• Адабиётлар Сувонқулов Й.А. "Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари гигиенаси" Тошкент, 1994 й. Қўшимча адабиётлар.
  • Таянч иборалар
  • Мавзу: ИТЛАРНИ САҚЛАШ ВА ПАРВАРИШЛАШ ГИГИЕНАСИ. Режа.
  • Адабиётлар
  • Мавзу: ҲОВУЗ БАЛИҚЧИЛИГИ ГИГИЕНАСИ. Режа
  • Балиқчилик хўжаликлари учун сувга бўлган умумий талаблар.
  • Мавзу: АСАЛАРИЧИЛИК ГИГИЕНАСИ



  • страница6/6
    Дата29.01.2019
    Размер2.61 Mb.

    Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


    1   2   3   4   5   6

    Режа:

    1.    Қуёнларни сақлаш ва озиқлантиришда гигиена талаблари

    2.    Қуён болаларини ўстириш гигиенаси

    3.    Мўйнали ҳайвонларни сақлаш ва боқиш гигиенаси.



    Адабиётлар

    1. Сувонқулов Й.А. "Қишлоқ хўжалиги  ҳайвонлари гигиенаси" 

         Тошкент, 1994 й.

    Қўшимча адабиётлар.

    1. Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных

        животных» Москва, 1991


    1. Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

    3.    Кочиш И.И., Колюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В. «Зоогигиена», Москва, 2008

    1. Хабибулов М.А. «Гигиена в промышленном кролиководство»

         Москва, 1989 г.

    Таянч иборалар:

    Қуён, сассиқ кўзан, тулки, нутрия, сув каламуши, катак, микроиқлим кўрсатгичлари, озиқлантириш, сақлаш усуллари, суғориш, жой меъёри, йўналиши, канализация, айвон, қуёнхона ва бошқалар

             

             Қуён ва мўйнали ҳайвонлар фермалари қуриладиган жойлар баланд, ёмғир - қор сувлари оқиб кирмайдиган жойлардан танланиши лозим. Ферма атрофи шамол эсишидан сақлайдиган 2 м баландликдаги девор билан ўралиб дарахтлар экилади. Кириш - чиқиш учун битта дарвоза қилиниб, дезобарьер жиҳозланади, дезомат қилинади ва ветеринария санитария кузатув пункти қурилади. Ферма ҳудудида иситиш қурилмаси, канализация, электр тармоғи, водопровод бўлади. Қуёнчилик фермаси аҳоли яшаш жойларидан 300 м узоқликда, йирик ихтисослашган фермалар эса 1,5 км узоқликда қурилади.

    Қуён асосан катакларда боқилиб, асосий иш жараёнларида механизацияни кенг жорий этиш соҳанинг самарадорлик даражасини оширади. Қуёнчилик фермалари 3 - 86 рақамли ТЛМ буйича қурилиб,  мўйначилик илмий текшириш институтининг тавсиясига асосан  2 қаторли катаклар қилиниб, қуёш нурлари ва ёғин-сочиндан сақлаш учун  айвон тагига жойлаштирилади.

    Қуёнлар учун қилинган катаклар узунлиги 120 - 140 см, кенглиги 65-70 см бўлиб, катакнинг олдиндан баландлиги 55 см, орқадан 40 см қилинади. Катаклар орасидан 120-140 см кенгликда хизмат қилиш йўли қилинади. Агар ёш қуёнлар гуруҳ ҳолида ҳам катакларда сақланади. Катаклар ичида осиб қўйилган сув идиши бўлади. Қуёнхона поли сим тўрдан ёки оралиқ ёриғи 2 см бўлган панжарадан қилинади.

    Қуёнчилик фермасида асосий бинолардан ташқари хизматчилар, асбоб-ускуналар учун бино, озуқа цехи, озуқа омбори, сўйиш ва терини шилиш, қуритиш хонаси бўлиши лозим.  Касалланган қуёнлар учун изолятор бўлиб, у ерда қуёнларни алоҳида-алоҳида сақлаш учун катаклар бўлади. Катаклар доимо 10 % ли иссиқ ишқор эритмаси ёки 1 % ли формалин эритмаси билан дезинфекция қилиб турилади. Катакларни металдан қилинган қисми олов ёрдамида зарарсизлантирилади.

    Туғадиган она қуёнлар учун катаклар механик тозаланиб, дезинфекция қилиб ичи мослаштирилади. Катак ичига узунлиги 50 см, кенглиги 40 см ва баландлиги 25 см лик яшикча ўрнатилиб ичига тўшама солинади. Яшикнинг бир деворидан диаметри 25 см лик тешикча қўйилади. Яшикни ичига суғориш ва озиқлантириш идишлари ўрнатилади. Қуёнчилик хўжаликларида ёзда катакчалар очиқ ҳавода ўрнатилади. Қишда эса махсус биноларга кўчирилиб, қуёнхонада ҳароратни +3 +60С да сақлаш лозим.

    Ёш қуёнлар катагининг пол ёриқлари 2 х 2 см ли зангламайдиган сим тўрдан қилиниб, ҳар 6 - 7 кунда тўшамаси алмаштирилиб турилади. Фермада ўсишдаги қуёнлар гуруҳ ҳолида узунлиги - 2,5 м, кенглиги – 1 м, олдидан баландлиги 60 - 80 см, ва орқадан баландлиги 30 - 50 см бўлган катакларда сақланади. Қўзғатилмайдиган 1 - 2 ўринли катаклар узунлиги 2 - 2,4 м, кенглиги 60 - 75 см, баландлиги 50 см қилиб ёғочдан ёки ғиштдан қилиниб ердан 80 см баландликда ўрнатилади. Ички томондан металл тўр билан ўраб чиқилади. Катта ёшдагии пат олиш учун мўлжалланган қуёнлар катакда 1 бошдан сақланиб, ёш қуёнлар эса 3 - 4 бошдан ёки 14 - 15 бошдан поли  сим тўр билан қопланган ёпиқ хоналарда сақланади.

    Қуёнларни пати бир йилда 4 - 6 марта махсус тароқ билан таралади ёки қирқиб олинади. Патни узунлиги 6 см дан кам бўлса қуёнлар пати олинмайди. Қуёнларни озиқлантиришда  гигиена талаблари - Қуёнлар кўк ўт, илдизмевали озуқалар ва уларнинг поялари, силос, шох, новда, полиз чиқиндилари, дарахт тагига тушган мевалар, донли озуқалар ва бошқалар билан озиқлантирилади. Донли озуқалардан сули, нўхат, соя ҳамда сули, кунгабоқар, каноп кунжаралари берилса яхши фойдали ҳисобланади. Қуёнлар рационига буғдой кепаги, суяк-гўшт уни, балиқ уни, омухта ем, ёғи олинган сут, қарағай, арча, липа каби дарахтлар шохи ҳам қўшилади. Буғоз ва эмизадиган қуёнларга бериладиган озуқалар сифатли, моғорламаган, чиримаган ва ачимаган бўлиши керак. Илдизмевали озуқалар тупроғи тозаланиб, майдалаб берилади. Маккажўхори, арпа, нўхат, кунжара ва минерал моддалар эзилади. Агар озуқа музлаган бўлса пишириб берилади. Ҳар бир янги бериладиган озуқа оз - оздан 5 - 7 кун давомида ўргатиб борилади. Кунжара, шрот, ҳайвонот оламидан олинадиган озуқалар, минерал моддалар, пиширилган картошка, ивитилган омухта ем  ёки кепак билан аралаштирилиб берилади.

    Қишки ва баҳорги рационига витаминланган балиқ ёғларига ёш қуёнларга  0,3-0,5 г, катталарига 1-1,5 г, буғозига 2-2,5 г ва эмизадиган она қуёнларга 3-3,5 г кепакга қўшиб бериб борилади. Кунига ош тузидан ёшларига 0,5-1 г ва катталарига 1-1,5 г берилади. Қуёнларнинг туғишига 20-30 кун қолганида қўшимча протеин ва минерал моддаларга бой озуқалар бериш бошланади. Буғоз қуённинг қишки рационида 60 г дон, 15 г буғдой кепаги, 10 г кунжара, 100 г пиширилган картошка, 200 г сабзи, 150-170 г пичан бўлади,  Ёзги рационида эса 50 г дон, 15-20 г нўхат ва 700 граммгача кўк ўт берилади.

    Буғозликнинг биринчи ярмида қуёнларга кўпроқ дағал озуқа ва камроқ ем озуқалар, иккинчи ярмида эса  аксинча берилиши зарур. Эмизиш даврида сувли ва ем озуқалар кўп берилади. Она қуён туққандан кейин 20 кунгача 110-120 г ҳар хил емлар ва 1 кг кўк ўт, қиш мавсумида эса 140 г дон ва 400-600 г силос ва илдизмевали озиқалар ҳамда 150-200 г пичан берилади.

    Қуён болаларини 20 - 45 кунлигида ҳар бир боши ҳисобига рационга қўшимча 25 г дан ем, 70-100 г кўк ўт, қиш мавсумида эса 30 г ем, 30 г картошка ёки сабзи ва 20 г пичан қўшилади. Буғоз ва эмизадиган қуёнлар ҳамда ёш қуёнлар кунига 3 марта, бошқалари 2 марта озиқлантирилади. Озуқа тарқатишдан олдин охурлари тозаланади ва янги сув қўйилади. Шудринг ёки ёмғирда ҳулланган озуқалар қуритилиб кейин берилади.

    Қуён болаларини ўстириш гигиенаси - Қуёнлар иситилмайдиган ёпиқ биноларда туғдирилади. Биринчи туғадиган қуёнларни пати юлиниб, қуёнчалар учун қилинган уяларга тўшалади. Катта ёшдаги она қуёнлар буни ўзлари бажаради. Қуёнлар туққангача ва туққандан кейин доимо тоза сув билан таъминланган бўлиши керак. Агар сув етишмаса минерал моддалар ва витамин билан озиқланиши бўзилиб, улар ўз болаларини еб қўядилар. Янги туғилган қуёнчалар 40-90 г бўлиб, 6 - кунида 2 баравар, 1 ойлигида эса 10 бараварга ортади. Бунга сабаб она  қуён сутида фойдали моддалардан 15 % гача оқсил, 10-20 % ёғ, 2% шакар ва 2,5 % минерал моддаларни борлиги ҳисобланади. Мана шундай сутни қуёнчаларни 20 кунлигигача ҳеч қандай озуқа билан алмаштириб бўлмайди.

    Қуёнчалар кўр туғилиб, кўзи 10 - 11 кунлигида очилади ва 16 - 20 кунлигида инидан чиқиб озиқланишни бошлайди. Қиш пайтлари 1 бош қуёнчага 10-20 г дан ўстирилган дон, антибиотиклардан биомицин ёки террамициндан 0,5 мг гача берилади. Антибиотиклар парчаланиб кетмаслиги учун силосга ёки иссиқ озиқага қўшиб берилмайди. Қуёнчалар 30 кунлигида, ночорлари 40-50 кунлигида онасидан ажратилади. Агар қуён болалари сони кўп бўлса яхши она қуёнга 8 - 9 бош, ёш қуёнларга 5-6 бош қолдирилиб, қолганлари бошқа эмизадиган қуёнларга ўтказилади. Угай она қабул қиладиган қуёнчалар шу она қуён пати билан артилиб, кейин боқувчи она қуён чиқиндилари ўртасига қўйилади. Қуёнчалар ва угай болалари ёши орасидаги фарқ 3 - 4 кундан ошмасин.

    Қуён гўштини кўпайтириш учун қуёнчиликда  бройлер усули ҳам қулланилади. Бу усулда сақлаганда қуёнчалар  56-60 кунлигида тирик вазни 2 кг га етганда онасидан ажратилади ва жадал боқилади. Ажратилагн қуёнчалар 10 - 20 бош, наслчилик хўжалигида 3 - 4 бошдан катакларда ҳар бирига 0,12 ва 0,17 м2 ҳисобидан жой ажратилиб сақланади. Эркак қуёнлар бичилиши ҳам мумкин. Уч ойлигида эркак қуёнлар 1 бошдан, урғочилари 2 бошдан катакда қолдирилади. Ёш қуёнларни яхши ўсиши учун ёз пайтлари ҳар бирига 0,4 м2 ҳисобидан яйратиш майдони қилинади.

    Мўйнали ҳайвонларни сақлаш ва боқиш гигиенаси - дунёда 120 дан ортиқ ҳар хил мўйнали ҳайвонлар бўлиб, шудан кумушранг қора тулки, зангори шимол тулкиси, сассиқ кўзан (норка), сув каламуши (ондатра), нутрия, қундуз ва бошқалар маданий йўллар билан кўпайтирилмоқда. Улар учун энг асосий бино айвон (шед) лар ҳисобланиб, усти икки томондан сув оқадиган ариқча қилиниб, пасти тахта билан ўралган бўлади. Айвон тагига катаклар 2, 4 ва 6 қаторли қилиб қурилиб, кўпинча бир қават жойлаштирилади. Катаклар оралиғида 120 см кенгликда хизматчилар учун юриш йўли бўлади. Айвон ҳайвонларни қор – ёмғирдан, қуёш нури иссиғидан ва мўйна рангини ўзгаришдан сақлайди. Қуёнхонада катакларни тозалаш, озуқа тарқатишда механизацияни жорий қилиш учун қулай бўлади. Мўйнали йиртқичлар учун катаклар зангламайдиган, мўйнани бузмайдиган, диаметри 2,2 мм ли металл сим тўрданг қилинади. Катак ёнида она йиртқичлар учун уйчалар қилинади. Уйчалар катак ичида ёки ташқарида ҳам қилиниб, уларга махсус тешик ёки  эгилган ёғоч труба орқали йўл қилинади.

    Сассиқ кўзан (норкалар) учун катак ўлчами 40х40х80 ёки 45х45х90 см бўлади. Урғочи тулки ва болалари учун узунлиги 3 м, эни 1м ва баландлиги 70 см бўлади. Эркак тулкилар учун ҳар бирига алоҳида катак қилинади. Нутриялар - катагида уйча, яйратиш майдони ва сув солинган ҳовузча (бассейни) бўлади. Болали нутриялар учун уйча пишиқ ғишт ёки бетондан қилинади. Агар ёғочдан қилинса ички томондан металл тўр қоқилади. Уйчаларни узунлиги 1 м, эни 0,7 м ва олдинги баландлиги 0,7 м ва кейингиси 0,8 м бўлади. Уйча яйратиш майдони билан 22х22 см ўлчамдаги тешик орқали уланади. Яйратиш майдони 1,4 х 2 м бўлиб ғишт ёки бетондан баландлиги 90 см қилиб ўралади. Ҳавузчанинг узунлиги 1,4 м, эни 0,6 м ва чуқурлиги 0,3 м бўлади. Фермада мўйнали ҳайвонлар турадиган бинолардан ташқари йиртқичлар ошхонаси, мўйнага биринчи ишлов бериш пункти, инвентарлар сақлаш саройи, тўшама сақлаш хонаси, ветеринария пункти, изолятор, хизматчилар хонаси, иситиш, ювиш, қуритиш хоналари ва ҳожатхона бўлади.

    Озуқаларни сақлаш учун ҳар 1000 бош урғочи сассиқ кўзан ёки 500 бош урғочи тулки ҳисобига камида 100 т озуқа сиғадиган музлаткич бўлиши керак. Ферма атрофи девор билан ўралади. Деворни ички томонидан майда тешикли сим тўр тортилиб, тўрнинг пастки қисми 60-100 см гача чуқурликка кўмилади. Агар чуқур кам қилинса сим тўр ферма томонга қаратиб ерга ёйиб кўмилади. Бу мўйнали ҳайвонларнинг  деворни тешмаслиги ва қочмаслигига ёрдам беради.

    Тулки, сассиқ кўзан ва қундузлар  ҳайвонот оламидан олинадиган  озуқалар билан, нутрия эса ўсимликлардан тайёрланган озуқалар билан озиқланади. Йиртқич гўштҳур ҳайвонлар учун энг қимматли ва тўйимли озуқа бўлиб от ва буғи гўшти ҳисобланади. Улар учун балиқ хўжалиги чиқиндилари, сут - гўшт ва балиқ комбинатлари, инкубация чиқиндилари ҳам кенг ишлатилади.

    Донли озуқалардан арпа, сули, макка, буғдой ва омухта ем берилади. Мўйнали ҳайвонлар рационига сифатли лавлаги, сабзи, пиёз, кўк ўт, илдизмевали озуқалар пояси, ҳар хил полиз  маҳсулотлари силоси ва бошқалар кириталади. Кунжара майдалаб увитилиб, зигирники эса пишириб берилади. Балиқ комбинатлари чиқиндилари берилганда эҳтиёт бўлиш зарур, чунки баъзи балиқларда тиаминоза ферменти бўлиб В витаминни парчалайди. Натижада мўйнали ҳайвон узоқ вақт давомида қайт қилади. Шунинг учун ҳар 2 - 3 кунда балиқ пиширилиб турилади. Балиқ билан узоқ муддат боқилса ёш мўйнали ҳайвон болаларида анемия касаллиги учрайди ва ҳатто нобуд бўлиши ҳам кузатилади. Ҳайвонлар узоқ вақт углеводли озуқа билан боқилмаса ёмон ўсади, мўйна сифати пасаяди. Витамин С етишмаса сути жуда камайиб кетади. Норка ва тулкилар ош тузидан кўп касалланади. Шунинг учун шўр озуқалар бўлса, уни яхшилаб чайқаб ювиб берилади. Муйнали ҳайвонларга бериладиган озуқа таркибида ош тузи 0,5% дан ошмаслиги керак.

    Нутриялар йил давомида катакда ёки махсус тайёрланган сув ҳавзаларига қўйиб юборилиб, кузда махсус ушлагичлар билан ушланади. Буғоз тулкилар, нутриялар алоҳида уйчали катакларда сақланади. Уйча ва инлар туғишдан олдин тозаланиб, олов ёрдамида куйдирилиб, кейин 1-2 % ли иссиқ уювчи натрий эритмаси билан ювиб қуритилади. Буғоз йиртқич ҳайвонлар ини доимо кузатилиб, ҳафтасига 3 марта тўшамаси алмаштирилади. Ёмон туғадиган урғочи йиртқичлар махсус бино - иссиқхонага йиғилади. Нимжон болалари онасини эма олмаганлари - яшик инкубаторга (25х25 см) тўрли пол устига пахта солиб жойлаштирилади ва ҳар 4 соатда эмизадиган йиртқични стол устига ётқизиб болалари  эмизилади. Кам сут ва кўп боласи бўлса қисман болалари бошқа онага ўтказилади. Сассиқ кўзанда 7 - 8 бош ва тулкида 12 - 14 бош боласи ўзига қолдирилади. Норка болалари онасидан 35 - 45 кунлигида, тулкилар 40 - 50 кунлигида ажратилади. Нутриялар 1,5 - 2 ойлигида ажратилиб, 3 ойлигида сувга қўйилади. Сентябар ва октябр ойларида мўйнали ҳайвонлар пати учи ўткир тароқлар ёрдамида тараб олинади.

    Назорат саволлари:

    1.    Қуёнларни сақлаш усулларини айтинг.

    2.    Қуёнчилик фермалари қандай қурилади.

    3.    Қуёнларга ажратиладиган жой меъёрлари.

    4.    Муйнали ҳайвонларни айтинг.

    5.    Қуён болаларини ўстириш усулларини айтинг.

    6.    Мўйнали ҳайвонларни озиқлантиришни айтинг.

     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

    Мавзу: ИТЛАРНИ САҚЛАШ ВА ПАРВАРИШЛАШ ГИГИЕНАСИ.

    Режа.

    1. Итларни сақлаш усуллари

    2. Итларни озиқлантиришда гигиеник талаблар

    3. Итларни парвариш қилиш гигиенаси.



    Адабиётлар

    1.    Медведский В.А. «Содержание, кормление и уход за животными» Минск, 2007



    Қўшимча адабиётлар

    1. Кочиш И.И., Колюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В.

        «Зоогигиена», Москва, 2008

         2. «Служебное собакаводство» Москва, 1984



    Таянч иборалар

    Сақлаш усуллари, катаклар, ит уйлари, озиқлантириш, ўргатиш, машқ қилдириш, дала, ҳовли, озиқа турлари ва бошқалар

     

    Итларни сақлашни бир неча хил усуллари мавжуд; гуруҳда, далада, ҳовлида, уйчаларда ва ҳоказо. Гуруҳ усулида сақлаш махсус урчитиш, кўпайтириш, ўргатувчи ва ҳарбий қисмларда қўлланилади. Чўпон итлари доимо далада сақланади. Ҳовли ва дала ҳовлида сақлаш усуллари қишлоқ шароитларида амалга оширилади.



    Гуруҳда сақланганда итлар учун махсус уйчалар жиҳозланади. Уйчалар олдида ҳар бир ит учун алоҳида яйратиш майдончалари ташкил қилинади. Уйчаларни (кабина) узунлиги 2 м, кенглиги 1,5 м, олдинги деворни баландлиги 2,5 м орқа томони 1,5-2 м, эшикнинг баландлиги 1,7 м, кенглиги 0,7 м, эшикнинг устидан ойнали дераза ўрнатилади. Эшикнинг тагидан 0,4 х 0,5 м туйнук қолдирилади. Совуқ пайтлари иссиқ материал билан ёпиб қўйилади. Яйратиш майдонининг узунлиги 3 м, кенглиги 2 м, баландлиги 2,2 м бўлиб унинг олдинги қисмида 1,8 х 0,7 м эшик ўрнатилади.

    Гуруҳда сақланганда яйратиш майдони кенгайтирилади. Яйратиш майдонида ёғочли тахланадиган уйча ўрнатилади. Жанубий районларда эса унинг ўрнига итларни ётиши учун тахтали пол қилиниб, газлама материалдан баландлиги 15 - 20 см тўшама қилинади.

    Уйчаларни ўлчамларни ҳовлида сақлаганда 1,2 х 0,9 х 1 м, томи бир томонга ёки икки томонга қараб эгилган бўлади. Уйчалар салқин жойларда, дарахтларнинг остига жойлаштирилади. Олдидан эса ўлчами 1,2 х 1,5 м тахтали тўсиқ ўрнатилади. Қишда уйча иссиқ сақловчи материаллар билан иситилади. Уйчалар доимо шамоллатиб дезинфекция қилинади. Уйчаларнинг  асоси пол, девор, каркас ва томдан иборат. Итларни эркин ҳолда ҳовлида сақлаганда унинг атрофи девор билан ўралган бўлиши керак. Итларни бошқа ҳайвонлар қорамоллар, чўчқалар, қўйлар билан бирга ёпиқ биноларда сақлаш мумкин эмас.

    Иссиқ уйларда кўпинча итлар катакларда сақланади. Катакларни ўлчами вазни 22,5 кг дан юқори бўлган итлар учун 1,2 х 1,8 м; 22,5 кг дан паст бўлган итлар учун 1,2 х 1,5 м; кичик итлар учун 0,9 х 1,2 м бўлиб. поли тахтали бўлиши керак.

    Катакларда озиқлантириш ва суғориш учун яйратиш майдонига хусусий ёки гуруҳдаги 3-5 катакга 2 м2 жой ажратилади. Секцияларда итлар сони 10-20 бошдан бўлиб жинсига, ёшига қараб сақланади.

    Итларни уйда сақлаганда иложи борича алоҳида хонада сақлаш керак. Агар итнинг вазни 25 кг бўлса 6 м2 гача жой ажратилиб остига гиламча тўшалган бўлиши керак. Итларни иситиш батареяларига, музлатгичга яқин жойларга жойлаштирмаслик керак. Табиий ёруғлик тушиб туриши керак. Итларни боғлаб сақлаш мумкин эмас.

    Итлар доимо парвариш қилиниши, териси ҳар куни тозаланиши керак. Итларни асосан яйратишга олиб чиққан вақтда тозаланади. Итларнинг териси доимо ҳар хил ифлосликлар билан ифлосланади. Шунинг учун уларни 25-280 ли иссиқ сув билан ювиб туриш керак. Итларни чўмилтириб туриш уларнинг организмини чиниқтиради. Шунинг учун итларни иссиқ вақтлари ҳар куни чўмилтириш мақсадга мувофиқ. Итлар асосан овқатлантиришдан 10-15 дақиқа олдин чўмилтирилади.

    Айрим зотли итларни жуни олинади – олдин курак усти, елкаси, бўйни,  боши, кўкраги ва охирида оёқларининг жуни олинади. Жунни олиш асосан баҳорда иссиқ пайтлари амалга оширилади. Итларнинг тирноқлари ўсиб кетса юришга ҳалақит беради. Шунинг учун тирноқларнинг учлари кесилади. Айрим зотли итларнинг қулоқлари, думлари кесилади. Итларни қандай усулда сақлаш боқишдан қатьий назар улар яйратилиши зарур. Улар кунига камида 2-3 марта 30-40 дақиқа давомида тоза ҳавода яйратилиши лозим.

    Итлар темир, автомобил, ҳаво ва сув йўллари орқали ташилади. Бунинг учун итлар ветеринария даволаш муассасаларида текширилади. Итнинг эгасида итнинг паспорти ва ветеринария гувоҳномаси бўлиб, унда итнинг соғломлиги, турли юқумлли касалликларга қарши эмланганлиги кўрсатилган бўлади. Касал итларни ташиш мумкин эмас. Шаҳар транспортларида итларни олиб юриш таъқиқланади. Узоқ йўлларга ташилганда 12 соатдан кейин махсус ажратилган жойларда озиқлантириш амалга оширилиб, автоуловларда ташишдан 3 соат олдин итлар озиқлантирилиб, жўнатишдан 1-1,5 соат олдин яйратилади. Узоқ масофага ташилгандан кейин итларга узоқ муддатли дам берилади.

    Итларни озиқлантириш - итларни озиқ моддаларга бўлган талаби уларнинг наслиг жинси, ёши, вазни, зоти, физиологик ҳолати ва сақлаш усулларига боғлиқ бўлади. Итларни энергияга бўлган талаби улар танасининг катта - кичиклигига боғлиқ бўлади. Жуда кичик зотли итлар оғирлиги 1-5 кг бўлса, 1 кг тирик вазнига ўртача 460 кДж энергия, кичик зотлилиларга (5-10 кг) – 350 кДж, ўрта зотли (10-20 кг) – 200 кДж, катта зотли (20-80 кг) – 250 кДж, жуда катта зотли (30 кг дан юқори) – 220 кДж энергия талаб қилинади. Итнинг танаси қанча катта бўлса энергия сарфи шунча кам бўлади.

    Наслли итларни энергияга бўлган талаби урчиш, кўпайиш даврида тинч ҳолда сақланган итларга нисбатан ўртача 25% га, урғочи итларда буғозликни иккинчи даврида 50% га, эмизикли итларда 2 баробар, хизматчи итларда 30% га юқори бўлади.

    Итларни озиқлантиришда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан олинган озуқа маҳсулотлари ҳамда бошқа ҳар хил тоза озиқалар ишлатилада. Ҳайвонот дунёсидан олинадиган озуқалардан итларни озиқлантириш учун ёғсиз гўшт (чўчқа, қорамол, от, қўй, ёввойи ҳайвонлар гўшти, парранда, кемирувчилар, денгиз ҳайвонлари гўштлари) ҳамда жигар, бўйрак, ўпка, юрак, мия, тил, талоқ ва бошқалар пиширилган ёки хом (пиширилмаган) ҳолда берилади.

    Итлар рационида гўшт маҳсулотлари 25-30% дан, ички маҳсулотлар (талоқ, ўпка, ичак чавоқлар ва ҳ.к.) кунлик энергияга талабидан 30% дан юқори бўлмаслиги керак. Итлар рационида сут ва сут маҳсулотлари (творог, кефир, ацидофилин, пишлоқ, сариёғ, обрат, зардоб) ва бошқалар бўлиши керак. Бу озуқалар итлар рационида кунлик энергияга талаби бўйича 3-5% ни ташкил қилиши керак.

    Итларга балиқ ва балиқ маҳсулотларидан балиқ уни, балиқ, балиқ ёғи, тухум, ҳайвонлар ёғлари берилиб, уларнинг миқдори кунлик энергия талабига биноан 3% дан ошмаслиги керак.

    Ўсимлик дунёсидан олинган озуқалардан бошоқди донлардан ун, нон, ёрма, сабзавотлар, илдиз мевали озуқалардан берилади. Бу озуқалар итларни кунлик энергияга талаби бўйича катта ёшдаги итлар рационида 60-70% гача бўлиши зарур.

    Итларга озуқа қўшимчаларидан ачитқилар, витаминлар, суяк уни, фосфорли кальций, бўр, тухум пустлоғи, ош тузи, консерва, микроэлементлар ва бошқалар берилади.

    Хизматчи итлар рациони меъёрлар ва озиқлантириш тизимига жавоб бериши лозим. Рационнинг таркиби – гўшт ва гўшт маҳсулотлари – 40%, ёрма, нон - 50%, картошка ва сабзавотлар – 10% бўлиши керак.

    Итлар урчитилиб кўпайтириладиган муассасаларда, командаларда сақлаганда озуқаларни тайёрлаш учун махсус ошхоналар жиҳозланади ва 1 ҳафталик озуқа рациони тузилади. Озуқа рационида ҳар куни – гўшт – 400 г, ёрма – 600 г (3,5,7 - кунлари), тариқ – 600 г (2,4,6 кунлари) картошка – 200 г (2,4,6 - кунлари), сабзи, карам – 200 г (1,3,5,7-чи кунлари) гўшт суяк уни 50 г (1,3,5,7 -  кунлари), балиқ уни 50 г (2,4,6 - кунлари), ҳайвонлар ёғи – 25 г ва ош тузи 15 г ҳар куни бериб борилади. Гўшт ва суякдан шўрва (бульон) қайнатиб ҳафтада 3 - 4 марта берилади. Гўштнинг бир қисми пиширилмаган ҳолда берилади. Шўрвага ёрма ва картошка аралаштирилади. Совуган шўрвага кўк ўт, сабзи, майдаланган хом гўшт қўшилади. Хизматчи итлар учун озуқа қуюқ шаклда ёки суюқ атала ҳолатида тайёрланади. Овқатлантиришдан олдин тайёрланган овқат 30-350С гача совутилади. Хизматчи итлар кунига 2 марта эрталаб ва кечқурун 1-2 соат хизматдан олдин ва 1 соат хизматдан кейин озиқлантирилади.

    Назорат саволлари:

    1.    Итларни сақлаш усулларини айтинг.

    2.    Итларни озиқлантиришни тушинтиринг.

    3.    Хизматчи итларни озиқлантиришни айтинг.

    4.    Итларга бериладиган озиқаларни айтинг.

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



    Мавзу: ҲОВУЗ БАЛИҚЧИЛИГИ ГИГИЕНАСИ.

    Режа:

    1.    Балиқчиликнинг аҳамияти ва балиқларни сақлаш усуллари.

    2.    Балиқларни озиқлантириш шароитлари.

    3.    Балиқчилик ҳовузлари гигиенаси.



    Адабиётлар

          1.  Кузнецев А.Ф. «Гигиена сельскохозяйственных животных»

               Москва, 1991 г.

    Қўшимча адабиётлар.

    1. Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за

        животными». Минск, 2007

    2. Кочиш И.И., Колюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В.

        «Зоогигиена», Москва, 2008

    3. Ярбеков М., Нахалбоев А. «Ҳавза балиқчилиги» фанидан

        маърузалар матни ва амалий машғулотлари, Самарқанд, 2005

     

    Республикамизда истеъмол учун балиқлар махсус кўл хўжаликларида, балиқчилик ҳовуз хўжаликларида, катта сув ҳавзаларидан етиштирилади. Балиқ етиштириш жараёни тўлиқ ёки нотўлиқ тизимли усулларда амалга оширилади. Тўлиқ тизимли жараёнда балиқлар увидириқ (икра) дан то тайёр балиқ ҳолатигача боқилади, нотўлиқ усулда фақат товар балиқлар ўстирилади. Тўлиқ тизимли усулда боқилганда балиқчилик хўжаликларида бир қатор ҳовузлар бўлиб, улар балиқларнинг ёшига, турларига қараб сақланади.



    Ўсимлик ўсмайдиган ҳовузлар балиқларни кўпайтиришда ишлатилади. Бундай ҳовузлар тупроғи юмшоқ жойлардан, автомобил йўлларидан, ҳайвонлар ҳайдаб ўтиладиган жойлардан узоқ бўлиб, яхши қуёш тушадиган, асосий шамол йўналишидан ҳимояланган бўлиб балиқлар учун тинч ососйишта жойлар бўлиши керак. Ёш балиқларни 30 - 45 кунлик ёшигача боқиш учун кичик ҳовузларда сақланиб кейинчалик ёшига қараб яйратиб боқиладиган ҳовузларга ўтказилади.

    Она балиқларни ўстириш учун ҳовузлар қишда, ёзда уларни сақлаш учун қурилиб ҳар бир катта ёшдаги балиқ учун 15 м2, кичик ёшдаги балиқлар учун 7,5 м2 жой ажратилади.

     

    Балиқчиликда сувни яроқли ёки яроқсиз бўлиши сувни ҳарорати ва газ таркибига боғлиқ бўлади. Шу факторларга қараб балиқларни ўсиш ва ривожланишини маълум  томонга қараб ўзгартириш мумкин ҳамда балиқлар ўртасида учрайдиган турли хил юқумли ёки юқумсиз касалликларни олдини олиш мумкин (жадвал-1).



    Балиқчилик хўжаликлари учун сувга бўлган умумий талаблар.

    Т/р

    Кўрсаткичлар

    Оптимал меъёрлар

    Карп балиқлари

    Форел балиқлари

    1

    Сувнинг ҳарорати, 0С

    Ҳарорат фарқлари 50 дан ортиқ фарқ қилмаслиги керак.

    280                                 200



    2

    Сувнинг ранги, ҳиди, таъми

    Бегона ранг, ҳид, таъм бўлмаслиги керак ва  балиқнинг танасига ўтмаслиги керак.

    3

    Ранги, (градусда)

    565 гача (50 дан) кам бўлмаслиги керак

    540 гача (30 кам) бўлмаслиги керак

    4

    Тиниқлиги, м

    0,75-1 дан кам бўлмаслиги

    1,5 м кам бўлмаслиги

    5

    Сувнинг муҳити, рН

    6,5-8,5

    7,0-8,0

    6

    Эриган кислород, г/м3, мг/л

    5 дан кам бўлмаслиги керак

    9 дан кам бўлмаслиги керак

    7

    Сувнинг оксидланувчанлиги, мг/л

    15 гача

    10 гача

    8

    Нитритлар, мг/л

    0,05

    -

    9

    Нитратлар, мг/л

    2 гача

    2 гача

    10

    Фосфатлар, мг/л

    0,5 гача

    0,5 гача

    11

    Темир умумий, мг/л

    2

    0,5

    12

    Сувнинг қаттиқлиги,

    мг/экв.


    4-12 (2-6)

    6-14 (3-70

    13

    Умумий микроблар,

    млн/мл


    3

    1

    14

    Сапрофитлар, минг/мл

    5

    3

     

    Ўстириш ҳовузлари ёш балиқлар учун мулжалланган бўлиб, улар катталашгани туфайли сузиб юриши учун тор бўлиб қолади. Шунинг учун уларни бошқа ҳовузларга ўтказилади.

    Балиқларни бошқа ҳовузларга ўтказишдан олдин ҳовузларни гидротехник ҳолатлари таъминланади, қуритиш каналлари аниқланади. Ҳовузлар табиий юқори унумдорликда бўлиши керак.

    Қишки ҳовузлар – балиқларни қиш даврида сақлашга мўлжалланган бўлиб, бу ҳовузлар чуқур ва музламайдиган бўлиши керак. Шундай ҳовузларнинг 1 гектарида 400 минг дона карп балиғини сақлаш мумкин. Карантин ҳовузлари бошқа хўжаликлардан олиб келинган балиқларни сақлаш учун қўрилади.

    Яйратиб сақлаш ҳовузлари ката майдони эгаллаб бу ҳовузларда балиқлар ўсиш ва ривожланишини охирги босқичини ўтаб, товар кондициясига етади. Бу ҳовузларга балиқлар бир яшарлигида қишлагандан кейин ўтказилади. Ёз давомида боқилиб кузга келиб ушланиб савдога (истеъмолга) чиқарилади.

    Балиқчилик хўжаликлари учун сувнинг физикавий хоссаларидан унинг ҳарорати, муҳити, ранги, тиниқлиги айрим ҳолларда ҳиди ва таъми ҳисобга олинади.

    Сувнинг ҳарорати – асосий кўрсаткич бўлиб балиқлар организмининг физиологик ҳолатига ўсиш ва ривожланишига таъсир кўрсатади. Чучук сувларда сувнинг ҳарорати 00 дан 300 гача ўзгариб туриши мумкин.

    Сувнинг ҳароратига қараб сув ҳовузлари 3 группага бўлиниши мумкин.

    1.    Совуқ ҳовузлар – сувнинг ҳарорати 100С гача.

    2.    Ўртача ҳовузлар – сувнинг ҳарорати 15-250С.

    3.    Иссиқ ҳовузларда сувнинг ҳарорати 260С дан ошмаслиги керак.

    Совуқ сув ҳовузларига шимолий минтақалар – тоғли дарёлар сувлари киради. Ўртача сув ҳовузларига ўрта минтақалар, иссиқ ҳовузларга жанубий районлар киради.

    Оқар сувларда сувнинг ҳарорати ёз ойларида доимий бўлиб, кул сувлариида ўзгариб туради. Об-ҳаво тинч бўлганда сувнинг юза қатлами қизийди. Шамол пайтлари ҳовузларнинг сувининг ҳарорати бир хил бўлмайди. Ҳар хил турдаги балиқлар учун уларнинг ривожланиш даврида сувнинг ҳарорати маълум даражада бўлиши керак. Балиқлар иссқни ва совуқни яхши курувчи гуруҳларга бўлинади. Шунинг учун балиқчилик хўжаликлари совуқ сувли ва иссиқ сувли хўжаликларга бўлинади.

    Совуқни севувчи балиқларга – ласось, семга, сиг, пелядь, гор, форель ва бошқалар киради. Иссиқни севувчи балиқларга сазан, карп, оқ амур ва бошқалар. Урчиши фақат сувнинг ҳарорати 18-200С дан кам бўлмаслиги керак. Сувнинг ҳарорати сувда ўсаётган ўсимлик дунёсига, фаунага маълум даражада таъсир кўрсатади. Сувда эриган кислороднинг миқдори унинг ҳароратига боғлиқ бўлади. Сувнинг ҳароратининг кўпаяди ва ҳолат ўз навбатида сувнинг заҳарли таъсири ортади, сувнинг ҳароратини кўтарилиши мисс купоросининг заҳарли таъсирини кўчайтиради.

    Ветеринария-санитария тадбир-чораларини ўтказиш вақтида сувнинг ҳарорати ҳисобга олиниши керак. Сув ҳовузларини ҳисобга олиниши керак. Сув ҳовузларининг қирғоқларини сўндирилган оҳак билан дезинфекция қилганда сувнинг ҳарорати +100С кам бўлмаслиги керак. Балиқ касалликларини олдини олиш учун ҳовузлар сўндирилмаган оҳақ билан профилактик дезинфекция ўтказилади. Бунинг учун 1 гектарли ҳовузга 25 ц ёки хлорли оҳакдан 3 - 5 ц солинади.

    Хўжаликга келтирилган наслли балиқлар карантин ҳовузларда 30 кун сақланади, сувнинг ҳарорати 120С кам бўлмаслиги керак. Сувнинг ҳароратининг кескин ўзгариши балиқлар организмига салбий таъсир қилади. Ҳароратнинг 5-60С га ўзгариши балиқларда ҳарорат шокини келиб чиқишига сабабчи бўлади ва ўлим билан тугайди. Сув ҳароратининг 28-300С га кўтарилиши балиқларнинг нафас олиш йўлларини қуйдиради, терисида оқ шилимшиқ пардалар ҳосил бўлади. Жабралари оқариб капиллярлари ёритилади қон оқиш ҳолатлари кузатилади.

    Сувнинг тиниқлиги – сувнинг лойқа қисми билан тиниқ қисмининг чегараси бўлиб, қуёш нурларини қисмининг чегараси бўлиб қуёш нурларини яхши ўтказади. Фотосинтез кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Тиниқ сувли сув ҳовузларида фотосинтез 10-20 м чуқурликгача ўтади. Лойқа сувли ҳовузлар балиқлар организмига салбий таъсир кўрсатади ва сув ҳовузларини ҳар хил чиқиндилар билан ифлосганлигини кўрсатади.

    Сувнинг ранги – сувнинг таркибидаги химик ва биологик жараёнларга боғлиқ. Табиий ҳолатида сувнинг ранги яшил-кўкимтир рангда бўлади. Балиқчилик хўжаликлари учун сувнинг рангининг юқори бўлиши тавсия этилмайди.

    Сувнинг реакцияси – сувнинг муҳити сувда яшовчи ҳайвонлар учун экологик фактор ҳисобланиб ташқи муҳитни баҳолайди, фақатгина балиқлар организмига таъсир қилмай балким сув ҳовузларидаги биоценозга ва паразитларга ҳам таъсир қилади. Бу ҳолатни балиқчилик хўжаликларида юқумли ва юқумсиз касалликларини олдини олиш тадбир чораларини ўтказиш вақтида эътиборга олиш керак. Чучук сувлар йилнинг фаслига ва кунлик кислоталик хусусиятини ўзгартиради. Сувнинг муҳитининг ўзгариши сувнинг маҳсулдорлигига, фойдали фауна ва флораларга ҳам таъсир қилади. Натижада турли хил касалликларни келиб чиқишига сабабчи бўлади.

    Табиий сув ҳовузларида сувнинг реакцияси асосан CO2 – бикарбонат – карбонат шаклида бошқарилади. Муҳитнинг ўзгаришига СО2 газини ҳаддан ташқари кўпайиши, балчиқ сувларини оқиб Кириши, органик кислоталарнинг миқдорини кўпайиши қайсиким сульфат кислотани ҳосил бўлишига сабабчи бўлади. Балчиқ ва темир моддаси кўп бўлган сувларнинг муҳити рН 4 дан кам бўлади. Сувнинг муҳити сув ўсимликларини кўк яшил ўсиши вақтида ўзгариб кетади. Кундузги ишқорлиги рН – 10 гача ва ундан кўп бўлиши мумкин. Кечқурун сувда яшовчи тирик организмлар кўп кислород қабул қилиб СО2 газини ажратади. Натижада сувнинг кислоталиги юқори бўлади. Ишқорий реакция балиқларни ўсиш ва ривожланишини секинлаштиради. Шунинг учун окун балиқлари учун рН – 4,0 – 8,0, щукаларга рН 4,0-8,0, фореллар учун 4,6-9,5 тавсия этилади. Кислотали муҳитда балиқларнинг нафас олиши ва мода алмашинуви бузилади. Қоннинг табиий чидамлилик қобилияти пасаяди. Кислотали муҳитда айрим кимёвий моддаларнинг заҳарлилик хусусияти ортади.

    Сувнинг туз таркиби – балиқларнинг ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга. Сувда эриган тузлар балиқлар организмига табиий чидамлилик қобилиятига, сувда ўсаётган ўсимликларга таъсир қилади.

    Сувда эриган тузларнинг миқдорига қараб сувлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

    1.    Чучук сувлар – тузларнинг миқдори 1 г/л

    2.    Ўрта сувлар – 1 - 15 г/л

    3.    Шўр сувлар – 15 - 4,0 г/л         

    Чучук сувларда умумий тузлар миқдорининг 60% гидрокарбонатлар, 10% дан камини хлорли тузлар ташкил қилади. Денгиз сувларининг 80 % ини хлорли тузлар ташкил қилади. Бундан ташқари тузли сувларнинг таркибида микроэлементлар ва биоген моддалар учрайди.

    Сувнинг муҳити 4,8 темир моддаси 1 мг/л, рН – 5,5 – то 3 мг/л бўлганда карп балиқлари ўлади.

    Сувнинг газ таркиби сувнинг газ таркибига сувдаги кислород, азот, СО2, метан, водород сульфид ва бошқалар киради. Кислород билан карбонат ангидрид гази сувга атмосфера ҳавосидан тушади, бошқа газлар эса сувда кечаётган ҳар хил жараёнлар туфайли ҳосил бўлади. Ер усти сувларида водород сульфит, метан газлари бўлиб, кислород бўлмайди.

    Кўл сувларида эриган кислород шамол ҳаракати таъсирида аралашиб туради ва унинг миқдори эрталаб камаяди. Балиқлар кислородга талаби бўйича 4 та гуруҳга бўлинади.

    1 гуруҳ – кислородга талаби юқори 10-12 мг/л;

    2 гуруҳ – 7-8 мг/л бўлганда лос балиқлари кислород танқислигини сезади;

    3 гуруҳ – ўртача кислородга талаби 6-7 мг/л (карп, сазан, Леш,судак);

    4 гуруҳ – кислородга нисбатан кам талабчан балиқлар – 1-2 мг/л (карась, линь, вьюн).

    Форель балиқлари сувдаги эриган кислороднинг миқдори 4-5 мг/л дан, осетр – 3-3,5 мг/л кам бўлганда ўлади.

    Кислороднинг етишмовчилиги сув ҳовузининг санитария-гигиена ҳолатининг талабга жавоб бермаслигини кўрсатиб, сувда органик моддаларнинг тўпланиши ва сапрофит микробларининг кўпайишини кўрсатади. Қишки ҳовузларнинг юза қисмининг музлаши кислород танқислигига олиб келиб, балиқни нобуд бўлишига сабабчи бўлади. Шунинг учун ҳовузларнинг музлаган жойларидан турли хил ҳажмидаги тешиклар қилиниб ҳаво кириши таъминланади.

    Назорат саволлари.

    1. Балиқларни сақлаш усулларини айтинг.

    2. Ҳовуз турларини айтинг.

    3. Балиқларни озиқлантиришни тушинтиринг.

    4. Балиқларга сув таркибининг таъсирини айтинг.

     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

    Мавзу: АСАЛАРИЧИЛИК ГИГИЕНАСИ

    РЕЖА:


    1.    Асалари оилаларининг биологик хусусиятлари

    2.    Асалари уялари ва жиҳозларини жойлаштиришга бўлган гигиеник талабалар.

    3.    Асалариларни сақлаш ва микроиқлим кўрсаткичларига бўлган гигиеник талаблар

    4.    Асалари касалликларини олдини олиш чоралари.



    Адабиётлар

    1.          И.И.Кочиш, Н.С.Калюжный, Л.А.Волкова, В.В.Нестеров.

         «Зоогигиена», Москва, 2008

    Қўшимча адабиётлар

    1. Кузнецов А.Ф., Демчук М.В. – «Гигиена сельскохозяйственных

        животных» Москва, 1991

    2.          Медведский В.И. «Содержание, кормление и уход за животными». Минск, 2007

     

    Археологик текширишларга қараганда асаларилар эрамиздан 60-80 млн. йил олдин пайдо булишган. Асал славянларнинг ҳаётида муҳим роль ўйнаган. Шунинг учун Россия губернияларда бунга жуда катта эътибор берилган. Асал энг кўп тарқалган ширинлик бўлиб ундан турли хил ширинлик ичимликлари тайёрланган. Мумидан эса шамлар ишлаб чиқарилган. ХУII–ХУIII келиб асалариларни ўрмонлардан қишлоқларга кучиб (учиб) келиши бошланган натижада аҳоли ўртасида уларни сақлаш учун оддий уялар қурила бошланган.



    Ҳозирги вақтда асалариларни боқиш ва сақлаш учун бир қисмли 2-деразали (435х300 мм), 2 - қисмли 10-20 деразали (рамкали) уялар ишлатилади.

    Асалари уяларига асосан қўйидаги талаблар қўйилади: улар аниқ ўлчамли бўлиб иссиқликни яхши сақлаши, микроиқлим кўрсаткичларини меъёрида ташкил этиши керак. Уянинг ҳажми йилнинг фаслига қараб назоарт қилиниши керак. Бундай усул озуқани иқтисод қилишга, кучини тўплашга, ташишига қулайлик яратиб, ишлаш енгил ва осон бўлади.

    Асаларилар оиласига: ишчи асаларилар ва она асалари киради. Она асалари оилада асосий ролни эгаллайди. Она асалари бўлмаса оила йўқ деганидир. Она асаларининг тухум қўйиши бир йилда 8-9 ой давом этади. Тухумдан личинка чиқиб, ғумбак ва ёш асаларини ташкил қилади.

    Она ва ишчи асаларилар – булар урғочи асаларилар ҳисобланади. Уларнинг уртасидаги фарқ жинсий етилишига қараб аниқланади. Улар алоҳида ўз функциясини бажаради. Асалариларни маҳсулдорлигига ва ҳаётчанлигига ички ва ташқи таъсиротлар таъсир қилади.

    Ташқи таъсиротларга – иқлим шароитлари, йилнинг фасли, обу-ҳаво, асал берувчи ўсимликлар, сув ҳавзалари, минерал моддалар, ҳайвонот олами, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, кимёвий моддалар билан заҳарланишлар ва ҳакозалар киради.

    Ички таъсиротларга - асалари уясининг шакли, ҳажми, микроиқлим  (ҳарорат, намлик, ёруғлик, вентиляция) уянинг жойлашган жойи, учиб кирадиган тешикларнинг катта-кичиклиги, уяни кенгайтириш, янгилаш, асалари касалликлари, озуқа захираси ва уларни бир жойдан иккинчи жойга кучириш мисол бўлади.

    Асалари уяларини жойлаштириш учун уларнинг биологик талаблари, микроиқлим,  сер ўт яйловлар, асалари нормал ҳаёт кечириши учун эрта баҳорда узоқ муддат гуллайдиган асал берувчи ўсимликли яйловлар танланади. Уя ташқи томондан ўсиб турган усимликлар билан ҳимоя қилинган жойларда сақланиб ёки кириш туйнуклари прополис билан ёпилиб 2-3 асалари кирадиган бўлиши керак. Асаларичини асосий вазифаси асал олингандан кейин – ҳар бир асалари уясини қиш фаслига яхши тайёрлаши керак яъни уяларни иссик сақлаш, уларни ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳароратни +340 -  35оС ҳолида сақлаши зарур. Яхши иситилган уяларда асаларилар қишдан тулиғига соғлом чиқади. Қишда – асаларилар ёздагидек актив бўлмайди, бир-бири билан озуқа алмашмайди. Улар алоҳида ўзининг ишлатган озукасига қараб озиқланади. Асалари 3-16 мг асал исътемол қилиб ҳарорат +150-20оС бўлганда ушбу озуқа 24-36 соатга етади.

    Асалари уялари ноябр ойларида тозаланиб доимо вентиляцияси назорат қилиниб ҳарорат 00 + 3оС, нисбий намлик 75-58% ҳолатида сақланади. Йил фаслига қараб асалари уяларида микроиқлим қўрсаткичлари ўзгариб туради. Оптимал микроиқлим  кўрсаткичлари уядаги асалари сонига, физиологик ҳолатига, ёшига, ёш асаларини чиқишига, озуқа миқдори ва сифатига боғлиқ бўлади. Микроиқлим кўрсаткичларини меъёрда сақлаш асалариларни кўпайишига, ёш асалари ҳамда она асаларини нормал ривожланишига таъсир қилади.

    Ҳарорат режими – уянинг ичидаги ҳарорат асалари оиласининг физиологик ҳолатига боғлиқ бўлади. Ички ҳарорат асосан куз-қиш фаслида ҳамда баҳор – ёз фаслларида ишчи асаларилар ва она асаларилар кўпайиши вақтида ўзгариб туради.

    Асаларининг оптимал тана ҳарорати +340 - 36оС, кўкрак булимининг ҳарорати қорин бўшлиғига нисбатан юқори бўлади. Асалариларни тана ҳарорати ташқи муҳитда +14оС га ишчи асалариларни тана ҳарорати +16оС ташқи ҳароратга нисбатан юқори бўлиши мумкин. Асалариларни тана ҳарорати тинч ҳолатда турганда +10оС бўлади. Бу асосан озиқага боғлиқ бўлади.

    Ҳавонинг намлиги – асалари уяларида ҳавонинг нисбий намлиги 25-100 % бўлади. Бу ҳолат оиланинг таркибига, куннинг вақти, йилнинг фасли, обу-ҳавога боғлиқ бўлади. Энг юқори нисбий наимлик 85-95% асалари тухумлари, тухумдан чиқаётган ёш асаларилар сақланган уяда бўлади. Нисбий наимлик 50% бўлганда тухумлар қурийди, 70% - да кўпчилиги ўлади. Шунинг учун тухумлан чиқаётган асаларилар учун нисбий намлик 90% бўлиши керак. Нисбий намликни юқори бўлиши асаларилар ўртасида незематоз, акарапидоз, варроатоз, Европа чириши касаллиги ва бошқа касаллакларни келиб чиқишига сабабчи бўлади. Намликни кўпайишини олдини олиш мақсадида асалари уяларини намлик юқори бўлган далалар, сув ҳавзаларидан узоқда ердан 40-50 см баландликда жойлаштириш керак. Намлик киришини олдини олиш мақсадида асалари уяларини пастки қисми ёғли буёқлар билан буялган бўлиши керак. Атмосфера ҳавосининг исиши билан уя ичидаги вентиляцияни кучайтириш керак. Пестицидлар ишлаётган вақтлари асаларилар учиб чиқадиган тешикларни 2-3 кунгача ёпиш керак.

    Асаларилар сув ичадиган жойлари уядан камида 88 м, максимал 2387 м гача бўлиши керак. Олиб келинган сув томчиларини ёш асаларилар уячаларига томчилаб қўяди. Уларнинг ҳаракати ёш асалариларни сувга бўлган талабига боғлиқ. Ёш асаларилар бир кунда 10-20 мл сув исътемол қилади. Сув таъминотини яхшилаш учун уяга яқин жойда сувдонлар ўрнатилади.

                      Карбонат ангидрид гази – асаларилар учун ташқи атмосфера ҳавосида кислород гази, асалари уяси ичида эса СО2  гази кўп учрайди.

    Йил давомида карбонат ангидрид ва кислород газининг миқдори доимо ўзгариб туради. СО2  газининг миқдори камаяди ва 0,05-0,15% бўлади. Агар учмай уяда қолганда унинг миқдори 1,6-2,2% гача, кислород миқдори 19,9-20,3% атрофида сақланади. Ёз ва куз ойларида СО2 и О2  газининг миқдори ошиб боради уянинг ўртасида СО2 гази 0,9-2,5%, учиб кириш томонида 0,4-1,2%, О2  - 10-16% ва 15-19% атрофида сақланади. Бу газларнинг миқдори қиш фаслининг охирига келиб карбонат ангидрид миқдори 3,5-4,5% га, кислород эса  14-16% гача кўпаяди.

    Ёруғлик асаларилар учишига таъсир кўрсатади. Тонг вақти ёруғлик 0,05 лк бўлганда асаларилар учишга ҳаракат қилади. Асаларилар асосан уяларидан 25-50 м узоқликда қўйилган  сахарозага ёруғлик 0,1-0,2 лк бўлганда учиб  боришади. Ёруғлик 3 лк бўлганда  уядан 1000 м узоқликдаги озуқа охурларига учиб боришади. 875 метргача ёруғлик 15 лк кам бўлмаганда ҳаракатланади. Кечқурун ёруғлик 4 лк бўлганда 50 метргача, 16 лк бўлганда 1000м гача ва 216 лк бўлганда 3375 м гача учиб боради.

    Асаларилар кўпгина касалликларга учрайди ва бу уларнинг умрини қисқаришига, маҳсулдорлигини камайишига ва ўлимига сабабчи бўлади. Асалари касалликлари қишқи, баҳорги ва ёзги касалликларга бўлинади. Клиник белгиларига қараб ич кетиш, чириш, қотиб қолиши, фалажланиш ва  заҳарланиш характерига ҳамда келиб чиқишига қараб бўлинади. Асалариларнинг касалликлари юқумсиз, юқумли ва инвазион турларга бўлинади. Бундан ташқари асалариларнинг паразитлари доимий ёки вақтинча асалари уясида яшайди, улар асалари ёки асални истемол қилади, уяларини бузади. 



    Варроатоз – кенг тарқалган инвазион касаллик касаллик бўлиб  варроа якобсони канаси томонидан чақирилади. Касалликни олдини олиш учун асаларилар варротозга қарши фенотиазин, фольбекс, фольбекс ВА, тимол, чумоли ёки оксолат кислотаси, варроабраулин, КАС – 81 ва иссиқ (термик) усулда даволанади.

    Акарапидоз – инвазион каналар томонидан чакириладиган касаллик бўлиб асалариларнинг кекирдагининг зарарланиши билан характерланади. Қиш ва баҳор пайтлари кўпроқ учраб асалариларни кўплаб ўлиши билан намоён бўлади.

    Браулёз – инвазион касаллик булиб броаула томонидан чақирилади. Булар ишчи ва она асалариларни танасида паразитлик қилади. Касалликни даволаш учун фенотиазин ва варроабраулинни термик таблеткалардан фойдаланилади.

    Сенотаиниоз – инвазион касаллик бўлиб учувчи асалариларни нобуд бўлиши билан характерланади. Касаллик сенотаини трикуспис пашшасининг личинкаси томонидан қўзғотилиб, асалариларни кўкрак мускулларида паразитлик қилади. Олдини олиш ва даволаш – оқ ойна ёки оқ қоғозни 50х50 см ли шаклда қирқиб, уяни турли бурчакларига қўйиб устига 5-6 г 0,05% ли циодринли вазелин эмульсияси  суртилади. Ҳар 15 кунда бу қоғоз янгиланади. Қоғознинг ўртасида 30-50 мл аттрактант эритмаси флаконда қўйилиб, флакон докали тиқин билан бекитилади.

    Физацефалёз – инвазион касаллик булиб, касаллик чақирувчиси айлана бошли пашша физоцела Витта  личинкаси ҳисобланади. Олдини олиш – Уяни тоза саклаш, ўлган асалари ва чиқиндиларни ўз вақтида ёкиб юбориш талаб қилинади. Пашшаларни тулиғича йўқ  килиш тадбир чоралари тўлиқ ўрганилмаган.

    Америка чириш касаллиги – юқумли касаллик бўлиб бацилла ларве томонидан чақирилиб, ёш асаларини нобуд булиши Билан характерланади. Олдини олиш чоралари – касал оилаларга даволовчи озиқалар берилади. Бу озикаларга қуйидаги дорилардан бирортаси қўшиб берилади: норсульфазол 1,0-2,0 г; хлортетрациклин 500 минг МЕ; неомицин, тетрациклин, мономицин, окситетрациклин 100 минг МЕ, стрептомицин 500 минг МЕ, канамицин – 400 минг МЕ ва бошқалар 1 литр озиқавий эритмага қўшилади.

    Сальмонеллёз (паратиф) – асалари уяларини юқумли касаллиги бўлиб, салмонелла, энтеробактерия ва ичак таёқчалари томонидан чақирилади. Олдини олиш чоралари – касалланган асалариларга даволовчи озиқалар берилади. Антибиотиклар билан биргаликда  левомицетин, неомицин кунига 3 марта 3 кун оралиқда 200 минг МЕ ёки 0,2 г дан тавсия этилади.

    Септицемия – асалари оилаларининг юқумли касаллиги бўлиб сақлаш шароити   талаб даражасида бўлмаган асалари оилаларида учраб ката ёшли асалариларни нобуд бўлиши билан характерланади. Касалликни олдини олиш – бунинг учун 1 л шакар эритмасига 300 минг МЕ тетрациклин ёки хлортетрациклин қўшиб даволовчи озиқа сифатида берилади.

    Аспергиллёз – юқумли касаллик бўлиб ёш асалариларни қуриб қолиши хамда катта ёшли асаларилари ўлиши билан характерланади. Касаллик аспергиллюс флаус, аспергиллюс Нигер ёки аспергиллюс фумигатусс замбуруғлари томонидан чақирилади. Касалликни олдини олиш чоралари – касаллик белгилари пайдо бўлган асалари оилалари йўқотилади. Уялар дезинфекция қилинади. Замбуруғ босган материаллар ёқиб юборилади.

    Назорат саволлари:

    1. Асалари оилаларини биологик хусусиятларини таърифланг?

    2. Асалари оилаларини жойлаштириш ва саклаш?

    3. Асалари уялари учун микроиқлим  курсаткичларини айтинг?

    4. Асаларилар касалликларини изоҳланг?

     

     

     



     

     

     



     

    ФОЙДАЛАНИЛГАН  АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ.

    1.  Сувонкулов Й.А. " Қишлоқ хужалиги ҳайвонлари гигиенаси"

         Тошкент, Мехнат нашр. 1994

    2.  Сувонкулов Й.А., Избасаров У.К., Кубаева С.А., Мусинов Я.Х.

         «Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари гигиенасидан амалий

         машғулотлар» Тошкент, Мехнат  1990

    3.  Кузнецов А.Ф.,  Демчук М.В. « Гигиена сельскохозяйственных

         животных» Москва, Колос 1991

    4.  Медведский В.А. «Содержание, кормление и уход за животными»

         Справочник, Минск, 2007

    5.  Кочиш И.И., Калюжный Н.С., Волчкова Л.А., Нестеров В.В.

         «Зоогигиена», Москва, 2008

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

     



     

     

    МУНДАРИЖА



    1.    Сўз  боши __________________________________________3  

    2.  Кириш ____________________________________________ 4

    3. Ҳаво  гигиенаси ____________________________________ 10

    4.    Молхоналар гигиенаси ______________________________ 26

    5.    Ветеринария – санитария жиҳозлари __________________  42

    6.    Тупроқ гигиенаси __________________________________  48

    7.     Сув  ва  суғориш  гигиенаси  ________________________   57 

    8.     Озиқалар гигиенаси _______________________________   70

    9.     Ҳайвонларни яйловда боқиш гигиенаси _______________  83

    10.     Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини парвариш қилиш

              гигиенаси ________________________________________  91

       11.  Ҳайвонларни ҳайдаш ва ташиш гигиенаси  ____________  97 

       12.  Чорва ходимларини шахсий ва меҳнат гигиенаси ______  103

         13.    Қорамоллар гигиенаси _____________________________ 108

       14.   Қўйлар  гигиенаси ________________________________  126

       15.  Отлар гигиенаси __________________________________ 134

       16.  Чўчқалар гигиенаси  ______________________________  140   

       17.  Паррандалар гигиенаси  ___________________________  148

       18.  Қуён ва мўйнали ҳайвонлар гигиенаси _______________ 155

       19.  Итларни сақлаш ва парваришлаш гигиенаси ___________161

       20. Ҳовуз балиқчилиги гигиенаси _______________________ 165



       21. Асаларичилик гигиенаси ___________________________  170

       22. Фойдаланилган  адабиётлар руйхати _________________  176
    1   2   3   4   5   6

    Коьрта
    Контакты

        Главная страница


    Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги