• Адабиётлар Сувонқулов Й.А. "Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари гигиенаси" Тошкент, 1994 й. Қўшимча адабиётлар.
  • Мавзу: ҲАЙВОНЛАРНИ ҲАЙДАШ ВА ТАШИШ ГИГИЕНАСИ. Режа
  • Адабиётлар
  • Мавзу: ЧОРВА ХОДИМЛАРИНИ ШАХСИЙ ВА
  • Мавзу: ҚОРАМОЛЛАР ГИГИЕНАСИ Режа



  • страница4/6
    Дата29.01.2019
    Размер2.61 Mb.

    Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


    1   2   3   4   5   6

    Мавзу: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ҲАЙВОНЛАРИНИ ПАРВАРИШ

    ҚИЛИШ ГИГИЕНАСИ.

    Режа:

    1.    Тери ва елинни парвариш қилишнинг гигиеник аҳамияти.

    2.    Туёқ ва шохларни парвариш қилиш игиенаси. 

    3.    Моцион турлари ва унинг аҳамияти



    Адабиётлар

    1. Сувонқулов Й.А. "Қишлоқ хўжалиги  ҳайвонлари гигиенаси"  Тошкент, 1994 й.

    Қўшимча адабиётлар.

    1. Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных  

         животных» Москва, 1991


    1. Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

    Таянч иборалар:

             Ҳайвонларни чўмилтириш, ванналар, дезинфекцияловчи эритмалар, стресс, санитария  даволаш пункти, дезинфекция, тозалаш, тери, шох, моцион.

     

    Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари озиқлантириш, суғориш, сақлашдан ташқари ҳайвонларга қараш ва парвариш қилишга муҳтождир. Парвариш қилиш, асрашни тўғри ташкил қилиш организмни чиниқишига, физиологик жараёнларни меъёрда кечишига, модда алмашинувини яхшиланишига, организмни яхши ривожланишига, маҳсулдорлигини оширишга, соғлом ўсишига сабабчи бўлади. Ҳайвонларни  узоқ муддат биноларда сақлаш, яйловларга ҳайдалмаслик, яйратишни тўғри ташкил этмаслик организмни кучсизланишига ва турли хил касалликларни келиб чиқишига сабабчи бўлади. Ҳайвонларни терисини парвариш қилиш унинг физиологик ролидан келиб чиқади. Ҳайвонлар терисининг ҳолати унинг умумий ҳолати билан боғлиқ бўлиб, терини ўз меъёрида ишлашини таъминлайди. Шунинг учун тери ва жуннинг ҳолати саломатлик ойнаси дейилади.



    Организм учун терининг аҳамияти катта бўлиб организмда муҳим вазифаларни бажаради: ҳимоя, суюқликлар ажратиш, иссиқлик алмашинувини бошқариш ва ҳ.к. Тери орқали организм ташқи муҳит билан рефлектор боғланган бўлади. Тери ҳайвонлар танасини  ҳимоя қилувчи қоплам ҳисобланиб турли таъсиротларни қабул қилиб марказий нерв тугунлари орқали таъсиротларни орган ва тўқималарга етказади. Жароҳатланмаган тери органимзга микроблар, паразитларни ўтишига йўл қўймайди. Бундан ташқари терида кислотали жараён рН- 3,0-0,6 бўлиб микробларни кўпайишга, ривожланишига йўл қўймайди. Маълумки микроблар ишқорли муҳитда яхши ўсиб ривожланади. Терида физиологик жараёнларни кечиши натижасида махсус иммун таначалар пайдо бўлиб бактерияларни нобуд қиладиган  лизоцим пайдо бўлади.

    Ҳайвонлар териси - ажратиш органи бўлиб сув ва туз алмашинувида актив қатнашади. Тер безлари ёрдамида тери орқали сув, ош тузи, хлорли калий, фосфорли ва органик бирикмалар  ажралади. Ёғ безлари орқали ажратилган суюқликлар таркибида оқсил ва ёғ бўлиб терини устини қоплаб юмшоқлик, эгилувчанлик хусусиятини ошириб терини қўриб қолиш, ёрилишдан, жунни синишдан сақлайди. Ёғ билан терни аралашмаси (жиропот) қўйчиликда жунни сифатини оширади.

    Тери қоплами ҳайвонларни ташқи муҳит таъсиротларига чидамлилигини, саломатлигини ва маҳсулдорлигини оширади. Шунинг учун ҳайвонларнинг тери қопламини парвариш қилишни таъминлаш керак. Тери қоплами доимо ўлган ҳужайралар ва турли хил чанглар микроблар билан ифлосланган бўлади. Бу терида турли хил микроблар, каналар, битлар ва бошқаларни кўпайишига сабабчи бўлади. Демак ҳайвонларнинг саломатлиги, маҳсулдорлигини ошириш учун терини  тозалаб туриш керак.



    Терини парвариш қилиш усуллари - Ҳайвонлар терисини парвариш қилаш  уни тозалаш, ювиш, чўмилтириш, жунини олишдан иборат. Механик ва физик усуллардан фойдаланиб теридаги нерв рецепторини қитиқлашдан иборатдир. Тери қопламини тозаланиши қон билан таъминланишининг яхшиланишига сабабчи бўлиб терини сифатини яхшилайди. Натижада организмда модда алмашинуви меъёрига тушиб, озуқани истеъмол  қилиш ва ҳазмланиши кучайиб сигирларнинг сут  маҳсулоти 8 - 12 % га, сутнинг ёғлилиги 0,1 - 0,22 % га ошади. Чўчқаларда эса кунлик тирик вазни эса  27% га ошиб, 1 кг ўсишига озуқа 25,5 % га кам сарфланиши аниқланган.

    Ҳайвонларнинг териси доимо қаттиқ тозалагичлар ёрдамида тозалаб турилиши керак. Тозалаш вақтида санитария талабларига риоя қилиб   терини жароҳатланишини олдини олиш керак. Юқори маҳсулдор ва наслли ҳайвонлар учун алоҳида тозалаш қуроллари бўлиши керак. Бу эса бир ҳайвондан иккинчи ҳайвонга касаллик тарқатувчи микробларни ўтишини олдини олади. Бинони тоза сақлаш учун ҳайвонларни бинодан ташқарида махсус ажратилган жойда тозалаш керак.

    Агар ҳавонинг ҳарорати +150С дан паст шамолли ва ёмғир бўлса молхонада тозалаш керак. Сигирлар терисини соғишдан камида 1 соат олдин  тозалаш керак. Отларни чап томонидан бошлаб олдин бош томони, бўйни, кўкрак, сагри, тос буғини сўнгра ўнг томони худди шу тартибда тозаланади. Ҳар 4 марта қул силташдан сўнг қашлагични тахтага уриб тозалаш керак. Сўнг тери ҳул мато билан артилади. Отларнинг ёли, думи олдин кул билан ёйилиб, таралиб қашлагич билан тозаланиб мато билан артилади. Қуриқчи ва уй итларини   териси ҳам  тозаланади.  Қўйларни  жуни ёзги вақтларда  қирқилади.

    Терини тозалаш ҳайвонларни сут маҳсулдорлигига рефлектор таъсир қилиб сигирларда сут  маҳсулотини оширади. Шунинг учун елинни соғишдан олдин уқалаб, иссиқ сув билан ювиш, қуруқ қилиб артиш тавсия этилади ва бу сут ажратишни кучайтиради. Ҳайвонлар терисини тозалаш учун ТСХА тавсия этган пневматик чанг сурғич вакуум насослардан фойдаланилади. Ҳайвонлар иссиқ ёз пайтларида чўмилтириб ювилади. Бундан мақсад танасини совутиш ва ҳар хил ифлосликлардан тозалаш. Амалиётда чўмилтириш учун ванналар, душлар қулланилади. Ҳайвонларни чўмилтирганда сувни ҳарорати +180С дан кам бўлмаслиги керак. Терлаган, қизиган, озуқага туйган отларни чўмилтириш мумкин эмас. Чўмилтириш эрталаб ва кечқурун ўтказилса яхши натижа беради. Юқори ҳароратли ва касал ҳайвонларни чўмилтириш мумкин эмас. Чўмилтириш учун ДУК, ЛСД-2, ЛСД-3 каби кўчма қурилмалардан фойдаланиш мумкин.



    Елинни парвариш қилиш – Сут бези қалин нерв учлари, қон томирлардан, кўплаб сут альвеолалари ва сут йўлларидан ташкил топиб бир - бири билан боғланиб умумий сут цистернасини ҳосил қилади. Елинни парвариш қилишнинг асосий мақсади унинг жароҳатланишининг олдини олиш ҳисобланади. Бунинг учун биринчи навбатда сут соғувчининг қўли тоза бўлиши зарур. Сигирларни қўл билан соғишда сигир елини +400 – 450С ли илиқ сув ёрдамида резина шланг орқали тозалаб ювилади ва тоза сочиқ билан қуруқ қилиб артилади. Елинни ювиш вақтида сиги думи махсус қисқич ёрдамида дум асосига қистириб маҳкамланади. Сигир елинини ювишдан олдин сут соғувчининг тирноқлари калта қилиб олиниб қўл совунлаб ювилади ҳамда қуруқ қилиб артилади. Сут соғувчилар соғишдан олдин махсус халат кийиши ва бошига рўмол ўрашлари керак. Сутнинг биринчи томчилари ифлос бўлганлиги сабабли алоҳида идишга соғиб олинади. Сигирларни қўл билан соғишда массаждан фойдаланилади. Массаж тайёрловчи ва якуний турларга бўлинади. Массаж сут безларининг яхши ривожланиши, сутни тўлиқ соғилиши ва елин касалликларини олдиниолшга ёрдам беради. Соғишдан олдин ҳар бир елин бўлаги аста-секинлик билан силаб-сийпалаб юқоридан пастга қараб қисилади. Шундан сўнг ҳар бир елин бўлаги айланма ҳаракат усулида енгил массаж қилинади. Елин сурғичлари кафт ёрдамида қисилади аммо соғилмайди. Кейин соғиш тугагандан сўнг якуний массаж утказилади.

    Туёқларни парвариш қилиш - Чорвачиликда ҳайвонларни тўшамасиз сақлаш, панжарали поллар, ҳайвонларни зич жойлашиши, гўнгни механизация ёрдамида чиқарилиши  кўпгина қийинчиликлар келтириб чиқаради ҳамда туёқларнинг жароҳатланишига сабабчи бўлади.

    Жароҳатланишнинг олдини олиш учун ҳайвонлар тўшамасиз сақланадиган бетон полларнинг устки қисмига майин қум сепилиши ҳайвонларнинг туёқлари бир текисда емирилишига ёрдам беради. Тўёқлар жароҳатланишига кўпинча панжарали поллар сабабчи бўлади. Шунинг учун панжарали поллар юмшоқ материаллардан оралиғи тор бўлиши керак. Ҳайвонларнинг дам оладиган жойларида поллар яхлит бўлиши, юрадиган, озиқланадиган ва суғориладиган жойларда поллар панжарали бўлиши керак. Тўлиқ панжарали поллар асосан бурдоқига боқилаётган ҳайвонлар учун қулланилади.

    Агар ҳайвонлар биноларда сақланиб гўнг транспортер ёрдамида чиқарилса гўнг йўлларини устига панжара қўйиш керак. Агар ҳайвонлар алмашилмайдиган тўшамали биноларда сақланса қорамолларнинг туёқлари емирилмай ўсиб кетади, қийшаяди. Бундай хўжаликларда қорамолларни доимо яйратиш - озиқлантириш майдонига чиқариш керак, Ҳайвонларни ҳайдаш йўли билан соғиш залларини тўташтириш керак. Туёқ касалликларини олдини олиш учун хўжаликларда махсус чуқурлиги 10-12 см, узунлиги 4-6 м бўлган бетонли ванна қурилиб, 10 % ли мис купороси ва 5%-ли формалин эритмаси билан тўлдирилади.  Ҳайвонлар кунига 1-2 марта 2 - 4 кун давомида ўтказилади.

    Чўчқаларни станокда сақлаганда поллар нам ва нотекис бўлмаслиги керак. Туёқ касалликларини олдини олиш учун бинонинг поллари қуриқ ва текис бўлиши керак.  Жароҳатланишнинг олдини олиш учун юмшоқ тўшамалардан фойдаланиш керак.

    Отларнинг туёқларини доимо кўзатиб  қараб тозалаб туриш керак. Чунки уларнинг туёқлари механик жароҳатларга учрайди. Отларни туёқларига доимо қарамасдан ифлос, нотекис йўлларидан ҳайдаш сурункали туёқ ва пай касалликларини  келиб чиқишига сабабчи бўлади. Шунинг учун туёқ касалликларининг олдини олиш учун отларни тўғри ишлатиш ва сақлаш керак. Отларни денникларда сақлашга ўтишдан олдин оғир ишларни бажаргандан сўнг оёқ буғинларини пастдан юқорига қараб уқалаш керак. Пайлари яхши ривожланмаган отларнинг буғинлари бинт билан уралиши керак. Туёқлар доимо куздан кечирилиб, тозаланиб ювиб қуритилиши  керак. Туёқ шохини ўсиб кетмаслиги учун доимо қирқиб тозалаб туриш керак. Агар қирқиш ўтказилмаса туёқни олдинги қисми усиб кетади ва бундай ҳайвонларнинг товонига оғирлик тушади. Бунинг натижасида пайлар чўзилади. Туёқлар ўзига хос бўлмаган шаклларга ўтади, оғриқ пайдо бўлади, оқсайди. Туёқларни доимо қирқиб турилиши уни бир текисда ўсишини таъминлайди. Ишчи отларни туёқларини парвариш ва қарашнинг асосий омили уларни тақалаш. Тақалаганда туёқлар тез емирилмайди, текис қаттиқ йўлларда отлар ишончли юради  ва иш қобилиятини оширади ҳамда туёқ касалликларини олдини олади. Отлар ҳар 1,5-2 ойда  тақаланади.

     Шохни парвариш қилиш - Қорамолларнинг шохларини парвариш қилишнинг асосий мақсади жароҳатланишларнинг олдини олишдир. В.А.Аликаев ўз маълумотларида шох  таъсирида  8,5 % шикастланишлар келиб чиқишини  келтирган. Агар ҳайвонлар боғламай боқиладиган бўлса уларни 60-70 кунлигида шохсизлантириш мумкин. Катта ёшдаги ҳайвонларда шохсизлантиришни ўтказиш анча оғриқли бўлгани учун тавсия этилмайди.



    Моционнинг аҳамияти - ҳайвонлар узоқ вақт ёпиқ биноларда яйратмасдан сақланса зарарли таъсир қилади. Моционсиз ҳайвон бўшашади, ланж бўлади, кам таъсирчан, организмда газ ва модда алмашиши пасайиши туфайли организмни умумий чидамлиги бўшашади, иштаҳа камаяди. Шунинг учун доимо моцион қилиб туриш керак. Ҳайвонлар ташқи ҳарорат - 250 дан паст бўлса ва қора - ёмғир ёққанда яйратишга чиқарилмайди.

    Моцион - физиологик жараёнларни қўзғатади ва организмни чиниқтиради. Қуёш нурлари таъсирида қон ишлаб чиқариш функцияси яхшиланади, организмда Ca в P ни ҳосил бўлиши йўлга қўйилиб рахит ва остеомаляция касалликларини олди олинади. Буғоз молларни яйратиш туғишни осонлаштиради. Ҳар кунлик моцион ҳайвонлари тўйимли озуқаларни ҳазм қилишини оширади, сут ва сут ёғи ошади, ёш организмнинг ўсиши, жун миқдори ва тухум олиш сони кўпаяди. Моцион учун молхоналар ёнига ТЛМ асосида кенгроқ қилиб атрофи ўралган ҳолда яйратиш майдони қурилади. Қўйхоналар ёнидан тўсилган айвон қилиниб, кун бўйи шу ерда  озиқлантирилади, суғорилади ва сақланади. Яйратиш майдонлари текис кулмак сувлари йиғилмайдиган ҳамда гўнгдан тозалаш осон бўлиши керак. Эмадиган чўчқа болалари ва жўжалар учун бинонинг жануб томонидан қалин тўшамали жой ажратилади. Яйратиш майдони иложи борича иссиқ, қор-ёмғир вақтида соябонли айвон қилиниб,  дарахт экиб кўкламлаштирилиши керак.

    Моцион вақти - ҳайвоннинг ёши, физиологик ҳолати ва ҳаво шароитига қараб давом этади. Катта ҳайвонлар ёзда эрталаб ва кечқурун, қишда кундузи  2-6 соат яйратиш майдонига чиқарилади. Ҳайвонлар моционга 10 кунлик ёшидан бошлаб ўргатилади. Аввало бино ичида кейин яхши ҳавода 10-15 мин ташқарига чиқарилади. Аста-секин вақти узайтириб борилади. Моцион вақтида ҳайвонлар бир жойда туриб қолмаслиги ва аста-секин ҳаракат қилиб туриши керак. Бунинг учун 1-2 км узоқликда яйратиш йўлга қўйилади. Қиш вақтида қордан тозаланиб, сирпанчиқ  вақтида кул ёки қум сепиб қўйилади. Наслли буқалар якка мих атрофида ёки мажбурий етаклаб айлантирилиши, отлар эса миниб яйратилиши мумкин. Буғоз сигирлар, чўчқалар, қўй ва отлар буғозликнинг охирги ойларида эҳтиётлик қилиб яйратилади. Бўрдоқига боқиладиган моллар, катакда сақланадиган ва тухум берадиган паррандалар одатда моционсиз сақланади.    

    Назорат саволлари:

    1. Парваришлашнинг аҳамиятини айтинг.

    2. Терини парваришлашнинг асоси нимадан иборат.

    3. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари нима учун шохсизлантирилади.

    4. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари учун моционнинг аҳамияти.          

     

     

     



     

     

     



     

    Мавзу: ҲАЙВОНЛАРНИ ҲАЙДАШ ВА ТАШИШ ГИГИЕНАСИ.

    Режа:

    1. Ҳайвонларни темир ва сув йўллари билан ташиш гигиенаси.

    2. Ҳайвонларни автомобил ва ҳаво йўллари билан ташиш гигиенаси.

    3. Ҳайвонларни тош ва тупроқ йўллар билан ҳайдаш қоидалари

                                                   Адабиётлар:

    1. Сувонқулов Й.А. «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гигиенаси»

        Тошкент, 1994

    Қўшимча адабиётлар:

    1. Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных  

         животных» Москва, 1991

    2.    Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

    3. Кочиш И.И., Колюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В.

        «Зоогигиена», Москва, 2008



    Таянч иборалар:

    Вагонлар тури, автомашиналар, самолёт, кема, юк баржалари, мол сони, ажратилган жой меъёрлари, стресс факторлар, уларни олдини олиш, аминазин, витамин А, тўшама, озиқа миқдори  ва бошқалар.

     

             Кўпчилик хўжаликлар ҳайвонларни маҳсулдорлигини яхшилаш учун бошқа хўжаликлардан наслдор сермаҳсул молларни сотиб олиб ўз хўжаликларига олиб келадилар. Махсус бўрдоқичилик ёки ғуножинларни ўстирадиган хўжаликлар подани тўлдириш учун бошқа хўжаликлардан моллар олиб келишади. Турли хўжаликлардан доимо суйиш учун гўшт комбинатларига моллар ташилади. Бундан ташқари ҳайвонлар кўргазмаларга, спорт ўйинларида катнашиш учун турли транспортларда олиб борилади. Бундан ташқари чет элдан сотиб олинади ёки сотилади.



    Яшаш шароитини бирдан ўзгариши транспортда ташиганда ҳайвонлар организмга салбий таъсир кўрсатади - бунда нафас олиш, юрак уриши, марказий нерв тизими  иши, овқат ҳазм қилиш, тирик массаси, чидамлилик қобилятини пасайиши ҳамда янги яшаш шароитига ўрганиши анча чўзилади. Шунинг учун ветеринария қоидасига мувофиқ соғ ҳайвонларни бир хўжаликдан иккинчи хўжаликларга ташиш мумкин. Асосий мақсад хўжаликдан чиққан ҳайвонлар бошқа хўжаликга соғлом етиб келишидир. Бирор жойга юборилаётган ҳайвонлар юборишдан бир ой олдин ветеринария ходимлари томонидан клиник, физиологик, диагностик текшириб ветеринария санитария тадбир чоралари кўрилади. Жунатилаётган ҳайвонларга ветеринария гувоҳномаси тўлдирилиб қандай текширишлар ўтказилганлиги, қайси касалликларга эмланганлиги кўрсатилади. Бундан ташқари жунатилаётган ҳар бир гуруҳ ҳайвонларга гуруҳ қайдномаси тузилади. Агар темир ва сув йўллари билан бўлса юқоридаги хужжатлардан ташқари журнал очилиб ҳайвонлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар ёзилади. Жунатувчи йўл давомида ҳайвонларни озиқа билан таъминлаши зарур. Масалан: Қорамолга 1 центнер тирик вазнига – дағал озиқа  - 4,5 кг, қўй- эчкига - 5-5,1 кг; чўчқага - 2,5 кг омухта ем; паррандага - 8 кг. Тўшама бир бош отга - 2 кг, қорамолга - 2-3 кг тўшалади.

    Жўнатишдан олдин 3-4 соат дам берилади. Сўнгра ветеринария мутахассислари ҳайвонларни ҳароратини ўлчаб чиқади. Чўчқа ва қўйларда танлаб ўлчанади. Агар  узоқ жойларга жунатиладиган бўлса уларни жўнатишга 7-10 кун қолганда йўл озиқланиши ва суғориш режимига ўргатила бошланади. Йўлда ҳайвонлар 2 марта суғорилади. Ҳайвонлар жўнатишдан олдин ёшига, маҳсулдорлигига, семизлигига, тирик массасига қараб гуруҳларга бўлинади. Бундан ташқари транспорт воситалари тайёрланади. Юклаш учун жавобгар кишилар зооветмутахассислар ҳисобланади ва улар юклаш жойларини тайёрлайди. Вагонлар, автомашина кузовлари яхшилаб текширилади, таъмирланади, ювилиб дезинфекция қилинади.

    Ҳайвонларни кузатиб бориш учун (проводник) одамлар тайёрланиб корамоллар учун 2 та вагонга 1 киши, чўчқа ва қўй учун     1 та вагонга 1 киши ва 2-3 та автомашинага 1 киши тайинланади. Сув йўли билан ташилганда ҳар 20 та қорамолга, 30 та чўчқага ва 60 қўйга бир киши тайинланади.

    Темир йўллар билан ташиш - темир йўллар билан ташиганда вагонлар махсус жиҳозланган бўлиши керак. Вентиляция эшиклари, деразалари, панжаралар, озиқа тахталари, боғлаш учун ҳалқалар, суғориш идишлари, тозалаш анжомлари билан таъминланиши керак. Вагонлар охурлар билан жиҳозланиб, темир сувдонлар ўрнатилади. Вагонларга юклаш махсус майдонларда амалга оширилади. Ҳар бир вагонга бир жинсга мансуб бўлган ҳайвонлар юкланади.

    4 ўқли вагонларга  16-24 бош қорамол, ёш ҳайвонлар 24-28 бош, бузоқлар 36-50 бош: Отлар 14 бошгача, чўчқалар 80-100 кг ли бўлса  44-50 бош; қўй - эчкилар 80-100 бош юкланади. Наслдор ва юқори маҳсулдор ҳайвонлар 500 км дан узоқ масофага жўнатилса  4 ўқли вагонларга фақат келишилган ҳолда неча бошдан юкланиши аниқланади. Вагонларда отлар ва қорамоллар боғланган холда узунасига ёки кўндалангига жойлашган холда ташилади. Ҳайвонлар  йўлда дам олиш имконияти бўлиши жойлашиш зичлиги эътиборга олиниши зарур. Ёш ҳайвонлар қўй, эчкилар, чўчқалар боғламасдан  ташилади. Наслдор ҳайвонларга йўлда ҳар 5-6 кунда махсус ажратилган жойларда 1 кун дам берилади. Қуён ва паррандалар вагонларда махсус тахтали катакларда ташилади. Ёввойи ва муйнали ҳайвонлар махсус панжарали, эшикли катакларда ташилади. 4 ўқли вагонларга паррандалар, муйнали ҳайвонлар қуйидаги миқдорда юкланади: товуқлар 850 -1050 бош, ғозлар 250; ўрдаклар 400 - 450; кураклар 500 бошгача, қуёнлар 500, тулкилар 100-200 бош.

    Йўлда ҳайвонлар 2-3 марта озиқлантирилиб суғорилади. Ҳайвонларни суғориш учун темир йўлларда махсус суғориш жойлари белгиланади. Йўл давомида вагонлар тозаланиб қуруқланиб гўнгдан тозаланади. Вагонларда микроиқлим кўрсатгичлари иссиқ пайтларда эшик ва деразаларни очиш йўли билан ёки шамоллатгичлардан фойдаланиб ўз меъёрида сақланади. Йул давомида ҳайвонларни мажбуран суйиш маън этилади. Агар йўл давомида касалланган ҳайвонлар аниқланса транспорт ветеринария ходимлари ёрдамида яқиндаги ветеринария даволаш жойларига етказиб далолатнома  тузилади. Ҳайвонларни мурдаларини, касалларини тушириш станциялари вокзал бошлиғи томонидан олдиндан белгиланади. Белгиланган жойга ҳайвонлар етиб келгандан сўнг транспорт ветеринария ходимлари ҳамма хужжатлар билан танишиб, кузатувчилардан ҳайвонлар тўғрисида маълумот олишади. Вагонлар махсус майдончаларга ҳайдалиб ҳайвонлар жароҳатланмасдан туширилади. Вагонлар махсус ажратилган жойларда тозаланиб, ювилиб, дезинфекция қилинади.

    Сув йўллари билан ташиш - сув тарнспорти биан ҳамма турдаги ҳайвонлар ташилади. Гурухларни тайёрлаш, хужжатлар тахлаш, ветеринария тадбир чорларини ўтказиш худди темир йўл билан ташишдек бўлади. Ҳайвонлар ва паррандалар сув йўли билан баржаларда, кемаларда ташилади. Одамлар ташийдиган параходларда ҳайвонларни ташиш катъий маън этилади.

    Портларда ҳайвонларни юклаш учун махсус майдонлар тайёрланади, шийпонлар, озиқа эхтиёжи, сув, асбоб анжомлар, суғориш, озиқлантириш жойлари тайёрланади. Ветеринария хизмати, дезинфекция ўтказиш жойлари тайёрланади. Ҳайвонлар юкланадиган баржа, кемаларда вентиляция, ёритиш, ҳайвонлар учун жойлар тайёрланади. Дағал ва омухта емлар учун контейнерлар тайёрланади.

    Ясси ўзи юрар юк кемаси тоза ва кенг бўлиб ҳайвонлар эркин дам оладиган бўлиши керак. Кемаларни ҳар хил чиқиндилар билан ифлосланмаслиги учун махсус оқиш ариқчалари қурилади. Кема саҳни қуриқ бўлиши керак ёки қум сепилади. Кема сахни атрофи маҳкам тўсиқлар билан уралиб боксларга, майдончаларга ажратилиб усти тахта билан баландлиги қорамоллар учун 1,9 м, отлар учун 2,4 м, майда ҳайвонлар учун 1 м қилиб ёпилади. Ҳайвонлар учун алоҳида жой ажратилади (бир бош учун - м2); сигир, буқа, ҳукизлар учун 1,8-2,5 м2; отларга 2,0-3,0 м2; чўчқаларга 0,3-1,5 м2; қўй - эчкиларга 0,5-0,75 м2. Ҳайвонлар кемада гуруҳларда эркин ҳолда ташилади. Гуруҳлар ўртасидан тахтали тўсиқлар билан ажратилади. Йирик ҳайвонлар тўсиқларга ҳалқаларга боғланади. Майда ҳайвонлар яъни чўчқа болалари, қўзилар, паррандалар махсус катакларда ташилади. Насллик ҳайвонлар учун махсус стойлалар узунлиги 2,2-3 м, эни 0,8-1,2 м, баландлиги кўндалангига 1,2-1,9 м тўсиқ билан ажратилади. Стойлалар оралиғида кенглиги 1,0-1,6 м бўлган йўлакча қолдирилади. Стойлалар кема борт томонидан чегараси бор баландлигигача тахта билан бекитилади.

    Йўл давомида ҳар 20 бош қорамолга, 30 бош отга, 60 бош чўчқа ва бузоқга 1 та ветеринария мутахассиси белгиланди. Агар йўл  5 кундан ортик бўлиб ҳайвонлар бош сони 2000 дан кўп бўлса ҳам 1 та ветеринария мутахассиси белгиланди. Агар йўл 12 соатдан узоқга чўзилса ҳайвонлар озиклантирилади. Ёпик загонлар бўлса микроиқлим  кўрсатгичлар кузатилади. Агар касалликлар учраса касал ҳайвонлар тезда ажратилади. Улган ҳайвонларни сувга ташлаш маън этилади. Гўнг тупланишига қараб кунига энг камида 1 марта тозаланиб йиғилади ва махсус жойда сақланади. Соғлом ҳайвонлар туширилгандан сўнг кема махсус жойда тозаланиб, ювилиб дезинфекция қилинади.



    Автомашиналарда ташиш - автомашиналар билан ҳайвонларни 400-500 км бўлган масофаларгача ташиш мумкин. Ҳайвонларни махсус ҳайвонларни ташийдиган ёки оддий жихозланган автомашиналар билан ташилади. Ҳайвонларни махсус машиналарда ташиш иктисодий томонидан анча фойдали. ММ3-776 машинасида 18-20 бош корамол, ОдА3-8576 машинасида 16 бош корамол ташиш мумкин. Паррандаларни ташиш учун махсус қонтейнерлар урнатилган машиналардан фойдаланилади. Бунинг учун 5-6 каватли, 10-12 секцияли 200-300 бошга мулжалланган контейнерлардан фойдаланилади. Ёш жўжалар махсус яшикларда ташилади. Фургон автомобили билан бир рейсда 6000 жўжа, 8000 курка жўжаси, 6000 урдак жўжаси, 2000 гоз жўжаси ёки 180 минг товук тухумини ташиш мумкин. паррандаларни йўлда ҳар 6 соатдан сўнг озиклантирилади. Йирик ҳайвонлар машиналарга бош томони билан бортга боғланади. Жихозланган машиналарга 2,5т бўлса 2 бош, 5 тонна бўлса 5 бошдан юкланади. Отларнинг тақаси олинади. Ёш ҳайвонлар, чўчқалар, қўйлар боғламасдан, лекин жойлаштирилганда эркин дам оладиган бўлиши керак.

    Чўчқаларни обу-ҳаво шароитига караб ҳарорат 300С юқори бўлса ветеринария врачининг ижозати билан ташиш керак. Ҳар бир машинада 1 тадан кузатувчи бўлиб, узоқ бўлса 3-4 соат дам бериш керак. Кунига 2 марта суғориш керак. Машиналарни тоззалаш учун олдиндан келишилган холда жойлар танланади. Агар касаллик чикиб колса якиндаги ветеринария идорасига мурожаат қилиш керак. Ҳайвонлар туширилгандан сўнг машиналар 2% формалдегид эритмаси билан дезинфекция қилинади. Транспорт стрессларини олдини олиш учун бузокларга юклашдан 10-15 минут олдин 5%-ли аскорбин кислотаси 6 млдан ҳар бир бошга тери остига юборилади. 30-40 минут олдин 2,5% ли аминазин. 3,5% ли новакаин эритмасидан мускул орасига 3 млдан,  45СБ витамин А юборилади.

    Бузоқларни жўнатишдан олдин тери қоплами, туёқлари тозаланади ва 5%-ли формалдегид билан ишлов берилади. Паратиф ва колибактериозга карши эмланади. Бузоклар жўнатишдан 3-4 соат олдин оч сакланади. Ошқозон ичак касалликларини олдини олиш учуш ҳар бир бош бузокга 2 литрдан шиллиқ глюкоза қайнатмаси ичкизилади. (125 г глюкоза 2 литр қайнатмага қўшилади). Бузоқларни махсус машиналарда ташилади. Остига тўшама тушалади ва ҳар бир бошга 0,4-0,75 м2дан жой танланади.

    Ҳаво йўллари билан ташиш - самолётлар ёрдамида халқ хужалиги юклари ҳамда уй, ёввойи, лаборатория ҳайвонлари ташилади. Бундан ташқари йирик авикорхоналари дунёнинг турли мамлакатларига наслдор, сермахсул, цирк, спорт ҳайвонларини ташийди. Ҳайвонларни юклаш, сақлаш, юқумли касалликларни таркалмаслиги учун тайёргохларда махсус жойлар ажратилган бўлиши керак. Хозирги самолётларда, вертолётларда ҳайвонларни ташиганда микроиқлим  курсатгичларини меъёрида сақлаш керак. Самолётларни ҳайвонлар чикиндилари билан емирилмаслиги учун махсус материаллар билан копланиши керак. ҳайвонларни йўлда суғориш, озиқлантириш ташиш вақтига боғлиқ. Йирик ҳайвонларни жойлаштириш учун стойла ёки гурухли секциялар урнатилади. Ҳайвонларни кузатувчи ва ветврач кўзатиб бориши керак. Жўжалар махсус яшикларда ташилади. Ҳайвонлар туширилгандан сўнг самолёт  тозаланиб дезинфекция қилинади.

    Ҳайвонларни тош ва тупроқ йўллар билан ҳайдаш қоидалари - Ҳайвонларни ҳайдаш - кенг тарқалган усуллардан бўлиб, ташишнинг энг фойдали усули ҳисобланади. Агар тўғри ташкил этилса энг кулай ва хўжалик учун арзонга тушади. Ҳайвонларнийўллар билан ҳайдаш асосан гўшт комбинатларига ёки  узоқяйловларга чикариш учун кулланилади. Ҳайвонларни ҳайдаш учун асосан соғлом ҳайвонлар ветеринария куригидан ўтгандан кейин ажратилади. Касал нимжон, кари ҳайвонлар умумий подадан ажратилади. Соғлом ҳайвонлардан алоҳида подалар тўзилади. М: корамоллар - 250 бош, куй эчкилар - 1000 бошдан. Ҳар бир пода ёки отарлар ҳайвонларнинг ёшига, турига, жинсига, семизлигига караб ажратилади.

    Йил давомида ҳайвонларга қараш, бокиш учун алоҳида чўпонлар тайинланади. Ҳайдаш давомида барча ветеринария - санитария қоидаларига риоя қилиш чоралари кўрилади. Чўпонлар учун махсус транспорт ажратилади. Бош чўпонга ветеринария гувохномаси, йўл варақаси, дори-дармонлар берилади. Ҳайвонлар махсус ажратилган йўллар билан ҳайдалади. Ҳайдаш йўллари олдиндан белгилаб келишиб олинади. Бўш яйловлар, дам  олиш жойлари, суғориш усуллари кўзда тутилади. Бир вақтнинг ўзида ҳайвонларни ҳайдаш графиги тузилади. Подалар асосан эрталаб хайдалиб, коронғи тушиши билан тўхтатилади. Подаларни ҳайдаш тезлиги кунига корамоллар учун 15-18 км, қўйларга 10-15 км, чўчқаларга - 8 км қилиб белгиланади. Агар ҳайдаш вақтида озиқа ва сув кам бўлса 6-10 соатга ҳайдашни узайтириш мумкин, куннинг ўрталарида соат 12-1600 да ҳайвонлар дам олдирилади. Агар йўллар  узоқбўлса 6-8 кундан сўнг яхши яйловларда ҳайвонлар 2 кун дам берилади. Ҳайвонлар иссик вақтлари кунига 3 марта, баҳор ва кузда 2 марта сугорилади. Ҳайдаш даврида ҳайвонларни бошқа хўжалик моллари билан қўшилишига умуман йўл қўймаслик керак. 

    Назорат саволлари:

    1.  Ҳайвонлар нима мақсадда ташилади.

    2. Ҳайвонларни ташиш йўлларини айтинг.


    1. Вагон ва автомашиналарга неча бош ҳайвон юкланади.

    2. Ҳайвонларни ташишда қандай хужжатлар тўлдирилади.

     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

    Мавзу: ЧОРВА ХОДИМЛАРИНИ ШАХСИЙ ВА

     МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ

    Режа:

    1. Чорвачиликда меҳнат унумдорлигини оширишнинг шарт–шароитлари.

    2. Чорвадорларнинг шахсий гигиенаси ва уларни ҳар хил касалликлардан сақлаш чоралари.

    3. Чорвадорларни соғлигини сақлаш чора–тадбирлари.



    Адабиётлар

    1. Сувонқулов Й.А. "Қишлоқ хўжалиги  ҳайвонлари гигиенаси"  Тошкент, 1994 й.



    Қўшимча адабиётлар.

    1. Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных  

         животных» Москва, 1991

    2.    Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за

         животными». Минск, 2007

    3.    Агаев Р., Саркисян Э.Э. – «Гигиена билан соғликни сақлашни ташкил қилиш асослари, Тошкент, 1997 й.



    Таянч иборалар:

    Микроиқлим, намлик, ҳарорат, чанг, микроблар, махсус кийимлар, респиратор, термометр, психрометр, зарасизлантириш, дезинфекция 

     

    Чорвачилик фермаларида чорвадорларни иш фаолиятини унумдорлигини ҳар хил ишлар бажаришлари ва ишлаш шароитини санитария–гигиена томондан қандайлиги билан белгилаш керак. Ҳавонинг харорати,  ҳаракат тезлиги, намлиги, заҳарли газлар, ҳайвонлар билан мулоқотда бўлганда, машина ва механизмларда ишлаганда, электр энергиясидан фойдаланганда ўзини эҳтиёт қилиши, юқумли касалликлар аниқланганда ўзларини химоя килиш каби сабаблар уларнинг соғлигига ва меҳнат фаолиятига салбий таъсир этади. Шунинг учун ҳайвонларни маҳсулдорлигини ошириш билан бирга, чорвадорлар ўзининг меҳнат режими ва шахсий гигиенасига аҳамият бериши керак.



    Чорвадорларни ишлаши 7 соатдан ошмаслиги, ҳар 4 соатда дам олиши алоҳида аҳамиятга эга. Қисқа дам олиш вақтларида ҳар хил суҳбатлар, рўзнома, ойнома ва ҳар хил адабиётларни ўқиш билан шуғулланишлари лозим.

    Ҳозирги кунда чўчқачилик, қўйчилик, паррандачилик ва йилкичилик фермаларида бир сменада иш ташкил этилган. Улар эрталаб эрта иш бошлаб, кечқурун кеч тугатади яъни кунига хайвонларни 3 марта озиқлантириш, суғориш ва куни билан майда чўйда ишлар билан машғул бўлади. Лекин уларни ишлаши кунига 8 соатдан ошмайди, иш оғир бўлса ҳам яхшилаб дам олмайди.

    Сутчилик фермаларида иш икки сменали булиб яъни 2 сут согувчи, бири эрталаб, иккинчиси кечкурун ишлайди ва ҳар ҳавфтада смена алмаштирилади.

    Ишчилар соғлигини сақлаш ва меҳнат унумдорлигини оширишнинг энг асосий омилларидан бири оғир меҳнат жараёнларини механизациялашни, яъни озуқа тарқатиш, сут соғиш, молларни электр чанг ютгичларда тозалаш, жун қирқиш, электр чупон, гўнгларни йиғиштириш, чиқариш, суғориш ва бошқа ишларни талаб этади.

    Қиш пайтлари чорвадорлар чарм оёқ кийимлари, иссиқ усти–бош, жун пайпоқ ва иссиқ пайтавалардан фойдаланиши керак. Улар ишлаётган жойларда ҳавонинг ҳарорати меъёрида, ҳаракат тезлиги 0,5 – 0,6 м/сек., нисбий намлик 75%, заҳарли газлардан СО2 – 0,15%, аммиак – 0,026%, ва Н2S 0,001 % дан ошмаслиги керак. Хуллас, улар учун микроиқлим меъёр талабига жавоб бериши чорвадорларнинг соғлигини сақлашга сабаб бўлади. Айниқса елвизак, заҳарли газлар, ҳаводаги чанг ва микроорганизмлар билан ифлосланишдан эҳтиёт бўлиш керак. Ёқимсиз оби–ҳаво ва бошқа иқлим шароитлари ишчилар организмини совутиб шамоллаш, ревматизм касалликлари, иссиқ ва қуёш нурларини кучлилигидан кун уриш касалликларига чалинади.

            Чорвадорларнинг шахсий гигиенаси ва ишлаб чиқаришда уларни ҳар хил касалликлардан сақлаш усуллари -  Ҳавонинг совуқ пайтлари оёқ кийимлари 1 – 2 ўлчамга кенгроқ бўлиши, ичидан иссиқ пайтава, жун пайпоқ кийиши лозим. Иш даврида вақти–вақти билан +180С – 200С ли иссиқ хонада исиниб чиқиши шамоллаш касаллигин олдини олади.

    Баъзи бир ҳайвонлар асов бўлиб ўйнайди, тепади, шохлайди ёки тишлайди. Шунинг учун улар билан ишлашда эҳтиёт бўлиб муомала қилиш лозим. Айниқса от ва буқаларда бу холат кўп ўчрайли. Буқага ёшлигида қупол муомала қилсангиз ёки вақтида озиқлантирмаса пайт пойлаб шохлайди. Масалан: Охунбобоев номли наслчилик хўжалигида зоотехник Суяров Ҳамидни бурдоқиланаётган буқа вақтида озиқлантирмаганлиги учун кўзидан шохлайди натижада икки кундан кейин шаҳар касалхонасида ҳалок бўлади. 1976 й пиво заводи ишчиси уйида пива чиқиндисига буқа боқади. Вақтида озиқлантирмаганлиги учун буқа эгасининг орқа курагидан шохлаб йиқитади ва яна шохлайди. Шохининг учи курак остига санчилади. Натижада вилоят касалхонасида операция қилинади, аммо натижада вафот этади.

    Касал ҳайвонларни яъни кўйдирги, қўтириш, бруцеллёз, туберкулёз, оқсил, манка, сарамас, темиратки ва баъзи гельмент касалликлари Билан касалланган хайвонларни сути, гўшти ва гўнги кишилар соғлиги учун хатарли бўлади. Шу касалликлардан  сақланиш учун вақтида касал ҳайвонлар ажратилиши, даволаниши, олди олиниши, ишлов берилиши, молхоналар ва гўнгларни дезинфекция қилиш, ҳамда хизматчи кишиларни шахсий гигиенасига эътибор бериш керак.

    Мисол: 1967 йил Сурхондарё вилояти ва Қароқалпоғистоннинг Чимбой тумани хўжалигида сут соғувчилар орасида сил касаллигини таркалиши ёки 1969 йил Денов тумани хўжалигида шахсий сўйилган қўй гўштини истеъмол қилиб, 13 кишинигг кўйдирги касали билан касалхонага тушганлиги тўғрисида айтиш мумкин. Тишлайдиган, тепадиган, шохлайдиган ва касал ҳайвонлар билан ишлайдиган чорвадорларни зооветеринаря мутахассислари олдиндан огоҳлантириб, таништириб, хавфдан сақланиш тўғрисида тушинтириш ишларини йулга кўйиши керак. Айниқса 18 ёшга тўлмаган ёшлар ва ҳомиладор хотин–қизлар бундай ҳайвонлар билан ишлашга қўйилмайди.

    Йилдан–йилга чорвачиликда озуқа тайёрлаш ва тарақатишда хилма–хил янги машиналар, механизмлар қулланилмоқда ва меҳнат унумдорлиги оширилмоқда. Шунинг учун ҳам чорва ходимлари шу техникалар билан ишлашни, қандай муомала қилишни, ишлаб чиқариш шовқинлари, чанг кўтарилиши ва бошқаларни камайтиришни билашлари керак. Бунинг учун ҳар бир фермада мутахассислар томонидан кўрсатма (инструктация)  бериш, қандай бажарилишини назорат қилиб бориш зарур. Ёшига тўлмаган ёшлар машиналарда ишлашга қўйилмайди. Агар иш вақтида бирон бахтсиз ҳодиса рўй берса, беморга биринчи медицина ёрдамини беришни билиш, тезда врач чақириш ёки касалхонага жўнатиш керак. Бу ишга ферма мудири, бош мутахассислар жавобгардир. Механизация ва машиналар хавфсизлигига бош муҳандис, электр хизматчилари жавоб беради.

    Чорва ходимларини соғлигини сақлаш ва меҳнат унумдорлигини оширишда уларни шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш катта аҳамиятга эга. Уларни соқлигини мунтазам медицина ходимлари томонидан текшириш, организмини чиниқтириш, кул ва териларини парвариш қилиш, махсус кийимлар кийиш, касал ҳайвонлар билан ишлаганда уларни тезагини тозалаш ва ўликларини йўқотишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши керак.

    Хизматчилар ҳар уч ойда бир марта медицина кўригидан ўтказилади. Агар сил, бруцеллез, тери касалллиги ва сурункали дизинтерия билан касалланганлиги аниқланса сут соғишга қўйилмайди хамда гельминт тухуми топилса даволаниши шарт. Соғувчилар сигир елинларини ювиши ва илдиз мевали озуқаларни ювиш учун иссиқ сув билан таъминлаш зарур.

    Сигирларни кул билан соғишда, кўпинча соғувчиларни кулида оғриқ, шиш пайдо бўлади, териси гадир–будир, қўпол бўлиб кавариқлар ҳосил бўлади.  Шундай кишилар қулига илиқ ванна қилиб, массаж қилинади, кейин вазелин ва  малхам суртмалар билан ўзи ишқалаб массаж қилади.                

    Чорвадорлар иш жойида қул ювгич, совун, сочиқ, дизинфекция қилувчи суюқликларбулиши шарт. Кириш – чиқиш йўлларига дезобарер қилинади.

    Изоляторда касал ҳайвонларга қаровчи кишилар учун махсус кийимлар  халат, фартук, қалпоқ ёки рўмол, этик, қулқоп ва бошқалар берилади. Бу кийимлар фақат иш вақтида кийилиб кейин дезинфекцияловчи эритмаларда қайнатилиб, совитилиб, дазмолланиб зарарсизлантирилади. Сут, қаймоқ ва бошқа сут  маҳсулотлари истеъмол қилишдан олдин зарарсизлантирилади яъни қайнатилади. 

               Чорвадорларни соғлингини сақлаш чора тадбирлари - Чорвачилик фермаларини дизинфекция, дезинсекция, дератизация каби ишлар ветеринария врачи назоратида бажарилади. Аммо ҳар бир чорва ходими бу дориларни озуқа, охур, сув идишларига тушмаслигини таъминлаши зарур. Хизматчилар шу ишларни бажаришда махсус кийим, респиратор, противагаз кийиб ёки оғиз бурунларини дока билан ёпиб олиши, қулқоплардан фойдаланиши керак. Бу ишларга ҳомиладор ва бола эмизадиган хотин–қизлар қўйилмайди. Дориларни тайёрлаш, асбобларга жойлаштириш ишлари ҳаммаси очиқ ҳавода ёки яхши шамоллайдиган биноларда бажарилади. Столлар усти зангламас металл билан қопланиб ишдан кейин стол ва идишлар содали иссиқ сув билн ювилади. Идишлар, асбоб–анжомлар, дезинфекция машиналарини ариқ, дарё ва кулларда ювиш чайқаш мумкин эмас.

             Бутун дунё соғлиқни сақлаш уюшмасининг аниқлашича (Ф.Г. Кратков) сувнинг ифлослиги ва сифатсизлигидан йилига дунё бўйича 5 млн киши вафот этади, 500 млн киши касалланади. Шундан кўриниб турибдики, чорва ходимларини тоза истеъмол сувлари билан таъминлаш, сувни вактида зарарсизлантириб туриш тавсия этилади.

    Гўшт ва сут комбинатларида ишлайдиган кишилар тоза халат, қалпоқ билан таъминланиши, тирноқлари олинган, чунтакларида металл буюмлар бўлмаслиги, хотин–қизлар ҳар хил  тақинчоқлар тақмаслиги керак. Ишга киришда ва ишдан кейин душ қабул қилиши зарур. Гўшт комбинатининг терилаш ва колбаса цехида ишловчилар орасида ҳам ҳар хил касалликлар кўп ўчрайди. У ерларда махсус кийимлар кийилади, чекилмайди, гўшт қиймасига ҳар хил нарсалар тушмаслигини таъминлаш хизматчилар вазифасидир.

    Чиқинди ва тери заводларида ишлайдиган кишилар паратиф, кўйдирги, бруцеллёз, қоқшол касалликларига қарши эмланади. Қўлида яраси ёки териси шикасатланган кишилар бу ишларга қўйилмайди.

    Тик туриб ишлаб чиқаришда ишлайдиган кишилар қорин ичида босимни ошишидан дабба (чов, қорин чурраси), аёлларда эса қоринни пастга тушиши, бачадон ҳолатининг ўзгариши, оёқ веналарида варикоз касалликларини чиқаради, ёки кўп ўтириб ишлашда эса овқат ҳазм қилиш органларини фаолиятининг бузилиши, санчиқ, бавосил касаллигит, хотин–қизларнинг ҳайз кўриш циклининг бузилиши  ҳоллари учрайди.

    Паррандачилик хўжаликларида ишлаб чиқариш шовқинлари, люминация, бактерицид ва ультрабинафша лампаларининг кучли нури, дезинфекция дориларини   ҳиди чорвадорлар асабига ва соғлигига таъсир этади. Шшунинг учун паррандачилик фабрикалари ходимлари орасида вақтинчалик ишга яроқсиз кишилар кўп учрайди. Кўпинча нерв (периферия нерви) шамоллаши, тери касалликлари, касб касаллиги ва зооноз касалликлар кўп учрайди.

    Товуқхоналарининг ички деворлари, тўсиқлари, жўжалар чиқиш зали, ювиш, лаборатория, сўйиш цехлари камида, 1,8м баландликда сувга чидамли, ювиш ва дезинфекция қилишга қулай материал билан қопланади.

    Нурлантирувчи лампалар хизматчилар йўқлигида ишлатилиб, ювиш, тозалаш вақтлари шахсий гигиена коидаларига риоя қилиш керак. Хуллас ҳар бир чорвадор ўзи ва бошқалар  соғлигини ҳамда ҳайвонлар соғлигини ўйлаши керак. Шунга мувофиқ заруррий чора  тадбирларга риоя қилишлари лозим.       

    Назорат саволлари:

    1.  Чорвадорларнинг шахсий гигиенасини айтинг.

    2.  Микроиқлим  курсатгичлари чорвадорлар учун кандай булади.

    3. Чорвадорларни касалликлардан химоя килиш чоралари.

    4. Зооантропоноз касалликларни тушинтиринг.

     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

    Мавзу: ҚОРАМОЛЛАР ГИГИЕНАСИ



    Режа:

    1.    Қорамолларни сақлаш усуллари ва молхоналар қуриш гигиенаси

    2.    Сигирларни боқиш, туғдириш, соғиш  ва сутдан чиқариш гигиенаси

    3.    Наслли буқалар гигиенаси

    4.    Бузоқларни ўстириш ва сақлаш гигиенаси

    5.    Қорамолларни бурдоқига боқиш гигиенаси



    Адабиётлар

    1. Сувонқулов Й.А. "Қишлоқ хўжалиги  ҳайвонлари гигиенаси"  Тошкент, 1994 й.



    Қўшимча адабиётлар.

    1.    Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

    2.    Кочиш И.И., Калюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В. «Зоогигиена», Москва, 2008

    3.    Носиров У.Н. «Қорамолчилик», Тошкент 2004



    Таянч иборалар:

    Сақлаш усуллари, молхона-яйлов, молхона-яйратиш, молхона-лагер, боглаб, богламай, узлуксиз цех усули,  микроиқлим  курсатгичлари, намлик, харорат, чанг, микроблар, махсус кийим, термометр, психрометр, дезинфекция ва ҳ.к

     

            Қорамолларни сақлаш усуллари – Қорамолчилик фермалари технологияни лойиҳалаш меъёрлари (ТЛМ) 1-89 асосида қурилади. Мустақил мамлакатимизда қорамолчилик чорвачиликнинг асосий тармоги ҳисобланиб, ҳозирги кунда 6,5 млн бош қорамол, шундан 2,8 миллион сигир мавжуд.



    Қорамоллар молхона, молхона-яйратиш, молхона-яйлов, молхона-лагер, яйлов-лагер, узлуксиз цех усулида боғлаб ва боғламай боқилади. Қайси усулни танлаш хўжаликка келадиган фойдага қараб қабул қилинади. Ҳайвонлар йил давомида доимо боғлашда туриши ҳам мумкин ёки фақат қиш пайтида боғланади. Аммо уларни ҳар куни яйратиш майдонига чиқариш лозим. Ёз фаслида эса ҳайвонлар ёзги яйловларга, лагерларга чиқарилади. Лагерларда махсус бостирмалар, суғориш жойлари ва яйловлар тайёрланади. Ёзги лагерлар кўк ўт экилган ва табиий ўтларга бой жойларга яқин жойларда қурилади. Баъзи бир хўжаликларда бурдоқи моллар ҳам боғланиб боқилади. Бундай махсус бурдоқичилик хўжаликларида улар учун алоҳида бинолар қурилиб, молхоналар панжарали поллар билан жиҳозланади. Суғориш, гўнг йиғиштириш ва озуқа тарқатиш механизациялаштирилган бўлади.

    Чорва моллари боғламай боқилганда махсус жиҳозланган молхоналар қурилади. Бундай усулда боқишда моллар орасида юқумли касалликлар бўлмаслиги керак. Боғламай боқилган соғин сигирлар йил давомида яхши дағал озуқа, ширали ва ем озуқа билан ҳамда тўшама билан таъминланган, яйратиш майдони жиҳозланган, озуқа тарқатиш, гўнг чиқариш, суғориш ва соғиш механизациялашган ҳамда электрофикацияланган бўлиши керак.

    Мамлакатимизнинг иқлими, ер тузилиши, хўжалик йуналишига қараб қорамолчилик қуйидаги хўжаликларга бўлинади:

    Наслчилик хўжалиги – янги зотлар яратиш ва қимматбаҳо  насллик ёш  ҳайвонларни етиштириш билан шуғулланади.

    Товар хўжалиги  – сут - гўшт ҳамда гўшт – сут етиштириш Билан шуғулланади.

    Махсус ёш молларни етиштирувчи хўжаликлар- товар хўжаликлари учун ёш молларни етиштириб бериш Билан шуғулланади.

    Махсус бурдоқичилик хўжаликлари – Қишлоқ хўжалик молларини гўшт учун семиртириш билан шуғулланади.

    Ҳар бир йўналишдаги хўжаликларда молхоналар махсус Технологияни лойиҳалаш меъёрлари (ТЛМ) асосида қурилади. Сут йўналишдаги фермаларда қорамоллар боғлаб боқилса ТЛМ № 819 – 64, 65, 66; боғламай боқилса № 819 – 53; сут – гўшт йўналишида боғлаб боқилса № 819 – 58; гўшт йўналишдаги бурдоқи моллар учун № 801 – 104, 105, 108 ва 109  асосида қурилиши зарур.

             Боғлаб   боқиш   гигиенаси -  Қорамолчилик маданиятини ривожлан-тириш, озуқа харажатини камайтириш ва ҳайвонларнинг маҳсулдорлигини ҳисоблаб боришда боғлаб боқиш яхши ҳисобланади. Бунда ҳайвон турлари учун  алоҳида бинолар мослаштириб қурилади, яъни сигирлар учун, буқалар, ўсишдаги бузоқлар, бўрдоқи моллар учун алоҳида молхона қурилади. Ҳар бир катта ёшдаги ҳайвонлар учун товар хўжалигида 1,7 – 2,2 м2, наслчилик хўжаликларда 2,1 – 2,4 м2 жой ажратилади. Тўғриқхонада сигир учун 3 м2 ва насллик буқалар учун 3 – 3,3 м2; ўсишдаги ёш моллар ва бўрдоқилар учун 0,76 – 1,36 м2, янги тўғилган бузоқлар 10 – 15  кунлик ёшгача бир бошдан алоҳида катакларда, кейинчалик 4 – 6 бошда гуруҳларда, 4 – 6 ойлигида 20 бошдан катакларда сақланади. Агар моллар 6 – 7 ойлаб молхонада сақланса, ҳар бир сигир учун  14 – 18 м3, бузоқга 8 – 10 м3; 4 – 5 ой турса сигирга 25 м3 ва бузоқга 12 – 14 м3 ҳажмдаги бино ажратилади. Бинонинг баландлиги 2,2 – 2,8 м дан кам бўлмасин.

             Сигирларни соғиш вақти яқинлашса тинч, кенг ва ёруғ соғиш биносига ўтказилади. Бу ерда туғадиган сигирлар ва бузоклар сақланадиган бўлимлар бўлади. Умуман хўжаликда тўғриқхона умумий сигирлар бош сонига нисбатан 10 – 12% ҳисобидан қурилади.

    Сигирларни боғлаб боқишдан боғламай боқишга ўтказилганда уларни яхшилаб ветеринария кўригидан ўтказилади ва кейинчалик ҳам хафтасига бир марта текширилиб борилади, туёқлари тозаланади, ўсган шохлари кесилади. Бузоқлар 10–15 кунлигида кимёвий йўл билан шохсизлантирилади. Бунда купер қайчиси билан шох жойидаги жуни ва эпидермиси қирқилиб, тайёрланган жой 25 – 30 секунд давомида уювчи натрий ёки калий билан ҳулланган пахта билан артилади ва яна 5 дақиқадан кейин иккинчи марта қайтарилади. Яра 20 – 25 кунда тузалиб, яхши бўлиб кетади.

              Боғламай  боқиш  гигиенаси -  Қорамоллар боғламай боқилганда йил давомида эркин ҳаракатда яйратиш ва озиқланиш майдонларида юради, тоза ҳавода туриб ёки ётиб бемалол дам олади. Йил давомида тоза ҳаводан нафас олиши, доимо ўзгариб турувчи ҳарорат, намлик, ҳавонинг ҳаракати, қуёш нури туфайли организмнинг чидамлилиги ошади, модда ва иссиқлик алмашиш фаоллашади.

    Чорва молларини боғламай боқишнинг хўжалик учун фойдаси жуда катта, чунки уларга қараш учун меҳнат кам сарф бўлади, Молхонада ҳар хил жиҳозларни ишлатишга эҳтиёж қолмайди. Аммо ҳамма хўжаликларда асосий ва қўшимча хоналар бўлиши шарт. Технологияни лойиҳалаш меъёрларига  асосан қорамоллар бош сони кўп бўлса бино ичи секцияларга бўлинади. Бузоқлар учун 2 ойликдан бошлаб 20 бошдан гуруҳлар учун катаклар, кейинчалик то 50 бошгача гуруҳ қилинади. Бундан ташқари тўғриқхона, сут соғиш зали, сутни сақлаш ва қайта ишлаш хонаси, сут  лабораторияси, сут идишларини ювиш хонаси, вакуум насос хонаси ва бошқалар бўлиши керак. Озуқа тайёрлаш цехи ва қўшимча бинолар бўлади. Йирик фермаларда сунъий қочириш пунктлари ҳам бўлади. Уни сут соғиш биносига жойлаштириш ёки алоҳида 8 – 10 бош сигирга ҳисоблаб, 1–2 станокли қилиб, технологияни  лойиҳалаш меъёрлари (ТЛМ) асосида қуриш мумкин (№ 807 – 6). Ферма ўзининг суғориш тармоғи, марказлашган иситиш иншооти, канализация, ёритиш жиҳозларига эга бўлиб, бинолар ораси асфальт йўллар билан тўташтирилган бўлиши керак. Боғламай сақланадиган бузоклар ва сигирларга ёшига қараб алоҳида ўлчамларда жой ажратилади. Соғиладиган ва соғилмайдиган сигирлар сақланадиган бўлимларда 50 бошдан жойлаштирилиб, ҳар бирига 4 – 5 м2 дан жой ажратилса; 4 – 12 ойликкача бўлган 25 – 30 бош бузоқлар сақланадиган бўлимда 2,5 м2, наслли бузоқлар учун эса 2,5 – 3 м2  жой ажратилади. Катта ёшдаги бузоқлар 50 – 100 бошдан сақланиб ҳар бирига 3 м2, сигирлар бўзоғи билан бирга сақланса  7 м2 жой ажратилади. Йирик фермаларда 400 бош боғламай сақланадиган сигирлар учун битта бино қурилиб, йил давомида қалин тўшамада туради. Молхона 4 та бўлимга бўлиниб, ҳар бир бўлимдан алоҳида эшик орқали яйратиш майдонига чиқарилади. Сут соғиш хонаси, сунъий қочириш пункти, 40 – 50 бошга тўғриқхона, 40 – 50 бош бузоқга профилактория, 200 бош бузоқ учун бузоқхона ва 100 бош катта ёшдаги бузоқлар учун алоҳида жой қилиниб, маиший хизмат, санитария кузатув хонаси, ветеринария пункти ва бошқалар бўлиши керак.

    Сигирларни боксда сақлаш. Йирик шохли ҳайвонларни сақлашда кетадиган ҳаражатларни камайтириш мақсадида Россия, Украина, Германия, Англия ва мамлакатларда сигирларни боксда сақлаш кенг қулланилмокда. Боксда сақланганда худди боғламай боқиладиган сигирлардек маҳсулдорлиги пасаймайди, боғлаш материаллари сарфланмайди, елинлари ифлосланмайди ва ҳар бири ўз ўрнини топиб жойлашади. Технологияни  лойиҳалаш меъёрига (ТЛМ) биноан ҳар бир сигир учун 1,7 – 2,2 м2 жой ажратилади (кенглиги 1 – 1,2 м ва узунлиги 1,7 – 1,9 м). Бокслар орасидаги тўсиқ металлдан қилиниб, пастки қисми полдан 45 – 50 см ва орқа томони 15 – 20 см баландликда бўлади. Сигирлар тагига тўшама ойига ўртача 5 кг солинади, яъни одатдагидан 3 марта кам сарфланади. Бундай шароитда сақланган сигирлар таги қуруқ, иссиқ булиб, мастит касалликлари жуда кам учрайди.

    Боғламай боқиладиган қорамоллар фермаси боғлаб боқиладиган ферма биноларига қараганда қисман фарқ қилади. Масалан, 5 - бош сигир учун 380 м2 майдонга эга тўғриқхона, 50 бош янги тўғилган бузоклар учун катакларга бўлинган профилактория – 130 м2, 6 м2 лик ювиниш хонаси, 5 м2 лик дағал озуқа ва тўшама сақлаш хонаси, 16 м2 лик сут, вакуум – насос ва ювиш хонаси, вентиляция камераси, ем озуқалар сақлаш хонаси ва бошқа жойлар бўлади.

              Боғлаб ва боғламай боқиладиган сигирларни сақлашда ўзига хос фойдали ва зарарли томонлари мавжуд. Қуйидаги жадвалда ҳар 100 бош сигирга ҳисоблаганда қуйидаги (%) миқдорда юқумсиз касалликлар учраши аниқланган.


               Касалликлар

    Сақлаш усули

    Боғлаб

    Боғламай

    Йулдошнинг тушмаслиги

    4,9

    1,6

    Мастит 

    8,6

    9,8

    Конъюнктивит

    2,7

    1,6

    Лат ейиш

    -

    1

    Ошқозон – ичак яллиғланиши

    3,8

    1,6

    Туёқ яллиғланиши               

    11

    10

    Ката қориннинг дамлаши

    7

    2,4

    Туғиш парези

    4,3

    -

    Ҳаммаси

    42,3

    28

    Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, боғламасдан сақлаш усулига  нисбатан боғлаб сақлашда ҳар 100 бош сигирда учраган юқумсиз касалликлар миқдори 14,3 % га кўп бўлган. Бу боғламай сақлаш усулининг ўзига хос афзалликларидан далолат беради.

           Сигирларни боқиш, туғдириш, соғиш ва сутдан чиқариш гигиенаси - Сигир ва ғуножинлардан соғлом, юқори маҳсулдорли ва яхши насл олиш уларни биринчи қочириш ёшига боғлиқ бўлади. Тез етиладиган зотлар 16 – 18 ойлигида, кеч етилганлари 20 – 22 ойлигида биринчи марта қочирилади. Буғозликнинг биринчи ярмида ёш организмда қатор физиологик ўзгаришлар бўлиб, модда алмашиши кучаяди. Шунинг учун бериладиган озуқаларни тўйимлилиги ва сифатига эътибор қаратиш лозим. Туққандан кейин озуқа камайтирилиб, 8 – 10 кундан кейин меъёрга етказилади. Соғин сигирлар сут билан ҳар дақиқада 0,66 г ёг, 0,80 г лактоза ва 0,60 г оқсил ажратади.

             Сигир сутининг таркиби: 87 % сув, 3,4% оқсил, 3,8% ёг, 5% сут шакари, 0,7 % туз ва витамин А, Е, Д, В1, В2, В6, В12 ҳамда каталаза, амилаза ферментлари бўлади.

             Сигирларни тўйимли озуқалар билан таъминлаш улар организмининг физиологик ҳолатига қараб белгиланади. Бунда хўжалик қайси  йўналишда эканлиги эътиборга олинади. Соғишнинг биринчи ярмида озуқа миқдори сутни кўпайтиришга қаратилади. Рацион таркибида дағал, ширали (силос, илдиз мева, кўк ўт) озуқалар, кучли ем озуқалар, минерал моддалар, микроэлементлар ва витаминлар етарли даражада бўлиши керак. Рацион таркибидаги озуқалар миқдори ҳайвонларнинг тирик вазни ва маҳсулдорлигига боғлиқ бўлади.

             Кунлик озуқа рационининг таркиби йилнинг фасли ёки ҳайвоннинг маҳсулдорлигига қараб ўзгартирилиши мумкин. Масалан: Вологда вилояти, Дамшински хўжалигига қарашли «Вена» лақабли сигирнинг кунлик сути 80 – 82 кг бўлган. Кунига унга 69,3 озуқа бирлиги берилиб, таркибида 4,95 кг оқсил, 184 г натрий, 370 г калий,  196 г кальций ва 230 г фосфор бор. Сигирларни озиқлантириш билан бир вақтда молхоналардаги микроиқлим кўрсатгичларини таъминлаш, яйратиш ва сақлаш шароитини яхшилаш лозим. Сигирлар сутини кўпайишига ҳавонинг алмашиниши, ҳарорати, намлиги ва газ таркиби сезиларли таъсир этади. Ҳаво ҳароратининг +3оС гача  пасайиши ёки +25оС даражадан юқори бўлиши, нисбий намликни 90% га етиши, зарарли газларни кўпайиши сигирларнинг сут маҳсулдорлигини 25 – 30%, хатто 50% гача камайтиради. Шунинг учун сигирлар боғлаб боқилса ҳарорат +10-12оС, боғламай боқилса +4-5оС, нисбий намлик 80 – 85%, ҳавонинг ҳаракати 0,5 м/сек, ёруғлик коэффициенти 1:10 – 1: 15, сунъий ёруғлик 4 – 5  вт/м2, СО2 гази 0,25%, аммиак – 0,026%, ҳавониг алмашиниши бир бош сигирга ҳар соатда 80 – 120 м3 бўлиши керак.

             Сигирларни туғдириш - Буғоз сигирлар туғишига 7 – 8 кун қолганда керакли санитария гигиена ишловларидан кейин тўғриқхонага келтирилади. Уларни тоза, ёруғ ва дезинфекция қилинган стойлага жойлаштирилади, ҳамда қуруқ янги тоза похол тўшама тушалади. Тўғриқхонага тажрибали соғувчилардан ёки мутахассислардан навбатчилар тайинланади.

             Сигирларнинг туғиш жараёни бачадон мускулларини қисқаришидан бошланиб 12 соатгача давом этади. Бу вақтда сигир безовталанади, ҳаракат қилади, баъзан ҳатто мўнграйди. Шундан кейин туқишнинг иккинчи даври яъни ҳомилани  ҳайдаш бошланиб 1 – 6 соат давом этади. Бу даврда ҳайвон жуда безовталанади, туришга ҳаракат қилади. Бузоқ туғилгандан кейин сигирга илиқ сув берилади. Агар эгиз туғиладиган бўлса иккинчи бузоқ бир–икки соатдан кейин туғилади. Туғишнинг уч даври яъни ҳомила пардасини тушиши 6 – 12 соат давом этади, агар бу вақтдан ўтиб кетса ветеринария мутахассиси ёрдам бериши керак.

             Янги туғилган бузок тоза, янги похолга ўралади. Тумшуғи, оғиз-бурни, лаблари шилимшиқ моддалардан тозаланади. Киндиги 10 – 12 см қолдирилиб кесилади ва йод эритмаси суртилади. Бурнига пуфланади, чунки одам чиқарган ҳавода СО2 гази кўп бўлганлиги сабабли бузоқнинг нафас йўлларини қитиқлаб ўпкани яхши ишлаб кетишига ёрдам беради. Кейин туққан сигир бузоқни ялашга қўйилади. Бу ҳомила пардасини ажралишига ёрдам беради.

             Бузоқлар профилакторияда Италъян катакларида (кенглиги 0,8 м, узунлиги 1,05 м ва полдан баландлиги 0,5 м бўлиши керак) жойлаштирилади. Бир соат ўтгандан кейин оғиз сути билан эмизилади. Бузоқ кунига 5 – 6 марта эмизилиб, камида 1 – 1,5 л  сут ичиши керак. Бузоқлар профилакторияда ёки махсус катакларда кучли электролампалар ёрдамида қуритилади. Аммо кучли қиздиришга йўл қўйилмаслиги керак, чунки кучли нур бузоқларни кўриш нервларини чарчатади. Бузоқлар сақланадиган хонанинг ҳарорати +18 – 200С, сунъий ёруғлик 50–70 люкс, қуруқ, тоза, иссиқ, канализация ва вентилация яхши ишлаши керак.  Туғруқхонада ишлайдиган чорвадорлар тоза халат, тез ва осон дезенфекция қилинадиган пойафзал кийишади. Бундан ташқари қул ювиш учун сув, совун, тоза сочоқ, 2 – 3 м қоплик материал,  керакли асбоб–анжомлар ва дезенфекция қиладиган моддалар бўлиши зарур. Дори дармон қутисида (аптечка) 500 – 1000 л 5% ли йод эритмаси, 10 – 20 г калий перманганат, 10 – 20 г  5% ли ихтиол мази, 2 – 3 кг вазелин, 0,5% ли уювчи натрий, пахта, бинт, дока ва бошқалар бўлиши керак.  Туғруқхонадаги туққан сигирларга қунт билан қаралади, айниқса сут безларини ҳолати кузатилиб борилади. Туққангача ва туққандан кейин 4 – 5 кун тез ҳазм бўлувчи тўйимли озуқалар берилиб турилади. Агар бузоқ соғлом туғилса, сигир елинида касаллик белгилари сезилмаса 7 – 10 кундан кейин умумий сигирлар гурухига қўшилади. 

              Сигирларни соғиш ва унинг гигиенаси -  Сутни  ҳосил бўлиши овқат ҳазм қилиш, нафас олиш, қон ва юрак - томир системаларини кучли ишлаши иштирокида бўлади. Бир литр сутни ҳосил бўлиши учун сигир елинидан 400-500 л қон ўтиши зарур.  В.Н.Никитин, Г.И.Азимовлар маълумотига кўра 15 л сут берадиган сигирни елинидан кунига 6000 л қон ўтади.

               Сигирларни сут бериши бузоқ туғилганидан бир ой ўтгандан кейин энг юқори даражасига етади ва кейин аста-секин камайиб боради. Соғиш даври 270 - 300 кун давом этади. Агар соғиш даврини чўзиб ёки тезлаштириб камайтирса умумий сут бериши 15% га камаяди ҳамда келгуси насл олишни ёмонлаштиради. Соғиш кунининг узоқ яқинлиги, сутни кўпайиши организмни ҳолатига, озуқа ва асраш шароитига боғлиқ бўлади. Соғиш ҳолати, модда алмашиниш ва физиологик ҳолати яъни ҳаммаси бир–бирига боғлиқ бўлади. Юқори  маҳсулдорли ҳайвонларда модда алмашиш ўртача  маҳсулотли ҳайвонларга нисбатан 15 – 30% га юқори бўлади.

             Соғиладиган юқори маҳсулдорли ҳайвонларда фермадаги кун тартибига махсус физиологик рефлекслар пайдо бўлади, агар шуларга риоя қилинмаса кунлик сут микдори камайиб боради.  Бунга қуйидагиларга: соғувчилар тез–тез алмаштирилса, тажрибасиз бўлса, озуқалар тўйимли бўлмаса, вақтида суғорилмаса, яйратилмаса, вентиляция ёмон ишласа, нотўғри сутдан чиқарилса, терини парвариш қилмаса, тўлиқ – охиригача соғиб олинмаса, елинга қарамаса, қупол муомала қилинса, ички тартиб бўзилса, мутахассислар назорат қилмаса ва ҳоказолар.

             Соғиш гигиенаси. Сигирларнинг сут бериш даври соғишга боғлиқдир. Г.И.Азимов фикрича «Соғиш мураккаб рефлектор жараён бўлиб, унда марказий нерв системаси, ички секреция безлари (гипофиз, қалқонсимон), миоэпителиялар, сут безларини мускуллари ва бошқа органлар иштирок этади». Соғин сигирларда соғувчиларни кўриниши, соғиш идишларининг тарақ–туруғидан уларда шартли рефлекс ҳосил бўлади, яъни сут беришга тайёрланади. Бунда елин алвеолалари қисилади, елин цистернасини силлиқ мускуллари гипофизни окситоцин гармони таъсирида бўшашади.            

             Сут бериш рефлексини бузилмаслиги учун кун тартибига озиқлантириш ва соғиш режимига қатъий риоя қилиш зарур. Биринчи туғадиган сигирларни тўғриқхонага келгунча соғишга тайёрлаш керак. Бу эса хўжаликларга жуда қулай булиб, яъни тўғриқхонадан чиққанидан кейин тўғридан–тўғри гуруҳга қўшилиб, соғиш майдонига ёки хонасига ўтказилиб соғилаверади.

             Буғоз ғунажинлар туғушидан 2 – 3 ой олдин тажрибали соғувчиларга беркитилиб қуйилади. Улар елинни, елин сурғичларини массаж қилади, ювади, қашлайди ва аста–секин соғишга ўргатиб борилади. Бу даврда соғувчилар сут безларини ўсишига ва уларни озиқланишига аҳамият бериб боради.

             Машина билан соғишга елини яхши ривожланган, сурғичлари тўғри жойлашган, узунлиги 8 – 9 см ва йугонлик диаметри 2 – 3 см бўлган сигирлар танланади. Узун ва ингичка  ёки  йуғонва калта сурғичли, елин касали билан касалланган сигирларни машина билан соғиб бўлмайди. Сигирларни соғиш вақтида сут бериш тезлигига қараб гуруҳларга ажратилади. Соғиш аппарати елин яхшилаб ювилгач сочиқ билан қуруқ қилиб артилиб, 1-2 дақиқа массаж қилингандан кейин сурғичларга кийгизилади. Соғиш даври 6 – 7 дақиқа, яхши уюштирилган хўжаликларда эса 4 – 5 дақиқа давом этади. Машинага ўрганган сигирлар сутни жуда тез, яъни дақиқада 1,5 – 2 литргача беради. Сигир соғилгандан кейин тезда машинани сурғичлардан ажратиш керак. Агар вақтида олинмаса сурғичлар оғриқни сезади, ҳатто сутга қон аралашиб чиқарди ва аста–секин касалликлар пайдо бўлади, сут камаяди, сигирлар соғишга қўймайди.

             Қўл билан соғиш яхши усул бўлиб, бунда асосан елинга муштлаб соғилади. Сурғичи ингичка, калта, кичик бўлса бармоқ билан босилиб соғилади. Бундай сигирларга тажрибали соғувчилар беркитилади. Қўл билан соғилганда токи сут тугагунча тез ҳаракат қилиш керак, яъни бир дақиқада 80 – 90 марта сурғични қисишга тўғри келади.

             Соғиш хонаси жуда тоза бўлиши, сутни чанг, гўнг бўлаклари ва микроорганизмлар билан ифлосланишидан сақлаш лозим. Агар сутга 1 гр гўнг тушса, сутнинг ҳар бир миллиллитрида 100 мингтагача микроорганизм бўлади. Шунинг учун тозаликка, соғиш асбобларини зарарсиз бўлишига, соғувчиларни шахсий гигиенасига алоҳида аҳамият бериш лозим.

             Бир лактацияда 3 – 4 минг кг сут берадиган сигирлар кунига 2 марта, юқори маҳсулдор сигирлар эса 3 - 4 марта соғиш мақсадга мувофиқ бўлади.

             Сутчилик хўжаликларида сигирлар соғлигига, сут безларини ўсишига  ва серсутлигига қараб баҳоланади. Сут безларида жуда кўп алвеолалар, сут йўллари бир–бирига қўшилиб, елин цестернасига тушади. Елинда жуда кўп нерв ва қон томирлари бўлиб, уларнинг сони, кўплиги сут маҳсулдорлигига боғлиқ бўлади. А.К. Скороходко маълумотига кўра серсут сигирларнинг сут безини оғирлиги 15 – 18 кг ва айланаси 1,5 – 1,87 м гача бўлади. Сут безларида қон алмашиши айниқса соғиш даврида жуда кучли кечади. Механик ва термик таъсирларига жуда сезгир бўлиб, кўпинча териси ёрилади, тилинади, яра бўлади, сурғичлар яллиғланади  мастит ва бошқа касалликларга учрайди. Соғишда гигиена–санитария талабларига риоя қилинмаса юқумли масти келиб чиқади. Шунинг учун сут безларини касал бўлмаслиги учун доимо мунтазам равишда парвариш қилиш, яъни ҳар куни аста илиқ сув билан ювиб, тозалаб, массаж қилинади. Соғиш жойлари тоза, қуруқ, иссиқ, ҳамда қуруқ, юмшоқ тўшама билан таъминланиши керак.

             Соғин сигирлар турадиган молхоналар кенг, ёруғ, тоза, қуруқ, ҳавоси яхши алмашадиган ва елвизак бўлмаслиги зарур. Айниқса микроиқлим кўрсаткичларидан ҳарорат ва намликка алоҳида эътибор берилади. Зоогигиеник меъёр буйича хонанинг ҳарорати +3 +16оС, ҳавонинг ҳаракати 0,25 м/сек, нисбий намлик 70 – 75%, ҳаводаги газлар меъёрдан ошмаслиги керак. Масалан, ҳавонинг ҳарорати 0оС ёки +25оС дан юқори бўлса, нисбий намлик 85% дан кўпайса сигирларни сут маҳсулдорлиги 30% гача камаяди.

             Сутдан чиқариш даври (сухостой) - Сигирларни соғиш даври тугаган-дан кейин туққангача бўлган оралиқ вақти сутдан чиқиш даври деб юритилади. У 45 – 60 кун бўлади. Соғиш даврини охирларига келиб сут сезиларли даражада камайиб боради. Аммо туғиши яқинлашган сари яна сут кунига 2 – 3 литр кўпаяди. У ҳолда дарров соғмасдан, кўйиб юбориш керак. Агар сути кўп бўлса 10 – 15 кун давомида аста–секин чиқарилиши лозим. Бу вақтда озуқа меъёри, соғиш сони камайтиралид, 2 – 3 кунда бир соғиб танаффус берилади. Сигирлардан олинадиган бузоқларни соғломлиги, туғишни осонлиги бериладиган озуқалар сифати, таркиби, миқдори ва сигирларни парвариш қилишга боғлиқ бўлади.

               Наслли буқалар гигиенаси -  Ҳайвонларни зотини,  маҳсулдорлигини яхшилаш ва бош сонини кўпайтиришда насллик буқаларнинг аҳамияти катта. Насллик буқалар уруғини сифати уларнинг ёшига, фойдаланиш даражаси, озуқалар сифати ва сақлаш шароитига боғлиқ бўлади. Наслга қолдириладиган ҳайвонлар ҳаётининг биринчи  кунларидан  бошлаб  оғиз сути  ва кейинчалик ҳом сут билан тўлиқ таъминланиши керак. Буқачаларга бир ойлигигача кунига 8 –10 лтиргача ёғи олинган сут бериб борилади. Озуқа ҳам тўйимли бўлиши аммо ҳаддан ташқари семириб  кетмаслиги зарур. Насллик буқалар  бутун ҳаёти давомида ўртача семизликда бўлиши таъминланиши лозим. Буқаларга қочириш давомида оқсилга бой озуқалар берилади, уларни алоҳида сақлаб, қишда 2-3 марта ва ёзда 3-4 марта озиқлантирилади.

             Ёз фаслида наслли буқаларни молхоналардан ёзги яйлов лагерларига чиқарилиши улар организмини табиий чидамлилигини ошириш ва соғлигини мустаҳкамлашга сабаб  бўлади. Бундан  ташқари буқалар анча ёввош бўлади, уруғини сифати яхшиланади. Наслли буқачаларнинг тез етилганлари 18-20 ойлигидан, кеч етилганлари  20 - 22 ойлигидан қочиришга қўйилади. Гўшт йўналишидаги буқачалардан 15 ойлигидан фойдаланиши мумкин.

    Буқалардан фойдаланишни замонавий усули - сунъий қочиришдир. Бунда асосий насллик буқалар давлат сунъий қочириш станциясида йиғилади. Сунъий қочириш юқори самарали бўлиб, тез вақтда қайси йўналишдаги, маҳсулдор зотни яратишга имқон туғилади. Сунъий қочириш маданияти пастлиги, гигиена–санитария талабларига амал қилмаслик кўпгина сигирларни уруғланмаслигига ва қисир қолишига сабаб бўлади. Наслли буқаларни фойдаланиш самарадорлиги уларни сақлаш, озиқлантириш ва парвариш қилишга боғлиқ бўлади. Улар боғлаб боқилса ёруғ ва кенг хоналарда сақланиб, уларга доимий моцион бериш зарур. Бу эса семириб кетмаслик, онанизм, импотенция, уруғни сифатини пасайиши, жинсий активликни сусайишини олдини олади, юрак – қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди.

    Бузоқларни ўстириш ва сақлаш гигиенаси - Янги туғилган бузоқлар 15 кунлик ёшигача 0,8 м х 1,05 м ўлчамдаги алоҳида–алоҳида катакларда сақланади. Ҳар бир бузоқ учун бузоқхонада 10 м3 ҳаво ҳажми тўғри келиши керак. Улар туғилган вақтида ташқи муҳит таъсирларига ўрганмаган бўлади, ичак деворлари силлиқ пардаси шиллиқ моддалар билан қопланмаган, микроб ва уларни заҳарларини осон қонга ўтказиб юборади. Натижада ҳар хил касалликларга чалинади. Уларнинг организмида витамин А ни камлиги ва қонда етарли даражада иммунобиологик шароит бўлмайди.

    Шунинг учун бузоқ организмининг чидамлилик даражасини ошириш учун туғилгандан дарров оғиз сути эмизилади ва бинонинг ветеринария–санитария шароитини яхшилаш талаб қилинади. Ёш бузоқларни ошқозон–ичаклари ҳазм қилиш шираларини ҳали ишлаб чиқмайди, айниқса хлорид кислотани, қайсики муҳим бактериоцид хусусиятга эга бўлади. Бу нарсалар бузоқ организмига оғиз сутининг биринчи ичиши билан киради. Ҳаётининг иккинчи кунида, яъни эмишининг 3 – 4 мартасидан кейин қон зардобида умумий оқсил кўпаяди, айниқса гамма – глобулинлар. Туғилганда улар 1,5 – 2,2 % бўлса 2 кундан кейин унинг микдори 6,1 – 7,2% га етади. Бундан ташқари И.Ф. Храбустовскийни аниқлашича 1 – 90 кунлик соғлом бузоқлар қонида антитела ва лизоцим бўлмайди. Аммо комплементларни активлиги яхши ривожланган, хатто туғишдан олдин сигирлардагига нисбатан 2 баробар кўп бўлади.

    Янги туғилган бузоқчалар ташқи ҳарорат ва намликни ўзгарувчанлигига ўрганган бўлади. Уларда физик терморегуляция ҳамда ошқозон – ичак шираларини ажралиб чиқиши кучсиз бўлиб, бу эса бузокларни касал бўлишига, бош сонини йўқотшга, ўсишдан қолишига ва бошқаларга сабаб бўлади. Бузоқларни бундай бўлишига асосан озиқлантириш ва сақлаш гигиенасини бузилиши, павариш қилиш шароитини талабга жавоб бермаслиги туфайлидир. Бузоқларни устиришда, уларни ўз оналарини эмиши катта аҳамиятга эга. Баъзи бир бузоқлар оналарини эма олмайди, сурғичларни топа олмайди, бундай вақтларда қўлда эмизилади ёки эмишга ёрдам берилади.



    Оғиз сути -  янги туғилган организм учун алмаштириб бўлмайдиган озиқадир. Унинг таркибида ҳамма тўйимли моддалар яъни оқсиллардан казеин, альбумин, глобулин, минерал моддалар, микроэлемент ва витаминлар бўлади. Булар бактериоцид хусусиятга эга бўлиб, кислоталик муҳитни ҳосил қилади. Демак оғиз сути ёш организмни чидамлилигини оширади, ички секреция ва овқат ҳазм қилиш функцияларни йўлга қўйяди.

    Сунъий равишда бузоқларни эмизганда, эмизиш режими худди сигирни эмизгандек бўлсин, яъни бериладиган сут янги ва тоза, ҳарорати +350 – 370С бўлиши ва тез- тез ва оз – оз микдорда эмизилади. Бундай вақтларда сурғичли эмизгичдан эмизиш мақсадга мувофиқ. Бузоқ 3 литр сутни 700 – 900 марта эмиш ҳаракати билан ичади. Оз – оз микдордаги сут оғизда сулак билан яхши аралашиб, кейин ютилади ва қизил ўнгач ариқчаси билан олдинги қоринчага тушмасдан тўғри ширдонга тушади. Ошқозон шираси таъсирида уюйди, кейин яхши парчаланади ва тулиқ ҳазм бўлади.

    Агар сут челак билан берилса бузоқ катта – катта микдорда ютим қилади.  Минутига (40 – 80 та) ва сут олдинги қоринига тушади, ҳатто оғиз бушлиғида сулак билан тулиқ аралашмайда. Кейин  ширдонга ўтиб, у ерда қуюқлашади. Натижада ёмон парчаланади ва тулиқ ҳазм бўлмайди. Бу  ҳолатдаги сут ичакка тушгандан кейин ҳазм бўлиши қийинлашади, овқат ҳазм бўлиш ва модда алмашиниш бузилади, диспепция касаллигини чақиради. Агар бузоқларга оғиз сути ёки сут етишмаса пархез озиқалардан фойдаланилади.

               Бузоқларга бериладиган парҳез озиқалар қуйидагилар:



    Сунъий оғиз сути -  Соғлом сигирдан соғилган сутдан 1 л олиб, унга 10 г ош тузи, 15 мл янги балиқ ёғи, 3 дона янги тухум яхшилаб аралаштирилади. Кейин шу аралашмадан бузоқни биринчи 5 кунлигида кунига 1 литрдан сурғич ёрдамида берилади.

    Ацидофилли қатиқ - Соғлом сигир сутига ацидофил таёқчаси қўшиб тайёрланади. Буни оғиз сутига ҳам аралаштириб бериш мумкин.  Бузоқ ҳаётининг биринчи кунида – 100 г,  2 - куни 150 г, 3 - 200, 4 - 250, 5 - 7 кунлари 300 – 400 г, 8 - 10 кунлигида 500 – 600 г, 11 - 14 кунлгида 700 ва 20 - кунлигидан кейин 900 г бериш мумкин. Бу ошқозон–ичак касалликларини олдини олишга яхши ёрдам беради.

    Плазмон -  Бузоқларни ичи бўзилса берилади. Бунда 1 қисм плазмон 10 қисм сутга қўшиб тайёрланади. Бузоқларни 1 кг тирик вазнига 1 г қуруқ плазмон ҳисобида берилади.

    Ошқозон шираси - Бузоқларни диспепсия билан касалланганида берилса фойдали бўлади. Уни таркиби 1 л дистилланган ёки қайнатилган сувга 5 мл хлорид кислотаси ва 1 г тиббий пепсин унидан қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Бузоқларга сут эмишдан олдин 50 – 100 мл дан берилади.

    Лизоцим - Товуқ тухумининг оқсилидан тайёрланади, яъни 1 қисм оқсил, 4 қисм 0,5% ли ош тузи эритмаси Билан аралаштирилиб, шуни ҳар 100 миллилитрига 10 мл дан 5% ли лимон кислотасидан қўшиб, филтрланади ва  2 – 3 кун сақланади. Бундан даволашда 15 мл дан кунига 2 маротаба берилади.

    Сули сути - Яхши майдаланган сули унидан олиб, қайнатилган сув   +350 - 40оС гача совутилиб ва ҳар бир челагига 2 – 3 кг ун солиниб яхшилаб аралаштирилади. Кейин иссиқ жойда 3 – 4 соат сақланиб,  докадан ўтказилиб бузоқларга берилади.

    Ҳар бир хўжаликни йўналишга қараб, ўстирилаётган бузоқларга йилига урғочи бузоқларга 200 – 250 кг сут ва 400 – 450 кг ёғи олинган сут берилади.  Наслли буқачалар учун бунинг миқдори 20 – 30% га кўпайтирилади.

    Бузоқлар 10 кунлигидан бошлаб дағал озуқаларга ўргатилиб борилади. 4–7 кунлигидан 3 хафталик ёшигача сут эмгандан 1 соат кейин қайнатилиб совутилган сув, кейинчалик қайнатилмаган сув билан суғорилади. 10 кунлигидан бошлаб яйратилади ва тозалаш, қашишга ўргатилади. Кейинчалик бузоқхонага ўтказилади ва бошқа сигирлар сутидан бериш ҳам мумкин. 20–25 кунлигидан бошлаб бузоқлар озуқа рационига сули, кейинчалик кепак, кунжара аралаштириб берилади. 1,5 – 2 ойлигидан сабзи ва 4 ойлигидан бошлаб силос бериш мумкин.

    Бузоқларни тўғри озиқлантириш билан бирга уларни сақлаш шароитига ҳам аҳамият бериш керак. Кўпгина хўжаликларда бузоқлар алоҳида–алоҳида катакда қалин тўшамада 10 – 15 кунлигигача сақланади. Бу эса уларни бир–бири билан яқиндан алоқада бўлмаслиги, яламаслиги ҳамда юқумли касалликларни тарқалмаслигини олдини олади. Кейинчалик бузоқхонадаги 5 – 10 бошдан гуруҳли катакларга, 2 – 3 ойлигида эса катта ёшдаги бузоқлар бўлимига ўтказилиб 15 – 20  бошдан гуруҳда сақланади. Бузоқларни сақлашда микроиқлим кўрсатгичларини зоогигиеник меъёрда сақлаш катта аҳамиятга эга.  Профилакторияда ҳарорат +150 – 18оС, нисбий намлик намлик 70 – 75%, бузоқхонада эса ҳарорат +80 - 12оС ва нисбий намлик 75% бўлиши керак. Бундан ташқари бинонинг вентиляцияси яхши ишлаши, заҳарли газлардан СО2 гази - 0,25%, аммиак - 0,026% дан ошмасин.

    Бузоқларни териси орқали иссиқлик алмашишини бошқарилиши, газ ва модда алмашишни яхшилаш мақсадида уларни доимо тозалаб, қашлаб, нам латта билан артиб, яйратиб турилиши зарур. Ёз пайтлари ярим очиқ айвон, шийпон ва ёзги лагерларда алоҳида ёки гуруҳларда сақлаш мумкин. Уларнинг соғлом ва чидамли бўлиб етилишида кун тартиби, озиқлантириш, сақлаш ва парвариш қилиш энг муҳимдир. Баъзи гўшт ва сут йўналишидаги хўжаликларда бузоқларни ўстиришда угай она сигирлардан фойдаланилади. Бунда сути етарли, юввош ва оналик меҳри юқори бўлган сигирлар ажратиб, ҳар бирига 2 – 4 бошдан бузоқ беркитилади ва 2 - 3 ойлик ёшигача эмади. Ҳар бир энага сигирлар сут бериш даврида 3 гуруҳ бузоқни эмиза олади. Кейинчалик бу бузоқлар 6 ойлик ёшигача қўлда сурғич билан эмизилади.

    Гўшт йўналишидаги санта-гертруд зот сигирларни бузоғи  8 ойгача ўз оналарини эмиб юради (подсос усули). Бу усулда сигирлар соғилмайди. Бузоқларни вазни 230-235 кг, баъзилари 275 кг гача етади. Сут йўналишидаги, шу бузоқлар тенгдошларини оғирлиги 130-150 кг га етади.

    Ёш бузоқларни касал бўлиши, ночор туғилиши ва ўлишига кўпинча эмбрион даврида сигирларни сақлаш ва боқишдаги камчиликлар сабаб бўлади. Шунинг учун қиш пайтлари сигирларни озуқа рационида ширали озуқалар миқдорини 50 – 60 % га, тўйимли дағал озуқалар ҳар 100 кг тирик вазнига 1 – 1,2 кг дан берилиши лозим. Ем озуқалар эса ҳар бир кг берадиган сутига 250 – 350 граммдан ёки ҳар 1 кг озуқа бирлигида 110 – 120 г ҳазм бўладиган протиен, 7 г кальций, 5 г фосфор ва 40 – 50 мг каротин бўлиши керак. Туғишга 1,5 – 2 ой қолганда соғиш тўхталади, 15 кун қолганда эса силос умуман берилмайди.

              Қорамолларни бўрдоқига боқиш гигиенаси - Қорамолларни бурдоқига боқишни асосий мақсади, ҳайвонларни гўшт  маҳсулорлигини кўпайтириш. Хўжаликнинг жойлашиши, табиий иқлим шароитига қараб ҳайвонларни  бир жойда сақлаб, силос, жом, барда, шелуха, кунжара, шрот ва бошқа озуқалар билан боқиш мумкин ёки яйловда эркин ҳолида боқилиб ем озуқалар ҳам бериб борилади.

    Ихтисослашган хўжаликларда гўшт етиштириш учун бузоқлар                      2 ойлигидан бошлаб бўрдоқига қўйилади. Булар махсус биноларда сақланиб, охур, суғориш қурилмаси, қуруқ пол, тўшама ва гўнгни йиғиштириш механизациялаштирилади. Яйраш майдони бўлиши шарт. Охурларни бино ичида ҳам, яйраш майдонида ҳам механизацияга мулжаллаб қуриш лозим. Бошқа хўжаликлардан келтирилган бузоқлар доимо зооветмутахассислар назоратида бўлади. Уларни озиқланиши, янги шароитга мослашиши кўзатилади. Сувли озуқалардан - жом, барда, кўк ўт ва бошқаларни беришга бирданига ўтказилса, ошқозон-ичак фаолияти иши бузилади.

    Яйловда боқиладиган бўрдоқи ҳайвонлар бир хил турдаги, ёшдаги ва тирик вазндагилари алоҳида гуруҳ қилинади. Бузоқлар 2 ойлигидан бошлаб ўстиришга ва 10-12 ойлигидан бўрдоқига ажратилади. Ўстиришга ажратилган бузоқларни вазни 70-75 кг бўлса, 300 кундан кейин 220-240 кг га етади, бўрдоқилашда эса 300 кг бўлади. Сўқимга боқиладиган бузоқларни тирик вазни камида 300 кг бўлиши, кунига 800-1000 гр семириши ва 90 кунда эса 350-400 кг га етиши лозим. Ўстирилаётган бузоқлар 6 ойлигигача сут, обрат ва сутни ўрнини алмаштирадиган озуқалар билан боқилади. Бундан ташқари кунига 1-1,2 кг ем ва 1 кг гача ширали озуқа берилади, 6 ойлигидан бошлаб жом, барда, ва бошқа саноат чиқиндиларига ўргатиб борилади. Ёш моллар 70 кун боқилади. Қорамолчиликда қари ва пучак сигирлар ва ишдан чиққан наслли буқалар ҳам бўрдоқига боқилади.

    Назорат саволлари:

    1.    Қорамолларни қандай усулларда сақлаш мумкин.

    2.    Боғлаб ва боғламасдан сақлаш усулининг фарқи.

    3.    Сигирларни туғдириш гигиенаси.

    4.    Сигирларни соғиш усуллари.

    5.    Бузоқларни қандай ўстириш усуллари мавжуд.

    6.    Қорамолларни бўрдоқилаш усулларини айтиг.

     



     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

    1   2   3   4   5   6

    Коьрта
    Контакты

        Главная страница


    Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги