• Адабиётлар: Сувонқулов Й.А. «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси» Т. 1994 Қўшимча адабиётлар.
  • Таянч иборалар.
  • Мавзу: ОЗИҚАЛАР ГИГИЕНАСИ Режа
  • Адабиётлар: Сувонқулов Й.А. «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси», Тошкент, 1994 Қўшимча адабиётлар.
  • Мавзу: ҲАЙВОНЛАРНИ ЯЙЛОВДА БОҚИШ ГИГИЕНАСИ. Режа
  • Адабиётлар Сувонқулов Й.А. "Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари гигиенаси" Тошкент, 1994 й. Қўшимча адабиётлар.
  • Таянч иборалар



  • страница3/6
    Дата29.01.2019
    Размер2.61 Mb.

    Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


    1   2   3   4   5   6

    Мавзу:   СУВ  ВА  СУҒОРИШ  ГИГИЕНАСИ

    Режа:

    1. Халқ хўжалигида сувнинг гигиена томондан аҳамияти.

    2. Сувнинг физик, кимёвий ва биологик хусусияти.

    3. Сув манбаларини санитария – гигиена томонидан баҳолаш.

    4. Сувни тозалаш ва зарарсизлантириш усуллари.

    5. Ҳайвонларни суғориш  ва сув билан таъминлаш.



    Адабиётлар:

    1. Сувонқулов Й.А. «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси» Т. 1994

    Қўшимча адабиётлар.

      1. Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных  

         животных» Москва, 1991


    1. Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

    3.    Кочиш И.И., Колюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В. «Зоогигиена», Москва, 2008

    Таянч иборалар.

            Ҳарорат, ранг, ҳид, таъм, тиниқлик, лойқалик, қаттиқлик, оксидланиш, хлорлаш, қайнатиш, фильтрлаш, коагуляциялаш, озонлаш ва бошқалар.

            

    Органик ҳаётни сақлаш учун сувнинг аҳамияти жуда каттадир. Сув ҳайвонлар ва паррандаларнинг соғлигини сақлайди, маҳсулдорлигини оширади. Сувнинг умумий биологик ва физиологик аҳамияти унинг ҳар қандай ўсимлик ва ҳайвон организмининг таркибида бўлишидир. Одам  ва ҳайвон организмининг 65-70 % сувдир. Ҳар хил тўқима ва органларда уни миқдори ҳар хил бўлади. Масалан: Тиш эмалида 0,2 %, дентинда 10 %, суякда 22 %, жигар, гўшт, мия, юрак, териларда 70-80 %, қон плазмасида 90 %, кўзнинг шишасимон қисмида 99 % бўлади. Янги тўғилган ҳайвонларда 80-84 %, эмбрионида 90 % гача сув бўлади. Сув озуқа моддаларни ва муҳитни эритади, қайсики бўтун модда алмашиш жараёнида (ассимляция, диссимляция, резорбция, диффўзия, осмос, фильтрация ва ҳ.к.) қатнашади. Фақатгина  сувли муҳитдагина ҳазм қилиш, озуқа моддаларни ичакда шимилиши, уларни ҳамма тўқималарга етказиш ҳамда синтез қилиш ҳоллари бўлади.

             Сув организмдан  модда алмашиш туфайли ҳосил бўладиган зарарли моддаларни чиқаради. Бундан ташқари тери ва нафас олиш органлари орқали буғланиб организмда иссиқликни бошқаришда ҳам қатнашади. Сув алмашишни бошқарилиши асосан марказий нерв системаси орқали бўлиб, ҳатто ички секреция безларини  роли катта. Организм асосан ичиш ва озуқа орқали сувни олади. Ёғ, углевод ва оқсилларни оксидланишидан ҳам 10-20 % сув ажралади ҳосил бўлади. Сув ичак ва қорин орқали шимилиб доимо бўйрак, тери, нафас олиш органлари ва буғланиш туфайли сарф бўлади.       Организмга сув етишмаса иссиқликни бошқариш қийинлашади, озуқаларни ҳазм қилиш ва суриш бузилади, организмдан модда алмашиш туфайли ҳосил бўлган маҳсулотлар чиқмайди, қон қуюқлашади, натижада заҳарланиш ҳолати юз беради. Кейинроқ қон таркиби ўзгариб, юрак жигар, бўйрак ва бошқа органларда дегенератив ҳолат бўлиб, оқсиллар парчаланиши  тезлашади. Тажрибада организмдаги 10 % сув йўқолса ҳайвонни юрак ҳаракатини бўшаши ва тезлашиши, ҳароратни кўтарилиши, иштаҳа ва ички безлардан секреция ажралишини пасайиши, шиллиқ пардаларни қуриб сарғайиш ҳоллари юз беради. Агар 20 % сув йўқолса 4-8 кундан кейин сув берилмаса организм ҳалок бўлади. Организм керагича сув қабўл қилмаса ёш организмлар ўсиши секинлашади, сут берувчи ҳайвонлар  сути камаяди, бурдоқи моллар семирмайди, отларни ишлаш қобилияти сусаяди ва ҳоказо.

             Чорвачиликда сувни санитария – гигиена  томондан аҳамияти жуда катта. Чунки сув ёрдамида бинолар тозаланади, дезинфекция қилинади, инвентарлар ва ҳайвонлар ювилади ҳамда  озуқалар  тайёрланади. Сувсиз биноларни, охурларни, сув идишларини ҳайвонлар танасини ва бошқаларни тоза сақлаш мумкин эмас. Демак фермаларни сув билан таъминлаш чорвачиликни муваффақиятли ривожлантириш ветеринария-санитария ишларини олиб бориш ва санитария маданиятини ошириш гаровидир.      Аммо сув ўзи касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлмаган вақтдагина гигиеник ролни бажаради. Сув юқумли касал билан касалланган ва бацилла ташувчи ҳайвонлар  ажратган чиқиндилар билан ифлосланади. Сув орқали оқсил, чўчқа сарамаси, вабоси, парранда холераси, паратиф, лептоспироз, бурцеллез ва бошқа касалликлар тарқалиши мумкин. Ифлосланган сув орқали организмга гельминтларни тухумлари ҳам тушиши мумкин. Сув баъзан одам ва ҳайвонларда юқумсиз касалликларни келиб чиқишига ҳам сабаб бўлади. Мисол - сув таркибида йод, фторни ўзгаришидан буқоқ ва флюороз касалликлари, ҳамда қурғошин, маргимуш билан заҳарланганликлари аниқланган. Хўжаликда ишлатиладиган сувлар санитария  гигиена томондан тўлиқ талабга жавоб бериши керак. Уларни касаллик чақирувчи  микроблар, гельминтларни тухуми ва заҳарли моддалар билан ифлосланишидан қуриқлаш керак.

    Сувнинг физик, кимёвий ва биологик хусусиятлари - Сувни физик хусусиятларига ҳарорати, ранги, таъми, ҳиди,  тиниқлиги ва лойқалиги киради. Ҳарорати сувнинг қандай чуқурликлардан чиқиши ва ер устига яқинлигига ҳамда табиий шароитга боғлиқ. Очиқдаги сувни ҳарорати тез ўзгариб туради. Ичимлик сувининг ҳарорати +200С гача бўлишига рухсат этилади. Сувнинг ранги  унинг таркибидаги органик ва неорганик қўшилмаларга боғлиқ Масалан: темир оксиди аралашмаси сувга сариқ-қўнғир ранг беради, ботқоқ суви қўнғир рангли бўлади, кўк ўтлар сувда ўсса кўк ранг беради. Санитария томондан ифлосланган сувлар  айниқса гўнг ва сийдик билан ифлосланса ёмон рангларни беради. Сувнинг ранги хромли кобальт шкаласида аниқланиб камида 20-30° бўлиши керак. Сувнинг ҳиди уни таркибидаги  қўшилган нарсаларга боғлиқ  ва уларга хос бўлади. Масалан: очиқ сувларда балиқ, ўсимлик ёки ботқоқ ҳиди, қудуқдан чириган ёғоч ҳиди, ёпиқ идишларда ҳаво кирмаслиги натижасида ёқимсиз ҳид бўлади. Органик моддаларни чиришидан водород сульфид, гўнг ва сийдик аралашмасидан аммиак ҳиди чиқади. Бундай сувлар ичишга яроқсиз  бўлади. Сувнинг ҳиди 5 баллик шкалада аниқланади: О - ҳидсиз; 5 бал - кучли ҳидли; Давлат андоза талаби бўйича сувнинг ҳиди 2 баллгача  рухсат этилади. Таъми сув таъмига қараб ёқимли бўлиши керак. Баъзи бир тузларни ва органик моддаларни аралашмасидан сувни таъми ёқимсиз ёки ёмон таъм бўлади. Сув шўр, ширин, аччиқ, тахир ва бошқа таъмда бўлади. Сувнинг таркибида 500 мг/л дан кўп НаCl ва КСl  бўлса шўр, магний тузлари 1000 мг/л дан кўп бўлса аччиқ, темир, мис сульфат, марганец ва кальций тузлари бўлса тахир, органик моддаларни чиришидан ёқимсиз чирик таъмни беради. Тиниқлиги   сувни ичига аралашган органик ва минерал моддаларга боғлиқ бўлади. Жуда лойқа сувларни ҳайвонларга тиндирмасдан бериш керак эмас. Чунки бундай сувлар ичак қорин касалликларини чақиради. Сувнинг тиниқлиги Снеллен шрифти билан камида 30 см бўлиши керак.

             Сувнинг кимёвий хоссалари - тоза сувларда доимий кимёвий моддалар бўлади. Агар сув ифлосланса унинг таркибидаги кимёвий моддаларни миқдори ўзгаради. Реакцияси - сув ҳайвонлардан чиққан органик моддалар ва чириш маҳсулотлари  билан ифлосланса  кислотали муҳитда  бўлади Рн 6,5-8,0 бўлса бундай сув яхши ҳисобланади. Қуруқ чўкма - тоза сув буғлантирилса чўкмаси  очиқ кўк ёки оқ рангда бўлади. Агар сув органик  моддалар билан ифлосланса  ёки темир ва марганец бирикмалари тушса чукма сариқ – кунғирдан то ифлос кунғир ранггача бўлади. Сувнинг қуруқ чукмаси 1000 мг/л дан ошмаслиги керак. Қаттиқлиги - сувда Са ва Мa тузларини бўлишига уни қаттиқлиги дейилади. Қаттик сувда кир ёмон ювилади ва сабзавотлар ёмон пишади. Қозон деворларида жуда қаттиқ чўкмалар ҳосил қилади. Қаттиқ сувни ҳайвонлар истеъмол қилса уларни ошқозон ичакларни  ишини бўзади, ичини кетказади. Сувнинг қаттиқлиги градус билан аниқланади. Кейинги вақтларда эса м/г эквивалент билан ҳам ўлчанади. Яхши сув 7 мг/экв/л бўлади, баъзан то 14-18 мг/экв/л гача ишлатиш мумкин. Бизда сувнинг   1° қаттиқлиги деганда 1 л сувда 10 мг СаО ни бўлишига айтилади. 1° қаттиқлик  1,25° англия ва 1,75° францияникига туғри келади. Сувнинг қаттиқлиги то 10° гача бўлса юмшоқ, 10-20° гача сал қаттиқ, 20° дан кўп бўлса қаттиқ. Ичиладиган  сув қаттиқлиги 30-40° дан ошмаслиги керак. Аммо баъзан ундан ҳам кўпроғи ишлатилиши мумкин. Масалан чўл туманлари қудуқларида 60-70° бўлади. (одамларга 20°, қўй, от, чўчқа 40-60°, қорамолга 80° гача бериш мумкин. Денгиз, океан сувларининг қаттиқлиги 100-361° гача бўлади. Буни умуман истеъмол қилиш мумкин эмас. Сувнинг оксидланиши:  Ҳар хил сув манбаларида  органик моддалар ва микроорганизмлар бўлади. Сувнинг таркибидаги органик моддаларни аниқлашда уни кислород билан оксидланишидан фойдаланилади. Сувда қанча органик моддалар кўп бўлса  шунча кўп О2 оксидланишга сарф бўлади. Аммо анализда органик моддалар тўлиқ оксидланмайди, яъни минерал бирикмалар ҳам оксидланади. Шунинг учун органик моддаларни қанчалигини  аниқ билмаймиз, лекин борлиги аниқланади. Чуқур ер ости сувларини (артезан, бўлоқ) оксидланиши 1-2 мг/л бўлади, очиқ сувларнинг 4 мг/л, оқмайдиган  сувларники 6-8 мг/л, ботқоқ сувларида 8-20 мг/л кислород бўлади. Яхши сувни оксидланиши 2-5 мг/л дан ошмаслиги керак. Эриган кислород  - сувнинг таркибида эриган ҳолда бўлади. Бу ҳаводан ўтади. Эриган О2 ни миқдорига қараб сувни таркибида органик моддаларни борлиги аниқланади. Очиқ сувларда доимо органик моддалар борлиги туфайли О2 кўп сарф бўлиб туради.  Жуда ифлосланган сувда эриган О2 бўлмаслиги мумкин. Очиқ сувларда 10-20° да 5-20 мг/л О2 бўлади, чуқур ер ости сувларида О2 бўлмайди, аммо тез ҳаводан олиб тўйинади.

             Сувнинг биологик хусусияти  - микро ва макроорганизмларни сувда бўлишига, жойлашишига биоценоз дейилади. Ҳамма  табиий сувда (артезиан ва бўлоқ сувидан ташқари) жуда кўп микроорганизмлар  бўлади. ГОСТ бўйича яхши сувни 1 мл да 100 - 1000 дан бактерия ошмаслиги керак. Ифлосланган сувда касаллик чақирувчи микроблар ва гельминтларни тухуми бўлади (куйдирги, паратиф, сил, бруцеллез, туляремия, сарамас, листериоз, анемия, юқумли гепатит). Бизга маълумки сув орқали холера, қорин тифи, паратиф, дизентерия, лептоспироз, туляремия, полиомелит ва бошқалар юқиши мумкин. (Л.В.Громашевский).  Ифлосланган сувда доимо  юқумли касаллик микробларини топиш осон бўлади. Шунинг учун гўнг билан ифлосланган сувни асосий кўрсатгичи қилиб ичак таёқчаси (Е.Cоli) олинади. Қайсики доимо одам ва ҳайвонлар ичагида яшайди. Сувнинг ифлосланган даражасини коли-титр ва коли-индекс билан ҳам аниқланади. Коли-титр деб энг оз миқдор   сувдаги топиладиган ичак таёқчасига айтилади. Яхши ичиладиган сувни коли-титр 200-300 мл дан кам бўлмаслиги керак. 1 л аниқланадиган сувдаги ичак таёқчаси сонига коли-индекс дейилади.

    Сув манбаларини санитария-гигиена томондан баҳолаш - Сув манбасини танлашда, уни атроф шароитини санитария-топографик томондан ўрганиш ҳамда сувнинг физик, кимёвий ва бактериологик хоссаларини текшириш керак. Фақат лабаратория текширишигина етарли эмас. Сувнинг физик, химик ва бактериологик таркиби ҳар хил шароитга қараб ўзгариб туради. Сувни текшириш вақтидаги  кўрсатгичлар ифлосланган бўлса қаердан ва қандай йўл билан ифлосланганлигини билиш керак. Сув манбасини санитария - топографик режаси тузилганда қўйидагиларга аҳамият бериш керак: сув манбаини типи ва қандай пайдо бўлган; унинг чуқурлиги ва жиҳозлари, тупроқнинг ҳарактери ва ер ости сувини узок-яқинлиги; атрофни топографияси, аҳолии яшаш жойи ва шу атрофда ишлаб чиқариш корхоналари бор - йўқлигини билиш керак. Сув билан таъминлашда ҳар хил сув манбаларидан фойдаланилади. Сув манбалари атмосфера, ер ости ва ер усти сувларига бўлинади.

             Атмосфера суви - ёмғир ва эритилган қор сувлари киради. Бу сувлар парланиб томчига айланишидан ҳосил бўлиб, дистилланган сувга яқин бўлади. Бундай сувларда тузлар, эриган газлар жуда кам бўлиб, таъмсиз, юмшоқ ва тез ҳидланади. Атмосфера сувида органик моддалар, минерал чанглар ва микроорганизмлар бўлади. Улар атмосфера ҳавосидан ўтади. Қор сувлари  узоқерда ётганлиги сабабли жуда ифлосланади. Бундай сувлардан фақат сувсиз ҳудудларда ишлатилади.

    Ер усти сувлари: дарё, канал, анҳор, ариқ, кул, сув омборлари, ботқоқлик ва бошқа сувлар киради. Дарё сувларининг  ифлослиги доимо бир хил бўлмайди чунки атмосфера суви, бўлоқ, кул, ботқоқ, ёмғир-қор сувлари оқиб қўшилади. Айниқса кучли ёмғир, жала сувлари ер бетини ювиб, ҳар хил аралашмалар билан сувни жуда ифлослантириб юборади. Агар дарё аҳолии  яшаш жой ва саноат марказлари ёнидан ўтса, айниқса ҳар хил чиқиндилар билан кучли ифлосланади. Бундай сувлар санитария томондан хавфли ҳисобланади. Кўл сувлари - кимёвий ва бактериологик таркибига қараб дарё сувларига ўхшаб кетади. Аммо оқмаганлиги туфайли тез чўкмага тушиб тозаланди. Чуқур куллар ва аҳоли яшаш жойидан узоклари одатда яхши сифатли бўлади. Паст қирғоқли ва доимий турадиган сувлари бор куллар жуда ифлос бўлади. Сув омбори  суви санитария  томондан яхши бўлади. Ботқоқ суви  умуман истеъмол  учун ярамайди  бунинг таркибида ҳар хил  микроорганизмлар ҳамда гельминтларни тухуми бўлади. Бундай сувлар тез ҳидланади, ранги бузилади ва касаллик чақиради. Дарё, кул, ва сув омборларининг суви ўз-ўзидан тозаланиши мумкин. Дарё сувини  тозаланиши учун камида 15 км оқиши керак. Бунга сувни ҳаракати, шамолнинг тезлиги ва сувнинг аралашмаси таъсир қилади. Кул ва сув омборларининг суви қанча кўп бўлса тозаланиши шунча яхши бўлади. Кам сувли манбалар яхши тозаланмайди. Сувни ўз-ўзидан тозаланиши механик, физик, химик ва биологик жараёнлари таъсирида бўлади. Бунда ифлосликларга сувнинг тагига чўкмага тушади, органик моддалар сувдаги эриган кислород таъсирида оксидланади ва аста-секин минерализацияланади. Бундан ташқари сувни тозаланишида  оддий ҳайвонлар, қисқичбақа, моллюска ва баъзи ўсимлик организмлари ҳам қатнашади. Микроорганизмлар қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида ҳам йўқ бўлади. Аммо хўжаликлар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари ҳаддан ташқари кўп тушиши туфайли сув жуда ифлосланиб кетади. Бундай вақтларда  ўз-ўзидан тозаланиши тўлиқ бўлмайди.

             Ер ости сувлари  - Бу сувлар жуда чуқурликдан тупроқ қатламлари орқали фильтрланиб ўтганлиги учун ҳар хил ифлосликлардан тозаланиб,  минерал тузлар, микроэлементлар ҳамда О2 билан бойиб чиқади. Чуқурлиги  8 м гача бўлган ер ости сувлари доимо тоза бўлмаслиги мумкин. Чунки гўнг ва гўнг шарбатлари туфайли ифлосланиши мумкин. Сув қанча чуқурликдан чиқса шунча тоза ва минерал  тузларга бой, ҳамда доимий ҳароратга эга бўлади. Улар бўлоқ бўлиб ёки артезиан ҳолида ер бетига чиқади.

    Сув Давлат стандарт талаблариига жавоб бермаса тозаланиши ва зарарсизлантирилиши керак.

    Сувни тозалаш усуллари - Бунинг учун сув тиндирилади, фильтр-ланади ва коагуляция қилинади. Тиндириш - бунда махсус сув омборлари ва темирбетондан қилинган бассейндан фойдаланилади. Тиндирадиган жой усти ёпиқ ва чуқурлиги 4-5 м бўлиб, сув жуда секин ҳаракат қилиши керак. Тиндириш 5-8 соат давом этиб, механик аралашмалар ва 60-70 % микроорганизмлар чўкмага тушади. Коагуляция - кимёвий моддалар аралаштириш йўли билан чўкмага туширилади. Буларга коагулятор дейилади – Аl2 (СО4)3, алюминий сульфат, темир сульфат ва темир хлорид киради. Булар порошок ҳолида ёки 2-5 % ли сувдаги эритмаси ҳар 1 м3 сувга 50-150 мг аралаштирилади. Мусбат зарядли коагулятор манфий зарядли коагулятор билан бирикиб кўпик ҳосил қилади ва улар аста секин катталашиб оғирлашиб чўкмага тушади. Сув тиниқлашади, ҳиди ва таъми ўзгаради. Коагулятор 2-4 соат давом этади. Бу жараённи тезлаштириш учун сувни ишқорлаш мумкин агар юмшоқ бўлса. Фильтрлаш - бунда қум, шағал, майдаланган кварц, мармар бўлакчалари ва бошқалар ишлатилади. Бунда сув ҳамма қўшимча аралашмалардан озод бўлади. Фильтрлаш 2 хил йўл билан ўтказилади. Аста таъсир қилувчи фильтрлар - бунда энг тагига шағал, йирик қум солиниб, энг юқорисидан майда қум тушалади. Шағал қавати 0,6-0,9 м, қум қатлами 0,8-1,2 м. бўлади. Фильтрланган сувни оқиши учун энг тубида ғишт ёки сопол трубалари қўйилади. Бу усулни камчилиги шуки бир соатда 0,1-0,2 м3 ёки 2,5 м3/соат 1 м3 юзаси сув ўтказади. Тез ўтказувчи фильтр - коагуляция қилинган сувларни тозалашда ишлатилади. Бу фильтрлар учун бетон ёки темирбетондан  қилинган  ҳовўз бўлади. Бунда остки қавати 45-50 см шағал ва устки қавати 60-90 см йирик қум бўлади. Сув  бу фильтрдан  3-6 м3 / соат тезликда ўтади. Секин ўтказувчига қараганда 50 марта  тез сувни фильтрлайди. (5-8 м3/соат 1 м2  юзаси ўтказади). Бу фильтрни юзаси тез коагулятларни кўпиги билан қопланиб қолиб сувни фильтрлаши секинлашиб қолади. Шунинг учун ҳар 12 соатда кучли сув оқими билан тагидан  ўриб тозалаб туриш керак. Тез ўтказувчи фильтрларда микроорганизмлар 60-95 % ва ичак таёқчаларини сони 90-99 % гача камайиб кетади. Сувни физик – кимиёвий таркибини яхшилаш  учун коагулятор билан ишланади, хлорнинг ҳиди ва таъми бўлса хлорсизлантирилади ёки марганцовка билан қайта ишланади (0,1-1,25 мг КМnО4 1 л сувга), магний ёки натрий бисульфат  тузларини таъми бўлса сув қайта ҳайдалади. Сувни қаттиқлигини  юмшатишда оҳакли сода эритмаси билан қайта ишланади. Оҳак таъсирида карбонатлар ва сода таъсирида сульфат, хлорид, кальций ва магний тузлари чўкмага тушади.

    Сувни зарарсизлантириш - юқорида қайд этилган усулларда сув касаллик чақирувчи микроблардан тўлиқ тоза бўлмайди. Шунинг учун сувни қуйидаги усуллар  хлорлаш, ультрабинафша нурлар, ультра товуш ва қайнатиш йўллари билан зарарсизлантирилади.



    Хлорлаш - Энг яхши зарарсизлантириш усули бўлиб, кенг кўламда қулланилади. Ёмон томони шундаки сувда хлорни таъми ва ҳиди қолади. Хлор эса спора ҳосил қилмайдиган  микробларгагина таъсир қилади. Бунинг учун хлорли оҳак ёки газсимон хлор ишлатилади. Сув қанча кўп органик моддалар билан ифлосланган бўлса шунча кўп хлор сарф қилинади. Тоза сув учун ҳар бир литрига 0,5-1 мг актив хлор, ифлос сувларга 2-5 мг ва ундан кўп актив хлор қўшилади. Хлорли  оҳакни ишлатишда уни таркибидаги актив хлорга аҳамияти бериш керак. Чунки хлорни активлиги доимий эмас, сотиладиган хлорли оҳакдаги актив хлор 25-36 % бўлади. Агар аниқлашга  шароит бўлмаса, уни ўткир ҳидига қараб 25 % қилиб қабўл қилинади. Сувларни зарарсизлантиришда хлорли оҳакни  1 % ли эритмаси ишлатилади. Сувни хлорлаш 0,5-2 соат  давом этиши керак. Водопровод сувини хлорлашда махсус аппарат хлораторлар Сувни хлорлашда қолдиқ хлор ва ичак таёқчалари титрини билиш керак. Агар хлорлангандан кейин сувдаги  қолдиқ хлор 0,5 мг/ л бўлса меъёр ҳисобланади. Агар  ундан кўп бўлса сувда хлорни ҳиди ва таъми билиниб туради. Бу ҳолда қолдиқ хлорни йўқотиш керак. Сувни хлорсизлан-тиришда гипосульфит ишлатилади. Актив кўмирдан ўтказилганда қолдиқ хлор йўқолади. Сувни хлорлашнинг 3 хил йўли бор яъни нормал  хлорлаш, Перехлорлаш ёки суперхлорлаш ва аралаш хлорлаш. Ҳайвонлар учун ишлатилаётган сув талабга жавоб бермаса албатта хлорлаш керак. Аввало хлорни активлиги ҳисобланиб сувни ҳажмини ўлчаб кейин 1 % ли эритмаси тайёрланиб хлорланади. Қудуқларни хлорлашдан аввал уни тозалаш яъни зарарланиш ва ифлосланиш манбаини йўқотиб, ичидаги лойқа, балчиқлар чиқарилиб кейин хлорланади. Қудуқни пастки юзасини чуқурлигига кўпайтирсак уни ҳажми келиб чиқади. Агар сувннинг ранги тиниқ бўлса 10 мг/ м3  актив хлор солинади. Кейин ёғоч билан яхши аралаштирилиб 6-12 соат давомида тинч қўйилади. Агар сувда хлор ҳиди сезиларли бўлса, қудуқ сувидан чиқариб ташланса нормаллашади.

    Сувни УБ нурлари билан зарарсизлантириш -  Юқори доза УБ нурлар таъсирида микроорганизмлар заифлашиши ва кейин ҳаёти тўхташи аниқланган. Бунда УБ нур микроорганизм ҳужайраларини  оқсил коллоидлари ва протоплазма ферментларига таъсир қилади.  Ультрабинафша нурлар манбаи бўлиб кварц лампалар ишлатилади.  Ҳозирги вақтда коммунал хўжаликлар Академияси сувни зарарсизлантириш учун УБ нурли бир неча асбобларни тавсия қилди.

    1. ОВ-АКХ - 1, ПРК - 7 – соатига 30 – 150 м3

    2. ОВ – 1П – РКС, РКС – 2,5 лампали – 50 м3/ соат.

    3. ОВ – 1П, БУВ – 6ОП лампали – 3 м3/ соат.

    4. ОВ – 3Н, БУВ – 6ОП лампали – 8 м3/ соат.

           УБ нурлар ҳатто спора ҳосил қилувчи микробларни ҳам нобуд қилади ва хлорлашга қараганда 2 марта арзонга тушади.

    Сувни  қайнатиш йўли билан зарарсизлантириш энг осон усулдир. Аммо бу усул оз сув бўлганда ишлатилади.

            Ҳайвонларни суғориш ва сув билан таъминлаш - Ҳайвонларни вақтида суғориш ҳаёт учун зарурдир, вақтида суғормаслик, кам сув бериш, ёмон сифатсиз сув бериш ҳайвонларни маҳсулдорлигини пасайтиради. Сувга бўлган  ташналикнинг ҳосил бўлиши ва уни йўқотиш рефлектор ҳамда гумороль факторларга боғлиқ. Ҳайвонларни сувга бўлган талаби уларни турига, ёшига, маҳсулдорлигига, озуқлантириш  ҳарактерига, табиий иқлим шароитга, ҳайвонни индивидуал талабига боғлиқ бўлади. Ёш организмларда модда алмашиши интенсив бориши туфайли сув кўп истеъмол қилинади (1 кг оғирликка 2 марта кўп). Демак сувни етишмаслиги ёш молни ўсишга катта  таъсир қилади.  Озуқа етса ҳам сув етишмаса ўсиш секинлашади. Соғиладиган сигирлар кўп сув истеъмол қилади. Маълумки 12 кг сут берадиган сигир суткасига 35-40 л, 40 кг сут берса – 110 л сув ичади. Отларни сувга бўлган талаби эксплуатация қилинганда жуда ортади. Чунки уларда ишлаш туфайли газ алмашиш, модда алмашиш ва терлаш тезлашади. М: 450 кг оғирликда от дам вақтида 25-30 л, иш вақтида эса 50 л сув ичади. Ташқи ҳарорат кўтарилганда ҳайвонларни сувга бўлган талаби жуда ортади. Аммо чўл ва ярим саҳро ҳудудларидаги ҳайвонлар ҳаво иссиқ бўлганда ҳам сувга бўлган талаби унча катта бўлмайди. Чунки уларни авлодлари шу шароитга мослашган. Ҳайвонларни сувга бўлган талаби уларни қабўл қилаётган озуқасига ҳам боғлиқ бўлади. Агар сувнинг сифати ҳам ёмон бўлса, уни сувга бўлган талабини чегаралаб қўяди. Масалан лойқа, ҳиди бор ва таъми бошқача сув ошқозон - ичакларни секреция функциясини тўхтатади, яъни ноактив физиологик реакция чақиради.

    Сув аҳоли, саноат ва қишлоқ хўжалигини эҳтиёжини қоплаш, ёнғинга қарши  кураш ва бошқа ишларни таъминлашда ишлатилади. Қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлашда ҳамма турдаги хўжаликлар ва туман ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналарини ҳаммаси киради. Сув билан таъминлаш қуйидагиларга бўлинади.

             а) марказлаштирилган – шу объектдаги ҳамма сув оладиган жойлар бир водопроводдан ичади.

             б) марказлаштирилмаган - ҳар бир истеъмол  нуқтаси учун алоҳида қурилма бўлади.

             в) аралаш таъминлаш - бунда ҳам марказлашган иншоатдан ва алоҳида нуқталардан сув олади.

             Сув иншоатларини қуришда ёнғинга қарши барча сарф бўладиган сувни ҳисоблаб, шунга яна 30 % қўшиб қурилади.  Сувга бўлган талаб санитария нормаси (СН 267-63) талаби бўйича ҳисобланади. Аҳоли яшаш жойларида ёнғинга қарши сув меъёри қуйидагича: аҳоли 500 киши бўлса            5 л/сек, 5000 - 10 л/сек, 20000 - 15 л/сек ва чорва фермаларида 300 бошгача 2,5 л/сек, 300 - 500 бошга 5 л/сек, 500 дан кўпига 10 л/сек. Чорвачилик фермаларини  сув билан таъминлашда ер ости ва ер усти сувларидан фойдаланилади. Ер ости сувлари ер усти сувларига қараганда хўжалик учун фойдалидир. Чунки қўшимча харажатлар яъни тозалаш ва зарарсизлантириш талаб қилинмайди. Ҳайвонларни сувга бўлган талаби қуйидагича - Сигирлар 80 л, буқа ва ғунажинлар 50 л, бузоқлар 20-30 л, ишчи отлар 60 л, байталлар 80 л, наслли айғирлар 70 л, тойлар 10-45 л, қўйлар 30-10 л, чўчқалар 5-60 л, паррандалар 1 л, тулки 7 л, қуёнлар 3 л. Ветеринария даволаш жойларида ҳар бир катта молга 160 л, майдасига 80 л. Яйловда юрган ҳайвонларни сувга бўлган талаби қуйидаги жадвалда келтирилган. (1-жадвал)

     

     



     

     Ҳайвон тури

    Яқин яйловда

      Узоқ, чўл ва ярим чўл яйловларда

    Ёз, қиш ва кузда

    Қиш, баҳор ва кузда

    Қорамоллар

    35-60

    30-60

    25-35

    Қўй-эчкилар

    3-8

    2,5-6

    1-3

    Отлар

    30-60

    25-50

    20-35

    Туялар

    60-80

    50

    40

             Сув билан таъминлаш бир қанча операцияларда бажарилади. М: сув келганга қадар, тозалаш ва сифатини яхшилаш, келтириш ва истеъмолга бўлиш ва бошқалар. Сув махсус сув йиғиш иншоатларига йиғилиб, улар истеъмол қилиш пунктларидан баланд қурилади ва насос станциялари орқали сув баландга кўтарилади. Шаҳар ва йирик аҳоли яшаш жойларида марказлаштирилган сув билан таъминлашда кўпгина ер усти сувларидан (дарё, анҳор, кул, сув омбори), қишлоқ жойларида, ишлаб чиқаришда  фермаларида эса артезан қудуқларидан фойдаланилади.        

    Марказлаштирилган сув билан таъминлаш сувни таннархини камайтиради (5-12 сум 1 м3 ига), доимий сув бўлади, санитария ишларини уюштиришни, тозалаш ва зарарсизлантиришни осонлаштиради. Водопроводлар  босимли ва ўзи оқар бўлади. Ўзи оқар водопровод оддий ва арзон усулдир. Бунда фермада ва аҳоли яшаш пунктидан баланд жойда сув йиғилиб, трубалар орқали оқизилади. Босимли водопроводлар эса паст бўлса ишлатилади, яъни сув насос иншоати орқали баланд сув йиғиш жойига чиқарилиб, кейин трубалар орқали ўз оқими билан истеъмол  жойларига тарқатилади. Насос станцияси сувни биринчи баландликка тозалаш, тиндириш ва зарасизлантириш станциясига ва ундан сув башнясига кўтариб беради ва у ердан тарқатилади. Хўжаликни доимий сув билан таъминлаш учун насос станцияси ва водопровод иншоатларини доимо назорат қилиб туриш ва хизматни яхшилаш керак.  Марказлаштирилган сув билан таъминлашда сув манбалари ва водопровод  иншоатларини махсус санитария қуриқлаш пунктлари бўлади. Бу эса 3 га бўлинади: қаттиқ қуриқлаш, чегараланган қуриқлаш ва кўзатиш жойи. Қаттиқ қуриқлаш жойига сув йиғиш ва водопроводни асосий иншоат жойи киради. Бу участка девор ва дарахт билан ўралиб, бегона кишилар қўйилмайди. Бу территорияда юқумли касалликлар пайдо бўлишга доимо назорат қилиб турилади.

    Марказлаштирилмаган усулда сув билан таъминлаш - Бу усул марказлаштирилган усулга қараганда анча қимматга тушади. Чунки сувни олиб бериш ва санитария назорати қийин бўлади. Кўпинча ер ости сувларидан фойдаланишда Артезиан қудуғи дан фойдаланилади. Бу қудуқлар пармалар билан қазилиб, камида чуқурлиги 50 м бўлади, девори метал труба билан қопланиб насос ўрнатилган жойда труба фильтр билан тамом бўлади. Артезиан қудуқлари диаметри 100-300 мм лик, ўзунлиги 6-8 м лик махсус метал трубалари билан маҳкамланади. Бу трубалар қудуқ қазилгандан кейин ўрнатилади. Агар насос ўрнатилган жойда йирик қум, шағал бўлса тешикли ёки ёриқли фильтрлар ўрнатилади. Девори маҳкам бўлса фильтр ўрнатиши шарт эмас. Агар сув ўзи отилиб чиқмаса насос ўрнатилади. Артезиан қудуғи бир суткада энг сифатли 500-1000 м3 сув чиқаради. Бўлоқ сувлари  ҳам бир жойга йиғиб керакли йўналишга юбориш мумкин. Бунда ер усти оқим сувлари тушмаслиги керак. Бунда махсус қилинган жойга сув бўлоқлардан оқиб тушади. Бу ер девори бетон, ёғоч, пишиқ ғишт ва бошқалардан қилиниб, вентиляция трубаси билан таъминланади.

             Сувни ҳарорати ҳам катта  роль ўйнайди. + 80С - 10°С дан паст ва +15°С дан юқори ҳароратдаги сув берилмасин. Жуда совуқ сув организмни совўтади, овқат ҳазм бўлиш бузилади, ҳайвонларда санчиқ, бола ташлаш ҳоллари юз беради. Жуда иссиқ сувдан ичакларни ҳаракати сусаяди ва ич қотиш рўй бўлади. Ҳайвонларни суғориш ва сувга бўлган талаби ихтиёрий хоҳлаганича бўлиши керак. Шунинг учун водопровод ва автосуғоргич ўрнатиш керак. Автосуғоргич ўрнатилса ҳайвонлар 30-50 % кўп сув истеъмол қилади. Фермаларда индивидуаль ва гуруҳли  автосуғоргичлар қурилади. Қорамоллар учун ПА-1, ПА-1м, ПАВ-9м, индивидуал ва АГК-12, АГК-12А, АГК-12Б, АГК-4 гуруҳли автосуғоргичлар қурилади. Суғориш косачаси, клапани ва педали бўлади. Автосуғоргич полдан 0,6 м баландликда ўрнатилади. Чўчқалар учун ПА-2 ва ПА-9 ҳамда гуруҳли АПТ суғоргичлар қурилади. АПТ-200 сув идиши  ва 2 та охури бор бўлиб, бу 120 чўчқага мулжалланган. Яна АКС-24 суғоргичи бўлиб, 500 чўчқа учун мулжалланган, сув заҳираси 3100 литр. Автосуғоргичларни хўжалик учун фойдаси катта. Масалан:  автосуғоргичдан фойдаланганда сут 10-19% га, тирик вазнни  бурдоқилаш вақтида 20 % га, жунни 8-12% га оширади. Соғиладиган сигир суткасига 10-18 марта, соғилмайдигани 5-7 марта сув ичади. Яйловларда сув бўлмаса махсус автомашина ва тракторларга цистерна ўрнатилиб сув етказилади. Бунда: Авто сув ташигич АВВ – газ  51А машинасига; автоцистерна АВЦ–15–63–газ 63 машинасига ва автоцистерна АВЦ-28 164 – Зил -164 машинасига ўрнатилган бўлади.

    Назорат саволлари.

                 1.  Сув манбаларини айтинг.

                 2. Сувнинг физик хусусиятларини айтинг.

                 3. Сувнинг кимёвий хоосаларини  айтинг.

                 4. Сувнинг биолгик хоссаларини айтингн.

                 5. Сувни тозалаш усулларини тушинтиринг.

                 6. Сувни зарарсизлантириш усулларини айтинг.

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

    Мавзу:  ОЗИҚАЛАР ГИГИЕНАСИ

    Режа:

    1.    Тўйимли озиқаларни гигиена томондан аҳамияти

    2.    Озиқа рационида оқсил, минерал моддалар ва витаминлар

         етишмаслигидан келиб чиқадиган касалликлар

    3.    Сифатсиз озиқалар билан озиқлантириш туфайли келиб чиқадиган касалликлар

    4.    Озиқаларни ҳар хил замбуруғлар билан ифлосланиши (Микоз ва микотоксикозлар)

    5.    Озиқалар сифатини санитария томондан назорат қилиш

    Адабиётлар:


    1. Сувонқулов Й.А. «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси», Тошкент, 1994

    Қўшимча адабиётлар.

    1. Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных  

         животных» Москва, 1991


    1. Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

    3.    Кочиш И.И., Колюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В. «Зоогигиена», Москва, 2008

    4.  Вильнер А.М. «Кормовые отравления», Москва, 1994



    Таянч иборалар.

    Озуқа турлари, намлиги, ҳиди, таъми, ботаник таркиби, заҳарли алкалоидлар, нитрит ва нитратлар, хлоридлар ва сульфатлар, оқсил, минерал моддалар, витаминлар ва бошқалар

     

    Чорвачиликда ҳайвон ва паррандалар бош сонини кўпайтириш, уларни маҳсулдорлигини оширишда сифатли ва етарли даражада озиқа  билан таъминлаш асосий омиллардан биридир. Бунинг  учун ҳар бир хўжалик дағал, ширали, донли ва унсимон, илдиз ва тўганак мевали, ҳайвонат дунёсидан олинадиган ва бошқа озиқаларни ғамлашлари лозим. Саноат корхоналарида ишлаб чиқилган озиқаларни витаминли, микро ва макроэлементларга бой ҳамда санитария томондан хавфсиз қилиб тайёрлашни тақозо этади. Ҳайвонларга бериладиган озиқалар  организмнинг энергия сарфини қоплаши, модда алмашинувини миқдорига тўғри келиши керак. Тўйимли озиқа таркибида оқсил, карбон сувлар, ёғлар, витаминлар, макро ва микроэлементлар  организмни талаб даражасида бўлишига айтилади. Шу билан бирга юқори даражада маҳсулот бериши, кўпайиш хусусиятини оширишга ва мустаҳкам соғлиги учун шароит яратишга  эришиш лозим. Тўйимли озиқа ҳайвонлар органимни ҳар хил касалликлардан сақлаш, яъни табиий чидамлилигини оширишнинг асосий омилидир. Ҳайвонларни сифатли, тўйимли озиқалар билан таъминлаш алоҳида аҳамиятга эга.      



            Ветеринария статистикаси кўрсатишича, чорвачиликда асосий иқтисодий зарарнинг қарийиб 70% и юқумсиз касалликлар туфайли яъни озиқлантиришнинг бузилиши, тўйимли бўлмаган озиқа бериш, сифатсиз озиқалар билан озиқлантириш натижасида келиб чиқади. Чорва моллари ва паррандалар касалликларга кўпинча озиқа таркибидаги оқсил, карбон сувлар, минерал моддалар ва витаминларни етишмаслиги ёки кўп бўлиши сабаб бўлади. Ҳайвонлар учун асосий энергиянинг манбаи  оқсил, карбон сувлар, ва ёғлар ҳисобланади. Озиқа меъёрларини тузишда ҳосил бўлган энергия сули озиқа бирлиги  билан баҳоланади. (1 оз. бирлиги  1416 ккал ёки 5,29 МДЖ соф энергияга тенг бўлади). Паррандаларни озиқлантиришда алмашиш энергияси қиложоул ёки қилокалория билан тенглаштирилади. Озиқа энергияси етишмаса ҳайвонларнинг маҳсулдорлиги пасаяди, улар ариқлайди, ёш молларни ўсиши секинлашади ёки тўхтайди, наслдорлик пасаяди, урғочи молларни куйга келиши кечикади, буғоз моллар ночор бола беради ва сигирлар туққнидан  кейин куйга келиш цикли бузилади.

             Организмдаги ҳужайра ва тўқималарининг асосий қисми оқсиллардан иборатдир. Озиқа протеини ўсадиган ҳайвонлар танасининг ўсиши, ўлган тўқима оқсилларининг тикланиши ва маҳсулотни ҳосил бўлишида асосий роль ўйнайди. Ҳамма ферментлар, гормонлар ва иммунитет таначалари оқсилдан ташкил топган. Юқумли касалликларга организмнинг қаршилиги оқсилларни антителаларга ўзгариши туфайли боради. Озиқа протеинларининг биологик баҳоси  ундаги аминокислоталар таркибига боғлиқдир. Аминокислоталар алмашадиган (аланин, глицин, аспарагин ва  глўтамин кислоталари, оксипролин, пролин, селин, тирозин, цистин ва бошқалар) ва алмашмайдиган (лизин, метионин, триптофан, лейцин, изолейцин, треонин, фенилаланин, гистиден, валин, аргинин) аминокислоталарга бўлинади. Алмашадиган аминокислоталар организмда синтез бўлади, алмашмайдигани эса синтез бўлмайди. Озиға рационида кўпинча лизин, метионин, цистин ва триптофан етишмайди. Кавшовчи ҳайвонларда аминокислоталарга бўлган талабни 60% ини бактерия оқсиллари қоплайди. Ҳайвонлар озиқасини синтез қиладиган алмашмайдиган аминокислоталари бўлмаган озиқаларга тўйимсиз озиқалар дейилади. Бундай ҳолда ҳайвонларни иштахаси пасаяди, азот баланси бузилади,  нерв, эндокрин, қон ва фермент системаларида морфологик ўзгаришлар бўлади. Тўйимли протеин етишмаслигидан қон таркибида оқсил синтези пасаяди, тўқима ва ҳужайраларни қайта тикланиши ва организмни қуриқлаш функцияси тормозланади. Тўйимли бўлмаган протеин чўчқа ва паррандаларда ошқозон-ичак ва нафас олиш аппаратларининг юқумли касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлади. Протеинларни етишмаслиги ва алмашмайдиган аминокислоталарни кам бўлиши ҳайвонларнинг маҳсулдорлигини камайтиради, модда алмашишда чуқур ўзгаришларга, юқумли ва юқумсиз касалликларга чидамсизликка сабаб бўлади. Аста-секин организм тўқималаридаги дистрофия ва ариқлаш ҳоллари бўлади. Рационга ортиқча протеин қўшилса аминокислоталарини емирилиш жараёнини кўпайтиради ва оксидлар парчаланишидан ҳосил бўлган маҳсулотларни чиқаради. Бундан ташқари организмни ҳаёт фаолиятига салбий таъсир этади. Ўсаётган ёш моллар ўсишдан қолади, катта ҳайвонларни маҳсулдорлиги ва кўпайиш хусусияти пасаяди, жигарда ёғ йиғилиши кўзатилади, нерв қўзғалувчалиги пасайиб, ички эндокрин безларнинг фаолияти бузилади. Рационда протеин меъёридан кўп ёки етишмаса ҳайвонлар аутоинтоксикация натижасида оғир касалликларга чалинади. Бунда ҳайвонларни маҳсулдорлиги пасаяди, ҳаракати бузилади, буғин оғриги, нерв ва юрак – қон томир тизимларини, овқат ҳазм қилиш ва жинсий органлар функциясини бузилишига сабаб бўлади. Серсут сигир, наслли буқа ва қўйларда кетонурия, она чўчқаларда кетоз ва бошқа касалликларга йўлиқади. Ацетономия касаллиги молларни  узоқвақт молхонада сақланса, ёруғлик етишмаса, яйратилмаса пайдо бўлади.

             Протеин ва ёғга бой, аммо тез ҳазм бўлувчи корбон сувли озиқалар рационда етишмаса ҳамда ёғ кислотаси билан бўзилган силос берилса кетоз касаллигига йўлиқади.          Кетоз билан она чўчқалар буғозлигининг иккинчи ярмида бир хил ем озиқа бериш туфайли касалланади. Кўп болали она қўйлар буғозликнинг иккинчи ярмида кўтонларда кўп туриб қолса кетонурия (боскок) билан оғрийди. Бунга рационда протеин, карбонсувлар ва каротиннинг етишмаслиги сабаб бўлади. Озиқалар таркибида ёғ ва карбонсувлар етишмаса ҳайвонлар гиперкетонемия ва қон ацидози билан касалланади. Кетон таначалари организм тўқималарида йиғилган ёғларни парчаланиши туфайли йиғилиб қолади. Кетонурия касаллигини олдини олишнинг бирдан – бир йўли қишнинг 2 – ярмида озиқаларнинг тўйимлилиги ва сифатлилигига эътибор бериш керак. Ковшовчи  ҳайвонлар рационида протеин етишмаса (25% гача) ўрнини қисман карбамид билан қоплаш мумкин, чўчқа ва паррандаларга эса ҳайвонот оламидан олинадиган озиқалар қўшиб берилади.

             Ёш ўсадиган ҳайвонлар рационида минерал моддалар етишмаса ўсиш ва ривожланиш секинлашади, дармонсизланади, ҳар хил касалликларга нисбатан чидамсиз бўлади. Катта ҳайвонларни  маҳсулдорлиги, наслдорлиги пасаяди, қисир қолиши кўпаяди, ўлик ёки нимжон туғиш ёки бола ташлаш ҳоллари бўлади. Она чўчқалар рационида минерал моддалар етишмаса ўз болаларини ейди, бузоклар бир – бирини ялайди ва жунларини ютади, қўй ва қўзилар бир – бирини жунини ейди ва оқибатда ошқозон – ичак йўлларига тиқилиб қолиши мумкин. Ҳайвонлар таъм ва иштаҳа бузилиши касаллигига (лизуха) чалиниб, учраган нарсаларни, гунг суюқликлари ва кулмак сувларини ичади, латталарни ейди. Организмнинг яшаш фаолиятида  кальций, фосфор, натрий, калий, магний, хлор, гугурт, темир ва бошқалар аҳамияти каттадир. Кальций ва фосфор ҳайвонлар организмининг 60 – 70% - ни ёки оғирлигини 2% ини ташкил этади. Улар суяк тўқималарини тузилишига, нерв системалари фаолиятига, юракни бир маромда ишлашига, қоннинг ивишига зарурдир. Организмнинг кальций, фосфор ва витамин Д етишмаса рахит, остеопороз ва остеомаляция касаллигини чақиради. Бу касаллик ҳайвонларни буғозлик ва сут бериш даврида кўчайиши мумкин. Агар ҳайвонларга  узоқвақт кальций ва фосфор етишмаса жинсий фаолияти бузилади, оғирлиги камаяди, иштаҳа пасаяди ва ҳоказо. Бундай вақтларда минерал моддалар, суяк уни, суяк кули рационга қўшиб берилади.

             Натрий ва хлор ош тузининг таркибида бўлиб ҳамма ҳайвонлар учун зарур. У иштаҳани оширади ва озиқалар таъмини яхшилайди. Агар рационда натрий ва хлор етишмаса организмда осмотик босим бузилади, озиқадаги ёғ ва оқсиллар ёмон ҳазм бўлади, маҳсулдорлик пасаяди, марказий нерв системаси тез чарчайди. Ўсимликлардан тайёрлангвн озиқаларда  калий кўп, натрий кам бўлади. Шунинг учун ҳайвонларга доимо ош тузи берилиши керак. Соғин сигирларга кунига 100 – 150 гр, буқаларга 50 – 80 г, ёш молларга 40 – 50 г, ишчи отларга 25 – 50 г, бияларга 20 – 40 г, чўчқаларга ҳар 100 кг оғирлигига 15 – 20 г, ёш чўчқаларга 25 – 30 г, қўйларга 8 – 10 г ош тузи бериб борилади. Темир тўқима ядросининг хроматин моддаси ва қон  гемоглобини таркибий қисми ҳисобланади. Ўсадиган ва буғоз ҳайвонларни темирга бўлган талаби юқори. Темир етишмаса гипохромли анемия касаллиги кўпаяди, чунки улар туғилган вақтида жигарда темир моддаси кам бўлади. Бу касалликнинг олдини олиш мақсадида чўчқа болаларини 3 – 5 кунлик ёшидан бошлаб 0,25% ли олтингугуртли темир эритмаси берилади. Бошқа ҳайвонларда ҳам анемия касаллиги бўлмаслиги учун темир бирикмалари берилади.

             Модда алмашинишнинг тўғри кечишида микроэлементлар ҳам иштирок этади. Организмдаги мавжуд макроэлементларнинг 0,4% ни микроэлементлар ташкил этади. Организмда уларни асосий депоси қон, жигар, мускул ва мия ҳисобланади. Аммо баъзи бир микроэлементлар ички секреция безларида ҳам йиғилади. Масалан, йод – қалқонсимон безда, рух – гипофиз, уруғдон, тухумдон ва ошқозон ости безида, кобальт – қалқонсимон ва ошқозон ости безида, фтор – тишнинг эмали ва уруғдонда йиғилади.    Рационда витаминларни бўлиши худди микроэлементлардек катта аҳамиятга эга. Ҳайвонлар учун кўпроқ витаминлардан А, Д, Е, К, С, В1, В2, В3, В6, РР, В12, биотин ва фолиев кислотаси жуда зарурдир.

             Авитаминозлар  ва гиповитаминозлар кўпинча қишнинг 2 – ярмида, эрта баҳорда кўп учрайди. Ёз давомида йиғилган витаминлар организмга 2 – 3 ойга етади. Шунинг учун витаминга бой озиқалар билан уни ўрнини тўлдириб бориш лозим. Бўлмаса моллар қисир қолади, бола ташлайди, ўсиш ва ривожланишдан қолади, ёш моллар ўлади, юқумли касалликларга нисбатан организм чидамсиз бўлади. А - витамин кўк ўтлар ва пичан таркибида каротин ҳолида бўлиб, озиқалар билан ошқозон – ичак йўлларига тушади ва каротиноза ферменти таъсирида витамин А синтезланали. Рационда каротин етишмаса ёш ҳайвонларнинг ўсиши секинлашади, маҳсулдорлик, кўпайиш хусусиятлари ва юқумли касалликларга чидамлилиги пасаяди. Д - витамин организмда калций ва фосфор алмашинишини бошқаради. Унинг фаол  формалари Д2 ва Д3 ҳисобланиб, Д2 ўсимликлар, ачитқиларда бўладиган эргостериндан ҳосил бўлади, Д3 эса ҳайвонлар терисини қуёшни УБ – нурлари билан нурлантириш туфайли ҳосил бўлади. Е - витамин эркак ва урғочи организмларнинг кўпайиш функциясини бузилишдан сақлайди. Агар етишмаса тухумдон каналларининг эпителияларида дегенератив ўзгаришлар, ҳайз ҳосил бўлишини бузилиши жинсий рефлексни сунишига олиб келади. Урғочи ҳайвонларда эмбрион ўсишини тўхташи, ўлиши ва организмга шимилиши ёки бола ташлашга олиб келади. Касалликларни оғир формаларида марказий нерв системаси ва мускул тўқималарини зарарланиши бўлади Ҳайвонларни Е витамини билан таъминлаш учун уларга ёз пайтларида кўк ўт, қишда эса дон озиқалар, ёғли ўсимликларни дони, беда уни ва витаминланган қонцентратлар билан таъминланиши зарур. В – группасидаги витаминларга В1, В2, В3, В6 РР, биотин, В12 лар киради. Бу витаминлар етишмаслигига паррандалар, бузоклар, чўчқалар, қуёнлар, отлар, мўйнабоп ҳайвонлар ва итлар жуда сезгир бўлади. Кавшовчи ҳайвонлар унча муҳтож бўлмайди, чунки ошқозон ва ичакларда бактеряилар ёрдамида синтез бўлади. Ҳайвонлар рационига донли озиқалар, сифатли кўк озиқалар, илдиз мевали, ачитқи, ёғи олинган сут, витамин В12 қўшилган аралашмалари ва синтетик препаратлар қўшиб берилиши мақсадга мувофиқдир. С -  витамини пигмент алмашинишига, қон ҳосил бўлишига, жинсий фаолиятга ва  организмни иммунобиологик реакциясига таъсир этади. Витамин С ўсимликлардан синтезланади ҳамда ковшовчи ҳайвонлар, қуён ва паррандалар организмида ҳосил бўлади. Бу витмаинга чўчқалар, мўйнабоп ҳайвонлар ва отлар жуда сезгир бўлади.

             Ҳайвонларни сифатсиз озиқалар билан озиқлантириш туфайли ҳар хил касалликлар келиб чиқади. Кўпинча дағал, унсимон, дон ва бошқа озиқалардан майда тошчалар, тупроқ, қум ва бошқа аралашмалар топилади. Бундай озиқалар ҳайвонларнинг овқат ҳазм қилиш йўлларига тиқилади ва оғир касалликларни келтириб чиқаради. Қум ва тупроқ билан ифлосланган озиқалар кўпроқ қорамоллар, қўйлар, от, чўчқа ва паррандалар учун хавфлидир. Масалан, қорамолларда иштаҳа йўқолади, кавш қайтариш бузилади, қорни дамлайди, сут бериши камаяди, баъзан ўлишгача олиб келади. Отларда тупроқ ва қум кўп миқдорда кур ичакда йиғилади,  йуғоничакнинг қоринсимон кенгайган қисмида. Натижада ич қотиш, санчиқ, ичак парези, шиллиқ пардалар некрози касалликлари келиб чиқади ва кўпинча ўлади. Озикаларни тайёрлаш, ташиш ва ёмон сақлаш натижасида ҳар хил металл бўлаклари (мих, сим, темир синиклари) ва ойна синиклари билан ҳам ифлосланади. Кунжара таркибида металл парчалар ва мих куп учрайди. Ўткир металл парчалари, мих, ойна синиклари ошкозон – ичак йўлларини яллиглайди, яра қилади, санчилади ва инфекция киришига йўл очилади. Корамолларда ўткир металл ва михлар тур корин деворлари ва диафрагмани тешиб яллигланишни чакиради (травматик ретикуло – перикардит) ва окибатда ўлим билан тугайди. Озиқалар таркибида аралашмалар миқдори кўп бўлса, албатта тозаланади ёки молларга бериш чекланади. Шундай ҳоллар бўлмаслиги учун металл парчалари, ойна синиқлари, сим бўлаклари озиқалар  сақланадиган жойларга, яйловларга, ферма ҳудудига ташламаслик, ҳамда молларни қурилиш кетаётган жойларга, устахона ва омборлар яқинида, чиқиндилар ташлаш жойлари атрофида боқмаслик керак ва ҳоказо. Ҳайвонларни баъзан янги сифатли озиқалар ҳам заҳарлаши мумкин. Бунда озиқалар таркибида ҳар хил  заҳарли моддалар бўлиши, ёмон сақланиши туфайли заҳарсиз моддалар заҳарлига айланиши ҳам мумкин. Пахта кунжараси ва шротида кўпинча эркин ёки бириккан ҳолдаги глюкозид – госсипол бўлиб заҳарли таъсир этади. Уни энг кўпи кунжарада (0,04 – 0,26%), шротда эса камроқ бўлади. Меъёрда 0,01% дан ошмасин. Кўпинча ҳайвонлар узоқ муддат (30 – 40 кун) озиклантирилса, организмга кирган госсипол кумуляция хусусиятига эга бўлиб, организмдан жуда секинлик билан чиқади. Госсипол тўқималарни заҳарлайди. Ўткир заҳарланишни белгилари: иштаҳа йўқолиши, санчиқ, дамлаш, ич қотиш ёки кетиш, пулс (80 – 100 марта)  ва нафас олишни тезлашиши, шиллиқ пардаларни сарғайиши, бўйин ва кўкракда шиш гематурия нерв мускул аппаратларининг ҳаракатини бузилиши  ҳоллари кўзатилади. Бундай пайтларда ҳайвон 2 – 3 кунда ҳалок бўлади. Ҳайвонларни заҳарланишининг олдини олишнинг ягона йўли уларни оз миқдорда, бошқа озиқалар билан бирга беришдир.

             Картошка пояси, пусти ва ўсган куртаклари таркибида соланин  глюкозиди бўлади. У картошкани поясида жуда кўп, сақланган жойида ниш чиқариб ўсиб кетса унинг миқдори 4,76% гача етади. Ўсиб кетган картошкадан кўп миқдорда озиқлантирилса ёки картошка чиқиндилари бўлса, ошқозон – ичак йўлларини яллиғланиши, сулак оқиши, қўсиш, дамлаш, санчиқ, ич кетиш ҳоллари кўзатилади, юрак фаолияти сустлашади, ҳарорат сал ошиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайвон 2 – 3 кунда ўлади. Қорамолларни терисини ҳар хил жойларида экзема ёки тошма ва оёғининг пастки қисмларида везукуляр яллиғланиш (шилта яра) ҳоллари кўзатилади. Теридаги тошмалар кўпинча елинда, тухум халтаси, чоти ва думининг тагида яққол кўринади. Соланин билан заҳарланмаслиги учун картошка тозаланиши ўсган нишлари олиб ташланиши, сувда пиширилиши лозим. Ҳайвонларнинг буғозлигининг охирги ойларида ҳам картошка ва унинг пояси мутлоқо берилмайди.  Лавлаги таркибида заҳарли модда нитритлар кўп бўлиши мумкин. Тупроқ таркибида ҳар хил кимёвий ўғитлар ишлатилиши натижасида нитритлар кўпаяди бу эса лавлагини таркибига ўтади. Буғланган ёки пиширилган лавлагида денитрифицияловчи бактериялар ривожланишидан азот кислотасининг тузлари ўта заҳарли бўлган азот кислотасига айлантиради. Буғланган ёки пиширилган лавлаги 5 – 6 соатдан кейин жуда заҳарли бўлади, заҳарланиш хусусияти яна ортиб. 12 соатдан кейин жуда ҳам заҳарланиш кучга киради. Нитритлар - қондаги оксигемоглобинни метгемоглобинга айлантириб, тўқималарга кислород боришини тўхтатади ва ҳайвон нобуд бўлади. Чўчқалар лавлаги билан заҳарланса 30 – 60 дақиқа ичида ўлади. заҳарланганда чарчаш ҳолати, сулак оқиш, қусиш, терини ва шиллиқ пардаларни оқариши, туёқ ва қулоғини кўкариши, ётиш ва тураолмаслик кузатилади. Ўлишдан олдин хансираш ва кучли безовталаниш, қалтираб тортишиш кузатилади. Чўчқалар заҳарланмаслиги учун лавлаги хом ҳолида ёки пиширилгани шу заҳоти берилиши лозим. Пояси дағал озиқаларга қўшиб берилгани маъқул. Кавшовчи ҳайвонларга лавлаги оз миқдорда, соғин сигирларга кунига уч маҳал: 5 – 15 кг гача, қўйларга 2 кг гача берилади.

             Карбамид (синтетик мочевина) сигирлар рационидаги протеин кам бўлса берилади. У ҳидсиз, аччиқ, шурроқ таъмли, сувда яхши эрийди, таркибида 46% азот бор. Ковшовчи ҳайвонлар ошқозонида микроблар томонидан уреаза ферменти таъсирида карбамид аммиак ва карбонат ангидрид газига парчаланади. Агар ҳайвонларга ортиқча кўп берилса аммиак жуда кўп ҳосил бўлиши туфайли, уни микроорганизмлар ўзлаштиришга ўлгурмайди ва ортиқча аммиак қонга шимилади ва оқибатда ҳайвон заҳарланади. Заҳарланиш белгилари 30 – 60 дақиқада билиниб, ҳайвон озиқа емайди, терлайди, чарчаш ҳолати кўринади, оғзидан кўпиксимон суюқлик ажралади, мускуллар қалтирайди, юриш кординацияси бузилади, тана ҳарорати пасаяди (+36–370С), юзаки нафас олади ва пульси тезлашади. Ҳайвон ётади, оғир ҳолларда 2 – 3 соатдан кейин ўлади. Ҳайвонларга бериладиган меъёри: сигирларга 80 – 100 г, 6 ойдан катта бузокларга 50 – 70 г, қўйларга 12 – 15 г. Уларни 100 кун давомида аста – секин ўргатиш керак. Айниқса силос, жом, донадор ва дон озиқаларга аралаштириб бериш маъқул. Жуда орриқ ва ошқозон – ичак касалликлари бор ҳайвонларга бериш мумкин эмас

             Заҳарли ўсимликлар кўпинча аччиқ тупроқ, зах ва ботқоқ яйловларда, ўрмон, чакалакзор, ташландиқ боғларда кўп учрайди. Яйловларда ҳайвонлар заҳарли ўтларга тегмасдан ўтиб кетади. Аммо ҳайвонлар  оч бўлса бошқа ўтлар билан еб қўйиши мумкин. Қиш пайтлари эса заҳарли ўт билан ифлосланган пичанни ейишдан заҳарланади. Заҳарли ўсимликларнинг асосий таъсири таркибидаги алкалоидлар, глюкозидлар, эфир мойлари, смолалар, органик кислота ва бошқаларга боғлиқ. Уларнинг таъсири қилиник белгиларига қараб ўрганилади: Марказий нерв системасига  таъсир қилувчи ўсимликлар: мингдевона: бангидевона, қирқбуғум, мастак ва бошқалар. Юрак ва буйракка таъсир қилувчи ўсимликлар: қора жусан, оддий дастарбош, айиқтавон, қарға туйоқ, илон ўт ва бошқалар.          Нафас олиш йўлларига таъсир қилувчи ўсимликлар: рапс, кампирчопон, куртина, оқбош ва бошқалар.      Овқат ҳазм қилиш йўлларига таъсир қилувчи ўсимликлар: сутлама, ит ўзум,  печак, зарпечак. Туз алмашишига таъсир қилувчи ўсимликлар: марваридгул, сувурўт, қарға кўзи.        Жигарга таъсир этувчи ўсимликлар: Ўтлоқ сариқ боши, туяқорин, қашқарбеда, гречиха, себарга, беда, далачой, темиртикон ва бошқалар.

             Ҳайвонларни заҳарланмаслиги учун яйловлар текширилади, ҳайвонларни яйловга ҳайдашдан олдин озиқлантирилади. Агар заҳарли ўтлар бўлса улардан пичан тайёрланади, чунки қуёш нури таъсирида кўпчилиги қуригандан кейин заҳарлаш хусусиятини йуқотади.       Қишлоқ хўжалигида кимёвий моддаларни кенг ишлатилиши натижасида минерал уғитлардан ҳайвонларни заҳарланиш ҳоллари кўзатилмокда. Заҳарли кимёвий моддаларни эътиборсиз сақлаш ва нотуғри фойдаланиш, озиқалар  сув ва ҳаво ифлосланишига сабаб бўлади. Пестицидлар жуда секин парчаланиб, ўсимликлар, ҳайвонлар, балиқлар ва асаларилар организмида йиғилиб қолиши мумкин. Бу одам учун ҳам хавфли. Ҳайвонларни заҳарланиш белгилари ҳар хил бўлиб, кўпинча иштаҳа йўқолиш, сулак оқиш, қусиш ёки қусишга ҳаракат қилиш, санчиқ, ич кетиш, юришни ўзгартириш, қалтираш, халажланиш ва умумий бушушиши ва охири ўлим билан тугайди. Ҳайвонларни заҳарланмаслиги учун заҳарли химикатлар ва минерал уғитлар сақлашда, тарқатишда жавобгар шахслар қоидага риоя қилиш лозим. Улар ташилган транспортлар яхшилаб тозаланиб, ювилиб кейин ишлатилади. Ҳайвонларни кимёвий моддалар сақланадиган ва ишлатиладиган ерларга келтирмаслик зарур. Яйловларга сепилса огоҳлантириш ва атрофи чегараланиши керак. Зарарланган уруғлар алоҳида сақланиши ва озиқа учун ишлатилмаслиги керак.

           Озиқалар ёмон шароитда сақланса нам бўлса замбуруғ ва бактериялар билан зарарланади. Натижада ҳайвонлар оғир касалликка чалиниб, хатто нобуд бўлади. Заҳарли ёки зарарли замбуруғлар ҳайвон ва паррандалар орасида микоз ва микотоксикоз  касалликларни чақиради. Ҳайвонлар организмига тушган замбуруғлар орган ва тўқималарда ўсиб  касаллик чақиради, бунга микозлар дейилади. Баъзи замбуруғлар озиқалар билан организмга тушгандан озиқаларга ўзларини токсинларини чиқариб ҳайвонларни заҳарлайди бунга микотоксикозлар дейилади. Занг замбуруғлари ёш ўсимликлар томирида, кейин шох, барглари, бошоқларида ҳар хил катталикда сариқ, жигар ранг қунғир доғлар ҳолида ривожланади. Бу замбуруғлар ўсимликлар паразити ҳисобланиб, ҳайвонларни заҳарлаши мумкин. Белгилари: - стоматит, ринит, қонъюктивит, гастроэнтерит, тери ва елинни зарарланиши ҳоллари кўзатилади. Бундай ўсимликлар ишқорлар ёрдамида зарарсизлантирилиб ҳайвонларга берилади. Қоракуя замбуруғлари кўк ўсимликларда ривожланиб, кўпинча гулида бўлиб, доннинг ўрнини эгаллайди. Аввал оқиш, кейин қорадоғ шишларни ҳосил қилади. Шишлар ичидам замбуруғ споралари қуюқ ёки порошоксимон қора массалар бўлади. Буғдой қоракуяси таркибида алколандга ўхшаш зарарли модда бўлиб, ҳайвонларни бачадонига таъсир этиб, бола ташлашга сабабчи бўлади.  Бундан ташқари йиғилган озиқаларда фўзариотоксикоз ва моғор замбуруғларнинг споралари табиатда жуда кенг тарқалган. Уларни  ўсиб     ривожланиши учун  маъқул шароит +5 -150С ва намлик 18-30 % бўлса озиқаларда ўсиб ҳар хил рангдаги қопламаларни ҳосил қилади. Зарарланган озиқалар ранги хиралашиб, ёқимсиз ҳид ва ёпишқоқ бўлиб қолади. Касаллик тарқатадиган замбуруғларни 300 га яқин вақили бўлиб,  шундан 60 % юқорида қайд қилинган замбуруғларга мансубдир. Замбуруғлар ва бактериялар таъсирида озиқаларнинг физик ҳолати ўзгариб қолмасдан, хатто унда чуқур кимёвий ўзгаришлар кечади, яъни оқсил, ёғ, карбон сувлар парчаланади ва ярим заҳар моддалар ҳосил бўлади. Кўпгина замбуруғлар қонга ўзларининг токсинларини ажратади. Замбуруғлар спора ҳосил қилиши даврида ўта заҳарли бўлиб бу вақтда замбуруғларнинг  мицеллаларида ферментатив парчаланиш бўлиб токсин моддалари ҳосил бўлади. Мана шу даврда замбуруғлар энг хавфли ҳисобланади.

             Озиқаларда ривожланадиган микроблардан энг кўпи ботулизм бактериялари ҳисобланади. Ботулизм – озиқа токсикоинфекцияси бўлиб, микроб заҳари сабаб бўлади. Бу касаллик қўзғатувчиси спора ҳосил қилувчи тупроқ аэроби - ифлос ерларда, паррандалар чиқиндиларида ёки бўзилган озиқаларда ривожланиб, кучли ва қатъий нейтротроп заҳарни ажратади. Бу микроб учун нам донлар, ёмон ғарамланган пичан ва пахоллар, тупроқ ёки кемирувчилар ўлиги билан ифлосланган силос ва сенажлар яхши муҳит ҳисобланади. Ботулизм касаллиги энг кўп от ва норқаларда ўчрайди. Заҳарланган отларнинг кўз қорачиғи катталашади, тили пастки жағи, тамоғи ва ичаклари парчаланади, товуши йуқолади. Бундан ташқари ич қотиши, санчиқ, сийдик ажралиши камайиши, ҳарорат пасайиши, пулси кучсиз ёки тез, нафас олиши қийинлашади, юриши ўзгариб – гандираклайди ва бошқа ҳоллар кузатилади.

             Ҳайвонларнинг соғломлиги ва маҳсулдорлиги озиқаларнинг тўйимлилиги ва санитария томондан сифатига боғлиқ бўлади. Уларнинг сифатига йиғиштириш, ташиш, тахлаш, ташқи муҳитнинг таъсири, тайёрлаш ва қайта тайёрлашда технологик қоидаларига  риоя қилмаслик, механик аралашмалар, заҳарли моддалар ва бошкқлар билан ифлосланишлари сабаб бўлади. Бундай озиқалар ҳайвонлар организмига механик, кимёвий ёки биологик таъсир этиб озиқа касалликларини чақиради. Шунинг учун озиқалар сифатини санитария томондан назорат қилиш ҳайвонларнинг касалликларини олдини олишда катта аҳамиятга эга. Озиқалар сифатини санитария томондан баҳолаш учун уларнинг намлиги, таркиби, ранги, ҳиди, шунингдек механик аралашмалар, моғор ва чириш билан қанчалик зарарланганлиги текширилади. Лабороторияда механик аралашмалар миқдори, силосда ҳар хил кислоталар, заҳарли ўсимликлар ва уларнинг уруғи, заҳарли химикатлар ва пестицидларнинг қолдиқ миқдори, заҳарли замбуруғлар билан зарарланганлик даражаси аниқланади. Озиқалардан олинган намуналар лабороторияга етказилиб, қоида асосида текширилади. Олинган намунага 2 нусхада акт тузилади, унда хўжаликнинг номи, озиқа тури, оғирлиги ва олинган куни ёзилади. Намуна озиқанинг ҳар хил жойидан ва чуқурликдан оз – оздан олиниб, кейин ҳаммаси бир жойда яхшилаб аралаштирилади (силос бўлса 0,5 кг, бошқа тур озиқалардан 1 кг олинади). Ҳайвонлар заҳарланган пайтларда анализ учун озиқа охурларидан ҳам олиниши керак.

             Яхши пичан ва похолдан ёқимли ҳид келади. Бўзилган дағал озиқалар зах, димиққан, мағорлаган ва чирик ҳидини беради ҳамда ифлос, бўзилган рангларда бўлади. Пичан ва пахолларнинг намлиги 15% гача бўлса қуруқ, 17 – 20 % гача нам ва 20% дан ошиғи ҳул ҳисобланади. Дағал озиқалар таркибида механик аралашмалар 10% дан юқори бўлса ундан фойдаланилмайди. Агар метал парчалари, шиша синиқлари топилса умуман яроқсиз ҳисобланади. Заҳарли ўсимликлар миқдори 1% дан ошиқ бўлса молларга берилмайди.

             Сариқ – кўкиш ёки сариқ қунғирроқ рангдаги силослар сифатли ҳисобланади. Унинг кислоталиги 26 % гача, рН 3,9 – 4,2 гача, 3,9 дан паст бўлса аччиқ ва 4,3 дан юқори бўлса бўзилган ҳисобланади. Сифатли силоснинг таъми нордонроқ, ҳиди хушбўй, шилимшиқ бўлмайди. Қайси ўсимликдан қилинганлиги яъни япроқ ва гуллари аниқ билинади. Яхши силоснинг таркибида умумий кислоталар 19 – 25% бўлади. Ўртача сифатли силоснинг ранги қунғирроқ бўлиб, сирканинг ҳидини беради. Ёмон сифатсиз силоснинг ранги очиқ – яшил ёки хира яшил бўлиб, аммиакни ҳидини беради, ҳамда ёпишқоқ ва шилимшиқ бўлади. Унинг сифатини баҳолашда тупроқ билан ифлосланмаганлиги ва мағорланганлигига аҳамият берилади.

             Жом (узум, олма ва помидорнинг сиқиб олинганидан кейинги қолдиғи)  сифати яхшиси очиқ кулранг, ҳидсиз ва таркибида 0,1 –0,2% гача органик кислоталар бўлади ва ёғ кислотанинг ҳидини бериб турса ифлос кулранг бўлади. Қуритилган жомда заҳарли замбуруғлар бор -йўқлигига текширилади. Шу кўрсаткичларга асосан барда (пиво заводлари) ва мезги (қанд заводи чиқиндиси) ҳам баҳоланади.

             Дон, омухта ем ва унсимон озиқаларнинг сифати рангига, ҳидига, кислоталик даражасига, заҳарли замбуруғларнинг бор – йўқлигига, зарарли ва заҳарли ўтлар уруғи, спориньялар, қоракуя замбуруғи, пестицидлар, омбор зараркунандалари билан ифлосланганлигига қараб баҳоланади. Дон озиқларининг намлиги 12 – 15%, унники 14 ва кепакники 12% гача бўлиши керак. Таркибида зарарли аралашмалар 1% дан ва бегона ўтларни уруғи 8% дан ошмаслиги керак. Металл парчалари ва шиша синиқлари мўтлақо бўлмаслиги, минерал аралашмалар эса 0,1 – 0,2%, омихта емда эса 0,8% дан ошмасин. Уларни моғорлашга ва кучли заҳарли замбуруғлар билан зарарланишига йўл қўймаслик керак. Омбор зараркунандалари  ҳам уларни туйимлилигини пасайтиради.

             Кунжара ва шрот янгилиги, минерал ва металл парчалари билан ифлосланганлигига ҳамда зиғир кунжарасида синил кислота,  пахта кун-жарасида госсипол каби заҳарли моддаларни борлигига қараб баҳоланади. Уларнинг намлиги 8,5 – 11% дан ошмаслиги керак.

             Омихта ем, балиқ ва гўшт – суяк унлари ҳамда ўсимлик озиқалари санитария – микробиологик ва микологик анализ йўллари билан салмонелла, энтеропатоген типдаги ичак таёқчалари, токсинлар ҳосил қилувчи анаэроб ва токсик замбуруғларга текширилади.

             Илдизмевали озиқаларни баҳолашда механик зарб ейилиш даражасига, тупроқ билан ифлосланганлигига ва замбуруғлар билан зарарланганлигига эътибор берилади. Лабороторияда картошка таркибидаги соланин заҳарини, лавлаги таркибидаги нитрит ва нитратларни мавжудлиги текширилади. Озиқаларни заҳарли химикатлар билан ифлосланганлигига озгина шубҳа бўлса, тезда ветеринария лабороториясига анализга жўнатилиши керак.

             Агар озиқалар моғор замбуруғлари билан сал ифлосланган бўлса механик тозалаш (елпиш, совуриш), термик қайта ишлаш (қуритиш, буғлаш, пишириш), ишқор ёрдамида ишлов бериш каби йўллардан фойдаланилади. Ифлосланган пичан ва пахоллар 2 – 3 % ли ишқор эритмаси билан (оҳак ёки каустик сода) ишлов бериш ва 3 – 5 соат давомида сув билан ювиш яхши самара беради. Моғорлаган дон ва бошқа озиқалар 2% ли сода эритмасида ишлов берилади ёки 1 соат давомида 1000С да қиздирилади. Агар замбуруғларни токсинлари билан зарарланган бўлса қуритиш мосламасида 10 дакика давомида +130 – 140 ва +160 – 180 0С да қиздирилади.

             Балиқ ва гўшт суяк уни текширилганда салмонелла, ичак таёқчалари топилса +1000С да бир соат давомида пиширилгандан сўнг молларга берилади. Агар анаэроб микроблар ва уларнинг токсинлари топилса 2 соат давомида +1200С – 130 0С да термик йўл билан ишлов берилади. Қушхона ва ошхона чиқиндилари чўчқа ва паррандаларга берилишдан олдин яхшилаб  текширилади. Сут ва ёғ заводлари чиқиндилари қайнатилгандан ёки пастеризация қилингандан сўнг берилади.

             Озиқаларни тайёрлаш ҳамда сақлашда бузилмаслиги, нобудгарчиликка йўл қўймаслик ва тўйимлилигини йўқотмаслик учун ўт ва дон озиқаларни ўз вақтида уриш, қуритиш, йиғиштириш, ташиш, қуруқ ва баландроқ ерга уюш, ғарам қилиш, ёғин – сочиндан сақлаш катта аҳамиятга эга. Дон озиқалар, унсимон, кунжара ва широт, омихта ем ва бошқалар қуруқ, тоза ва яхши шамоллатиладиган бинолардда паст ҳароратда сақланади. Омборларга ҳаво алмаштирувчи вентиляциялар ўрнатилади. Агар нам бўлса қуритилади ва шамоллатилади. Силосларни моғорламаслиги, чиримаслиги ва музламаслиги учун усти сув ўтказмайдиган полимер плёнкалари билан ёпилиб, устидан 10 – 15 см қалинликда тупроқ билан кўмилади. Юқори сифатли сенаж, кўк ўтдан тайёрланиб, яхши бўлиши учун 3 – 4 кунда тухтовсиз босилади ва ҳаво кирмайдиган қилиб ёпилади. Илдиз мевали озиқаларни бузилмаслиги учун сақланадиган омборлар қуруқ, қоронғи, баландроқ жойларга қурилиб, ёмғир – қор сувлари тушмаслиги керак. Улар сақланадиган жойларда лавлаги учун ҳарорат 00С ва бошқаларига +2 +30С, нисбий намлик 80 – 90 % бўлиши ва ёруғлик тушмаслиги зарур. Сақлашга қўйиладиган илдиз мевали озиқалар яхшилаб сараланади,  чирик ва кесилганлари ажратилади.

    Назорат саволлари.

    1.    Туйимли озуқа деб нимага айтилади.

    2.    Озуқаларнинг турларини  айтинг.

    3.    Озуқаларни органолептик баҳолашни айтинг.

    4.    Озуқаларни лаборатория усулида баҳолашни айтинг.

    5.    Туйимсиз озуқалардан заҳарланишни тушинтиринг.

    6.    Микоз ва микотоксикозларни айтинг.

     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

    Мавзу:  ҲАЙВОНЛАРНИ ЯЙЛОВДА БОҚИШ ГИГИЕНАСИ.



    Режа:

    1. Ҳайвонларни яйловда боқишнинг гигиеник ва иқтисодий томондан     аҳамияти.

    2. Турли ҳайвонлар учун яйлов танлаш ва яйловдан фойдаланиш

    3. Ҳайвонларни яйловга утказишга тайёрлаш.

    4. Ҳашаротларга қарши кураш чоралари.

    Адабиётлар


    1. Сувонқулов Й.А. "Қишлоқ хўжалиги  ҳайвонлари гигиенаси"  Тошкент, 1994 й.

    Қўшимча адабиётлар.

    1. Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных  

         животных» Москва, 1991


    1. Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

    3.    Кочиш И.И., Колюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В. «Зоогигиена», Москва, 2008

    Таянч иборалар:

    Яйлов турлари, сақлаш усуллари, ҳосидорлиги, ҳашоратлар, уларга қарши кураш, биологик девастация, загон, электрочўпон ва ҳ.к.

     

    Ҳайвонларни қишда биноларда асрашга қараганда яйловда боқишни афзалликлари жуда катта. Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотларни таннархини арзонлаштиради, соғлигини яхшилайди. Яхши яйлов энг арзон ва фойдали кўк озуқага бой бўлади.



    Ҳайвонлар яйловда эркин, соф ҳавода юради, қуёш нурлари организм функцияларига фойдали таъсир қилади, модда алмашишини тезлаштиради, ёш организм суякларини ўсишга мускул, пай, упка, юрак ва бошқа ишини яхшилайди. Яхши яйловда ҳайвонлар истаганча енгил ҳазм бўладиган кўк ўт, протеинга минерал моддаларга микроэлементлар ва витаминга бой озуқалар билан озиқланади. Натижада уларни маҳсулдорлиги кўпаяди, организм мустаҳкам пишиқлашади ва ҳар хил касалликларга чидамли бўлиб етишади. Яйлов шароитида ҳайвонларни боқиш ва сақлаш туберкулёз, рахит, остеомаляция, авитаминозлар, ичак ва ошқозон қаторлари касалликларини олдини олиш энг асосий омилдир. Эркак ҳайвонларда жинсий органлари ишини нормаллаштиради, сперма ишлаб чиқариш ва сифатини яхшилайди, урғочи ҳайвонларда эса куйга келиши, насл беришини яхшилайди, туғиш осонлашади, туғишдан кейинги касалликлар кам бўлади ва туғилган бола соғлом ўсувчан, чидамли бўлади. Яйловда сақлашда, ёз давомида ёш ўсимлик етарли ва кўп бўлсагина фойдали бўлади. Табиий ўсимликлар етишмаса ҳайвонлар  тўйиб озуқланмайди, маҳсулоти пасаядива ҳар хил касалликларга чидамсиз бўлиб етишади. Ҳар хил касалликлар билан касаланмаслиги учун ҳайвонларни яйловга ҳайдашдан олдин уларни ва яйловни тайёрлаш керак. Яйловда ҳайвонларни сақлаш тўғри ташкил этилса ветеринария – санитария, зоотехния ва хўжалик тадбирларини ўтказиш осон бўлади. Яйловларда ўсадиган ўсимликларга ва табиий шароитга қараб баҳорги, ёзги, кузги, қишки ва йил давомида фойдаланиладиган яйловларга бўлинади.

    Ҳайвонларни яйловда сақлаш қуйидагиларга бўлинади:

    Стационар усул- бу усулда ҳайвонларни молхонадан  узоқ бўлмаган яйловда боқилади, кечқурунлари молхонага қамалади.

    Лагер - яйлов усули - бунда ҳайвонлар яхши яйловларда, лагерда сақланади.

    Стойла - лагер усули - бунда ҳайвонлар яхши жиҳозланган лагерда сақланиб, кўк ўтлардан қонвейр усулида фойдаланилади.

    Узок яйловда боқиш - бу фаслли яйлов бўлиб, хўжаликдан узокда бўлиб йил давомида фойдаланилади.

    Яйловлар табиий ва сунъий турларга бўлинади. Табиий яйловларда асосан кўп йиллик ёввойи ўсимликлар ўсади, сунъий яйловда эса бир йиллик ёки кўп йиллик ўсимликлар уруғи эқилади. Кўпгина  яйловларда табиий ўсимликлар кам бўлиб ёки озуқа тўйимлиги қаноатсиз бўлгани учун сунъий яйловлар кўпайтирилмоқда, ферма атрофларига маданий ўтлар эқилмоқда. Сунъий яйловларни яратишда табиий шароит ва тупроқни тузулишига қараб ўсимликлар уруғини танлаш керак. Яйловларда тўғри фойдаланилса ва маданий кўп йиллик ўсимликларга яхши қаралса улардан олинадиган ҳосил кўпаяди яъни ҳар 1 га дан 40-60 озуқа бирлиги олиш мумкин. Бундай яйлов ўтларини ўриб бериш ҳам, шундай загонларга бўлиб боқиш ҳам мумкин. Бу эса ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотларни сифатини яхшилайди ва кўпайтиради. Яхши ва ўсимликга бой яйловда шохли ҳайвонларни кунига 8-10 соат боқиш етарли бўлади, ёки соат 5-6 соатдан то 10-11 соатгача ва 16-17 соатдан то 20-21 соатгача йилнинг фаслига қараб ҳайвонларни боқиш тартибини ўзгартириш керак. Масалан: баҳор ва кузда тушки дамни қисқартириш ва эрталаб кечроқ чиқиш ҳамда кечқурун эртароқ яйловдан чиқиш керак. Куннинг иссиқ вақтида эса салқинда боқиш жуда яхшидир.

              Ўсимликларни ботаник таркиби, ернинг табиий шароити, яйловни  узоқ яқинлигига қараб ҳар хил ҳайвонлар учун бир хил яйлов танланмайди. Йирик шохли ҳайвонлар учун яхшиси ўсимликларга бой баланд ўсган бошоқли ва дуккакли ўтлар ва сунъий яйловлардан фойдаланган маъқул. Сут берадиган сигирлар ва бузокларни бошоқли ерлардан ўсади-ган кам тўйимли ўтларга боқмаган яхши. Чунки бу ўсимликлар орасида зарарли ва заҳарли ўсимликлар бўлиши мумкин. Ботқоқ ер тупроғида Са, Р, Со, Си ва бошқалар кам бўлади. Натижада ҳайвонлар остеомалит анемия, ва лизуха касаллари билан касалланади. Ўрмон ва қалин чакалаклар тагида ўсган ўтлар ҳам кам тўйимли бўлади, ҳамда ҳайвонларни, териси, туёғи ёлини, кўзлари тилиниши мумкин. Дарахтлар баргини, симолали шохларни ейиш туфайли ошқозон ичак касалликлари, бўйрак шамоллаш ҳоллари бўлади. Ҳашаротлар кўп бўлиб, ҳайвонлар кўп безовталанди, юқумли қон касалликлари тарқалади.

    Қўй ва эчкилар учун, қуруқ, чангсиз, майда ва қалин ўсган ҳар хил ўтли яйловлар яхшидир. Булар учун тоғли ва чўл яйловлардан яхши фойдаланилади. Қўй эчкилар учун зах ва ботқоқ яйловлар мумкин эмас. Чунки бундай шароитда инвазион ва туёқ касалликлари кўпаяди. Тиконли ўсимликларни пишган вақтида, ундай яйловларда боқиш мумкин эмас. Уларнинг тикони ва уруғлари қўйларнинг жунига ёпишиб ифлослантиради, териларини яралайди, ҳатто мускул қаватларга ҳам кириб кетиб ҳайвонларни ҳалок бўлишигача олиб келади.

    Чўчқалар учун салқин, захроқ, ҳамда дарахт томирлар кўп яйлов яхши бўлади. Буғоз ва болали чўчқалар учун сунъий яйловлар, қайсики беда, йўнғичка ва сули эқилган жойлар фойдалидир.

    Отлар учун қуруқ ва  қаттиқ, баландроқ, жуда ўсик ўсимлиги бўлмаган яйловлар маъқулдир. Паст чуқур, зах, ботқоқ яйловларда қулунлар ўсишига ва туёқ, оёқнинг ривожланишига ёмон таъсир қилади.

    Ёш моллар, серсут сигирлар, буғоз ва болали чўчқалар, эмизадиган ва буғоз қўй, отлар учун яқин ва яхши яйловларни танлаш керак.

    Эрта баҳорда яйловга муллжалланган ерларни хўжалик раҳбари, зоотехник, ветврач, ферма мудири иштирокидаги гуруҳ текшириб чиқади, яьни улар яйлов ўсимликларини кўрадилар ҳамда лагерь ва турар жой жиҳозларини текширади. Сув манбаларини ва сув сифатини аниқлайди. Яйлов тўлиқ кўриб чиқилгандан кейин ҳар хил турдаги ҳайвонлар учун бўлинади. Яйлов территориясини тайерлашга маҳсулдорликни ошириш йўллари ва санитария шароитини яхшилаш ҳам киради. Яйловни гўнгдан, суяклар, ҳар хил чиқиндилардан тозалаш, ботқоқни қуритиш, минерал ўғит билан ўсимликларни ўғитлаш, кўп йиллик ўсимликлар экиш, эски ҳайвон мозорларини атрофини ўраш керак.

    Ҳайвонларни қишки бино ёки лагерлардан яйловга ҳайдайдиган йўллар, кўприклар тузатилиши, кулмак сувлар қуритилиши керак. Яйловдаги моллардан олинадиган маҳсулотни кўпайтириш ва касалликлардан сақлашда ичиладиган яхши сув билан таъминлаш асосий рол ўйнайди. Яйловга келганча сув манбаларига ҳайвонларни келиши учун жой тайёрлаш, қудуқларни тозалаш, тик қирғоқларни текислаш каби ишлар бажарилади. Сув ичадиган жой яйловдан сигир ва бузок учун 1,5 – 2 км, чўчқаларга 1-1,5, қўйга 3 км дан ошмаслиги керак.

    Яйлов шароитида соғишда, дам олишда, кечаси ва ноқулай оби-ҳаво вақтида ҳайвонлар учун турар жой  жиҳозланиши керак. Бундай сақлаш гигиена томондан жуда фойдалидир. Чунки ҳайвонлар доимо соф ҳавода сақланади, қишки бинолар таъмирланади ва дезинфекция қилинади.

    Ҳайвонлар маҳсулдорлигини ошириш ва касалликлардан сақлаш мақсадида сут берадиган сигирлар, буқалар ва 6-ойгача бўлган бузоклар учун шийпон  қилиниб, шамол эсиш томони ёпилади. Енгил типдаги ёпиқ бинолар қурилиб, стойла, бузоклар учун катаклар, охурлар, канализация, водопровод қилинади.

    Чўчқалар учун уч томони ёпиқ база шийпонлар ва улар ичига станоклари қурилади. Қўйлар учун енгил Сарой ёки ёпиқ пастан шийпонлар ички жиҳозлари билан қилинади. Лагерга яқин жойда чорвадорлар учун қулай бинолар қурилади.

    Товуқ, жўжа ва куркаларни яйловда боқишда доимий ва ҳаракатланадиган (ғилдиракли уй) уйлар қурилади, қайсики яхши ёритилган, вентиляцияси, тухум туғиш уялари бўлади.

             Ҳайвонларни кўклам яйловга ҳайдашдан олдин ветеринария – зоотехния куригидан ўтказилади. Бунда кам қувват, ориқлари ажратилади, касал ва касалликда гумон қилинганлари ветеринария ходимлари томонидан даволанади. Касал ва кам қувват моллар алоҳида қилиб боқилади. Агар ҳайвон  узоқмуддатли юқумли касаллик билан касалланган бўлса (туберкулез, бруцеллез ва сап) уларни аллергик усулда текширилади. Қайси мол касалликка реакция берса уларни ажратилиб, алоҳида загонда боқилади, махсус киши тайинланади ва суғориш жойлари ҳам алоҳида бўлади. Агар хўжалик ёки яйлов  баъзи юқумли касалликларга нисбатан хавфли деб ҳисобланса ҳайвонлар яйловга ҳайдалишдан аввал шу касалликка қарши эмланади. Масалан: куйдирги, қорасон, сарамас ва бошқалар. Инвазион касалликларни аниқлашда капрологик текшириш ўтказилади  ҳамда шу топилган гельминтга нисбатан дегельминтизация қилинади.     

    Қорамолларни яйловга ҳайдашдан 1,5-2 ой аввал тери бўкасига қарши дориланади. Ҳайвонларни яйловга тайёрлашда уларнинг туёқлари эговланиб, узун бўлса кесилади. Отлар эса тақаланади. Молларни қулоқ номери текширилади, тирик оғирлиги тортилади ва улар жинсига, маҳсулдорлигига,  соғлигига қараб гуруҳларга ажратилади.

             Йирик шохли  ҳайвонлар боқилишида қуйидаги гуруҳга бўлинади: Сигирлар, ғунажинлар ва бир ёшдан катта таналар, қочадиган моллар, 6 - 12 ойлик эркак ва урғочи бузоқлар, 2 - 6 ойлик бузоқлар, 2 ойликгача бўлган бузоқлар алоҳида боқилади.

    Қўйчилик фермаларида қўйлар - қўзили совлиқлар, онасидан ажратилган қўзилар, қочириладиган қўйлар, тўқлилар отарига бўлинади.

    Отлар уюрда боқилиб, тойлар биядан ажратиб боқилади. Ҳайвонлар сони табиий шароитга, яйловни ўтга бойлигига, сувни борлигига қараб бўлинади. Юқорида айтилганлар тайёр бўлгандан кейин ҳайвонлар чўпонларга рўйхат бўйича топширилади.

             Молхона шароитидан яйлов шароитига ўтиш 7-10 кун давом этади. Ҳайвонларни бир шароитдан иккинчи шароитга тез ўтказилса ҳайвонларга ёмон таъсир қилади яъни маҳсулдорлиги пасаяди, соғлигига зиён етади. Уларнинг бирданига кўк ўтга ўтиши овқат - ҳазм қилиш органларини бузилишига олиб келади. Ҳайвон дамлайди, ич кетиш бўлади, сут камаяди. Молохонадан дала шароитига ўтилганда ҳайвонларда шамоллаш касалликлари бўлади.         Моллар яйловга ўтишида эрталаб дағал озуқалардан берилади, кейин кўк ўтга аста-секин ўргатилиб борилади. Биринчи кунлари ҳайвонлар 2-3 соат яйловда боқилади ва кейинчалик 10-12 соатга етказилади. Молхонада турган ҳайвонлар силос ва илдиз-мева озиқалар билан доимо озиқланиб турган бўлса, уларни яйловга бирданига ўтказса ҳам хавфли эмас. Яйловга ўтказишда айниқса ёш молларга, буғоз ва эмизадиган, ориқ ва касалланган молларга эҳтиёт бўлиш керак.  Яйловларда молларни эркин, алмаштирмай боқиш хўжалик учун ҳам санитария – гигиена томондан ҳам яхши эмас. Яйловдан режалаштирмасдан фойдаланиш Билан ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотни кўпайтириб бўлмайди. Чунки ҳайвонлар истаган ўтларни еб, қолган ўсаётганларини оёқ ости қилиб кетади. Натижада яйлов яроқсиз бўлиб қолади. Ҳамда бундай яйловлар  юқумли ва инвазион касалликларни тарқалишига сабаб бўлади.

    Эркин ҳолда боқишга қараганда загон усулида боқиш бир қанча томондан афзалдир, яъни яйлов озуқага бой бўлади. Бир загондан иккинчисига ўтганча кейинги загонлардаги ўсимликлар ўсиб туради. Загонларни сони яйловнинг катта – кичиклигига, ҳайвонлар гуруҳининг таркибига боғлиқ бўлиб, яйлов ўртача 6 - 8 та загонга бўлиниши керак.

    Катта ўрмон яйловлари 10-12 загонга, ўрмон чўл яйловлар 12-20 загонга, чўл зоналардаги яйловлар 20-30 загонга бўлинади. Ҳар бир загондан ёз давомида 2-3 марта фойдаланилади. Загонлар бир-биридан табиий тўсиқлар – йўл, жарлик, анҳор, дарё билан ёки сунъий тўсиқлар билан ажратилади (сим, электр токи ва х.к.) ҳамда суғроишга, лагерга қайтиш учун чиқиш йўллари бўлади.

    Загон усулидаги яйловлар инвазион касалликларга қарши кураш учун энг яхши усулдир. Академик К.И. Скрябин биологик девастация учун загонлар яхши самара беради деб таъкидлаган. Бунда тезак билан чиққан гельминтларнинг тухумлариларини қўёш нурлари зарарсизлантириш қобилиятига эга бўлади. Шунинг учун ҳайвонлар 5-6 кун бир загонда боқилиб, кейин иккинчисига ўтказилиши керак. Бу вақт ичида гельминтларнинг личинкалари етилмайди. Личинкалар етилгандан кейин жанубий районларда 3-6 ой, шимолий районларда йил давомида   юқиш қобилиятини сақлайди. Бундай ифлосланган загондан бошқа турдаги ҳайвонлар учун фойдаланиш керак.

    Яйловларни алмаштириш қон касалликларига қарши курашда фойдалидир. Қон паразитар касалликларини тарқатувчи каналар ҳайвонлар танасида 21-24 кун турса, личинкалари 7 ойдан ортиқ озиқланмай яшаши мумкин. Шу 7-8 ой мобайнида кана билан зарарланган яйловда ҳайвонлар боқилмаслиги керак. Биринчи загондан 2-загонга ўтказилишда каналарга қарши ванналардан ўтказиш керак. Ҳайвонлар загондан чиққандан кейин ўтлар ердан 6-7 см баландликда ўриб ташланиб, тезаклари ёйиб ташланади. Ҳайвонларни  яйловда боқиш муддати мамлакатимизнинг вилоятларида табиий иқлим шароитига қараб ҳар хил бўлади. Ўрмон, чўл яйловларда 150-270 кун, тундра ва саҳро яйловларда эса йил давомида боқилади.

    Яйловда боқишда ҳайвонларни шудринг тушганда эрта далага ҳайдамаслик (ёмғирдан кейин ҳам) керак. Ҳайвонларни тушгача табиий ва тушдан кейин сунъий яйловда боқиш керак. Кўк ўтни егандан  кейин тезда суғормаслик керак. Ҳозирги кунда  ривожланган давлатларда электр-чўпондан фойдаланиш кенг қулланилмоқда. Бунда диаметри 2-3 мм лик  симни металл ёки ёғоч қозикларга улаб, юқори  кучланишли, кам қувватли ток утказиб қуйилади, қайсики ҳайвон учун хавфли эмас. Биринчи кунлари ҳайвонлар билмасдан 2-3 мартагача симга тегадилар, аммо 5-6 кундан кейин эса умуман яқинлашмай қолади, яъни уларда шартли рефлекс пайдо бўлади. Натижада ҳайвонлар чўпонсиз юраверади. Фақат 2-загонга, суғоришга ҳайдалсагина чўпон керак  бўлади. 1 га ерни айлантириш учун 500 м, 2 га – 600 м ва 3 га 800 м сим кетади.

    Яйловда боқишни энг асосий ишлардан бири ҳайвонларни  ичадиган сув билан таъминлашдир. Ҳайвонларни вақтида суғормаслик озуқаларни исътемол қилишни пасайтиради, маҳсулдорлик пасаяди, овқат ҳазм бўлиши бузилади, танаси қизишади ва ҳ.к. Яйловларда кунига  камида 3 марта суғориш керак. Суғорганда кичик-кичик гуруҳ қилиб, навбат билан суғорилади. Кўпгина жойларда сувни бочка ва цистерналарда келтирилиб олиб юрадиган охурларда суғорилади. Бу эса ҳайвонларни яхши ўтлашга ва кўп марта суғоришга имқон туғдиради. Ҳайвонларни яйловга боқиш ва суғориш вақтини  режимга тушурилса ҳайвонлар шунга мослашади.

     Ҳашаротларга қарши кураш - Қон сурувчи икки қанотли ҳашаротлар (пашша, чивин, сўналар) мамлакатимизда кенг тарқалган бўлиб, чорвачиликка катта зарар етказади. Улар ҳайвонларни безовта қилади, озиқланишга халақит беради, маҳсулдорликни пасайтиради. Сут олиш 20-25 %, ўсиши 15-20 % га камаяди. Терини бўзади, шиллиқ пардаларни яллиғлантиради. Баъзан ёш молларга ҳужум қилишда ҳайвонлар бўғилиб, хансираб ўлимгача олиб келади. Кўпгина қон сурувчи ҳашоратлар касалликларни юқтиради. Бу ҳашаротларни ҳужуми шимолий ҳудудларда июннинг 2-ярмида, жанубий ҳудудларда эса апрель, май ойларида бўлади. Уларни ҳужуми иқлим шароитига боғлиқ. Сўналар молларни чақмайди, аммо улар тухум қуйишга келади. Тухумдан 3-7 кунда личинка чиқади. Кейин личинка тери остига кириб 8-10 ой давомида ҳаракат қилади. Кузда етилган  личинка терини тешиб чиқиб ерга тушади, пилла ўрайди ва 3-4 ҳафтадан кейин сўна бўлиб учади, ва  яна тухум қуйишни бошлайди. Сўналарга карши кураш мақсадида ҳайвонларни қуруқ, шамол тегадиган лагерларда сақлаш ва лагерларни соя шийпонлар билан таъминлаш керак. Кўпгина хўжаликларда боқишни кечасига ёки эрталаб эрта ва кечқурунга кўчирган маъқул.

    Қон сурувчи ҳашаротлар инсектицидлар билан йўқ қилинди: 0,5-1 %  ли хлорофосни сувдаги эритмаси, 1 % трихлорметафоз – 3 ёки карбофосни сувдаги эмульцияси ишлатилади. 1 м2 майдонга 100 мл эритма ишлатилиб, ҳар ҳафта 10 кунда қайтарилади.  Ҳашаротларнинг ҳужумидан сақлаш мақсадида ҳайвон устларига 2-3 % ли полихролпинен, гексамид, карбофосларни эмульциялари ҳам суртиб қуйилади. Ҳар 3 кунда ДУК, ЛСД-2 аппаратлари билан сепилади. Суйиладиган ва сут берадиган  молларни  полихлорпинен билан  ювиш мумкин эмас. Касалликни кенг тарқатмаслик учун тери ости сўнаси билан касалланган молларни далага махсус дориламасдан чиқармаслик керак. Ҳамда уларни учиш вақтида ҳайвонларни сояда сақлаш ва вақти вақти билан чумилтириш керак.

    Сутни ифлосланмаслиги учун, соғиладиган сигирларни елини ҳар хил дори билан ишлов берилгандан кейин яхшилаб ювилиши ва артилиши лозим. Ҳайвонларни гўштга топшириш, суйиш кўрсатилган инструкцияга биноан амал қилинади. Масалан: хлорофос билан ишлов берилса 15 кундан кейин, уч хлор-метафос билан ишлов берилса 60 кундан кейин суйишга рухсат этилади.       

    Назорат саволлари:

    1. Яйловларни текшириш қандай утказилади.

    2. Ҳайвонларни суғориш қандай амалга оширилади.

    3. Ҳайвонлар яйловда қандай гуруҳларга бўлинади.

    4. Яйловнинг турларини айтинг.

    5. Ҳашоратларга қарши кураш қандай олиб борилади.

     

     



     

     

     



     

    1   2   3   4   5   6

    Коьрта
    Контакты

        Главная страница


    Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги