак.

             Ёпиқ молхоналардаги микроиқлим физик факторлар комплексига (ҳарорат, намлик, ҳавонинг ҳаракати, қуёш радиацияси, атмосфера босими, ёруғлик ва ионизация), ҳаводаги газлар таркибига (О2, СО2, NH3,  Н2S) ва механик аралашмаларга (чанг ва микроорганизмлар) қараб ўзгариб туради. Бинодаги микроиқлимнинг ҳосил бўлишига қатор ҳодисалар сабаб бўлади. Яъни маҳаллий  иқлим, тусиқларни иссиқлик  ва намлик ўтказувчанлиги, ҳаво алмашиш ёки вентиляция, иситиш, канализация ва ёритиш ҳамда ҳайвонларни маҳсулдорлиги ва уларни сақлаш кун тартиби ва бошқалар.

             Олимлар фикрига кура қурилган молхоналардаги микроиқлим талабга жавоб бермайди. Натижада хўжаликлар йилнинг ҳамма фасли давомида чорвачилик маҳсулотларини кўп миқдорда йўқотади, касаллик кўпаяди, ёш моллар нобуд бўлади. Бундан  ташқари ҳарорат ва намликни қониқарсиз бўлиши ҳайвон биноларидан фойдаланиш муддатини камайтиради. Микроиқлимнинг қониқарсиз бўлишига асосий сабаб бино тўсиқларини иссиқликни сақлашининг ёмонлиги (девор, пол, эшик, дераза), ҳаво алмашишини бузилиши, канализацияни ёмон ишлаши ва вақтида тозалаб турилмаслик ёки антисанитатария ҳолатидир.

    Қиш пайтларида ҳавонинг совуқлиги, намликнинг кўплиги, деворларнинг захлиги туфайли ҳайвонлар ўзларидан кўп иссиқлик ажратади, натижада организм совўтди, ёзда эса юқори ҳарорат ва намлик туфайли бинода ҳайвонлар  танаси жуда иссиб кетади уларнинг маҳсулдорлигини пасайишига сабаб бўлади. Молхонадаги зарур ҳароратни, намликни ва ҳавонинг тозалигини сақлаш асосан вентиляцияга яъни ҳавони алмашишига боғлиқ.  Бир бош мол учун бир соатда қуйидагича миқдорда (м3) ҳаво алмашиши тўғри келиши керак. Йирик  шохли ҳайвонларни катталарига 100 - 175 м3, ёш бурдоқиларига 50 - 70, бузокларга 20 – 30, эмизувчи она чучқаларга 60 – 100, бурдоқи чучқаларга  30 – 70, қўйларга 20 – 30, тухум туғувчи товуқларга 4 – 5, куркаси  3 – 4, бройлер жўжаларга 2,5 – 3м3 . Аммо ҳайвонлар яшаш шароитига  қараб шу микроиқлимга мослаша боради. Аммо юқори  ва сифатли маҳсулот олиш учун ҳамма зоналарда илмий текшириш ишлари олиб бориб микроиқлим меъёрларини аниқлаш керак.

    Сигирхонада - ғуножинлар боғланмай боқилса ҳарорат  +3 – 50С, намлик 80 – 85%, ҳавонинг ҳаракати  0,5 – 1 м/сек, туғриқхонада  ҳарорат +10 – 12 0С,   намлик  70%, ҳаво ҳарорати 0,3 – 0,5 м/сек.

    Табиий ва сунъий ёритиш меъёрлари ҳар хил турдаги ҳайвонлар учун қуйидагича бўлади: Сигирхонада 1:12-1:15 ва 10-15 люкс (4 вт/м2), соғиш хонасида 1:10-1:12 ва 30 люкс, от ва чучқаларга 1:10 ва 5-10 люкс (2-4вт/м2), қўйларга 1:20 ва 10 люкс ( 3-5 вт/м2 ), паррандахонада 1:10-1:12 ва 15-20 люкс  (5 вт/м2)

             Микроиқлимнинг шу  кўрсатилган  меъёрлари билан таъминлаш учун ферма ҳудуди, бинони қуриш ва ички жиҳозлари ҳамда улардан фойдаланиш талабга жавоб бериши керак. Илғор чорвадорлар тажрибасидан ва олимларни ютуқларидан, ихтироларидан кенг кўламда хўжаликларга жорий қилиб борилса бинолардаги микроиқлимни яхшилаш туфайли ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотларни сонини ва сифатини яхшилаб, туёқ сонини кўпайтириш таъминланиб борилади.

             Фермалар ва алоҳида чорва бинолари қуришда жой танлашда   зооветмутахассислар иштирокида комиссия сайланади. Жой танлашда энг асосийси бўлиб, фермани сув, электроэнергия билан таъминлаш, озуқа келтириш ва  маҳсулот чиқариш йўлларини қулайлигига алоҳида эътибор берилиши керак. Бинони қуришда шу ернинг иқлим шароитига, ҳайвонларни бош сонига қаралади. Танланган жой ветеринария - санитария жиҳатдан хавфсиз бўлиши, тупроқ тузилиши қуруқ ва ютувчан бўлиши, шамол эсиш йўлига қаралиши керак. Ер ости суви пойдевордан камида бир метр чуқурликда бўлиши керак. Ферма территорияси текис ёки сал қия бўлса ёмғир – қор сувлари йиғилмасдан оқиб кетади. Бундан ташқари қуёш нурларига қаратилиши, қум, қорларни учиб келишидан тусилиши ҳамда аҳоли яшайдиган жойларни пастки томонида қурилиши керак.

             Ферма ва яйлов ўртасидан темир йўл, катта тош йўллар, жарликлар, анҳорлар ўтмаслиги керак.  Ферма учун жой танлашда санитария оралиғига эътибор берилсин. Масалан: қорамолчилик, чучқачилик, отчилик, қўйчилик фермаси оралиғи камида 150 м, паррандачилик 200 м, қуёнчилик ва мўйначилик 1500 м, ихтисослаштирилган саноат комплекслари 1500 м, паррадачилик фабрикалари – 1000 м. Сут ва бошқа маҳсулот хоналари – 1500 м, озуқа омборхоналари – 300 м, минерал ўғит ва ядрохимикатлар – 300 м  ва йўллардан 300 м, биотермик чуқурлардан 1000 м ва ҳоказо бўлиши керак. Ферма лойиҳаланганда ва алоҳида бинолар қурилганда техника хавфсизлиги ёнғин ва санитария қоидаларига зид бўлмаса асосий бинолар пойдеворига ва ёнига зич қилиб қўшимча бинолар қурилса анча яхши бўлади.

             Соғиш ва сут бўлимлари сигирхона алоҳида ёки оралиқда сунъий қочириш пункти сигирхонага яқин ёки соғиш хонаси билан бирга бўлади. Туғриқхона бузокхона билан қўшилган ва бошқа бино жойига қараганда баландроқ жой танланади.

             Озуқа цехи шамол эсиш томонига қарши ва фермага кириш жойига қурилади озуқа цех биносига ёки яқинроқ ем озуқалар, илдизмева, пичан ва силов учун омбор қурилади. Сут товар фермаларида сутни сақлаш хонаси бўлади. Бу хонада сут биринчи марта қайта ишланиб, совўтилади. Бу бино сут жўнатиш йўли билан боғланган бўлиши керак.

             Ёз вақтларида ҳайвонларни иссиқдан сақлаш учун соя ва дарахтлар ўтқазиш, чучқалар учун чумилиш ҳавзаси қуриш керак. Қўйхоналарда жанубий томони девор билан уралган очиқ айвон қурилади. Турли ҳайвонлар учун яйратиш майдони қуйидаги меъёр асосида белгиланади:

              Қорамоллар: Сигирларга  7 – 15 м2 , бир ёшдан катталарига  10 м2, бузокларига 5м2, наслли буқаларга 30 м2.  Эркак чучқаларга 15 м2,   Она чучқаларга 5 – 10 м2,  2 – 4 ойлик чучқа болаларига  2 – 8 м2.   Она қўй ва қўчқорларга  4 – 6 м2,  отларга 20 м2,  товуқларга  8 м2, куркаларга 5 м2,    ғозларга 8 – 10 м2  ажратилади.

    Катта фермаларда ветеринария жиҳозларидан - ветамбулатория, стационар, суйиш пункти, ветсан кузатув пункти, изолятор  ва бошқалар қурилади. Сут фермаларида – сигирхона, бузокхона, катта бузоклар учун бино ва бошқа турдаги ҳайвонлар учун ҳам шундай қурилади.

    Фермалар йўналишига қараб қуйидагиларга бўлинади:

    1.    Наслчилик фермаси

    2.    Товар фермалари (Сут, жун, гўшт, тухум )

    3.    Ёш эркак ва урғочи молларни етказиш фермаси

    4.    Бурдоқичилик фермалари

    Чорвачилик биноларини лойиҳалари.  Чорвачилик биноларини лойиҳалашда, қуришда, қурилган биноларни қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ҳамда уни ишлатиш учун қабўл қилишда қуйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборатдир: технологик талабларга, санитария – гигиена, зооветеринария, инженер – техник, қурилиш - архитектура, иқтисодий талабларига риоя қилишдир.

             Технологик талаблар – ишлаб чиқаришни доимий таъминлаш, технологик жараёнларни қулайлаштириш, чорва ходимлари ва атрофда яшовчи аҳоли учун ишлашни қулайлаштириш. Санитария – гигиена талаблари – чорва моллари, паррандалар, чорва ходимлари ва атроф муҳитни ишлаб чиқариш чиқиндиларидан зиён етказмаслик. Инженер – техник талаблар – табиий иқлим шароитга, ер тузилишига, ёнғинга қарши талаб – қоидалар, қурилиш монтаж ишларини бажаришда қулайликларга қараб чорва бинолари ва иншоатларини ҳамда коммуникация ишларини тўғри жойлаштириш ва атрофни ободонлаштириш. Қурилиш - архитектура талаблари - иншоатларни қуришда табиий манзаралар ва атрофдаги биноларни жойлаштириш курки. Чорвачилик фермаларини қуриш иншоатларни катталиги билан ҳарактерлидир. Бунда биноларни ва иншоатларни ихчам жойлаштириш, ердан оқилона фойдаланиш, йўлларни яхшилаш, инженерлик тармоғи ва бошқаларга замонавий курк бериш зарур. Иқтисодий талаблари - бош режани ишлаб чиққанда қурилиш ва бинолардан фойдаланиш ҳаражатларини ҳамда келгусида йиллик  ҳаражат сарфларини камайтиришни ҳисобга олиш.

              Қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқариш бинолари ва иншоатлари чорвачиликнинг турли йўналишига мослаштирилади. Улар қуйидагиларга бўлинади. Қорамоллар учун – сигирхона, тана ва буқачалар учун бино, бузоқхона, чўчқахона, отхона, қўйхона, қўтон ва бошқалар. Паррандахоналар учун – инкубатория, жўжахона, бройлер жўжалари учун жўжахона, товуқхона. Ветеринария иншоатлари – ветамбулатория, стационар, изолятор, териларни қайта ишлаш хонаси, ветлабаратория, ветсанжиҳозлар, кушхона, даволаш хонаси, диагностика хонаси. Силос ва сенаш жойи  – траншея ва башниялар, омборлар - илдиз ва туганак мевали озиқаларни, дон ва унсимон озиқаларни сақловчи омборлар, минерал ўғитлар омбори ва бошқалар. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш хоналари: озиқа тайёрлайдиган цех, фермадаги сут хонаси, сутни биринчи қайта ишлаш пункти, тузлаш цехи ва бошқалар.

    Чорвачилик бинолари алоҳида ишлаб чиқариш зонаси ҳудудида қурилиб, аҳоли яшайдиган қишлоқ ва яйлов ва сув ҳавзаларига бориш қулайлиги ҳисобга олиниши керак. Чорвачилик бинолари, ферма ва парранда фабрикалари қурилганда асосий ветеринария – санитария тадбир чоралари ишлаб чиқилади. Зооветеринария мўтахассислари лойиҳа ҳужжатларини ўрганиб, шу иқлим шароитига қараб  лойиҳаларни танлайди ва қуриладиган жойни аниқлайди. Зооветеринария ва бошқа мўтахасисларни яқиндан алоқалари туфайли ҳозирги кунда лойиҳа ҳужжатлари сезиларли яхшиланди. Лойиҳалаш учун вазифа ишлаш – бу лойиҳалашни биринчи  босқичи бўлиб, лойиҳага асосий талаб ва вазифаларни кўрсатади. Вазифаларни ишлашда етук мўтахассислар, олимлар, ветврачлар, зоотехниклар ва бошқа соҳадаги мўтахассислар жалб қилинади. Лойиҳа вазифаларини асосий қисмини зоовет мўтахасислар ишлаб чиқадилар яъни молларни сақлаш технологияси, бош сони, тури ва  маҳсулдорлигини, озиқа рациони, қабўл қилинадиган санитария – гигиена режими, микроиқлим ва зоогигиеник талаблар ва бошқалар. Илмий асосланган тавсиялар асосида лойиҳа тайёрланади.

    Лойиҳаларни назорат қилиш - лойиҳалаш идораси буюртмачидан лойиҳалаш вазифасини олгандан бошлаб ҳисоблаш ва технологик ишларни бажаришга киришади. Бу пайтда лойиҳачилар зоовет ва бошқа мутахассисларни жалб қилиб, зоогигиеник параметрларни, лойиҳа техникасини аниқлаб оладилар. Лойиҳа тайёр бўлгандан кейин етук мўтахассислар ва олимлардан иборат экспертиза комиссиясига такдим этилади. Экспертизани мақсади – лойиҳани бажаришдаги юқори техник малака, ветеринария – санитария ва зоогигиеник талабларга қатиян амал қилинганлиги, чорва молларини соғлигини сақлаш ва маҳсулдорлигини  оширишга, фермани юқумли ва инвазион касалликлардан қуриқлаш, касалликларни олдини олиш тадбир чоралари, ўлимдан сақлаш ҳамда атроф муҳит ва сувни чорвачилик чиқиндилари билан ифлосланишига  қарши қилинган ишлар  текширилади.

    Лойиҳани текширишдан ўтказишда қуйидагиларга эътибор берилади: Ветеринария назорати билан маслаҳатлашиб, лойиҳалаш вазифаларини ва қабўл қилинган ишларни тасдиқлаш, хўжаликни, фермани мол билан таъминлаш манбаи, фермани ўлчами ва молларни таркиби, молларни жойлаштириш ва сақлашда  қабўл қилинган технология, озиқлантириш, суғориш, парвариш қилиш, қараш ва кўпайтириш талаблари ҳам қуйилади. Микроиқлим шароитлари билан таъминлаш, гунгни чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш йўллари, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш. Атроф муҳитни оқова суви ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишдан қуриқлаш.

            Мутахассислар иш жойларида тайёр лойиҳани олади. Улар тушинтириш хатини ўрганиб, лойиҳа шу жойни иқлим шароитига мослиги озиқа базасига, эпизоотик муҳит, чорва маҳсулотларини истеъмолга жўнатиш имқонияти борлиги, молларни сақлаш технологияси, молларни жойлаштириш лойиҳа нормалари, озиқлантириш усуллари, суғориш йўллари, канализация ишлари, вентеляция, ёритиш, энергия билан таъминлаш сифати ва бошқаларни аниқлайдилар. Лойиҳани ўрганиш келажакда ферма ишни тўғри йўлга қўйишга ёрдам беради. Агар лойиҳа норматив талабларига жавоб бермаса мўтахасис раҳбарлик билан маслаҳатлашиб лойиҳа кўрсатмаларини ўзгартириб, келажакда лойиҳани такомиллаштиришга тавсиялар беради. 

              Ветеринария низомига - биноан ветеринария врачи  лойиҳа  вазифалари ўзгарса ёки зоогигиеник нормалар ва  ветеринария – санитария қоидалари бўзилса  қурилишни тўхтатишга ёки қуриб битказилган  чорвачилик иншоатларидан фойдаланишга рухсат бермаслик ҳуқуқи берилган.

    Қуриб битказилган фермани қабул қилиш - қуриб битказилган иншоатларни Давлат қабул қилиш комиссияси қабул қилади. Унгача ички комиссия томонидан ички жиҳозлар, бинонинг қонструкцияси, қурилиш материаллари, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш текширилиб курилади. Давлат назорат вақили ҳамма ишлар тўғри бажарилган бўлса хулоса қилади. Чорвачилик фермаси ва паррандачилик фабрикаларини қуришда бирон камчилик бўлса қабул қилиш қаътиян ман қилинади. Экспериментал қурилган ферма ва фабрикалар 6 ой ишлатилгандан кейин қабул қилинади. Чорвачилик ва ветеринария иншоатлари технологияни лойиҳалаш меъёрлари (ТЛМ) асосида қурилиши шарт. Ҳозирги кунда ишлатиладиган лойиҳалардан: Йирик шохли ҳайвонлар учун ТЛМ - 1-79, ветеринария иншоатлари учун ТЛМ - 8-86 ва бошқалар ишлатилади. Қорамолларни бурдоқига боқишда ветсан қоидалар  (1983). Туғруқхона ва сутчилик фермалари учун ветсан қоидалар (1981). Лойиҳалаштиришда санитария-медицина меъёрлари  (1971).

    Биноларни қуришда қурилиш материалларининг хоссалари, сифати,  чидамлилиги, иссиқ ва совуқни ўтказувчанлиги катта аҳамиятга эга. Қурилиш материалларини тури: ёғоч, тош, керамика, сунъий бетон, қамиш, сомон, похол, пахса, пишиқ ғишт, хом ғишт ва бошқалар. Биноларнинг иссиқликни ютиши ва ички ва ташқи ҳароратлар фарқига боғлиқ, яъни dt = Т0ички  - Т0 ташки . Иссиқлик баланси қуйидаги формула билан аниқланади.

    Qж = dt х ( L х 0,24 + ЕКF) + W

    Бинога ҳавони киритилиши ва чиқарилишига вентиляция дейилади. Агар вентиляция ёмон бўлса бино ҳавоси ёмон бўлиб ҳар хил заҳарли газлар йиғилиб қолади. Бинодаги вентиляция ҳавоси намлик билан ҳисобланса қуйидаги формула билан аниқланади.

                                L м3 / с =   Q + 10(25) % / q1-q2

             Қуруқ  иқлим бўлса СО2 газини миқдорига қараб вентиляция ҳавоси аниқланади:   L м/ с =    К / С1- С2

             Молхоналар гўнгдан механизация ёрдамида тозаланиб, махсус гўнгхоналарда сақланади ва зарарсизлантирилади. Гунглар икки хил усул яъни аэроб ва анаэроб усулда сақланади. Механик, физик, кимёвий ва биологик усулларда ҳамда биотермик усулда зарарсизлантирилади.

    Бинонинг қуйидаги қисмлари бор: асоси (ер), пойдевори (50-70см), цоколь (2-3см), девор, шифт, пол, том усти, дарвоза, эшик, ойна.

             Пойдевор: Бунинг тузилиши асосий ташкил топган материали ва унинг  чуқурлигига боғлиқ бўлади. Бир қаватли қишлоқ хўжалик биноларини ерга босган оқирлиги кам  бўлганлиги учун пойдеворларни асоси табиий бўлади. Асосни ташкил этган тупроқ маълум миқдорда зич, қийин ювиладиган ва шамол таъсирида емирилмайдиган бўлиши керак. Бинонинг асоси иссиқлик сақловчи  қаватдан иборат бўлса, бу ҳам тупроқни музлаш қатламига таъсир қилади. Умуман пойдеворнинг чуқурлиги 0,5 мдан кам бўлмаслиги керак. Бино  асосини захлашидан сақлаш учун лойдеворлар тагига ёмғир қор сувлари оқиб келмаслиги зарур. Бу ишлар бино қурилишидан олдин бажарилиб  оқар сувларнинг йўли яъни ариқлар туғрилаб қўйилади. Деворларни захдан қуриқлаш мақсадида пойдеворнинг устидан сув ўтказмайдиган материал солинади.

    Қишлоқ хўжалик биноларида пойдеворлар ҳар хил материаллардан қилинади. 1 қаватли бинолар учун бетон ёки  пишиқ ғиштдан пойдеворлар қилинади. Уларнинг ўлчамлари 500 х 500 мм, ўзилган ҳарсанг тошдан бўлса 600 х 600 мм ва ундан кенгрок бўлади. Ғиштлик пойдеворлар 380 х 380, 380 х 510 мм бўлади. Пойдеворлар ердан устки 200–500 мм, чуқурлиги 300–400 мм. Оддий лентасимон пойдеворларни чуқур қазилиб, шағал ёки майдаланган тош 150-200 мм қалинликда солиниб яхшилаб босилади зичланади ва ҳар бир қаватига қоришмадан қуйилади, токи ер бетига 50-100 ммгача етказилмайди. Кейин шундан бошлаб ҳарсанг тош ёки пишиқ ғишт терилади. Бундай пойдеворлар вақтинчалик биноларга ҳамда қуруқ яхши ерларга қуйилади. Пойдеворлар зичланган тупроқ - цемент аралашмасидан ҳам қилинади. Бунда ишлатиладиган цемент маркаси 300 дан кам бўлмасин таркиби: майдаланган тупроқ 70 %, цемент 7 ва сув 16 % бўлади. Бу қоришма анча мустаҳкам, совуққа чидамли бўлади, цемент оз сарфланади. Қоришма 100-200 мм қуйилиб, яхшилаб электр ёки механик зичлагичлар билан босилади. Бинолар тагида ертўла(подвал)лар бўлса, ертўла полидан 500 мм чуқурликда пойдевор қурилади. Ертўла қора сақич билан уралади. Агар ер ости сувининг баландлиги юқори бўлса ертўлани ҳамма қисмлари гидроизоляция қилинади.

    Ҳозирги вақтларда қурилиш ишларини енгиллатиш ва маҳаллий материаллардан кенг фойдаланиш борасида пойдевор асосидаги ерлар қазилмасдан оғир юклар таъсирида зичланмоқда яъни 1,5-7 т лик масса 6-8 м баландликдан ташланади. Зичлангандан кейин тўлиқ бетон (монолит) қўйилади. Енгил бинолар бўлса чуқур тупроқ бетон билан тўлдирилади.                    

    Поллар - яхлит қўйилган, йиғма яхлит бўлади. Яхлит пол – тупроқдан, бетон, оҳак-керамзит, асфальт. Йиғма-яхлит – ғишт, плитка, тош, тахта. Йиғма – бетон – плитка, чуян – панжара, металл – тўр

    Чордоқ (шифт ва том усти) - Мамлакатда кўп ерларда иқлим шароит катта фарқ қилиниши чордоқ ва том устини материалларини ҳар хил бўлишини тақозо этади. Том усти ва том усти оралиғи совуқ вақтларида иссиқликни сақласа, ёзни иссиқ пайтларида ҳаддан ташқари исиб кетишга қўймайди. Шу билан бирга чордоқ материаллари енгил, етарли маҳкам ва баландликда бўлиши керак. Бир қаватли бинолар II  ва III класс мустаҳкамликка ва ёнғинга чидамлиги жиҳатидан III ва IV даражаларга оиддир. Шунинг учун қийин ёнадиган материаллардан ёпилиб, томга қия ёғочлари ишлатилади.         Чордоқ - материаллари ўрмони кўп ерларда ёғоч болорлардан, брусдан ёки тахтадан қилинади. Улар ҳамма оғирликни деворга ва устунларга ўтказади. Ташланган болорлар таги очиқ қолдирилади, айниқса намлиги юқори хоналарда ва устидан эса горбел тахта, юпқа тахта, арболит, орибролит ёки ёғоч кипиғидан қилинган плита солиниб, устидан 20-30 мм қалинликда юмшоқ лой ётқизилади. Лойни ёрилмаслиги учун сомон ёки 30 % қум қўшилади унинг устидан 1:1 ҳисобида сомонли лой билан сувалади. Бундай аралашма маълум даражада ёнмайдиган, иссиқликни ўтказмайдиган ва қуригандан кейин зичлиги камайиб енгиллашади.



    Молхоналарни ичини иситиш мақсадида чордоқни устига қуруқ тупроқ, қиздирилган қум, қуруқ ёғоч қириндиси, шлак қамиш ва бошқалар ҳам ишлатилади. Болор устидан солинадиган материалларни намлиги, уларнинг сифатига ва жойларни иқлим шароитига боғлиқ бўлади. Том устига черепица, ва тахта, шифер, тунука ва бошқалар ишлатилади. Шунақа томларни чордоғи инвентар, тўшама, баъзибир озиқалар сақлайдиган жой бўлиб ҳам хизмат қилади. Том усти - материалларига бўлган асосий талаб сув ўтказмаслик, ёнғинга  чидамли, мустаҳкам енгил ва ҳаражатлар кам бўлиши керак.

    Молхоналар вентиляцияси - Ҳавонинг алмашишига ёки молхона ичидаги ифлос ҳавони чиқариб, ўрнига тоза ҳавони киришига вентиляция дейилади яъни шамоллатиш деб ҳам тушинилади. Молхоналарни шамоллатиш ҳайвонларнинг  соғлигига, руҳиятига яхши таъсир этадиган, шунингдек, технологик процесснинг талабларига мос келадиган, қурилиш материаллари ва қонструкцияларининг бўзилмаслигига шароит яратиб берадиган бўлиши керак. Молхона ҳавосида вентиляция яхши бўлмаса, ҳавода кўп миқдорда иссиқлик энергияси, сув буғлари, чанг ва микроблар, карбонат ангидрид гази, NН3, H2S,  метан ва бошқалар пайдо бўлади. Масалан, ҳавоси алмашмайдиган молхонада  оғирлиги 400 кг лик, кунига 10 кг сут берадиган 200 бош сигир бир соатда 153 минг ккал умумий иссиқлик 73,4 кг сув буғлари ва 22,8 м3 СО2 гази ажратади. Бундай ҳаво иссиқлик алмашишига, молларни иштаҳасига, озиқадаги тўйимли моддаларни ҳазм бўлишига ҳамда организмда модда алмашишга таъсир этади. Натижада организмни чидамлигини пасайишига, молларнинг соғлигига,  чорва маҳсулотларини сифатига ва миқдорига салбий таъсир этади. Вентиляцияси яхши ишламайдиган молхоналарда сақланган сигирларни сути 18 % га, суқимдаги чучқаларни ўсиши 50 % га, товуқлар тухуми 10-15 % га камаяди, ҳатто чучқа болаларини ўлими 30 % га кўпаяди. Молхоналарнинг вентиляциясини доимо назорат қилиб туриш зарур. Шу билан бир қаторда иссиқликни сақлаш, иссиқликни ҳосил бўлиши миқдори намлик, ва карбонат ангедрид гази, гунг ва гунг шарбатларини йиғиш, чиқариш ишлари ҳам йўлга қўйилган бўлсин. Молхоналарни вентиляцияси ўзлуксиз ҳавони алмаштириб туриши керак. Чорвачилик амалиётида табиий, суъний ва аралаш вентиляциялар ишлатилади. Табиий йўл билан - шамоллатиш деб хоналар ҳавосининг эшик, дераза, деворлардаги тешик-тирқишлар орқали атмосфера ҳавоси билан алмашиниб туришига айтилади. Молхоналар ҳавоси билан атмосфера ҳавосининг ҳароратлари ўртасида фарқ бўлиши шунингдек атмосфера ҳавосининг ҳаракатланиб туриши табиий йўл билан шамол ўтиб туришига олиб келадиган сабаблардир. Атмосфера ҳавосининг ҳарорати нечоғли паст бўлса, унинг солиштирма оғирлиги шунча катта бўлиб, хоналарнинг ташқи тўсиқларига шунча кўпроқ босим кўрсатади ва хоналар ичига шунча кўпроқ ўтади. Молхоналар ичидаги ҳавони эса солиштирма оғирлиги камроқ бўлгани учун, хоналарнинг юқори зонасидаги тешик ва тирқишлар орқали атмосфера ҳавосига чиқиб туради. Атмосфера ҳавосининг ҳаракат тезлиги ортиб борган сайин унинг шамолга рупаро турган ташқи хона тўсиқларига кўрсатадиган босими зараяди ва шамолга тескари томондаги тўсиқларга тушадиган босим камаяди, бу ҳам ҳаво алмашинуви кучайишига олиб келади. Шамоллатиш натижасида молхона ҳавосидаги газлар, чанг ва микроорганизмлар тез чиқиб кетади. Вентиляция ҳавосини миқдорини молхона ҳажмига бўлган нисбати ҳавонинг алмашиши даражаси дейилади. Ҳавонинг алмашиш даражаси молларни тоза ҳаво билан тўлиқ таъминлаш зарур. Сунъий вентиляция - чанг, заҳарли ёки зарарли моддалар билан ифлосланган молхоналарда, шунигдек ортиқча иссиқлик ёки намлик, моллар кўп бўладиган хоналарда табиий йўл билан шамоллатиш кифоя қилмай қолган ҳолларда молхоналарни сунъий йўл билан  шамоллатадиган ускуналар ўрнатилади. Бунинг учун марказдан қочма ва укли электровентиляторлар ишлатилади. Бу вентиляциялар молхонага кирадиган ҳаволарни иситиб ва иситмай бериши ҳам мумкин. Кирадиган ҳаво сувли ёки электрик иссиқлик генераторлари ва калориферлар ёрдамида иситилади. (ОКБ-3084, СФО ва Ц-4-70 № 6 ёки № 7). Ҳозирги кунда чорвачилигимизда табиий ва механик вентиляциялардан фойдаланилмокда. Табиий вентиляцияда ҳаво киритувчи каналлар орқали киради. Киритувчи каналлар молхона деворларини юқори қисмида ёки деразалар пастидан 10 х 10 ёки 20 х 20 см қилиб тешилади. Ифлос ҳаво эса вертикал ўрнатилаган трубалар орқали ташқарига сурилади (100 х 100 см ва кўпроқ). Бу вентиляция системаси ташқарида ҳавонинг температураси паст бўлганда яхши ишлайди. Ёзда эса бемалол ойни эшиклар очиб қўйилади. Кенг габаритли молхоналарда, ферма ва комплексларда механик вентиляция кенг қулланилмоқда. Механик  йўл билан ҳаво киритилади ва чиқишда табиий, яъни шахтали трубалар орқали чиқиб кетади. Аралаш типдаги вентиляция - қишда ҳаво механик йўл билан киради, чиқиши табиий, ёзда эса ҳавони кириш-чиқиши ҳам очиб қўйилган ойна орқали бажарилади.

    Молхоналарни ёритиш - Молхоналар табиий ва сунъий ёруғлик билан ёритилади. Молхоналарни ёритиш қуёшни баландлиги, булутли ҳаво, молхонани жойлашиши, ойналар юзаси, ички деворларни оқланганлиги ва бошқаларга боғлиқ бўлади. Молхоналарни ички деворлари, шифтларини оқланганлиги қуёш нурини 85 % га кўпайтиради.  Шунинг учун молхоналар, соғиш заллари, ювиш хоналари ва лабараторияларни ички деворлари ва шифтлари оқланса мақсадга мувофиқ бўлади. Молхоналарни ойнасини катта  кичиклиги ҳам таъсир қилади. Молхоналар ойнасини баландлиги ҳар хил моллар учун ҳар хил бўлади. Боғлаб боқиладиган йирик шохли ҳайвонлар учун ойнани баландлиги 1,2-1,3 м, боғланмай боқилса 1,8-2,4 м, сунъий қочириш пунктида 0,8 м, чучқахоналарда камида 1,2 м, қўйхона ва парранда хоналарда камида 1 м бўлади. Ойналар шундай жойлаштирилса ҳайвонлар организми ҳам совуйди, молхонани ўртаси яхши ёритилади.

    Ойналар деразасини зичлиги, ойна юзасини катта-кичиклигига қараб иссиқлик йўқотиши ҳар хил бўлади. Масалан бир қаватли ойнани иссиқлик ўтказувчанлиги 5 ккал / м2 соат бўлса, икки қаватли ойнаники эса 2,5 ккал / м2 соат бўлади. Кучли шамол вақтларида иссиқлик йўқотиш ойна ва девор орқали бўлса 200-300% га кўтарилади. Молхоналарни ёруғлиги геометрик ва светотехник усуллар ёрдамида ҳисобланади. Ёруғлик коэффициенти йирик шохли ҳайвонларга 1:12-1:16, отлар ва чучқалар учун 1:10, паррандалар  учун 1:10, қўйлар учун 1:20. Табиий ёруғлик коэффициенти (КЕО) ҳамма турдаги ҳайвонлар учун 0,5 % дан кам бўлмаслик керак, яъни молхона ичи ёруғлигини, ташқари ёруғликка бўлган нисбатини (100 %) фоиздаги ифодаси билан ўлчанади. Ҳар хил турдаги моллар учун ёруғлик меъёри люксда ифодаланганда 15-30 люкс бўлиши, сигирларни соғиш жойларида эса 50, сунъий қочириш пунктида эса 70 люксдан кам бўлмаслиги керак. Табиий ёруғлик зоогигеник норма  талабига жавоб бермаса сунъий ёруғлик яъни электролампалардан фойдаланамиз. Меъёр бўйича сунъий ёруғлик ҳар м2 пол юзасига 2,5-5 вт дан тўғри келиши зарур.

    Молхоналарни иситиш -  Иситилмайдиган молхоналар ҳароратини ҳайвонлар томонидан ажратиб чиқариладиган иссиқлик ҳисобига ушлаб туради. Тажриба шуни кўрсатадики яхши қурилган молхоналарда моллар ажратган иссиқлик ҳисобиган ташқарида - 200 бўлганда ҳам зоогигиеник меъёрда  ҳароратни ушлаб туради.  Агар моллар ажратган иссиқлик ҳавонинг совуқ вақтида ҳарорат  ва намлик  режимини муъёрда ушлаб туролмаса молхонага киритиладиган ҳаво иситилиши зарур. Иссиқлик баланси одатда қишнинг вақтида қуйидаги формула Qж = аt х (Lх0,24 + ЕКF) + W билан аниқланади. Агар ҳисоблашда иссиқлик баланси манфий чиқса вентиляция ҳавосини камайтириш ёки иситиш зарур. Молхоналарни иситишда – ҳавони иситиб берадиган калориферларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир.       

    Молларга тўшама солиш - хўжаликларда моллар ётганда таги қуруқ, иссиқ, юмшоқ, иссиқликни кам ўтказувчи, намликни сақловчи ва шимувчан, заҳарли ўтлар аралашмаган ва моғорламаган бўлиши зарур. Бундан ташқари ҳаводаги заҳарли газларни шимувчан, бактерицид ва бактериостатик хусусиятига эга бўлиб, гўнги сифатини яхшилашга ҳам ёрдам бериши керак. Тўшамаларни сифати айниқса уларни намлик сиғими билан баҳоланади яъни фоиз билан айтганда жавдар ва буғдой похолиники - 450, ёғоч қипиғи - 370, мох ва торфники - 1000 %  ва х.з. Ифлосланган ва ҳўл бўлган тўшамалар доимо йиғиштирилиши керак чунки тўшамадаги тезак ва сийдикни чиришидан аммиак гази ҳосил бўлади. Ҳўл ва нам тўшамаларда сақланса молларда туёқ кассалликлари кўзатилади (туёқ стрелкасини чириши, туёқ шох қатламини бўшашиши, некробактериоз). Молхоналарни тозалаш вақтига қараб тўшамалар ўзгатириб турилади. Гўнгнинг сифатини яхшилаш мақсадида тўшаманинг ҳар 25 кг га 1 кг суперфосфат қўшилади, қайсики эркин H24 бўлиб, у гўнгдан ажралиб  чиққан NН3  билан бирикиб суперфосфат аммонизацияланади. Тўшама учун қуруқ ёғоч қириндиси ҳам ишлатилади. У жуда намликни яхши сақласада ўғитлик хусусияти кам,  асосан сигирхона ва чучқахоналарда кўп ишлатилади. Буни отхоналарда, қўйхоналарда ишлатиш керак эмас.

    Молхоналарни гўнг ва гўнг шарбатидан тозалаш  - Гўнг қимматли органик ўғит бўлиб таркибида ҳайвонлар ажратган тезаги, тўшама, сийдик ва сув бўлади. Гўнгнинг таркиби ва хусусияти тезак ажратган молнинг турига, озиқа, тўшама, йиғиштириш ва сақлаш усулларига боғлиқ бўлади. Молларни сақлаш  усулига қараб гўнглар қаттиқ, ярим суюқ, суюлтирилган ва суюқ бўлади. Қаттиқ гўнгни намлиги 70-75%, ярим суюқ 80-90%, суюлтирилгани 90-95%, суюғиники 95-98% бўлади. Молхона иқлимини ифлослантирмаслик  учун гўнг ва сийдиклар тез-тез тозаланиб турилиши зарур. Молларни гўнгини тозалаш оғир ишлар қаторига кириб, ҳар хил усуллардан фойдаланилади. Кичик фермаларда вагончалар ёрдамида  гунгхонагача олиб борилади. Кейинги йилларда гўнгни транспортёрлар ёрдамида чиқариш кенг жорий қилинди. Булар молхона полидан паст қилиб сийдик ариқчаси ўрнатилади. Бунда судралувчи (ТС-1, ТСН-2, ТСН-3, АО, ТСН-9, ОБ) ва штангали транспортерлар (ТШ-30-А, ТШПН-4, ШТУ ва бошқалар) ишлатилиб молхонадан ташқарига чиқарилади ва  транспорт воситалари билан олиб кетилади. Пневматик усулда ҳам гўнглар чиқарилади. Тўшамасиз ва суюлтирилган гўнг транспортёрлар ёрдамида йиғувчи қозонга келтирилади, кейин компрессор ёрдамида 4 - 5 атм. босимда ўтказувчи трубалар орқали гўнгхоналарга еткизилади. Ёриқ полли молхоналарда гўнг ёриқлар орқали пол тагидаги чуқурларга тушади ва йил давомида 1-2 марта тозаланади. Қалин алмаштирилмайдиган тўшамали молхоналардан гунг йилига 1-2 марта бўльдозер  ДТ-54 ёрдамида чиқарилади. Бундан ташқари молхоналардаги гўнглар сув билан ҳам тозаланди. Тўғридан-тўғри ювиш, ариқчаларга йиғиш, ариқчаларни ювиш ва ўзича оқиш усулларидан фойдаланилади. Суюқ гўнгларни зарарсизлантиришда аҳоли яшаш жойларидан узокроқ жой  танланади ва 6-8 ой, чўчқаники эса 12-14 ой сақланади. Гўнг формальдегид ёрдамида ёки +130°С гача иситиш йўли билан зарасизлантирилади. Гўнгларни 2 хил усулда аэроб ва анаэроб усулда сақланади. Анаэроб совуқ усул - бу усулда гўнг яхшилаб уюлада ва доимо нам сақланади. Анаэроб  бактериялар таъсирида ачиш жараёни бориб, гўнгни ҳарорати +250 - 30°С га етади. Иккинчи иссиқ усулда аввало гўнг 70 – 90 см қалинликда ташланиб 4 - 7 кун сақланади. Бунда аэроб бактериялар иштирокида кучли ачиш жараёни бўлиб ҳарорати +600 - 70°С га кўтарилади. Натижада кўпгина микроблар, гельминтларни тухуми нобуд бўлади. 5-7 кундан кейин гўнг уюлиб, зичланади ва ҳаво кириш тўхтайди. Бу усулда кўпгина қуруқ моддалар йўқолсада, гунгни санитария томонидан сифати яхшиланади.

    Ветеринария қонунчилигига асосан юқумли ва инвазион касалликлар бор хўжаликларда гўнг биотермик усул билан зарарсизлантирилади. Хавфли юқумли кассаликлар билан  касалланган молларни гўнги  куйдирилиши шарт (куйдирги, қорасан, қўтириш, юқумли анемия, энцефаломиелит, брадзот). Биотермик усулда тагидан тўшама 25-40 см, қорамол гўнгига 6:1 ҳисобида похол қўшилади. Гўнг қуруқ бўлса намлаш керак, яъни 1 м3  гунга  50 литр гўнг шарбати қўшилади. Баландлиги 1-2 м, устидан ёзда 15-20 см, қишда 30-40 см тўшама билан ўралади, кейин тупроқ ёпилади. Ҳавонинг иссиқ пайтида 1 ой, совуқ пайтида 2 ой сақланади. Аэроб термофил бактериялар иштирокида 4-5 кундан кейин от гўнгини ҳарорати +75°С га, қўйники +60-65°, чўчқаники +55°, қорамолники +40-45°С га етади. Паррандаларни гўнгини зарарсизтиришда термик йўл билан +100 - 140°С  қуритилиб 45-60 минутда  зарарсизланади.

    Ҳашаротлар ва кемирувчиларга қарши кураш - чорвачилик фермасида ҳашоратларга қарши кураш чораларига дезинсекция дейилади. Пашша, чивинларни кўпайиши антисанитария ҳолатни билдиради. Улар кўпайиши учун тухумни гўнгга, ҳожатхонага, ювинди чуқурига, чириган сабзавотга, ахлатхона ва бошқа жойларга қўяди. Профилактика учун тозалик, эшик, ойналарга тўр тутиш лозим. Уларнинг тухуми ва личинкаларини ўлдириш учун  инсектицидлар билан 0,1 % ли трихлорметафоз - 3 ни сувдаги эритмаси, 0,5 % ли карбофос эмульцияси, 0,2 % ли метафос эмульцияси, 5 % ли полихлорпинин ёки 10 % ли креолин эмульцияси  билан (1 м2 гунг юзасига 3-5 л) дезинфекция қилинади.

             Молхона деворлари, пол ойна, эшик ва бошқаларга  ўтирган пашшаларга қарши 1 % ли хлорофос эритмаси,  0,5 % ли  хлорофос ва             0,5 % сода аралашмаси, 0,5 % ли карбофос эмульцияси ва бошқалар ишлатилади. Озиқа цехлари ва соғин сигирлар турадиган жойларга кучли ҳидли дорилар ишлатилмайди. 0,1 % ли хлорофосни сувдаги эритмасига шинни, шакар ва сут қўшиб ишлатиш мумкин.

             Кемирувчиларга қарши кураш чора тадбирларига дератизация дейилади. Кемирувчилар молхона поллари тагида, чўчқахона, паррандахона, озиқа омборларида яшаб, туберкулёз, куйдирги, чума, пастереллёз, ящур, бруцеллёз, трихинеллёз ва бошқа касалликларни юқтиради. Каламуш - сичқонлар озиқалар, қар хил материаллар, одамлар уйларини, молхона, омбор ва бошқаларни ишдан чиқаради. Дератизация қуйидаги усуллар ёрдамида утказилади: Кимёвий усулда  зоокумарин, бактокумарин, пенокумарин, фентолецин каби препаратлар ишлатилади. Биологик усулда - махсус бактериялар (Исаченко, Прохоров) билан  мушук, ит, типратикон, бойўғли зарарлантирилиб қўйиб юборилади. Механик усулда эса қопқонлардан фойдаланиш тавсия этилади.

                                             Назорат саволлари.

    1.    ТЛМ туғрисида тушунча беринг.

    2.    Бино қисмларини тушинтиринг.

    3.    Молхоналарни иситиш тизимини айтинг.

    4.    Молхоналарда вентиляция турларини айтинг.

    5.    Молхоналарни гўнгдан тозалаш усулларини айтинг.

    6.    Қурилиш материалларини турларини тушинтиринг.

    7.    Дезинсекция нима.

    8.    Дератизация турларини айтинг.

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

    Мавзу:   ВЕТЕРИНАРИЯ – САНИТАРИЯ ЖИҲОЗЛАРИ.

    Режа

    1.    Ветеринария хизмати  ва унинг асосий вазифалари

    2.    Ветеринария жиҳозлари ва ҳайвонларни чўмилтириш гигиенаси.

    3.    Ҳайвон ўликларини зарарсизлантириш, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация тадбирлари.



    Асосий адабиётлар

         1. Сувонкулов Й.А. «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси»

             Тошкент, 1994.

    Қўшимча адабиётлар

    1.  Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных  

         животных» Москва, 1991


    1. Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

    3.    Кочиш И.И., Колюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В. «Зоогигиена», Москва, 2008

    Таянч иборалари:

    Ветеринария қонунчилиги, низоми, ветпункт, изолятор, ванна, ЛСД, ОДН, ДУК, гидропульт, душ установкалари, Беккер қудуқлари, куйдириш, чиқинди заводлари, дезинфекция турлари, эритмалари, дезобарьер, дезомат, дезгилам, ўликларни зарарсилантириш усуллари.

     

             Ветеринария хизмати ва унинг асосий вазифалари - Давлат ветеринария хизмати тизимининг асосий вазифаси шахсий ва жамоатчилик чорва молларини ветеринария санитария жиҳатдан соғлигини таъминлаш, чорвачилик маҳсулотларини кўпайтириш, сифатини яхшилаш ҳамда инсониятни ҳар хил юқумли ва инвазион касалликлардан сақлашга қаратилиши керак. Ўзбекистонда ветеринария фани собиқ иттифоқ даврида тараққий этди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ветеринария илмий текшириш институти, биокомбинат, ветеринария лабораториялари ва бошқа махсус ветеринария муассасалари муваффақиятли ишлаб турибди. Ҳозирги кунда ветеринария хизматини яхши ташкил қилмасдан туриб чорвачиликни ривожлантириб бўлмайди. Доимий ривожланиб бораётган чорвачиликда эътиборни чорвачилик маҳсулотларини кўпайтириш  билан соғликни сақлашга қаратиш лозим. Ветеринария хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардир.



    а) Чорва моллари, паррандалар бош сонини кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш ва турли  касалликлардан сақлаш ҳамда даволаш.

    б) Чорвачилик маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, сотиш, ташиш, ҳамда чиқарилган маҳсулотларни сифатини назорат қилиш.

    в) Инсониятни ҳар хил зооантропоноз касалликларидан сақлаш.

    Халқ хўжалиги тармоқларида ветеринария хизматининг роли  катта. Жумладан  чорвачиликда, гўшт, сут комбинатларида, консерва заводларида, музлатгичларда, жунни қайта ишлаш, тери ва чиқинди (утил) заводларида, темир, сув ва ҳаво йўл транспортида, чорва моллари ва маҳсулотларини импорт-экспорт қилишда ва ҳ.к. Бундан ташқари ўрмон хўжалигида, конларда, тоғ ишларида, қурилиш жойларида, ички ишлар ва ҳарбий чегара қушинларида ветеринария хизмати солмоқлидир. Чорва моллари орасида учрайдиган касалликларни даволаш ва унга қарши кураш учун сарфланган ҳаражатлар жуда катта зарар келтиради. Бундан ташқари мажбурий суйиш, бош сонини камайиши, ҳайвонларни қисир қолиши, бола ташлаши, тирик вазнини йўқотиши, маҳсулотни камайишидан миллион-миллион сўм зарар келиб чиқади. Мисол: ГНКИ  (давлат илмий назорат институти) маълумоти бўйича касалликларда турли ветеринария-санитария тадбир чоралари, карантин ва бошқа ишлар учун кетган ҳаражатлар ҳисобланганда 1 бош сигирга - 31 сўм, чучқага - 6 сўм, қўйга - 3,5 сўм зарар тўғри келган. Буни касалланган минглаб, миллионлаб молларда ҳисобланг қанча зарар бўлади. Гельминтоз касалликлардан суйилган моллар гўштини 86% и яроқсиз бўлиши аниқланган. Сигирларнинг фасциолёз касаллигида сути 20-40 % га, қўй диктиокаулёзида жуни 10-25 %га, тирик вазни эса 10% га камаяди, тери касалликларидан қичимада (честока) қўйлар жуни 50% гача, қорамоллар гиподерматоз касаллигида териси 30% гача пучак қилинади ва сути 10 % га камаяди.

    Мамлакатимизда ветеринария хизмати Ветеринария қонуни ва Низомига эга бўлиб, ветеринария мутахассиси жойларда давлат вакили ҳисобланади. Ветеринария низомига чорвачилик билан шуғулланадиган  барча вазирликлар, деҳқон ва фермер хўжаликлар раҳбарлари буйсиниши ва унинг талабларини бажариши мажбурийдир.

    Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги қошида давлат бош ветеринария бошқармаси мавжуд бўлиб, мамлакатимиз ҳудудидаги барча ветеринария ишларини бошқаради ва назорат қилади. Бундан ташқари чет давлатлар ветеринария хизматлари ва халқаро ветеринария уюшмалари билан чамбарчас алоқада бўлади (СЭВ, халқаро эпизоотик бюро, бутун жаҳон ветеринария ассоциацияси). Ветеринария органларига туман ветеринария даволаш станцияси втеринария участка ва пункти, шаҳар, вилоят ва республика ветеринария - бактериологик лабораториялари ҳамда дезинфекция отрядлари, сут-гўшт маҳсулотларининг сифатини назорат қилиш лабораториялари, шаҳар ветеринария станцияси, қўтириш касаллигига қарши кураш станцияси киради.

              Чорвачилик хўжаликларида ветеринария хизмати хўжаликни юқумли касалликлардан қуриқлаш, хўжаликка келтирилган молларни текшириш, қочиришдан олдин насллик буқа, сигирларни текшириш, молларни сақлаш, микроиқлим кўрсатгичларини таъминлаш, озиқлантириш, суғориш, соғиш, сутни қайта ишлаш, молларни сотиш, сотиб олиш, гўштга жўнатиш ишларида иштирок этади. Тери ва муйна, жун, ёл ва дум жуни, тивит, пар, суяк, шох, туёқ, сут, гўшт, тухум каби маҳсулотларни қабул қилиб оладиган кишилар ветеринария санитария қоидаларига риоя қилиш керак. Уларни сақлайдиган жойлар дезинфекция қилинади, транспортлар тозаланиб дезинфекция қилинади. Агар хўжаликда бирон бир эпизоотия тарқалса инструкция бўйича ветеринария мутахассиси томонидан хом-ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиш тўхтатилади. Умуман аҳолидан сотиб олинган ҳамма хом-ашё ва маҳсулотлар текширилади ҳамда улар қаердан, кимдан олинганлиги аниқланади. Агар теридан куйдирги, жундан туляремия  ва бошқалар топилса махсус қайта ишлангандан кейин жўнатилади.

    Чет элдан келтирилаётган ҳайвонлар ва паррандалар, чорвачилик ва бошқа маҳсулотлар текширилади. Қабул қилиш ва жўнатишдан олдин ҳамма моллар соғлиги текширилади, эмланади,  нимжонлари ажратилади. Агарда ветеринария низоми талаби бажарилмаса ветеринария мутахассиси  томонидан молни чиқариш ёки киритиш қаътиян маън қилинади. Ветеринария мутахассиси жунатилаётган молларни озиқа, сув, сув идишлари, инвентарлар, кузатувчилар билан таъминланганлигини текширади. Молларни ҳайдаш, ташиш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини темир, авто, ҳаво, сув ва тупроқ йўллари билан ташишда ветеринария гувоҳномаси берилади.

             Ветеринария жиҳозлари ва ҳайвонларни чумилтириш гигиенаси - Ҳар бир туманда ветеринария даволаш станцияси қурилади. Ветеринария даволаш станциясининг асосий вазифаси  қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида ветеринария профилактикаси ишларини олиб боришдир. Туман ветеринария даволаш станцияси ўзидан пастда турган муассасаларга  профилактик ишлар ўтказишда буйруқ беради ва раҳбарлик қилади.

             Хўжаликларда ветеринария пункти ва участкалари ташкил этилади. Улар эпизоотик текшириш, даволаш, ўлган ҳайвонларни экспертиза қилиш, диспансеризация  ўтказиш билан шуғулланади. Ветпункт ҳудуди 0,5 га бўлиб, амбулатория ва стационар  қурилади. Ферма ветпунктида қабул қилиш манежи, дорихона, ертўла ва йулак бўлади. Стационарда ҳаракат қилиши мумкин бўлмаган касал ҳайвонлар сақланиб, ветврач ва ветфельдшер назоратида бўлади. Изоляторда юқумли касалликлар билан касалланган ҳайвонлар сақланади. Изоляторга кириш жойига дезобарьер қилинади. Дезинфекция қилиш учун дезобарерга 10 % ли КОН, NаОH, 3-5 % ли формалин ва бошқалар ишлатилади. Шаҳарда ҳам профилактика ишларини олиб бориш ва касал молларни даволаш учун ветеринария даволаш станцияси қурилади. Шаҳар бозорларида мева, сабзавот, сут, гўшт ва бошқа маҳсулотлар сифати ветсан лабораториялар томонидан назорат қилинади.

             Хўжаликда юқумли касалликлар тарқалса қуриқлаш карантин пункти қурилади. Унинг асосий вазифаси юқумли касалликларни  тарқалишига йўл қўйилмасликдир. Агар хўжаликдан мол чиқарилса ёки четдан келтирилса 30 кун карантинга қўйилади. Чет давлатдан келтирилган моллар 32 кун карантинда сақланиб доимо ветврач назоратида бўлиб бруцеллёз, туберкулёз (сил) касаллигига ва отлар сап касаллигига текширилади.

             Хўжаликда юқумли ва қон паразитар касалликларини олдини олиш мақсадида махсус ванналарда қорамол ва қўйлар чўмилтирилади. Қорамоллар апрел ойидан то октябр ойигача ҳар ҳафта 10 кунда - 0,16 % ли мишяк ангидриди, 0,75 % ли хлорпен, 1-3 % СК-9 ва 1-2 % ли хлорофос эритмалари ёрдамида  чўмилтирилади. Қорамоллар учун ваннанинг узунлиги 9-14 м, пастки эни 0,9 м, устки эни 1,2 м ва чуқурлиги 2 м бўлади. Ваннадаги эритманинг баландлиги 1,4 м бўлади.

             Қўйлар қичима қўтир каналарига, битларга қарши 1-2 % креолин ва унга 0,25 % гексохлоран қўшиб чўмилтирилади. Ваннанинг узунлиги 14-20 м, пастки кенглиги 0,6 м, устки кенглиги 0,9 м, чуқурлиги 2,0 м ва эритманинг баландлиги 1,2 м бўлади.

             Ферманинг тозалигини таъминлаш ва молхонада турли касалликларни тарқалмаслигини олдини олиш мақсадида фермадан 200-250 м узоқликда гўнгхоналар қурилади. Гўнг шарбати қимматли органик уғит бўлиб ёмон сақланса таркибидаги азотнинг 80-90 %  NН3 ҳолига ўтиб йўқолади. Агар вақтида йиғиштирилмаса молхона ва атрофни ифлос қилади. Гўнг шарбати оқиш ариқчаси стойланинг орқасида гўнг йўлининг ҳар 2 ёнида қурилади. Ариқчанинг сигирхонада чуқурлиги 10-20 см  кенглиги  20-30 см ясси қилиб қурилади. Гўнг шарбати ёр ости йўли билан шилтахонага йиғилади. Агар шарбатхона ташқи девордан 10 м узоқликда қурилган бўлса оралиққа  қўшимча қудуқ қурилади. Шарбатхона молхонадан камида 5 м  ва сув ичиш қудуқларидан 50 м узоқликда қурилади. Шарбатхона деворлари сув ўтказмайдиган материалдан қилинади. Усти оралиғи 30-40 см бўладиган 2 қават қопқоқ билан ёпилади. Қишда қопқоқ орасига иситувчи материал (торф, ёғоч қириндиси, похол) қўйилади. Шарбатхона атрофи баландлиги 0,75 м келадиган тўсиқ билан ўралади. Одатда шарбатхона ҳажми 30 - 60 м3 қилиниб, 20 - 30 кунга мулжалланади ва насос ёки машина билан сўриб олинади.

           Ветеринария - санитария кузатув пункти - Комплекс қурилма бўлиб, санитария ва дезинфекция бўлимларига бўлинади. Ветеринария - санитария кузатув пункти чорвачилик  фермаси ва парранда фабрикаларида бўлиши керак.  Автотранспортларни зарарсизлантириш яъни дезинфекция қилиш учун  кириш дарвозасида бетонланган дезобарер қилинади; узунлиги камида 9 м, эни дарвоза кенглигида  ва чуқурлиги камида 30 см бўлади. Қиш пайтида эритманинг музлаб қолмаслиги учун ичидан пар ёки иссиқ сув ўтиб турадиган труба ўтказилади. Дезобарер устига соябон қилинади.

             Санитария сўйиш пункти - Бу ерда касал моллар суйилади, ўлганлари ёрилади ва пучак қилинади. Бу катта фермаларда ва паррандахоналарда қурилади. Унда суйиш хонаси 15-20 м2  ва 10 м2 лик вақтинча гўштни сақлаш хонаси бўлади. Ўтил қилиш бўлимида 15 м2 лик ёриш ва  20 м2  пучак қилиш хонаси  бўлади.

              Ҳайвон ўликларини зарарсизлантириш - ўлган ҳайвон ўликлари ҳар хил касалликлар тарқатувчи микроблар манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ўликлар куйидагиусуллар билан зарарсизлантирилади. 1. Махсус қабристонларда зарарсизлантириш - бу қабристон аҳоли яшайдиган пунктлардан 1,5 км узокликда баланд жойларга қурилади. 2. Кўйдириш усули – зооантропоноз касалликлар учраган пайтда қулланилади. 3. Чиқинди заводларида зарарсизлантириш – ҳайвон ўликлари хўжаликлардан махсус автомашиналарда олиб келиниб, заводда юқори ҳарорат ва босимда қайта ишлаш натижасида улардан ҳайвонлар учун озуқа - суяк уни, гўшт ва суяк уни тайёрланади.               4. Беккер қудуқлари ёки биотермик усул – бу қудуқлар фермадан камида 2 км узоқликда 10-12 м чуқурликда қилиниб диаметри 3 м, деворлари сув ўтказмайдиган материалдан қилинади. Усти икки қаторли қопқоқ билан ёпилиб, атрофи 2 метрлик девор билан уралади.

    Дезинфекция - касаллик тарқатувчи микробларга қарши кураш чора тадбирларидир. Бу профилактик, мажбурий ва якуний турларга бўлинади. Дезинфекциядан олдин молхона механик тозаланади. Агар юқумли касаллик билан касалланган мол турган бўлса 10-15 % лик ишқор билан ҳуллаб, кейин ишга киришилади. Профилактик дезинфекция кўз ва баҳорда ўтказилади. Мажбурий дезинфекция юқумли касалликлар тарқалганда ҳар куни то касаллик йўқолгунча ўтказилади. Якуний дезинфекция хўжаликдан карантин олиб ташланса қилинади. Дезинфекция қилиш учун махсус аппаратлар ДУК – махсус машина бўлиб 1000 л эритма олади, ВМОК – Коряковнинг механизациялашган ветпуркагичи, душ установкалари ва гидропультлар қўлланилади. Дезинфекция учун ҳар хил химиявий моддалар ишлатилади. Вирус тарқатувчи касаллик бўлса 3-5 % ли КОH ва NаОH, формалин  спора ҳосил қилувчи микробларга қарши, куйдирги касаллигида 2-5 % ли сульфат фенол кислота аралашмаси ва мишьяк карбол аралашмаси,  5 % ли креолин ва тозаланган карбол кислотаси ва бошқалар ишлатилади.

    Дезинсекция – ҳашаротларга қарши кураш чораларидир. Ҳашоратларни  ўлдириш учун 1-3 % ли хлорофос, неоцидол, эктомин, каратэ ва махсус ҳид тарқатувчи малҳамлар ишлатилади.

    Дератизация – кемирувчиларга қарши кураш чора тадбирларидир. Дератизация механик, биологик ва кимёвий усулларда ўтказилади. Механик дератизацияда қопқонлар қўлланилса, биологик усулда фақат кемирувчиларга хос бўлган микроблар юқтирилади. Кимёвий дератизацияда эса – бактокумарин, зоокумарин каби махсус моддалар ишлатилади.

    Назорат саволлари:

    1. Ветеринария хизматининг асосий вазифасини айтинг.

    2. Ветеринария жиҳозларини тушинтиринг.

    3. Санитария жиҳозларини айтинг.

    4. Дезобарьернинг вазифаси нимадан иборат.

    5. Дезинфекциянинг турларини айтинг.

    6. Дератизация қандай усулларда ўтказилади.

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



    МАВЗУ:  ТУПРОҚ ГИГИЕНАСИ.

    Режа:

    1.    Тупроқнинг механик таркиби, физик, кимёвий, биологик хоссалари.

    2.    Биогеохимиявий провинция туғрисида таълимот. Тупроқни ўз - ўзидан тозаланиши ва унинг санитария гигиеник аҳамияти.

    3.    Тупроқни санитария  томондан баҳолаш. Ўликларни зарарсизлантириш усуллари.



    Адабиётлар:

    1.    Сувонқулов Ю.А. «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси»

         Тошкент, 1994

    Қушимча адабиётлар.

     1. Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных  

         животных» Москва, 1991

    2.    Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

    3.    Кочиш И.И., Колюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В. «Зоогигиена», Москва, 2008

     

          4.  М.А.Риш, Р.А. Даминов, Д.В. Абдуллаев "Биогеохимическое



             районирование и эндемические заболевания с/х животных

             Ўзбекистана" Тошкент, Фан, 1980.



    Таянч иборалар.

               Тупроқнинг механик таркиби, донадорлиги, сув, ҳаво, иссиқлик утказувчанлиги, сув сиғими, гигроскопиклиги, капилярлиги, коли титри ва коли индекси, макро ва микроэлементлари, энзоотия касалликлари ва х.к.

     

             Тупроқ ташқи  муҳитнинг энг асосий элементи бўлиб, гигиена томондан аҳамияти катта. Чунки қишлоқ хўжалик ҳайвонлари доимо тупроқ билан алоқада бўлиб, қайсиким уларнинг соғлигига ва маҳсулдорлигига таъсир этиб боради. Ўсаётган ўсимликларни тури, кимёвий таркиби  ва ер ости сувларини сифати тупроқнинг тозалигига ва тузилишига боғлиқ бўлади. Ҳайвонлар орасида кўпгина касалликларни пайдо бўлишига тупроқ таркибидаги минерал тузлар ва микроэлементларни кўп ёки етишмаслиги сабаб бўлади. Тупроқни сифатига, унинг таркибига қараб тупроқда ўсадиган ўсимликларнинг кимёвий таркиби ҳам ўзгаради. Учрайдиган кўп касалликлар тупроқда етишмайдиган минерал тузларни оз бўлиши ёки етишмаслиги натижасида келиб чиқади. (Са, Mg, P, Na, K, Fe). Микроэлементлардан  (I, Co, Cu, Mn, Zn) ва бошқалар. Тупроқ – табиий ҳар хил чиқиндилар ва ифлосликларни ютувчан бўлиб, микроорганизмларни манбаи ҳисобланади. Тупроққа жами чиқиндилар ташланиши туфайли хилма-хил микрофлоранинг кўпайишига шароит туғилади. Бу эса ҳар хил касалликларни кўпайишига сабабчидир. Тупроқнинг санитария - гигиена ҳолати чорвачилик фермалари учун жой танлаш, ишлаб чиқариш бинолари қуриш, яйловлардан фойдаланиш, ем - ҳашак тайёрлаш ва бошқаларда катта аҳамиятга эга. Тупроқнинг механик таркиби - физик, кимёвий ва биологик хусусиятига қараб гигиена томондан аҳамияти юқори бўлади. 



    Тупроқнинг механик таркиби деб қаттиқ жинсларнинг фоизларда бўлишига айтилади. Тупроқ доначалари ҳар хил катталикда бўлиб, у механик анализ туфайли аниқланади, йирик қум 0,5-3 мм, ўртача қум 0,3-0,5 мм, майда қум 0,3 мм дан кичик ва лойқа 0,01 мм дан кичик бўлган бўлакчалар. Тупроқнинг механик таркибига қараб тошли, шағалли, тоғайли, қумли, 80% дан ортиғи қум ва 10% дан 0,01 ммдан майда бўлган бўлакчалар, қумлоқ тупроқли 10-20% ва 0,01 мм дан кичик бўлакчалар, ўртача қумоқ тупроқ 30-45% ва 0,01 дан кичик бўлакчалар, енгил ва ўрта лойқали 60-80% ва 0,01 мм дан кичик бўлакчалар, оғир лойқали 80% дан кўпи ва 0,01 мм ли бўлакчалар, оҳакли 20% дан кўпи оҳак, қора тупроқли 20% чиринди, торфли ва бошқалар бўлади.     

             Тупроқнинг физик хусусиятларига унинг ғовваклиги, сув ва ҳаво ўтказувчанлиги, тупроқ суви, иссиқлик сақлаш, ютувчанлик ва бошқалар киради. Қанчалик тупроқ ғоввак  бўлса уни сув ва ҳаво ўтказувчанлиги  юқори бўлади. Ғоввакларни сув бўлмаган жойларини ҳаво эгаллайди. Ботқоқлик  ва органик чиқиндиларга бой тупроқларда эса ғоввакларда   10% гача CО2, 1-20% гача О2 78-80% N дан ташқари водород, метан, H2S, NН3, индол, скатол ва бошқа газлар  ҳам учрайди. Ер ости сувини кўпайиши ёки камайишига қараб бу газлар атмосфера ҳавосига қўшилади, молхоналарга кириб, ҳайвонларни соғлиги  ва маҳсулдорлигига таъсир этади.

             Тупроқ сувининг  энг асосийси ёмғир - қор сувлари ҳисобланади. Ютувчанлик хусусияти юқори бўлгани учун ҳаводаги намликни ҳам шимади. Тупроқ сувида эриган ҳар хил моддалар тупроқ юзасида ўсиб турган ўсимликлар ва тупроқда яшайдиган микроорганизмлар томонидан ютилади (биологик ютиш хусусияти). Ёки эриган ҳолдаги бир қанча бирикмалар тупроқ таркибидаги бирикмалар билан реакцияга киришиб ҳосил бўлган маҳсулотлар тупроқда ушланиб қолади. Шунинг учун ҳам биз тупроқ сувини гигиеник томондан ўрганганимизда, унинг намлиги, сиғими, ўтказувчанлиги, капиллярлиги, гигроскоплиги (ютувчанлиги) буғланиши ва бошқа хусусиятларига аҳамият берамиз.

              Тупроқнинг намлиги деб, ундаги сув миқдорига айтилади. Майда доначали, майда тешикли тупроқда намлик юқори бўлади. Тупроқнинг намлиги, намлик сиғими, гигроскоплиги ёғин-сочин сувларга боғлиқ бўлади.



    Намлик сиғими деб, сувни ушлаб қолиш миқдорига айтилади. Майда доначали, кўп чириндили, коллоид бўлакчали, нитратли, ош тузли ва оҳакли тупроқларда кўп бўлади. Қумли тупроқ 15-20%, қумоқ тупроқ 25-30 %, лойқа – 70 %, торфли – 100 % гача ушлаб қолади. Сув ўтказувчанлик (филтрлаш) – хусусияти, тупроқ сувни юқоридан пастга ўтказади. Ўтказувчанлик хусусиятини гигиена томондан аҳамияти катта яъни у тупроқни сув - ҳаво режимини белгилайди, бунда биологик жараёнлар кечади. Капилярлиги  (сув кўтариш) - хусусияти. Бунда сув тупроқнинг нам қисмидан қуруқ қисмига кўтарилади. Кўтарилиши механик таркибига боғлиқ. Доначалар қанча кичик бўлса, кўтарилиши шунча юқори бўлади. М: қумли тупроқларда бир неча см. бўлса, лойқа тупроқларда эса 5-6 м гача бўлиши мумкин. Бу хусусиятни аҳамияти шундан иборатки, атмосфера сувлари кам бўлганда юқори қатлами намлик ва тўйимли моддалар билан таъминланади. Аммо, молхоналарни зах бўлишига ҳам сабаб бўлади. Гигроскоплик (шимиш, ютиш) - хусусияти, яъни ҳаводаги намликни ютишдир. Бу ҳаводаги намликни кўп-озлигига боғлиқ. Тупроқда ҳар хил чириндилар, торф ва баъзи тузлар кўп бўлса бу хусусияти юқори бўлади (Cа, К – тузлар). Тупроқ сувининг буғланиши - гигроскоплигини тескарисидир. Тупроқ юзаси катта, доначасиз зичланган, хирароқ, эриган тузлар кам ва жанубга қараб қия бўлса буғланиш кўп бўлади. Қуёшнинг кучли иссиқлиги, қуруқ ҳаво, шамол таъсирида тупроқни устки қатлами қурийди ва натижада микробиологик жараёнлар секинлашади. Тупроқни иссиқлик сақлаш  хусусияти - Асосан қуёш энергиясига, географик жойлашишига, йилнинг фаслига, оби-ҳаво ва тупроқнинг тузилишига боғлиқдир, чириндига бой ва қуруқ тупроқ тез исийди (8-30 м чуқурликда доимий, кейин ҳар 34 м да 1° га кўтарилади).  Ҳавонинг ҳарорати 0° бўлса тупроқ музлайди (2 м гача) тупроқни исиши туфайли микробиологик жараёнлар ва органик моддаларни чириши яхши боради. Молхоналарни пойдеворини тиклашда канализация ва водопроводни ўтказишда музлаш қалинлигини ҳисобга олиш зарур. Зах тупроқларни музлашидан пойдеворлар ва бинолар емирилади, дарз кетади. Ютувчанлик хусусияти деб - газларни суюқликларни, эриган моддаларни ютиши ўсимлик ва микроорганизмлар учун озиқа муҳитни тупроқ заррачаларни ўшлаб қолишига айтилади. (Аммо кўп бўлса ҳаммасини ушлаб қола олмайди-сувга ўтиб кетади). Чириган моддаларни микроорганизмларни ўшлаб қолиши гигиена томондан аҳамияти катта (механик, физик, химиявий ва биологик хусусиятига боғлиқ).

             Тупроқнинг кимёвий таркиби  - Тупроқ қаттиқ минерал, органик заррачалар, тупроқ эритмаси ва ҳаводан ташкил топган. Минерал моддалар 90-99 %, органик эса 1-10 % гача бўлади. Минерал қисмида ҳар хил химиявий бирикмалар бўлиб, энг кўпи   SiO2, алюминий, темир, калий, натрий оксидларидир. Тупроқда карбонатлар кўп бўлса, кальций ва магний оксидлари, шўр тупроқларда эса калий хлор ва натрий хлорлар кўп бўлади. Тупроқ таркибида  минимал миқдорда микроэлементлардан кобальт, марганец, симоб, бор, темир, фтор, бром ва бошқалар бўлади. Тупроқнинг ҳосилдорлиги унинг кимиёвий таркибига боғлиқ. У ёки бу минерал элементлар кўп ёки оз бўлиши ўсимликлар орқали ҳайвонларни соғлигига ва маҳсулдорлигига таъсир қилади. Минерал элементларга камбағал тупроқларда ўсимликларни ҳосилдорлиги паст бўлиб, тўйимли моддалар кам бўлади. Хатто шу зонадаги сувнинг таркибига таъсир этади.

             Агар Са ва Р тузлари етишмаса, ўсимликда ҳам етишмайди, оқибатда ҳайвонлар организмида минерал моддалар алмашиш бузилади. Суяк касалликлари кўпаяди, наслдорлик пасайиб, маҳсулдорлик камаяди.

             Натрий етишмаса ҳайвонларни иштахаси пасаяди, оқсил йиғилиши камаяди, марказий нерв системаси тез чарчайди, юракни иш фаолияти бузилади ва ҳакозо. Кейинги йилларда ҳосилдорликни ошириш мақсадида азотли уғитлар кўп ишлатилади. Бу эса тупроқ, сув, ўсимликларни таркибида нитратларни кўпайишига сабаб бўлиб, ҳайвонларни заҳарлайди (ҳар га 150 кг буғдой, жавдар ва бошқа ўсимликлар таркибида мумкин бўлган даражадан ортиб кетади).

             Микроэлементларни биологик ролини 1891 йил биогеохимиянинг яъни тупроқни химиявий таркибини бўтун тирик организм билан боғланишини ўрганадиган фаннинг асосчиси акад. В.И.Вернадский ўрганган ва исботлаган. Микроэлементларни тупроқ, сув ва тирик организмлар ўртасида тақсимланишини уни шогирдлари А.П. Виноградов, Я.В. Пейве, В.В.Ковальский ва бошқалар ўрганганлар  яъни биогеохимиявий провинцияни таълимотини яратганлар. Биогеохимиявий провинция маълум вилоят тупроғида, ўсимлик дунёсида, сув ва ҳайвонлар организмида у ёки бу элементларни кўп ёки оз бўлишига айтилади. Бу ихтиро кўпгина ҳайвон ва одамлар касалликлари туғрисида билишга шароит яратди.  Бундай касалликларга Биогеохимиявий энзоотия касалликлари дейилади. Мамлакатимизда энзоотик касалликлар ҳар хил жойларда учрайди. Масалан: йод етишмаслигидан – буқоқ  (зоб);  кобольт етишмаслигидан акаболтоз (сухотка), мис етишмаслигидан акупроз (лизуха) касалликлари аниқланган.

     Каспий буйи, Доғистон, Чеченистон, Ингушетия  ва бошқа районларда мис етишмаслиги ва қурғошин - молибден сульфатларни кўплигидан ёш ҳайвонлар ва буғоз қўйларда атаксия  касаллиги учрайди.. Бошкиртистонда мисни кўплигидан (нормадан 40 баробар кўп) қон ишлаб чиқариш бузилади, қонда эритроцит ва гемоглабин камаяди, жигар катталашади, жуда ориқлайди ва ҳалок бўлади.

             Ўзбекистон шароитида биринчи бўлиб Зарафшон воҳасида, Сирдарё, Жиззах вилоятларида биогеохимиявий провинцияни проф. М.А. Риш ва унинг шогирдлари  Р.А.Аминов, Д.В.Абдуллаев, К.А.Аскаров, Ш.М.Холматов ва Ш.Н. Назаровлар аниқладилар. Оҳакли ва ишқорли тупроқларда молибден эриган ҳолда кўп учраб, қорамол ва қўйларни заҳарлайди. Яйлов ўсимликлари музлаганда ёки қуритилганда молибден эримайдиган бирикмага айланиб, заҳарлайди. Тупроқ ва сувда фтор элементи кўп бўлса одам ва ҳайвонларда флюороз касаллиги учрайди етишмаса тишларда чириш касаллиги бўлади. Қорқалпоғистон, Хоразм, Сирдарё, Жиззах вилоятлари, Долварзин, Қарши, Муборак, Қорақум, Нишон хўжаликларида мис етишмаслигидан эндемик гепатит, қора жунли депигментацияланиши ва жун тукилиши кузатилади. Йод етишмаслигидан буқоқ, сигирларни қисир қолиши, маҳсулдорликни  камайиши бўлади. Бу касаллик Бухоронинг қоракул, Фарғонанинг марказий туманларида, Андижон, Шахрихон, Самарқанднинг Жомбой, Окдарё, Иштихон туманларида учрайди. Рух етишмаслиги Жиззах вилояти Ғаллаорол, Зомин, Зарбдор, Самарқанднинг Нуробод, Навоийнинг Нурота, Қашқадарёнинг Ғўзор ва Яккабоғ туманларида учрайди. Бухоронинг чул туманларида Қашқадарёнинг ғарбий туманларида, Самарқанднинг Ургут ва бошқа туманларида ўсимлик ва тупроқда мисни кўплигидан мисдан заҳарланиш  – яъни  жигар ва қонга мисни тарқалиши касаллиги бўлади. Шундай қилиб тупроқда етишмайдиган макро ва микроэлементларни ўғит тариқасида ўсимликларга берилиши ёки микроўғитлар ишлатилиши мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари рационга ҳам макро ва микроэлементлар қўшиб бериб борилади.

             Тупроқ ҳар хил микроорганизмларга жуда бой бўлади. (бактериялар, актиномицитлар, моғорлар, ачитқилар протозоалар, сув ҳайвонлари). Энг кўпи тупроқнинг 10-30 см қалинлигида учрайди. Устки бетида жуда кам бўлади. Чунки қуёш нури ва қурғоқчилик  таъсирида нобуд бўлади. 2-4 м чуқурликда 1-2 та ва 6 м чуқурликдан кейин микроблар бўлмайди. Микроорганизмларни сони йилнинг фаслига қараб ўзгаради: қишда энг кам, баҳорда энг кўп ва ёзда эса максимумга етади.        Кўпинча тупроқ таркибида сапрофит бактериялар билан бир қаторда патоген микроблар споралари ва гелминтлар тухумлари ҳам кўп ўчрайди. Патоген микроблар одам ва ҳайвонларни ахлати, сулаги ва бошқа ажратмалари, шунингдек  юқумли касалликлардан ўлган ҳайвонларни жасадларидан ўтади. Улар тупроққа тушгандан кейин тез ҳалок бўлади ёки патогенлик хоссасини йўқотади. Бироқ спора ҳосил қиладиган бактериялар (куйдирги, қоқшол, газли гангрена, ботулизм)  узоқйиллар тирик қолиши мумкин.

             1881 йил  Луи Пастер куйдиргидан ўлган жасадни кўмиб 17 йилдан кейин очган, курса спорага уралган микроблар тулиқ яшаш қобилиятини йўқотмаганлигини аниқлади. Қорасон (эмкар) микроблари 30-40 йил яшайди. Бу касалликларни тупроқ инфекцияси деб аталади. Бу микробларни узоқ яшашига озиқа муҳити ва намлик бор йўқлиги кўп даражада  сабаб бўлади. Нам тупроқда қуруққа нисбатан 2-4 баробар узоқроқ сақланади. Тупроқда доимо яшайдиган баъзи бир бактерия ва замбуруғлар патоген микробларни душманидир,  чунки буларда ишлаб чиқариладиган бактериофаг ва антибиотиклар уларни ҳалок қилади. Куйдирги касаллигини микроби тупроқ нейтрал ё кучсиз ишқорий муҳитда бўлса активлашади. Тупроқда маълум шароитларда спора ҳосил қилмайдиган патоген микроблар (сил касаллиги, бруцеллез, чўчқа сарамаси, салмонеллез, некробациллез, оқсил, дермотомикоз) ҳам учрайди.

             Патоген микроблардан ташқари гельминтларнинг тухуми ҳам кўп ўчрайди. Ер бетига тушган аскаридалар қуёш нури таъсирида намлик йўқлиги туфайли 7 соатда нобуд бўлади, аммо 2-10 см чуқурликда эса бир йилгача сақланади. Баъзи бир гельминтларнинг тухуми ҳар хил иқлим шароитидаги туманлар тупроғида 2 ва ундан кўпроқ йиллар яшаш қобилиятини йўқотмайди ва келгусида озуқа ва сув орқали ҳайвонларни касаллантиради. Инсоният ва ҳайвонот оламида пайдо бўладиган ҳамма ифлосликлар, чиқиндилар тупроққа тушиши табийдир. Аммо, бу мураккаб, органик  моддалар қатор омиллар таъсирида ўсимликлар учун зарур бўлган органик бирикмаларга айланиб қолади. Лекин, ифлосликлар ҳаддан ташқари кўп бўлса тупроқ буларни  зарарсизлантира олмайди. Аксинча ифлосликларни органик қисми патоген микроблар учун озиқа муҳит бўлиб, уларни кўпайиши ва ривожланшига сабаб бўлади. Ифлос тупроқ атмосфера ҳавосини ҳам ифлослантиради, пашша кемирувчилар кўпаяди ва натижада касалликлар кўпаяди. (ҳаво чанги темасини эслатинг). Ҳозирги кунда тупроқ радиоктив чиқиндилар билан ҳам ифлосланиш эҳтимолини олдини олиш гигиена томондан аҳамияти катта. Агар тупроқ радиоактив моддалар билан ифлосланса бу моддалар ўсимликларга, сувга, ҳайвонларга гўшт ва сут орқали одамга ҳам ўтади.

             Тупроқнинг ўз-ўзидан тозаланишида бактериялар, замбуруғлар, ҳашаротларнинг личинкалари, қуртлар ва бошқалар иштирок этади. Бунда кўпгина патоген микроорганизмлар ноқулай биологик шароитлар таъсирида ҳалок бўлади. Тупроқдаги мураккаб органик моддалар тупроқдаги бактериялар ишлаб чиқадиган энзимлар таъсирида парчаланиб О2  иштирокида минерал моддаларга айланади. Оксидланиш жараёнида сув, СО2 азот, гугурт, фосфат кислоталарини тузлари ҳосил бўлади бунга аммонификацияланиш дейилади. Аммонификацияланишдан кейин аэроб шароитда нитрификация жараёни бошланади. Аммонификация ва нитрофикация ҳодисалари узлуксиз қайтарилиб туради ва бу ҳодисани денитрификация дейилади. Ҳосил бўлган  нитрифит микроблар таъсирида азот кислоталарини ҳосил қилади, қайсиким тупроқдаги К, Nа ва бошқа элементлар билан бирикиб ўсимликлар яхши ўзлаштирадиган ўғитларни ҳосил қилади. Худди шунингдек, сульфатлар, фосфатлар ҳам ҳосил бўлиши бўлади. Тупроқда органик моддаларнинг парчаланиши жараёнлари билан бир қаторда синтез жараёнлар ҳам бўлиб туради натижада чиринди (гумус) ҳосил бўлади. Бу агрономияда катта  аҳамиятга эга.

             Тупроқни санитария  томондан баҳолаш унинг физик, кимёвий, бактериологик ва гелминтологик хоссаларини текширишлар асосида ўтказилади. Қурилиш учун тупроғи тоза, органик моддалар билан ифлосланмаган, ер ости сувлари чуқур жойлашган (пойдеворгача 1 м қолсин) жой ажратилади. Тупроқ ва сувни санитария жиҳатдан баҳолашда ичак таёқчаси билан ифлосланганлигини ифодаловчи миқдор белгисини  коли титр ва коли индекс жорий қилинган (жадвал). Тупроқда гижжа тухумлари бўлиши ҳам ифлосликдан дарак беради. 1 кг тупроқда 100 дан ортиқ гелминт тухуми бўлса жуда ифлос, 10-100 гача ўртача, 1-10 сал ифлос, бўлмаса тоза дейилади (жадвал). Ҳар хил касаллик микроблари билан ифлосланиши олдини олиш агротехник ва санитария тадбир чораларга боғлиқ. Алмашлаб экишни жорий этиш, тупроқни тўғри ишлаш минерал ва органик ўғитлардан тўғри фойдаланиш зарур. Ерни қуритиш, ҳайдаш, каналлар ўтказиш.

    Тупроқда юқумли ва гельминтозлар бўлган ерларда куйидагитадбирлар ўтказиш зарур: ифлосланган ерни ўраш ва ўсган ўсимликлардан фойдаланмаслик, касал молларни ажратиш ёки шу касалликларни юқтирадиган ҳайвонларни эмлаш, эпизоотик тадбирларни режа асосида бажариш, илгари молларни ўлиги кумилган ерларни тартибга келтириш, яйловларни биологик дегельминтизация (загонларга бўлиш) ва бошқа ишларни бажариш керак.

    Тупроқни органик чиқиндилар ва тупроқ инфекциясини қўзғатувчи микроблар билан ифлосланишидан қўриқлашнинг асосий тадбирлари – аҳоли яшайдиган пунктлари ва чорвачилик фермаларини ҳар хил чиқиндилардан тозалашни уюштириш, гўнгхоналарни жиҳозлаш, ерларни суғориш ва шимдиришдан тўғри фойдаланиш, ҳожатхона, ювинди чуқурлари ахлатхонани тўғри қуриш, гўшт комбинатлари, биотермик қудуқлар ветеринария-санитария қоидаларига ва талабларига қаттиқ риоя қилишдир.

    Тупроқни патоген микроблар ва гельминтларни бўғимлари билан ифлосланишида шу касаллик билан касалланган ҳайвонларнинг  тезаги энг хавфлидир. Шунинг учун бу ҳайвонларнинг гўнги маълумдаражада биотермик усулда зарарсизлантирилгандан сўнг далага чиқарилади. Мабодо, гўнгда спора ҳосил қиладиган микроблар бўлса, у ҳолда гўнг кўйдирилади. Баъзан хавфли касалликлар билан ўлган молларни ўлиги ётган ерлар ҳам зарарсизлантиришга тўғри келади. Бунда тупроқнинг тузилиши, кўриниши ва микроорганизмларнинг турига қараб ҳар хил дезинфекция қиладиган дорилар ишлатилади. Қум, қумлоқ ва бошқа юмшоқ тупроқлар патоген микроблар билан ифлосланган бўлса 4% формальдегид, 10% - иссиқ сернокарбол аралашмаси ёки NaOH (1м2 10 л), 25% хлорли оҳак аралаштирилади. Бунда тупроқ 25 см чуқурликда чопилиб аралаштирилади (1 м2 5 кг).

    Тупроқ кўйдирги, қорасон ва бошқа касалликлар споралари билан ифлосланган бўлса этилен оксид ва бромли этил, бромли метил аралашмаси билан зарарсизлантирилади. Бу дорилар 2 м чуқурликгача ўтади.

             Катта молларни ўлигини йўқотишда махсус автомашиналардан фойдаланилади. Автомашина ёки аравалар суюқлик оқмайдиган, маҳкам ёпиладиган тушириш ва ортишга осон қилиб жиҳозланади. Яшикларни ички деворлари ва таглари дезинфекция қилишга осон бўлиши учун рухланади ёки металл тунука билан қопланади. Яшикларни узунлиги 2,5 м; кенглиги 1,7-1,75 м ва чуқурлиги 0,85 м бўлиб, орқа ва ён томонларидан ташланадиган бўлади.

    Ўлик ётган ернинг устки қатлами 25-50 см олиниб, ўлик билан олиб кетилади, қолган ер эса 10% хлорли оҳак аралашмаси билан дезифекция қилинади. Ҳар сафар ўлик ташилгандан кейин автомашина, арава, асбоблар, анжомлар, махсус кийимлар қунт билан дезинфекция қилинади ва тозаланади.

    Ўликларни ёриш ва терисини ишлаш чиқинди заводларнинг хоналарида ёки биотермик қудуқни олдида бетонланган жойда бажарилади.

    Касалликни турига қараб ўликлар ва суйим чиқиндилари биотермик қудуқда зарарсизлантирилади ёки чиқинди заводларида махсус усулларда ҳайвонат оламидан олинадиган озуқалар тайёрланади айрим зооантропоноз касалликларда бутунлай кўйдирилади.

    Биотермик қудуқ – ҳайвонларни ўлигини юқотиш учун қуритилади. Бунинг учун аҳоли яшаш жойидан, фермалар, яйлов, дарё, кул ва ариқлардан 1-2 км узоқликдан жой танланади 200-500 м2 ернинг атрофи девор билан уралиб ягона кириш дарвозаси қурилади. Деворнинг ички томонидан эни 1 м ва чуқурлиги 1,4 м ариқ қазилади. Қудуқнинг эни 3 м, чуқурлиги 9-12 м бўлиб ва ички девори туби сув ўтказмайдиган қатлам билан ишлаб чиқилади. Қудуқнинг лаби ердан 20 см баландликга кўтарилади. Оғзи 2 қават: оралиғи 30 см қилиб қопқоқ қилинади. Бу оралиқ қиш пайтида похол, эски пахта ёки жандалар билан тулдирилади. Қудуқнинг ҳавосини алмашлаб туриш учун 25х25 см ўлчамли тахтадан сурғичли труба қилинади. Қудуқга жуда хавфли касалликлардан ўлган ҳайвонларнинг ўлигидан бошқа ҳаммаси ташланиши мумкин. аэроб шароитда ўликлар 4-5 ой давомида чирийди. Бунда термофил бактериялар ривожланиши натижасида ҳарорат 60-700С кўтарилади ва оқибатда патоген микрофлоралар ҳалок бўлади.

    Ўликларни кўйдириш – хавфли юқумли касалликлардан (кўйдирги, қорасон, қутуриш ва бошқалар) ўлган ҳайвонларнинг ўлиги бутунлай териси шилинмай, ажратган суюқликлари билан бирга кўйдирилади.

    Чиқинди заводларида турли касалликлардан ўлган ҳайвонлардан  гўшт - суяк уни, қон уни, балиқ уни ва бошқалар олинади.  

    Назорат саволлари.

    1. Тупроқнинг механик таркибига кўра турларини айтинг.

    2. Тупроқнинг физик хусусиятларини айтинг.

    3. Эндемик касалликларни тушинтиринг.

    4. Биогеокимёвий провинция туғрисида тушунча беринг.

    5. Ўликларини зарарсизлантириш усулларини айтинг.

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

    1   2   3   4   5   6

    Коьрта
    Контакты

        Главная страница


    Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги